«Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар»
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
«Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар»
Мана, Ҳалаб бир неча ойдан буён даҳшатли қирғинни бошдан кечирмоқда… озод этилган маҳаллалардаги қамалда қолган аҳлимиз қонхўр режим ва унинг иттифоқчиларининг учоқлари билан ракеталар, порохли бочкалар, клоник бомбалар каби турли-туман қуроллар ёрдамида ажратиб ўтирилмай, беаёв бомбардимон қилинмоқдалар. Қамал қилинган аҳлимиз иродасини синдириш ва улардан ўч олиш мақсадида қилинаётган бу қатли ом бутун дунё кўз ўнгида, айниқса, ўзларини Сурия халқининг дўстлари, дея даъво қилиб, унинг қўзғолонини ёлғондан қўллаб-қувватлаётган давлатлар кўз олдида содир этилмоқда. Гўё улар шармандаларча тил бириктириб, кўзларини юмиб, қулоқларига пахта тиқиб олишгандай. Шуларнинг барчаси қаршисида Ҳалабдаги аҳлимиз сабр қилмоқдалар, Аллоҳдан ажр кутиб, қўлларини самога чўзган ҳолда, ёлғиз Унинг Ўзидан ёруғ кунни, нусратни тиламоқдалар, битта динда бўлган холис биродарларидан ёрдам сўрамоқдалар.
Эй сабрли мўминлар, эй Шом заминидаги холис мужоҳидлар!
Бугун бутун кофирлар ва жинояткорлар бирлашишди, макр-ҳийла тузоғини қўйишди. Уларнинг мақсади сизни қўзғолонингиздаги мустаҳкам асослардан адаштириш, иродангизни синдириб, ўз ечимларига рози қилдириш ва тиз чўктиришдир. Уларни ғазаб оловида ёндираётган, қўрқувга солаётган нарса, сизнинг «Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга тиз чўкмаймиз», деган шиорингиз бўлди, ўз алдовлари билан ва алдовларига лаққа тушганлар ёрдамида мақсадларини амалга оширишга қодирмиз, деб ўйлашди. Бироқ, умидлари пуч бўлиб чиқди ва ютқазишди, чунки Аллоҳ Таоло Шом замини ва унинг аҳлини Ўз кафолатига олган, бу замин пешонасига пок ниятли мужоҳидларни ва Ўзидан савоб тиловчи аҳлни атаб қўйган, инша Аллоҳ. Биз эса фақат битта йўлдан борамиз, холос, у ҳам бўлса, Аллоҳнинг ваъдасини чуқур ишониш ва ақидамиздан балқиб чиққан ягона лойиҳа – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳаси – атрофида бирлашиш билан Аллоҳга ҳақ-рост ёрдам бериб, Роббимизни рози қилиш, куч-қудрат ва нусратга эришишга ҳаракат қилиш. Бироқ ёлғиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаб, бошқа «дўст давлатлар» ва «қўллаб-қувватловчи давлатлар» арқонини қирқиб ташламас эканмиз, бунга асло эришолмаймиз. Зотан, уларнинг макри кундай равшан бўлиб қолди. Бас, ким Аллоҳнинг нусрати келишидан, шариати ҳакам бўлишидан умидвор бўлса, Аллоҳ азза ва Жалладан ўзгага таянмайди, Ундан ўзгадан нусрат кутмайди. Чунки шаҳидларингиз қонини, аҳлингиз қурбонларини, қамалдаги аҳлингиз ва муҳожирларингиз аламларини Аллоҳнинг Ўзи кўриб турибди. Аммо уларни анави қўллаб-қувватловчи давлатлар чизган қизил чизиқни босиб ўтмаслигингиз ва уларнинг истагига риоя қилишингиз билан шунча нарсани зое кетказманг, қаттол музокарага ўтиришингиз билан ҳаммасини беҳуда кетказманг, душманларга ва диндош биродарларингиз қонини савдолашаётган кимсаларга тақдирингизни топширманг. Сизга жон ато этадиган ва аҳлингизни қутқарадиган, душманингизни даф этадиган ишни қабул қилинг, у Қуръони Каримда битилган ва мўмин содиқ аждодларингиз татбиқ қилган ишдир. Аждодларингиз бу каби мусибатларга сабр қилганлар ва ниҳоят, уларга Аллоҳнинг нусрати келиб, омад ва зафар қучганлар. Аллоҳ Таоло бундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّـهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">media@tahrir-syria.info – Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми