Ўша хотиралар ичра аламлиси
“Зиндон хотиралари”
Ўша хотиралар ичра аламлиси
بسم الله الرحمن الرحيم
Алҳамдулиллаҳи вассолату вассоламу ала Росулиллаҳи ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Ва баъд:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар!
Ушбуда зиндон хотиралари орасидаги ҳизбий маҳкум азизларга аламлироқ бўлган воқеалардан бири ҳикоя қилинади.
Инсон табиатида ажиб бир хислат бор. Бу туйғу олам аҳлининг оқу қорасида бир хил яратилган бўлиб, унинг қўзғалишига на миллатининг, на динларининг ва ҳатто динсизлигининг ҳам ахамияти йўқ. Агар замонасидаги ҳукумат аъёнлари эл ичидан бир кишини олиб уни бузғунчиликда айблаб, омманинг кўз ўнгида даҳшатли азобларга солишига қарамай ўша айбдорни гуноҳига иқрор эта олмаса, бас, оммада ўша кишига нисбатан зимдан ҳурмат пайдо бўлади. Шунинг баробарида ўша айбдор кўтариб чиққан фикр ва ғояга барчада бирдек қизиқиш пайдо бўлади. Шу боис барча золим шоҳлар ўз рақибини яширин зиндонлар қаърида қийноқларга солиб, ўзидан омма олдида йўлининг хатолигига иқрор бўлиб авф сўрашларини тадоригини кўради. Токи омманинг зеҳнида “ҳа, бу киши адашган ғофил кимса экан” деган фикр пайдо бўлсин.
Зонада ҳақда собит йигитларнинг барчасини қийноқ тегирмонидан қайта-қайта ўтказгач, бошқа аристонлар оқу қорасининг ҳизбийлар даъватига эътибори кучайди. Чунки тарихдан маълумки, омма собитларнинг саботига гувоҳ бўлгач, унинг сўзини эшитади, ўзини эса қадрлайди.
Бу ҳолатни четдан кузатиб турувчи зонага бириктирилган МХХ янги режа ишлаб чиқиб, амалда татбиқ қилди. У шундай жирканч режа эдики, унга қарши тадбир тузишга азиз биродарларимизнинг ақллари шошиб қолди.
МХХ ходими зонага янги келган аристонлар орасидан ҳатто намоз ўқиш у ёқда турсин, таҳоратдан бехабар жиноятчиларни танлаб, “тарбиялаб” уларни “мен ҳизбийман, қайтмаганман” дегизиб оммага танита бошлади. Барчага ўша “қайтмаган”, “собит”ларни машҳур қилгач, зонада режадаги ломка (синдириш) амалга оширилди. Анави “қайтмаган”лардан йиғлоқи, додловчи, кечирийлар, деб ялинувчилар ёмғирдан кейинги қўзиқориндай чиқа бошлади. Ва МХХни кўрсатмаси билан ўша ёлланма аристонлар омма ичида Ҳизбни сўкар, ҳатто собитларни устидан назорат қилувчи спп бўлиб, лохмачлик қиларди. Ва аристонлар ичидаги оперларнинг югурдаклари омма ичида юриб “кўрдиларингми, буларам бизларга ўхшаган аристонлар, улардан қаҳрамон ясаб олмаларинг, улар ичидан ҳам казёллар (сотқинлар), лохмачлар (зўравон мунофиқлар), обиженнийлар (аристонлардан алоҳида ажралиб қолувчилар), гадлар (ходимларга хизмат қилувчи повязкали спп.лар) ва баъзан бизлардан чиққанидек кристальнийлари (собитлар демоқчи) чиқиб қолади” дея бот-бот сайраб қоларди.
Аслида эса, уларнинг ташқарида Ҳизбга ва ҳатто баъзиларининг Исломга алоқаси бўлмаганини исботлаб ҳам қўйгандик. Аммо ҳамма ҳам исбот талаб қилавермагани учун бу жирканч ва аламли режалар яхшигина натижа бериб улгурди. Ҳатто собит йигитларни қийноққа солишганда ўшалар ҳам жонбозлик кўрсатган эди. Улар аксар вақт исмини ва қаерданлигини яширишар эди. Мен улардан баъзиларини танисам-да, зора кейинчалик ҳидоят топса, деган умид билан бунда исмларини яширдим. Минг афсуски, улар ўз ҳожалари бўлган зона ходимларига, Зарафшон зонасидаги ўғривачча қаттол положенецларга итдек хизмат қилишган. Янада аламлиси, улар ичида ақийдасидан узилиб бошқа жоҳиллар кепатасига кириб, 20 йил ўтириб ҳаммомдан нопок чиққан кимсадек ва осийликни ожизликдан афзал кўрган аламзада “ҳизбийлар” озод бўлгач ҳам ҳукумат фойдасига хизматкор бўлишдан уялишмади. Уларнинг бугунги вазифаси Ҳизбнинг кўчадаги йигитларини устидан турли миш-мишлар, далил-исботсиз бўҳтонлар тарқатишдир.
Бу каби йигитларни қайда топсангиз, ўз ақийдасига зарар етказмоқдан, Аллоҳнинг Раҳмати бўлган Ҳизбига озор бермоқдан тийилишга, Оламлар Роббисидан тақво қилишга чақиринг азизлар! Шояд, ҳаққа қайтсалар…
وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا
– “Мўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар”. (Аҳзоб:58)
(Ўша хотираларнинг бугундаги хатаридан эслатганим – шу куннинг воқесидан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
08.07.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми