| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ойларнинг Саййиди Рамазон Муборак бўлсин!

      23.03.2023
      0
    • Ҳижрий 1444 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

      21.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.03.2023
      0
    • Туркия ва Суриядаги табиий офатдан жабрланган мусулмон биродарларимизга ҳамдардлик

      09.02.2023
      0
    • Ўзбекистон қамоғидан навбатдаги шаҳид

      20.01.2023
      0
    • Биродаримиздан қўлингни торт!

      23.09.2022
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

  • Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

  • Очарчилик кучайишининг ҳамда Ғарб остонасига бош уришнинг сабабчиси молиявий ёрдамлардир

  • Фаластинни Халифалик озод этади, бас, уни барпо этиш учун Уммат ва армияси ғайратини қўзғанг

  • Замонавий давлатнинг қулаши

  • «Болалар ҳуқуқи» конвенцияси яқинлашиб келаётган хавфдир

  • Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда йиғини ҳақида

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Ҳукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир

Ҳукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир

By htadmin
14.11.2021
362
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир

Қирғизистонда 2021 йил 28 ноябр куни парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу галги сайловлар аввалгиларидан фарқли равишда аралаш тизимда ўтказиладиган бўлди. Яъни бунда пропорционал тизим ва мажоритар тизим биргаликда қўлланилади. Пропорционал тизим доирасида очиқ рўйхат шаклида овоз берилади, яъни партияга овоз беришдан ташқари, рўйхатдаги аниқ номзодга ҳам овоз берилади. Мажоритар тизимга кўра, бир мандатли округдан номзод ўзини-ўзи кўрсатади ёки партия томонидан кўрсатилади. Ташвиқот кампанияси 27 ноябрга қадар давом этади.

Мусулмон киши ҳар бир ишда шаръий ҳукмга амал қилиши лозим. Шу сабабли Қирғизистондаги мусулмонларга парламент сайловлари тўғрисидаги шаръий ҳукмни баён қилиб ўтамиз. Парламент сайловлари тўғрисидаги шаръий ҳукмни билиш учун энг аввало унинг воқеини билиб олиш лозим. Бу эса, парламент ва парламент аъзоларининг ишини ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиш билан бўлади. Шу йўл билан парламент сайловлари тўғрисидаги шаръий ҳукмга етиб оламиз.

Қирғизистон конституциясининг тегишли моддаларини (76, 80, 85 моддаларни) ўрганиб чиқадиган бўлсак, парламентнинг иши қуйидагилардан иборат экани аён бўлади: 1) Қонунчилик. Яъни қонунлар ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. 2) Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлар маҳкамаси аъзоларига ишонч билдириш. 3) Халқаро шартномаларни ратификация қилиш ёки тўхтатиш. 4) Ҳукуматни назорат қилиш ва ундан ҳисоб сўраш.

Бу ишларга назар ташлайдиган бўлсак, аввалги учта иш шаръан ножоиз экани, аммо тўртинчи иш, яъни ҳукуматни назорат қилиб, ундан ҳисоб сўраш эса – агар шаръий аҳкомларга мувофиқ бўлса – жоиз экани аён бўлади:

1 – Қонунчилик Исломда ёлғиз Аллоҳга хос. Мусулмон киши Аллоҳ Субҳанаҳунинг ўрнига ўзини қонун чиқарувчи қилиб олиши жоиз эмас. Балки шаръий ҳукмга тўлиқ бўйсуниб, уни ҳеч бир муҳокамасиз қабул қилиши вожиб. Шу билан бирга, овоз бериш ва танлаш, деган нарсаларга шаръий аҳкомларни қарам қилиб қўймаслик керак. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالاً مُبِينًا﴾

«Аллоҳ ва Росули бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларида ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Росулига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озгандан озибди»                                                                                         [Аҳзоб 36]

Парламент ҳозирги ваколатлари билан Ғарб мафкурасига асосланган бўлиб, илмонийликдан ҳамда динни ҳаёт ва давлатдан ажратишдан келиб чиққан. Зеро, капиталистлар ўзлари халқ вакиллари, дея аташган парламент аъзолари орқали қонунчиликни халққа беришади. Бу эса, қонунчиликни Холиқ Субҳанаҳуга хослаган Исломга зиддир.

2 – Ҳукуматга ишонч билдиришга келсак, бу унинг куфр қонунларини татбиқ қилишига ваколат беришни англатади. Зеро, ҳукумат демократик тузумларда Аллоҳнинг шариатига алоқаси бўлмаган, балки инсонлар ўйлаб топган қонун ва дастурларни татбиқ қилади. Шубҳасиз, ҳеч бир шахснинг одамлар устидан куфр қонунларини татбиқ қилиши жоиз эмас. Чунки Аллоҳ шариат аҳкомлари билан ҳукм юритишга амр қилиб, бундай деган:

﴿وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُصِيبَهُمْ بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ * أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (Сизнинг ҳукмингиздан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари фосиқлардир. Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иимонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!»                                                         [Моида 49-50]

Шунга биноан, шариатдан бошқа қонунлар билан ҳукм юритадиган ҳукуматга ишонч билдириш очиқ-ойдин ҳаромдир.

3 – Халқаро шартнома ва келишувларни ратификация қилиш масаласига келсак, бу шартномалар инсон ўйлаб топган дастур ва қонунларга асосланган. Шу жиҳатдан улар очиқчасига шариатга зиддир. Аксарият ҳолларда ушбу шартнома ва келишувлар кофирларнинг мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилишига олиб келади. Бу эса, Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига кўра, шаръан мутлақо жоиз эмас:

﴿وَلَنْ يَجْعَلَ اللهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾

«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай»        [Нисо 141]

4 – Ҳукуматни шаръий аҳкомларга мувофиқ назорат қилиш ва ундан ҳисоб сўрашга келсак, бу маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш бобидан бўлиб, мусулмонларнинг зиммасидаги вожиб вазифадир. Бунга Китоб ва суннатдан жуда кўп далиллар бор. Жумладан, Термизий ўзининг «Сунан»ида Ҳузайфа ибн Ямондан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар ﷺ бундай деганлар:

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْهُ ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلاَ يُسْتَجَابُ لَكُمْ»

«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингиз ижобат қилинмайди». (Абу Исо бу ҳадисни ҳасан, деган). Лекин ҳукуматни инсон ўйлаб топган қонунлар асосида назорат қилиш ва ундан ҳисоб сўраш жоиз эмас.

Юқоридагилардан маълум бўляптики, парламентда жоиз бўлган фақат битта иш бор, у ҳам бўлса ҳукуматдан ҳисоб сўрашдир. Лекин бу нарса шариат аҳкомларига мувофиқ бўлиши лозим. Шунинг учун парламентга ўз номзодини қўйишни истаган киши ўзининг бу амали шариатга зид бўлмаслиги учун бир қанча ишларни амалга оширмоғи даркор. Уларни қуйида қисқача келтириб ўтамиз:

а)   Аллоҳдан ўзгадан олинган қонунчиликка қарши эканини, куфр тузумларини рад этишини, куфрни татбиқ қилувчи ҳукуматга ишонч билдирмаслигини одамларга очиқ айтиши керак. Шунингдек, куфр тузумини ўзгартиришга ва рошид Халифаликда гавдаланувчи Ислом тузумини барпо этишга ҳаракат қилаётганини очиқ кўрсатмоғи даркор. Бунга қўшимча, агар сайловларда ғолиб чиқадиган бўлса, буларнинг барчасига амал қилмоғи лозим.

б)   Китоб ва суннатдан истинбот қилинган дастурни қабул қилмоғи ҳамда парламентни ҳақни гапирадиган ва агар у сайланса, ҳукуматдан Ислом асосида ҳисоб сўрайдиган минбарга айлантирмоғи даркор.

в)   Миллатчилик ва илмонийликка асосланган партиялар каби Исломдан бошқа нарсани қабул қилган ва ўша нарсаларга чақирадиган партияларнинг аъзоси бўлмаслик керак. Агар шахснинг номзоди партиявий рўйхатда илгари сурилган бўлса, ўша рўйхатдагиларнинг дастури китобу суннатдан истинбот қилинган дастур бўлмоғи, мақсади куфр тузумини йўқ қилиб, ўрнига Исломни барпо этиш бўлмоғи даркор. Партиявий рўйхатда номзодини кўрсатиш шаръан жоиз бўлиши учун рўйхатдагилар Ислом программасини қабул қилган ҳамда Халифаликни барпо этиш ва куфр тузумини йўқ қилиш орқали Исломни татбиқ қилишга чақираётган бўлиши керак. Бундан ташқари, Исломга асосланмаган гуруҳлар билан сайловда коалиция сифатида иштирок этиш жоиз эмас.

Бировнинг парламентга кириши учун овоз беришда ҳам албатта юқорида айтилган шартлар топилиши керак. Чунки овоз бериш ваколатнинг бир туридир. Ваколат эса, ҳаром ишда берилмайди, балки жоиз ишда бўлиши лозим. Шунинг учун Аллоҳнинг ўрнига қонун чиқарадиган ёки куфр қонунини жорий қиладиган ёхуд шариатга зид шартнома ва келишувлар тузадиган ё-да ҳукуматдан ғайриисломий асосда ҳисоб сўрайдиган шахсга ёки томонга овоз бериш жоиз эмас.

Баъзи мусулмонлар парламент сайловида қатнашишни оқлаш учун агар парламентга аъзо бўлсалар, масжид ва мадрасалар қуриш, рўмолнинг тақиқланишига қарши кураш каби мусулмонларнинг айрим манфаатларини рўёбга чиқаришга имкон туғилади, деб айтишади. Ёки келажакда мусулмон номзодлар кўпайганда Ислом давлатини барпо қилиш имконияти пайдо бўлади… ва ҳоказо, дейишади. Улар шариатга қарши чиқиш билан мусулмонлар манфаатини амалга ошириш жоиз эмаслигини унутиб қўйганлар. Улар яна шуни ҳам унутишганки, Ислом юртларида бундай гапларни гапирган мусулмонлар илгари ҳам бўлган. Ундай кишилар парламент сайловларида қатнашиб, ҳатто парламентга ҳам аъзо бўлишган. Лекин қилган ишларининг оқибати Ислом ва мусулмонлар учун фалокат бўлган. Бунга Мисрда содир бўлган ишларни мисол қилишнинг ўзи кифоя.

Парламент сайловларида қатнашмаслик исломий даъват аҳлини жамиятдан узиб қўяди, деб айтадиганлар ҳам бор. Бу гап нотўғри! Чунки сайловда қатнашмаслик жамиятдан узилишни англатмайди, аксинча Ислом даъватини кўтариб чиқаётганлар Росулуллоҳ ﷺдан ўрнак олган ҳолда, жамиятга аралашиб, унга таъсир ўтказишлари лозим. Зеро, Пайғамбар алайҳиссалом Макка жамияти билан кучли кураш олиб борганлар. Лекин кофирларнинг бошқарувида иштирок этмаганлар. Балки фақат шариатга чекланиб, Исломдан озгина нарсада ҳам ён бермай, бундай таъкидлаганлар:

«وَاللهِ لَوْ وَضَعُوا الشّمْسَ فِي يَمِينِي، وَالْقَمَرَ فِي يَسَارِي عَلَى أَنْ أَتْرُكَ هَذَا الْأَمْرَ حَتّى يُظْهِرَهُ اللهُ أَوْ أَهْلِكَ فِيهِ مَا تَرَكْتُهُ»

«Аллоҳга қасамки, менинг ушбу ишни тарк этишим учун агар ўнг томонимга қўёшни, чап томонимга ойни қўйсалар ҳам асло тарк қилмайман. Ё Аллоҳ ушбу динни ғолиб қилади ёки шу йўлда ҳалок бўламан». (Сийрати Ибн Ҳишом).

Маълумки, Қирғизистон ҳукумати бирор шахс ёки гуруҳнинг юқорида айтиб ўтилган шаръий шартлар асосида сайловда ўз номзодини қўйишига ҳаргиз рухсат бермайди. Шунинг учун ягона танлов бундай сайловларда қатнашмаслик ва ҳаромдан тийилишдан иборат. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди»      [Анъом 153]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                         8 робиуссоний 1443ҳ

Қирғизистон                                                                     13 ноябр 2021м

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsпарламент сайловлариПропорционал тизимҲукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ғазни вилоятидаги аъзоларидан бири шаҳид этилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.03.2023

    Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • 26.03.2023

    Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

  • 26.03.2023

    Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

  • 26.03.2023

    Очарчилик кучайишининг ҳамда Ғарб остонасига бош уришнинг сабабчиси молиявий ёрдамлардир

  • 26.03.2023

    Фаластинни Халифалик озод этади, бас, уни барпо этиш учун Уммат ва армияси ғайратини қўзғанг

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!
  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом ...
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/