Туркиянинг АҚШ билан муносабати тобелик муносабатидир ҳамкорлик муносабати эмас

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Туркиянинг АҚШ билан муносабати тобелик муносабатидир ҳамкорлик муносабати эмас
Ҳижрий 1439 йил 21 сафар, милодий 2017 йил 10 ноябр жума куни «Онадўли» ахборот агентлиги хабарида айтилишича, жума куни Туркия бош вазири Ибн Али Йилдирим Туркиянинг Америка Қўшма Штатлари билан дуч келаётган муаммолари «вақтинча» эканини билдирди.
У бу сўзларини Турк жумҳурияти асосчиси Мустафо Камол вафотининг 79 йиллигини хотирлаш муносабати билан Нью-Йоркдаги Туркия консуллигида ўтказилган маросимда қилган нутқида айтди.
Йилдиримнинг таъкидлашича, Туркия билан АҚШ ўртасида ўзаро манфаатлар ва қадриятларга асосланган мустаҳкам кенгқамровли муносабатлар мавжуд.
«Америка билан муносабатларимиз жуда яхши, десак тўғри бўлмайди, орамизда реал муаммолар мавжуд, шу боис биз америкалик ҳамкасбларимизга бу муаммоларни ўтмишда қолдирайлик, келажакка боқайлик, деймиз», деди Йилдирим кеча чоршанба куни АҚШ пойтахти Вашингтонда берган баёнотида.
Роя газетаси шарҳи:
Ҳақиқатдан ҳам, Туркия ҳукмдорлари ва сиёсатчиларининг Америка билан муносабатлари ўзаро манфаатлар ва ютуқлар асосида кетаётгани тўғрисидаги гаплари тўғри. Улар АҚШ лойиҳаларига ва минтақадаги ҳукмронлик манфаатларига хизмат қилиш ботқоғига бўғизларигача ботиб бўлишди. Буни қилаётган хатти-ҳаракатлари ҳам, қилмишлари ҳам тасдиқлаб турибди. Ҳукуматпараст ахборот воситаларининг таранг муносабатлар тўғрисида тарқатаётган гаплари эса, ғирт ёлғон. Аслида, Америка Ислом нуқтаи назари бўйича, мусулмонлар учун амалда уруш ҳолатидаги давлат бўлиб, мусулмонлар бу давлат билан айнан шу нуқтаи назар асосида муомала қилишга буюрилганлар, стратегик ҳамкор сифатида эмас. Зеро, стратегик ҳамкорликни Эрдоган режими олиб бормоқда, ҳатто бу режимдагилар ўзларини АҚШ ҳамкори эмас, балки истаган пайтда ўз манфаатлари йўлида ишлатувчи унинг содиқ аскарларига айлантириб қўйишган.
Роя газетасининг 2017 йил 15 ноябр чоршанба кунги 156-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми