Уйғониш тўғрисида туркумидан
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Тарихга тузумнинг татбиқ услуби-кайфиятини текшириш учунгина мурожаат қилинади
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Бугунги мавзуимизда тарихга мурожаат қилиш ўрни тўғрисида фикр юритамиз. Шу жумладан, аввалги мақолаларимизда айтиб ўтганимиз маълумот олиш манбаларига диққат ва синчковлик билан ёндошиш борасида ҳам кўрсатмалар бериб ўтилади.
Агар эътиборни тарихга қаратиш жоиз бўлса, ундан фақат татбиқ услуби-кайфиятини текшириш учунгина фойдаланиш мумкин. Тарих сиёсий ҳодисаларни қайд қилади. Бу ҳодисаларда татбиқ кайфияти кўринади. Лекин буни ҳам фақат мусулмонлардан ғоят синчковлик ва таҳқиқ билангина олишимиз мумкин. Тарихнинг манбалари учтадир: 1. Тарих китоблари. 2. Ёдгорлик-обидалар. 3. Ривоят. Тарих китобларини манба сифатида олиш мутлақо нотўғридир. Чунки улар барча асрларда сиёсий шароитларга тобе ва ёзилган замонасидаги ҳукмдор тарафида туриб ёки ундан кейинги замонда унга қарши ёзилган ёлғонлар билан тўла бўлган. Мисрдаги Алавийлар сулоласининг тарихи бунга яқин далилдир. Чунки бу сулоланинг тарихи 1952 йилдан аввал жуда гўзал ва порлоқ суратга эга бўлган. 1952 йилдан кейин эса тарих аввалгидан кескин фарқ қиладиган, қора бўёқларда чизилган суратга айланди. Бизнинг асримиздаги ва ундан аввалги сиёсий ҳодисалар тарихи ҳам худди шу кабидир. Шунинг учун ҳам – ҳатто айрим шахслар тарафидан битилган шахсий кундаликлар бўлса ҳам – тарих китобларини тарих учун манба сифатида олишимиз мумкин эмас.
Тарихий ёдгорлик-обидалар эса, агар покиза ният билан ўрганиладиган бўлса, муайян нарса ҳақидаги тарихий ҳақиқатни бериши мумкин. Улар тарих занжирини шакллантира олмаса-да, бироқ баъзи ҳодисаларни исботлаб, уларга далолат қила олади. Мусулмонлар юртларидаги уларнинг обидаларини – бунда уларнинг бинолари, буюмлари ёки уларга тегишли бўлган тарихий ёдгорлик, деб эътибор қилинадиган ҳар қандай нарсалари баробардирки – синчиклаб ўрганиб кўрган одам қатъий ишонч ҳосил қиладики, Ислом оламида фақат Ислом, Ислом низоми ва Ислом аҳкомларигина мавжуд бўлган. Уларнинг турмуши, ҳаёти ва ҳатти-ҳаракатлари Исломга хос бўлиб, асло ўзгача бўлмаган.
Учинчи манба – ривоят эса, агар шартлари бажарилган тўғри ривоят бўлса, таяниш мумкин бўлган ҳақиқий манбалардан ҳисобланади. Бунда ҳадисларни ривоят қилишда тутилган йўл танланади ва шу услубда тарих битилади. Шунинг учун ҳам мусулмонлар тарих китобларини ёзишни бошлаганларида ривоят тариқатида юрганларини кўрамиз. Шунинг учун ҳам “Тарихи Табарий”, “Сийрати ибн Ҳишом” ва булар каби қадимги тарих китоблари шу услубда ёзилганини кўрамиз. Шунга биноан, мусулмонлар ўз фарзандларига тарихларини манбалари ўзига ўхшаган китоблардан иборат бўлган тарих китобларидан ўргатишлари мумкин эмас. Шунингдек, Ислом тузумининг татбиқини текшириш ҳам бундай тарихдан олиниши мумкин эмас. Шундагина Ислом Умматига ёлғиз Исломгина татбиқ қилиниб, барча асрларда ундан бошқа ҳеч қандай қонун татбиқ қилинмагани аён бўлади.
Бироқ Биринчи жаҳон уруши иттифоқчиларнинг ғалабаси билан якунланиб, ҳужум бош қўмондони лорд Алленби Байтул-Мақдисни ишғол қилиб: “Мана энди салибчилар уруши ниҳоясига етди”, — деб эълон қилгач, худди шу лаҳзадан бошлаб қўлга киритган ғалабасини мангу зафарга айлантириш учун мустамлакачи куфр ҳаётнинг барча соҳаларида бизга ўзининг капиталистик тузумини татбиқ қилиб келмоқда. Шунинг учун ҳам юртимизда мустамлакачиларнинг мустаҳкам қарор топишига сабабчи бўлаётган бу чирик ва бузғунчи тузумни ўзгартириб, уни бутунича – айрим кўринишларини ҳам муфассал равишда илдизидан қўпориб ташламоғимиз даркор. Ана шундагина Ислом асосидаги ҳаётни қайтадан бошлаш имконига эга бўламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
09.11.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми