Ўн олти кундан бери очлик эълон қилган исломий маҳбусларни қўллабқувватлаш мақсадида Ливанда кунлик ҳаракатлар бошланди
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Ўн олти кундан бери очлик эълон қилган исломий маҳбусларни қўллабқувватлаш мақсадида Ливанда кунлик ҳаракатлар бошланди
Ҳижрий 1439 йил 6 ражаб, милодий 2018 йил 24 март шанба куни «alsadaranewss.com» веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади: «Ўн олти кундан бери очлик эълон қилган Исломий маҳбусларни қўллабқувватлаш мақсадида Ливаннинг турли минтақаларида кунлик ҳаракатлар бўлиб ўтмоқда. Ливаннинг Сурия билан чегарадош завод йўлида жума намози ўқилгач, маҳбуслар оилалари ўз ҳаракатларини кучайтиришга қарор қилиб, заводга олиб борадиган халқаро магистраль ёнига чодир тикди. Бу ҳақда исломий маҳбуслар оилалари воизи шайх Аҳмад Шимолий сайтимизга бундай изоҳ берди:
«Завод йўлида очилган бу норозилик намойиши ўн олти кундан бери очлик эълон қилаётган маҳбуслар оилалари тарафидан ўз ҳаракатларини кучайтиришга қаратилган бир қадамдир. Зеро, ўз фарзандларининг судсиз ушлаб турилгани сабабли бу оилалар кўзига дунё қоронғу бўлиб кетган.
Бу охирги қадам эмас. Маҳбуслар оилалари шанба ёки якшанба кунлари Шимолга келиши белгиланган президент Ҳаририйдан парламент сайловларидан олдин умумий афв мавзусини ўрганишга ваъда беришини талаб қилишган. Агар бунга ваъда бермайдиган бўлса, уни очиқ намойиш билан кутиб олишмоқчи.
Шуни таъкидлаш лозимки, умумий афв тўғрисида қарор чиқмагунча қамоқларда озодлик ёки ўлим номли очлик тадбири давом этади. Шунингдек, биз ҳам Ҳаририй парламент сайловларидан олдин афв қонунини қабул қилмагунча маҳбус фарзандларимиз билан ҳамқадам юришда давом этамиз.
Роя газетасининг 2018 йил 28 март чоршанба кунги 175-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми