| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.12.2023
      0
    • Таъзия

      03.12.2023
      0
    • Таъзия

      01.12.2023
      0
    • Таъзия

      28.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.11.2023
      0
    • Таъзия

      19.11.2023
      0
    • Таъзия

      18.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.11.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон зиндонидан навбатдаги шаҳид чиқиши муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Таъзия

  • Таъзия

  • Оламни титратаётган Ғазо ноласи Ўзбекистон “диний уламолар”и қулоғига етиб бормаяптими?!

  • Таъзия

  • Ўзбекистон нима сабабдан Франциядан қирувчи учоқлар харид қилмоқда?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Қуръони Карим билан ошно бўлиш

Қуръони Карим билан ошно бўлиш

By htadmin
03.03.2017
1223
0
Share:

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Қуръони Карим билан ошно бўлиш

بسم الله الرحمن الرحيم

Азиз ўқувчи! Рукнимизнинг бугунги сонида бутун оламлар роббиси бўлган Аллоҳ Субҳанаҳуни уммати Муҳаммадга икки дунё саодатига етиш йўлини кўрсатиб берган Қуръони Карим ҳақида сўз юритамиз. Аввало шуни таъкид билан айтиш лозимки, ўтган икки аср мобайнида инсониятни ҳидоятга бошловчи ҳамда яшаш тарзимиз учун низом манбаси бўлган ушбу калом ҳаёт майдонидан узоқлаштирилди. Натижада асрлар давомида бутун оламда порлоқ юлдуз бўлган уммат, дунё саҳнасидаги ўз ўрнини йўқотиб, мустамлакачилар исканжасида қолиб кетди. Яна ўз ўрнимизга, яъни азизлигимизга қайтишнинг ягона йўли  илоҳий қонунларни ҳаёт майдонига кириб келиши билан амалга ошади. Шулардан келиб чиққан ҳолда айтамизки, Қуръон билан ошно бўлишимиз нақадар зарур эканлиги аён бўлади.

Қуръони Карим Аллоҳ Субҳанаҳунинг каломидир. Уни Жаброил (а.с) ваҳий орқали Муҳаммад (с.а.в.)га Аллоҳ тарафидан олиб келган. Унинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳникидир. Унинг тиловати билан ибодат қилинади. У мўъжиза, бизга тавотур йўли билан нақл қилингандир.

لاَ يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَلاَ مِنْ خَلْفِهِ تَنزِيلٌ مِنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ

– „Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни, Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду сано Эгаси томонидан нозил қилингандир“.      (Фуссилат сураси 42 оят)

Қуйида биз сизларга Қуръоннинг нозил бўлиши, уни ёд олиш, у билан ҳидоятланиш, тиловатининг фазли ва ундаги кўп фойдалар хусусидаги ояти карималар ва ҳадиси шарифларни келтирамиз:

نَزَلَ بِهِ الرُّوحُ الأَُمِينُعَلَى قَلْبِكَ لِتَكُونَ مِنَ الْمُنذِرِينَ

– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сиз (охират азобидан) огоҳлантирувчи бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни, Қуръонни) Руҳул-Амин (Жаброил) нозил қилди“,                                                  (Шуаро сураси 193, 194 оятлар)

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

– „Албатта бу Эслатмани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз“.             (Хижр сураси 9 оят)

Қуръон Муҳаммад (с.а.в.) га 23 йил давомида бўлак-бўлак ҳолда нозил бўлган. Қуръон ҳар хил тарзда, баъзан кетма-кет, баъзан узилиб-узилиб, яъни вақти-вақти билан нозил қилинган. Қуръоннинг бир дафъада эмас, балки бўлак-бўлак тушишининг ҳикматини Аллоҳ Таоло ўз каломида баён этган:

وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْلاَ نُزِّلَ عَلَيْهِ الْقُرْآنُ جُمْلَةً وَاحِدَةً كَذَلِكَ لِنُثَبِّتَ بِهِ فُؤَادَكَ

– „Кофир бўлган кимсалар: «(Нега) бу Қуръон унга (пайғамбар а.с.га) битта тўплам бўлган ҳолида нозил қилинмади?» — дедилар. (Эй Муҳаммад), Биз у Қуръон билан сизнинг дилингизни устивор қилиш учун мана шундай бўлиб-бўлиб баён қилдик“. (Фурқон сураси 32 оят)

У билан жонлар озуқаланади, диллар таскин топади, одамлар зулматлардан нурга – Роббиларининг изни билан Азиз ва Ҳамийд зотнинг йўлига ўтиб оладилар, у билан сўзлаган рост сўзлар, у билан ҳукм қилган адолат қилар, унга амал қилган муваффақият қозонар, унга даъват қилган тўғри йўлга бошловчидир.

У – мусулмоннинг ҳамроҳи ҳамда қуролидир. У билан қалблар обод, билаклар бақувват. Уни кўтариб юрган киши тоғдек мустаҳкам бўлиб, унинг наздида дунё арзимас нарса бўлиб қолади, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақ гапни гапириб, Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайди. Енгиллигидан андак шамолга ҳам учиб юрган нарса у билан Аллоҳнинг наздида Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқ бўлиб қолади. Чунки у Қуръонни тиловат қилади, тили Қуръон билан намдир, бармоқлари унга гувоҳдир. Пайғамбар (с.а.в.) нинг саҳобалари ана шундай эдилар. Улар гўё тирик Қуръон эдилар. Уни маромига етказиб тиловат қилардилар, оятлари хусусида фикр юритардилар, унга ўзлари амал қилардилар, бошқаларни даъват этардилар, азоб оятларидан титраб-қақшар, раҳмат оятларидан диллари яйрарди, унинг ҳукмларию ҳикматига таслим бўлиб, буюклигию мўъжизавийлигидан хушуъ билан кўзлари ёшга тўларди.

Улар ушбу каломни  Пайғамбар (с.а.в.) дан қабул қилиб олганлари заҳоти унинг оятлари дилларининг туб-тубидан жой оларди. Шунинг учун ҳам улар азизу мукаррам, бахтиёру музаффар бўлдилар. Пайғамбар (с.а.в.) дан ажралиб қолганларидан кейин ҳам у кишининг васиятларига амал қилиб, Қуръон билан дўстлашишда давом этдилар. Ҳофизи Қуръонлар амри маъруф ва наҳий мункарда, ҳар бир эзгу ишда энг олдинги сафда бўлиб, Аллоҳ йўлидаги машаққатларга биринчи бўлиб дуч келардилар.

Қуръон биз Ислом умматининг доимий ҳамроҳига, дилларимизнинг қувончига айлансин. Тиловат қилибми, ёд олибми, амал қилибми кечаю кундуз у билан бирга бўлишимиз билангина аждодларимизнинг энг яхши авлодларига айланамиз.

كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ لِتُخْرِجَ النَّاسَ مِنْ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِ رَبِّهِمْ إِلَى صِرَاطِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ

– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, бу Қуръон) сиз одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга — қудрат ва ҳамду сано Эгаси бўлган Зотнинг Йўлига — олиб чиқишингиз учун Биз сизга нозил қилган Китобдир“,

(Иброҳим сураси 1оят)

أَلاَ بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

– қалблари Аллоҳни зикр қилиш-эслаш билан ором олади…“,                        (Рад сураси 28 оят)

Ушбу каломнинг фазилатлари ҳақида Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:

«خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ»

«Сизларнинг энг яхшинглар Қуръонни ўрганиб, ўргатганинглардир». Бу ҳадисни Бухорий Усмон ибн Аффондан ривоят қилган.

«مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا لاَ أَقُولُ الم حَرْفٌ, وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ, وَلَامٌ حَرْفٌ, وَمِيمٌ حَرْفٌ»

«Кимки Аллоҳнинг Китобидан бир харф ўқиса, унга бир яхшилик бўлур ва бу яхшилик ўзининг ўн баробар миқдорича бўлур. Мен Алиф Лом Мим бир харф деяётганим йўқ, алиф бир харф, лом бир харф, мим бир харф, деяпман».

Бу ҳадисни Термизий Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ва у саҳиҳ ҳадисдир.

«الْمَاهِرُ بِالْقُرْآنِ مَعَ السَّفَرَةِ الْكِرَامِ الْبَرَرَةِ, وَالَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَيَتَتَعْتَعُ فِيهِ وَهُوَ عَلَيْهِ شَاقٌّ لَهُ أَجْرَانِِ»

«Қуръон соҳасида моҳир киши улуғ, итоатли мирзолар билан бирга бўлур. Қуръон ўқишда қийналганидан тутилиб қоладиган киши учун икки ажр бордир». Бу ҳадисни Муслим Оиша (р.а.) дан ривоят қилган.

«يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا, فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَؤُهَا»

«Қуръон соҳибига: «Дунёда ўқиганингдек Қуръонни қироат билан ўқи ва юксал, чунки сенинг мақоминг охирги ўқиган оятинг даражасида бўлади», дейилади». Бу ҳадисни Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الأُتْرُجَّةِ طَعْمُهَا طَيِّبٌ وَرِيحُهَا طَيِّبٌ, وَمَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي لاَ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ التَّمْرَةِ طَعْمُهَا طَيِّبٌ وَلاَ رِيحَ لَهَا, وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الرَّيْحَانَةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ, وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي لاَ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ الْحَنْظَلَةِ طَعْمُهَا مُرٌّ وَلاَ رِيحَ لَهَا»

«Қуръон ўқийдиган мўмин, таъми ҳам, бўйи ҳам ширин утружжа мевасига ўхшайди. Қуръон ўқимайдиган мўмин, таъми ширину, ҳиди йўқ хурмога ўхшайди. Қуръон ўқийдиган мунофиқ, бўйи ширину, таъми аччиқ райҳонга ўхшайди. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ, таъми ҳам аччиқ, ҳиди ҳам аччиқ ҳанзалага ўхшайди». Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилганлар

Хулоса ўрнида шуни айтамизки, юқорида зикр этилган ояти карима ва ҳадиси шарифлар Қуръони Каримнинг буюк мартабасини, уни кўтариб юрган кишининг юксак мақомини кўрсатиб бераётир. Кишики, Қуръонни чанг бостириб, токчага ташлаб ёки зийнат, чирой учун китоб жавонига териб қўйгани йўқ. Уни ўқимоқда, унга амал қилмоқда, оятлари хусусида фикр юритмоқда, кечаю кундуз унга ошно бўлмоқда. Натижада Қуръон унинг эзгулик йўлидаги туганмас тоқатига айланмоқда.

Шундай экан, азиз ўқувчи, сиз ҳам Қуръони Карим билан ошно бўлинг, унинг тиловатига шошилинг, оятлари хусусида фикр юритинг, унга амал қилинг, уни маҳкам ушланг. Токи таъмингиз ҳам, бўйингиз ҳам хуш бўлсин. Токи дунёдаги азизликда ҳам, охиратдаги жаннатда ҳам олдинги сафларда бўлинг. Токи сизларга ўқи ва юксал, дейилсин. Шу билан буюк ғалабага, улкан муваффақиятга, Аллоҳнинг ризосига лойиқ, деб топиласиз, ин ша Аллоҳ!

إِنَّ هَذَا الْقُرْآنَ يَهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ وَيُبَشِّرُ الْمُؤْمِنِينَ الَّذِينَ يَعْمَلُونَ الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ أَجْرًا كَبِيرًا

– „Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қиладиган мўминларга катта ажр-мукофот борлигини(нг) хушхабар(ини) берур“.    (Исро сураси 9 оят)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин

04.03.2017й.

+1
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони давлатлар позицияси ва сиёсий алдов ўртасида

  • МАҚОЛАЛАР

    Референдум деб аталмиш спектакль!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Занзибардаги Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг ўғирлаб кетилиши ва қийноққа солинишини қоралаймиз

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.12.2023

    Ўзбекистон зиндонидан навбатдаги шаҳид чиқиши муносабати билан таъзия

  • 04.12.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 03.12.2023

    Таъзия

  • 01.12.2023

    Таъзия

  • 30.11.2023

    Оламни титратаётган Ғазо ноласи Ўзбекистон “диний уламолар”и қулоғига етиб бормаяптими?!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/