Ҳукумат олий таълимни қимматлигича қолдирмоқда

Ҳукумат олий таълимни қимматлигича қолдирмоқда
بسم الله الرحمن ألرحيم
Мавзуни ёритишга киришишдан аввал шуни алоҳида таъкидлаймизки, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидаги асосий муаммо бу – ўқув дастурларидир. Аниқроғи, ушбу ўқув дастурларининг асоси, манбасининг нотўғри эканлигидир. Зеро, уларнинг ичида сақофатга оид гуманитар фанларнинг барчаси, яъни идеология, тарих, адабиёт, тил, қонунчилик кабилар динни ҳаётдан ажратишга асосланган. Бундай таълим аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган халқнинг эътиқодига зид бўлиб, таълимдан қасд қилинган ғояга олиб бормайди. Бу ғоя – муаяйн ақида асосида фикрлайдиган ва амалларини ҳам шу ақидадан келиб чиқадиган буйруқ-қайтариқларга кўра юритадиган шахсиятларни етиштиришдан иборат эди. Бинобарин, юртимиздаги ёшлар Исломга эътиқод қилсалару, бироқ таълимнинг барча босқичларида Исломга зид бўлган таълим-тарбия олишса, улар қандай қилиб одоб-ахлоқли, ибо-ҳаёли, ҳалол-ҳаромни фарқлайдиган Исломий шахсиялар бўлиб етишишлари мумкин?! Таълимдаги айнан мана шундай улкан номутаносиблик ва зиддиятлар туфайли ёшларимизнинг аксари фикран саёз, ахлоқсиз, иродасиз бўлиб улғайишяпти. Бундан-да ачинарлиси, ўзининг кимлиги, бу ҳаётга нимага келгани, нима учун яшаётганини ҳам яхши тушуна олмаяпти. Бир сўз билан айтганда, ҳозирги таълим программаси, хусусан олий таълим соҳаси тўғри мафкуравий асосда ташкил қилинмаганлиги ёшлар келажагини, демакки, давлат ва жамият келажагини катта хавф остига қўймоқда. Бундан ташқари, сақофатга оид бўлмаган, яъни аниқ фанлар деб ҳисобланадиган математика, биология, география, кимё каби фанларни ўқитиш бўйича ҳам жуда катта муаммолар бор. Таълимдаги коррупциянинг ўзи-ку алоҳида катта мавзу. Хуллас, буларнинг ҳар бири борасида алоҳида-алоҳида соатлаб баҳслашиш мумкин.
Юқоридаги масалалардан ташқари яна бир муҳим нарса бор, у олий таълимнинг ўта қимматлаб кетганидир. ОТМларга кириш бўйича имтиҳонлар якунланиб, талабаликка қабул қилинганлар аниқ бўлганидан сўнг ҳукумат бу йилги контракт нархларини ўзгаришсиз қолдирганини эълон қилди. Ҳукуматнинг бундай “марҳамати”дан балки кўпчилик хурсанд бўлгандир. Бироқ халқимизнинг яшаш даражаси ҳисобга олинса, ҳозирги контракт нархлари жуда қиммат. Ҳатто давлат гранти асосида ўқишга кирган талабалар ҳам ўқиш даврида жуда катта муаммоларга рўбарў бўлишади. Жумладан, уларнинг уй ижараси, озиқ-овқат каби эҳтиёжлари бор. Ҳатто давлат томонидан ажратилган ётоқхоналар ҳам пулли бўлганидан кейин, хусусий уйларни ижарага олиш ундан-да қимматроққа тушиши аниқ. Шунинг учун талабалар ўқишдан бўш вақтларида ишлашга мажбур бўлишади, агар иш топа олишса албатта. Мана шундай қийинчиликлар талабалар орасида ярим чин, ярим ҳазил қабилидаги “талаба ҳам одамми”, “талаба оч қолади, лекин ўлмайди” каби ибораларни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шундай бир ҳолат юзага келдики, талабалик ёшлар таълимини олий даражага олиб чиқадиган давр эмас, балки кўпроқ азоб-уқубат келтирадиган бир балога айланиб қолди. Ёшларимиз ОТМларга ўз билим ва малакаларини ошириш учун эмас, фақат бир илож қилиб дипломли бўлиб олишни кўзлаб келишяпти.
Бу гаплар давлат гранти асосида ўқийдиганларга тегишли эди. Энди контракт пули тўлаб ўқийдиган талабаларнинг аҳволи бундан-да ачинарли. Чунки биргина контракт тўловининг ўзи кўпчилик талабаларнинг ота-онасини қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки 2023/2024 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича йиллик контракт миқдори деярли 6,5 млн сўмдан бошланиб, салкам 10 млн сўмгачани ташкил қилади. Табиийки, магистратура бундан-да қимматга тушади. Бунинг устига ушбу нархни тўлайдиган талабаларга стипендия ажратилмайди. Яна супер-контракт деб аталадиган бир бало ҳам ўйлаб топилганки, унинг нархи бир неча баробарга қиммат. Минимал баллдан (бу йил 56,7 балл) кам тўпламаган, аммо қабул квотасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган абитуриентлар, табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг энг камида 8 бараварини тўласаларгина ўқишга қабул қилинадилар. Масалан, педагогика йўналиши бўйича супер-контрактга тушган талаба 51,3 млн (6412610*8=51300880) сўм миқдорида пул тўлашига тўғри келади. 4,05 баллдан камлар эса, қуйидагича тартибда:
1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;
1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;
2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;
3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар миқдорида тўлов қилишлари керак.
Энди супер-контракт нархининг энг юқори даражасини оладиган бўлсак, масалан, юриспруденция йўналиши бўйича 441,4 млн сўмни ташкил қилади. Қайд этиш керакки, бу нархлар фақат бир йиллик холос, келаси йилларда нархлар оширилса улар янада қимматлайди. Кўриб турганимиздек, ОТМда фарзандини ўқитиш унча-мунча ота-онанинг белини букиб қўяди. Халқимизнинг кўп болали эканини ҳисобга олсак, агар оилада талабалар сони биттадан кўп бўлса, унда юк ҳам икки баробарга ортади. Хуллас булардан шундай бир тасаввур уйғонадики, малакали мутахассис кадрлар гўё давлатга эмас, балки халқнинг ўзига керакдек, гўё халқимиз ўзига ўзи кадр етиштираётгандек…
Олий таълим борасида бундай адолатсиз ва пухта ўйланмасдан, кўр-кўрона қабул қилинган сиёсатни аҳоли ёшлари ичидан ўқимишли, етук кадрлар етишиб чиқишини мақсад қилган ҳукумат ҳеч қачон юргизмайди. Чунки бундай самарасиз ва қолоқ, асосийси етук шахсияларни тарбиялай оладиган Ислом мафкурасидан ажратилган таълим тизимининг бир қисми Совет Иттифоқининг эскириб кетган қолдиқлари, яна бошқа қисми мустамлакачи халқаро ташкилотлар ва улар ўйлаб топган таълим стандартларини тиқиштиришлари оқибатида юзага келган. Баъзи бир соҳа мутахассислари ўша эски тизимдан воз кечиб, капиталистик давлатларнинг демократияга асосланган таълим тизимини йўлга қўйиш керак, деган фикрни айтиб келишяпти. Бундай қилиш нотўғри эканлигини мавзумизнинг бошида айтиб ўтдик. Биз айтамизки, униси ҳам, буниси ҳам биз мусулмонлар учун ёт бўлган таълим тизимларидир. Чунки мусулмонлар, биринчи навбатда, Ислом ақидаси ва мафкурасига асосланган таълим-тарбияни олишлари шарт. Бу таълимнинг барча босқичлари, хусусан олий таълимга ҳам тегишлидир. Мана шундагина ёшларимиз Исломий шахсиялар бўлиб етишадилар, илм-фан, тадқиқот, кашфиётлар борасида дунёдаги энг етук мутахассисларга айланадилар. Зеро, тарих бунга энг кучли гувоҳ. Ислом давлати бор бўлган даврларда, Боғдод ва Қуртуба каби ўнлаб улкан Исломий шаҳарлар дунёнинг илм-фан ва тадқиқотлар маркази бўлиб келган. Шунингдек, таълим олиш бепул бўлган. Талабаларга керакли барча шароитлар яратиб берилган. Чунки Ислом билан ҳукм юритган халифалар таълим одамларнинг асосий эҳтиёжларидан бири эканлигини, бу эҳтиёжни қондириш бошқа зарурий эҳтиёжларни қондириш каби давлат учун вожиб эканлигини яхши тушунишган. Шунга кўра, яқинда тикланадиган Халифалик давлати конституцияси лойиҳасидаги таълимга оид баъзи қонунларни келтирамиз. Токи, халқимиз ҳозирги заиф ва қолоқ таълим тизими билан Исломдаги кучли ва тенгсиз таълим тизими ўртасидаги фарқни англасин.
Таълим сиёсати боби
169-модда. Таълим дастурининг асоси Ислом ақидаси бўлиши шарт. Ўқиш моддалари ва ўқитиш йўллари таълимнинг ушбу асосидан четлашишига йўл қўймайдиган тарзда ишлаб чиқилади.
171-модда. Таълимдан кўзланган ғоя Исломий шахсни шакллантириш ва одамларни ҳаётнинг барча соҳаларига тааллуқли бўлган илм ва маорифлар билан бойитишдир. Таълим йўллари мана шу ғояни юзага чиқарадиган равишда белгиланади. Бу ғояга олиб бормайдиган ҳар қандай йўллар ман қилинади.
175-модда. Фан ва саноатлар – савдо-тижорат, денгизчилик ва деҳқончилик каби, ҳар бир жиҳатдан билимлар туркумига қўшилиб, ҳеч қандай қайд ва шартларсиз олинаверади. Мусаввирлик ва ҳайкалтарошлик кабилари эса, ўзига хос нуқтаи назар билан таъсирланган вақтда сақофат туркумига қўшилиб, агар Ислом нуқтаи назарига зид бўлса, олинмайди.
177-модда. Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин ҳар бир шахснинг ҳаёт майдонида зарур билимларга эга бўлиши фарздир. Шунинг учун бошланғич ва ўрта босқичларда таълим олиш барчага мажбурийдир. Бу таълимни барчага бепул таъминлаш давлат зиммасидадир. Олий таълим ҳам имкони борича барчага бепул таъминланиши лозим.
178-модда. Давлат фиқҳ, усули фиқҳ, ҳадис, тафсир, фикр, тиббиёт, геометрия, кимё, ихтиро, кашфиётлар ва бошқа илм-маориф соҳаларида изланишни давом эттиришни хоҳловчиларга имконият яратиб бериш учун мадраса ва университетлардан ташқарида кутубхоналар, лабораториялар ва бошқа маърифат воситаларини муҳайё қилади. Токи уммат орасида кўп миқдорда мужтаҳидлар, ихтирочилар ва ижодкорлар етишиб чиқсин.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
09.09.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми