Ўттиз олти кунлик тажовуздан сўнг, қўрқоқ ҳукмдорларнинг шармандалик саммити бўлиб ўтди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ўттиз олти кунлик тажовуздан сўнг, қўрқоқ ҳукмдорларнинг шармандалик саммити бўлиб ўтди
Яҳудий вужудининг Ғазо ва унинг аҳлига қарши олиб бораётган жиноий геноцид урушидан ўттиз олти кун ўтганидан ва бу кунлар давомида, Ғазо қаҳрамонлари таъминот секинлашганига қарамай, сабот билан туришларидан кейин араб ва мусулмон ҳукмдорлари Риёзда «ғайриоддий фавқулодда саммит» ўтказиш учун йиғилишди. Саммит бўлиб ўтаётган пайтда яҳудий вужуди танклари Шифо касалхонасини қуршовга олиб, у ердаги беморларни ўлдирди. Туғруқхоналарда гўдаклар кислород етишмаслигидан нобуд бўлди. Яҳудий вужудининг уруш машинаси Ғазо секторининг барча жойларини вайрон қилди.
Саммит иштирокчиларининг ушбу даҳшатли ҳодисага нисбатан сурбетларча муносабатда бўлиб, ўзларининг заиф ва қўрқоқлигини намоён қилганини ҳисобга олганда, бу саммит ҳақиқатдан ҳам ғайриоддийдир. Шундоқ ҳам, одамлар йиллар давомида бундай саммитчиларнинг қоралаш, норозилик билдириш ва рад этишдан нарига ўтмайдиган баёнотларини кўп кўришган… Шундай бўлсада, ҳукмдорлар кучсиз (ҳеч қандай таъсирга эга бўлмаган) ибораларни бирин-кетин гапиришди ва воқеаларни журналистлар тасвирлаганидек, навбатма-навбат тасвирлашди. Воқеаларни тасвирлаш давомида «халқаро ҳуқуқ» ва унинг бузилишидан нолишни ҳам, шунингдек, муборак замин аҳли билан босқинчилар ўртасини тенглаштириб, ҳар икки томондаги «тинч аҳолига» ачинишни ҳам унутишмади! Уларнинг сўзлари қўрқоқлик, хиёнат ва Америкага қарамликни ифодалади. Улар уруш ва геноцид ўчоғида туриб, «инсонпарварлик ёрдамлари» ҳақида гапиришди ҳамда халқаро ҳамжамиятдан жангни тўхтатиш учун ўз вазифасини бажаришни талаб қилишди. Тўғрироғи, гўё Америка ва халқаро ҳамжамият яҳудий вужудини маблағ, қурол-яроғ ва ҳимоя билан қўллаб-қувватлаётган ва тажовузнинг бевосита иштирокчиси эмасдек… гўё улар мурожаат қилаётган халқаро ҳамжамият айни душманнинг ўзи эмасдек… гўё босқинчи вужуд Ғазо ва унинг аҳолисини йўқ қилиши учун, унга ҳаво, қуруқлик ва денгиз йўллари очиб, уни энг кучли қирғин қуроллари билан таъминлаётганлар улар эмасдек… Ҳукмдорлар ўзларининг хорлигидан келиб чиқиб, буни Америка ва халқаро ҳамжамиятдан талаб қилишди!
Шунингдек, уларнинг гапларидан хиёнат ва тил бириктирув чакиллаб оқиб турар эди. Улар Блинкеннинг икки давлат ечимини такрорлашар экан, Американинг қирғинбарот ечимидан иборат жомини бегуноҳ инсонлар қони билан тўлдиришга ҳаракат қилишди. Вайрон қилувчи қўллар фасод уруғини сепаётган бир пайтда қайта қуриш ҳақида… қон тўкилаётган бир пайтда сайловлар ҳақида… жонлар қурбон бўлаётган бир пайтда сурбетларча хайр-эҳсонлар ҳақида гапиришди. Улар гўё яҳудий вужудининг ўз ишини даъват эттиришига рухсат бераётгандек ва унга «бизда бори шу», деб айтаётгандек эди. Уларнинг қилган ишлари нақадар ёмон!
Икки миллиард мусулмонни ўз ичига олган Ислом олами «раҳбарлари» томонидан саммитда илгари сурилган таклифларнинг энг максимал даражаси шу бўлди. Ҳолбуки, уларнинг қўл остида миллионлаб аскарлар, минглаб танк ва учоқлар бор эди! «Араб ва Ислом давлатлари саммити» араблар жасоратидан ва Ислом шижоатидан холи бўлди. Улар бу Умматнинг бузғунчи бошлиқлари эканликларини, Уммат учун Ғазога тушган балодан ҳам оғирроқ бало эканликларини исботлашди. Ушбу саммитда улар Умматга йўллаган номадан тушуниладики, уларнинг қўл остида миллионлаб аскарлар бор бўлишига қарамай, душманга қарши курашишда Уммат учун улардан фойда йўқ. Агар Уммат ўзидан зулмни даф қилмоқчи бўлса, бунинг учун ташланадиган биринчи қадам Уни кишанлаб, сўйиш учун ушлаб турган ҳукмдорлардан халос бўлишдир.
Одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси, мард, иймон-эътиқодли ва шижоатли бўлган Умматнинг бошида бундай қўрқоқ, малай раҳбарларнинг бўлиши тўғри эмас. Орасида Ғазо қаҳрамонлари каби қаҳрамонлари бор ва Ислом ақидасига эга бўлган Умматнинг бошида бу ҳукмдорларнинг бошлиқ бўлиб қолиши ҳаромдир. Ислом Умматига буларга ўхшаган ўнлаб ҳукмдорлар керак эмас. Чунки улар яҳудий вужуди қўлида ўн минглаб мусулмонларнинг шаҳид бўлиши ва яраланишига тўсқинлик қила олишмади. Умматга мўмин кишиларга хос сифатларга эга бўлган ёлғиз бир киши, яъни мусулмонлар халифаси, шунингдек, дунёни тартибга келтирувчи ва Аллоҳ у орқали динни ғолиб қилувчи ягона армия керак.
Аммо душман билан тил бириктирган ҳукмдорларга келсак, улар тахтларини сақлаб қолишни ўзларининг асосий ташвишига айлантириб, яҳудий ва насронийларни дўст тутар экан, уларнинг қисмати, Аллоҳнинг изни ила афсус-надомат чекиб, заволга юз тутишдир.
﴿وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ * فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَى أَن تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ فَعَسَى اللهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ فَيُصْبِحُوا عَلَى مَا أَسَرُّوا فِي أَنفُسِهِمْ نَادِمِينَ﴾
«Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар» [Моида 51-52]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми