Ҳукумат хиёнати сабабли АҚШ таълим дастурини назорат қиладиган бўлди
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Ҳукумат хиёнати сабабли АҚШ таълим дастурини назорат қиладиган бўлди
Ҳижрий 1439 йил 22 робиус-соний, милодий 2018 йил 9 январ сешанба куни «Маан» сайти нашр қилган хабарда шундай келади:
«Америка давлат назоратчиси Фаластин ҳукумати таълим дастурида провокацион материаллар бор-йўқлигини текшириш ниятида эканини маълум қилди.
Иброний тилида чиқадиган «Эн-Эр-Жи» сайтида айтилишича, давлат назоратчиси Луис Додарон – Фаластин ҳукуматига ҳамда Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва уларни иш билан таъминлаш агентлигига қарашли мактаблар таълим дастурида «антисемитистик» ёки «терроризм»га тарғиб қилувчи материаллар бор-йўқлигини текшириш ниятида эканини билдирди.
Яҳуд вужуди Фаластин давлат мадҳиясини, шаҳидлар ва асирлар оилаларига ҳамдардлик билдирувчи нашидаларни зўравонликка тарғиб қилувчи материаллар, деб ҳисоблайди ҳамда бу турдаги материалларни йўқ қилиши учун Фаластин ҳукуматига босим ўтказиб келади. Бир вақтнинг ўзида, яҳудийлар мактабларида болаларга қандай қилиб фаластинлик мусулмонларни ўлдириш, Фаластиндан қувиб чиқариш ва бу юртда уларнинг азалдан бўлиб келганини инкор этиш тўғрисида очиқ дарс ўтилаётгани тасвирланган кўплаб видеолавҳалар мавжуд».
Роя газетаси шарҳи:
Жиноятчи Америка ва мустамлакачи давлатлар худди шайтонга ўхшайди. Шайтон гуноҳкор бандани гуноҳга етаклаши билан кифояланмай жаҳаннам қаърига қулагунига қадар ундан қўшимча гуноҳ қилишни талаб қилганидек, Америка ва мустамлакачи давлатлар Фаластин ҳукуматидан қўшимча жиноятларни талаб қилаверади. Шунинг учун Фаластин ҳукумати яҳудийлар ва америкаликларга шунча хизмат кўрсатиб, таълим дастурини илмонийлаштиришни давом эттирса ҳам, уларни рози қилолмади ва ҳаргиз ҳаргиз рози қилолмайди ҳам. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَلَن تَرْضَى عَنكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ﴾
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» [Бақара 120]
Бу хабар – сиёсий мақсадда берилаётган ифлос пулларнинг нақадар хавфли эканини исботловчи қатор далилларнинг навбатдагисидир. Баъзилар эса, бу пулларни дўст ва донор давлатлар ёрдами, дейишни хуш кўради! Аммо фақат Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфланадиган бу пуллар, аслида, фарзандларимиз онгини заҳарлаш, уларни илмонийлик асосида ўстириб-улғайтириш ҳамда фикр ва сақофатни ўзгартириш эвазига тўланадиган маошдир. Яъни, фарзандларимизни тажовузкор босқинчиларга дўст деб қарашга ҳамда Ислом ҳукмини ўрнатиш ва Фаластинни озод қилишга чақирувчиларни, бу йўлда шаҳид бўлганларни ва босқинчиларга қарши жиҳод қилаётганларни «террорчи»лар, деб ҳисоблашга ўргатиш эвазига тўланган маошдир!
﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَن سَبِيلِ اللَّهِ﴾
«Албатта, кофирлар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар» [Анфол 36]
Шунингдек, мазкур хабар Американинг, умуман Ғарбнинг инсонпарварлик ва ёрдам соҳаларига эътибор бериш тўғрисидаги даъволари ёлғонлигини кўрсатиб турибди. Чунки бу давлатларда инсонпарварлик соҳаси ҳеч қандай қадрга эмас. Уларнинг бирдан-бир ташвиши ўз манфаатларини, режаларини ўйлаш ва бутун дунёни ўз оловида куйдираётган ифлос маърифатини ёйишдир.
Аслида таълим дастуридан мақсад буюк исломий шахсияларни етиштириб чиқаришдир. Токи, улар илм-фан майдонида ўз Уммати тизгинини қўлга олиб, уни тараққий топтириш ва барча миллатлар даражасидаги мумтозлигини ошириш сари интилсинлар. Лекин бу ҳукумат ва исломий юртлардаги у каби барча ҳукуматлар, мактаб-мадрасаларимизни Ғарб сақофатини ёядиган, Ғарб ташлаб берган ушоқлар эвазига яшаб, унинг бузуқ маърифатига намуна сифатида қаровчи авлодлар етиштириладиган тайёр майдонга айлантиришди. Шунингдек, мусулмонларни ёмон кўрадиган душманларни фарзандларимиз тарбиясини назорат қилувчиларга айлантирди.
Шунинг учун Уммат бундай малай ҳукуматларга қарши овозларини баралла кўтариб, фарзандларимиздан қўлларингни тий, улар бозори касод ғарбча фикрларингни зўрлаб тиқиштиришда фойдаланадиган товар эмас, балки бизнинг жигарпораларимиздир, дея ҳайқирмоғи лозим. Ва албатта, уларни ағдариб, ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилмоғи даркор. Ушбу Халифаликкина Абу Бакр, Умар Форуқ, Абу Убайда сингари авлодларни ва ўзларига Муҳаммад Aдан ўзгани намуна қилиб олмайдиган фарзандларни етиштириб чиқаради. Бу давлат мусулмон фарзандларини Фаластинни озод этиб, яҳудийлар вужудини илдизи билан қўпориб ташлайдиган, Исломни бутун дунёга етказадиган, Аллоҳ йўлида жиҳод қиладиган, ҳидоят ва раҳмат улашиб, мустамлакачи кофирлар нуфузи ва бузғунчиликларига чек қўядиган мусулмон лашкарлари қилиб тарбиялайди.
Роя газетасининг 2018 йил 17 январ чоршанба кунги 165-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми