Қуръон боғларига саёҳат
Қуръон боғларига саёҳат
بسم الله الرحمن الرحيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандалари учун дастур қилиб берган Аллоҳга ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китоб мўъжизалиги билан Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Рукнимизнинг аввалги сонида Бақара сурасининг 135-136-137-138 оятлар тафсирининг биринчи қисмини кўриб чиқишни бошлаган эдик. Бу сонда биринчи қисмни тугатиб, иккинчи қисмни бошлаймиз.
Ибн Жарир Абдуллоҳ ибн Сурайё Аъвардан ривоят қилишича, у Пайғамбар с.а.в. га: эй Муҳаммад, фақат бизнинг динимизгина ҳидоятдир, бизга эргаш, шунда ҳидоят топасан, деган экан. Насоролар ҳам худди шунга ўхшаган гапни айтишибди. Шунда Аллоҳ Таоло мана шу оятни нозил қилибди.
قُلْ بَلْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
((Эй Муҳаммад) Айтинг: балки биз ҳақ йўлдан тойилмаган, мушриклардан бўлмаган Иброҳим динига эргашамиз). Бу оят улар айтаётган гапнинг нотўғрилигини кўрсатувчи раддиядир. Шунингдек, унда Иброҳим а.с. яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган, у кишининг дини бошқа дин бўлган, деган маъно ҳам бор.
(حَنِيفاً ) ботил динлардан ҳақ динга мойил бўлувчи. Иброҳим а.с. шу ном билан номланди. حَنِيفاً ) ) Чунки у киши Аллоҳнинг ҳақ динига мойил бўлиб, Аллоҳга бўйсунди, мусулмон бўлди.
(الحَنَف ) сўзи аслида мойил бўлиш, эгилиш, қийшайиш маъноларини англатади. Қийшиқоёқ сўзи ҳам шундан чиққан. Бир оёғининг бармоқлари бошқа оёғининг бармоқлари тарафга эгилган, мойил бўлган кишига қийшиқоёқ, дейилади.
2-Кейин Аллоҳ Таоло мўминларга хитоб қилиб, Аллоҳга ҳамда Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва ўша уруғ-авлодга нозил қилинган нарсага, Мусо, Исо а.с.ларга нозил қилинган нарсага иймон келтиришга, пайғамбарларни бир-биридан ажратмасликка буюради. Биз яҳудлар ва насороларга ўхшаб, уларнинг айримларига иймон келтириб, айримларига куфр келтирмаймиз. Биз пайғамбарларнинг ҳаммасига иймон келтирамиз ва Аллоҳга бўйсунамиз, итоат этамиз.
Агар яҳуд ва насоролар ҳам Аллоҳга ва барча пайғамбарларга иймон келтирганларида эди, ҳидоят топганлар қаторидан жой олардилар. Лекин агар улар айрим пайғамбарларга иймон келтириб, айримларини инкор қилсалар, Аллоҳ нозил қилган айрим ҳукмларни бузиб, ўзгартириб юборсалар, бу ишлари билан улар сизга ҳеч қандай зарар келтира олмайдилар. Бу Пайғамбар с.а.в.га қаратилган хитобдир. Яқинда Аллоҳ сизга уларнинг ёқаларидан олишингизга имкон беради. Аллоҳ уларнинг тилларидан чиқаётган бўҳтонларни Эшитгувчидир, уларнинг дилларидаги Ислом ва мусулмонларга қарши яширин ғаразларидан ҳам Огоҳдир.
Аллоҳ Таоло пайғамбарига берган ваъдасини бажарди. У кишини душманларидан, хусусан, яҳудлардан ғолиб қилди. Пайғамбар с.а.в. Бану Қойнуқони жазоладилар, Қурайза ўлдирилди, Бану Назир сургун қилинди, Хайбар ва бошқалардан иборат бўлган яҳуд вужудига барҳам берилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
12.05.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми