Ҳукумат наздида одамларнинг тирикчилигига аҳамият бериш тушунчаси нарх-наволарни ошириб Суданда камбағалликни сунъий равишда вужудга келтиришдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳукумат наздида одамларнинг тирикчилигига аҳамият бериш тушунчаси нарх-наволарни ошириб Суданда камбағалликни сунъий равишда вужудга келтиришдир
Молия вазирлиги – вазирлар кенгаши президент Умар Башир раислигида ва унинг ҳозирлигида тасдиқлаганидан кейин – ҳижрий 1438 йил 3 сафарда нефт ёнилғилари нархларини ошириш ҳақидаги қарорни чиқарди. Оқибатда бир литр бензин нархи 6,17 жунайҳга етиб, бир галлон бензин нархи 27,5 жунайҳ бўлиб қолди. 30 %дан ҳам кўпроқ ошиш билан шундай бўлди. Бир литр солярка нархи эса 4,11 жунайҳга етиб, бир галлон солярка нархи 18,5 жунайҳ бўлиб қолди. 32 %дан кўпроқ ошиш билан шундай бўлди. Бу қарор ёнилғи қуйиш шоҳобчаларида қарор чиққан ана шу пайшанба оқшомининг ўзидаёқ кучга кирди. Айни вақтда ишчиларнинг иш ҳақлари 20 % оширилиши эълон қилинган эди, лекин ишчилар уни ҳозирдан бошлаб уч ой ўтмагунча ололмайди!!
Бу режим бир нарсани айтса унинг тамоман тескарисини қилиши аниқ эди. Масалан тинчлик унинг наздида урушни англатади, хавфсизлик эса бу режим наздида одамларни қўрқувга солиш, бирлик эса мамлакатни парчалаб ташлаш демакдир. Одамларнинг тирикчилиги ҳақида қайғуриш деганда бу режим нархларни ошириш, одамларни танг аҳволга солиш ва сунъий равишда камбағалликни вужудга келтириш деб тушунади. Ўтган кунларда бу режим одамлар тирикчилиги тўғрисида қайғуриш ҳақида кўп сафсата сотди. Бу ҳақда миллий диалог тавсияларида ва унинг чиққан қарорларида «хушхабар» беришди. Бу мавзу парламентда ҳам муҳокама қилинди. Ҳолбуки биз парламентнинг одамларни танг аҳволга солинишига қаршилик кўрсатаётганини ҳеч кўрмаяпмиз. Ваҳоланки у ўзини одамлар вакили эканлигини даъво қилади. Аслида эса у одамларга қарши вакилдир. Чунки бу парламент ҳукуматга тобедир. Демак улар Уммат вакиллари эмас, ҳукумат вакилларидир. Шунинг учун уларга асло ишониб бўлмайди. Қолаверса ҳукумат кутилмаганда ўзининг бошқача башарасини кўрсатиб одамларга ўзи даъво қилиб келаётган нарсанинг тескарисини юкламоқда. Чунки бу ҳукумат нефт ёнилғи маҳсулотлари нархларини оширмоқда. Уларнинг нархлари ошиши бевосита транспорт хизмати нархларининг ошишига олиб келади. Бунинг оқибатида барча товарлар ва хизматлар нархлари – худди қуриган чўпга тушган оловдек – тезлик билан кўтарилиб кетади. 2013 йил сентябрда ёнилғи нархларининг ошиши нарх-наволарнинг кўтарилишига қандай олиб келганини одамлар ҳали унутганлари йўқ. Бу аҳвол одамлар ҳаётини янада қийинлаштириб юборди. Натижада ҳаёт тоқат қилиб бўлмайдиган бир дўзахга айланиб қолди. Ҳукумат масъуллари эса Уммат пулларини ҳеч уялмай еб ётишибди.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти аъзолари бу режимни оч қолганлар қўзғолонидан огоҳлантирамиз. Бу режимдагиларни Жаббор Зотнинг Ғазабидан ҳам огоҳлантирамиз. Зеро Жаббор Зот Ўз бандаларига зулм ва адолатсизлик қилинишига, уларни оғир аҳволга солинишига асло рози бўлмайди. Уммул мўминин Оиша РАдан шундай деганлиги ривоят қилинган: мен Росулуллоҳ САВнинг менинг мана шу уйимда шундай деб айтаётганларини эшитдим:
«اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ»
«Аллоҳим, кимки Умматим ишидан бирон нарсага бошчи бўлиб уларга машаққат қиладиган бўлса унинг ўзига ҳам машаққат қил, кимки Умматим ишидан бирон нарсага бошчи бўлиб уларга юмшоқлик қилса унга ҳам юмшоқлик қил». Бу ҳадисни Муслим ривоят қилди.
Эй Судан аҳли:
Нафақат сизлар учун, балки бутун Исломий Уммат учун фақат гўзал бошқарадиган, одамларга юмшоқлик, раҳм-шафқат кўрсатадиган, одамлар Роббисини рози қилишга ҳаракат қиладиган ва одамлар ўртасида Ислом ҳукмлари билан адолат қиладиган низом бўлсагина бу оғир аҳволдан халос бўлиш юзага келади. У шундай бир низомки унда одамлар оч бўлса улардан олдин ҳокимлар оч бўлади, одамлар тўқ бўлса ҳокимлар улардан кейин тўқ бўлади. У албатта буюк Ислом низоми Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдир. Фақат Халифалик билангина дунёда азиз бўласиз ва фақат Халифалик билангина охиратда зафарга эришасиз.
لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ
«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 61]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғиЭтот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра." style="color: #000000;">
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми