Тунис ҳукумати хонадонлар дахлсизлигини оёқ-ости қилиб, аёлларга ҳужум қилмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Тунис ҳукумати хонадонлар дахлсизлигини оёқ-ости қилиб, аёлларга ҳужум қилмоқда
2024 йил 26 январ жумъа куни кечқурун кўп сонли хавфсизлик хизмати ходимлари Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо аёллардан бирининг уйига ҳеч бир рухсатсиз, куч билан бостириб қириб, аёлларни ҳибсга олишга ва тергов учун хавфсизлик хизмати бўлимига олиб кетишга уринди. Бироқ аёллар улар билан бирга боришни рад этдилар ва хавфсизлик хизмати бўлимига ўз автомобиллари воситасида боришни танладилар. Улар бир неча соат сўроқ қилинганидан кейин, 2024 йил 29 январ душанба куни судга келиш шарти билан қўйиб юборилди.
- Президенти Умар ибн Хаттобдан намуна олишини даъво қилган бу режим ҳатто Абу Жаҳлнинг ахлоқига ҳам эга бўлолмади, чунки бировнинг уйига кўп сонда бостириб кирган унинг полиция кучлари на ахлоқни ва на номусни биладиган, аёлларга ҳужум қилишни ўзига муносиб кўрган кимсалар эди. Улар ўз уйида опа-сингилларига мезбонлик қилаётган аёлнинг уйига бостириб киришдан уялишмади. Ахир, ўз уйида меҳмонларга мезбонлик қилиш наҳотки сўроқ қилиниш ва суд қилинишга лойиқ жиноят деб саналса ёки жиноятда гумонланса?!
- Полиция босқинининг ягона сабаби ишнинг Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадорлигидир. Ҳизб ут-Таҳрирга мансуб бўлиш ва унинг сафида фаолият қилиш босқинга, аёллар ва болаларни қўрқитишга лойиқ жиноятми?!
- Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг даъват фаолиятларини давом эттириши бошиданоқ қонунийликка эга бўлмаган режимга нима зиён келтирди?! Уйларида ўтириб, Аллоҳнинг китобини ўрганаётган бир нечта аёлда уларни қўрқитадиган нима бор?!
- Ёки бу Ҳизбга қарши янги-эски ёндашувми?! Чунки бу воқеа биринчиси эмас ва охиргиси ҳам бўлмайди. Режим ўзидан олдинги Бурқиба, Ибн Али ва Сабсийлар давридан бери давом этиб келаётган бахтиқаро режимлар билан зуваласи бир эканини исботлади. Чунки доим Ислом даъватини етказувчиларни таъқиб қилиш, қидириш, уйларига бостириб кириб, ўзлари ва аҳли-оиласини қўрқитиш бу ҳукуматларнинг одати бўлиб келган.
- Бу воқеа хавфсизлик хизматининг бебош-тизгинсиз ходимларининг шахсий ҳаракати эмас. Балки бу денгиз ортидаги мустамлакачи томонидан белгилаб берилган тизимли ҳаракат ва сиёсатдир. Тунис режими бундай сиёсатни Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятига чеклов қўйиш мақсадида амалга оширмоқда. Шунинг учун биз бундай заиф режимга бундай деймиз:
- Сизлар ҳеч ким эмассиз. Зеро, ғарблик хўжайинларингизга хизмат кўрсатиш учун Ҳизбга қарши курашаётганингизни биз яхши биламиз. Чунки Исломнинг ҳаётдан четлатилишидан ҳамда душманларга қарши мусулмонларни бирлаштирадиган Халифалик давлати барпо бўлишига тўсқинлик қилинишидан ёлғиз улар манфаатдор.
- Биз бу ноқонуний режимга айтамизки, иззатингизни билинг, одамларнинг сизга нисбатан вақтинча сукут сақлашига алданиб қолманг. Сизнинг қонунийлигингиз алдов орқали ўзлаштирилган, бизнинг қонунийлигимиз эса оламлар Роббиси томонидандир. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Аллоҳнинг шариатини ўрнатиш, мустамлакачи ва унинг малайларини юртларимиздан чиқариб ташлаш учун ҳаракат қилиш борасида Аллоҳга аҳд берганмиз. Билингки, сизларнинг Ҳизбга ва унинг фаолиятига чеклов қўйишингиз, Ҳизб аъзоларини ҳаққа ва оламлар Роббиси бўлган Аллоҳнинг динига даъват қилишдан ва унинг аҳкомларини амалга оширишдан қайтара олмайди. Полициянинг зулми Ҳизбни Уммат билан бирга фаолият қилишдан асло тўсолмайди… Унинг фаолияти Тунис ва бутун мусулмон юртларни сизларни ишлатаётган ғарблик кофирларнинг ҳукмронлигидан озод қилишга қаратилган.
Бу шарманда режим билиб қўйсин, Ҳизб ут-Таҳрирнинг илдизи бутун Ислом оламига чўзилган. Халифаликни барпо этишга қаратилган даъват мустаҳкам бўлиб, Аллоҳнинг изни ила, ҳеч бир золим бу даъватнинг ўз ғоясига эришишига тўсқинлик қила олмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми