Ўз тарихингизга қайтиш фурсати келди эй уммати Муҳаммад!

Ҳизб ут-Таҳрир “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан… Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо этинглар” номли оламий кампания бошлади
Ўз тарихингизга қайтиш фурсати келди эй уммати Муҳаммад!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Улуғ ва Буюк Аллоҳ Ўз каломида шундай марҳамат қилади:
إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللَّهُ فَلاَ غَالِبَ لَكُمْ وَإِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ
– “Агар сизларга Аллоҳ мадад берса, ҳеч ким сизларга ғолиб бўлмас. Бордию ёрдамсиз қолдирса, бас, сизларга Ундан ўзга ким ҳам мадад берар эди?! Мўминлар таваккулни Аллоҳгагина қилсинлар!” (Оли Имрон:160)
Аллоҳ Таоло барча умматлар, халқлар орасида адолат машъаласини баланд кўтариш ҳамда Исломни бутун оламга ёйишдек шарафли вазифани ишониб топширган мусулмон умматининг ўз Исломига қайтиш фурсати етиб келди. Мусулмон Уммати Аллоҳнинг Китобини маҳкам ушлаш, Унинг ҳукмларини бжариш ва пайғамбарининг суннатига риоя этиш билан асрлар давомида азиз ва қудратли бўлиб, халқлар ва миллатларга етакчилик қилиб келди. Бу мафкуранинг муваффақиятлари шу даражада бўлдики, Ислом давлатига бўйсунган турли миллат ва халқлар ҳеч қанча вақт ўтмасдан ўз ақида ва луғатларини ташлаб, Ислом ақидаси ва луғатига ўтдилар. Бу халқлар ҳозиргача капиталистик ва социалистик тузумларга бўйсунган ҳолда яшаб келаётган бўлсалар ҳам, Ислом ақидасини маҳкам ушлаб келмоқда. Аммо икки фикр – капиталистик ва коммунистик фикрлар жуда катта муваффақиятсизликка учради. Чунки бу иккисидан бирини қабул қилиш учун ўз ақидасидан воз кечадиган бирорта ҳам мусулмон халқни топиша олмади.
Аммо сўнгги асрга назар ташлар эканмиз, мусулмонларнинг қолоқлиги, мустамлакачи давлатларга қарамлиги яққол кўзга кўрина бошлади. Бунинг асл сабаби, биз мусулмонлар ўз давлатимиздан, қалқонимиз бўлган Халифамиздан айрилганимиздир. Биз гўё ота-онасиз етим қолган болага ўхшаб қолдик. Ҳозирги кунда умматимизнинг олдида ягона бир йўл қолди, у ҳам бўлса аждодларини бутун оламга танитган, дунё аҳлини инсонийлик қарашлари билан ўзига асир этган Буюк Исломий Давлатларини барпо этишларидир.
Биз ўз тарихимизни чуқур ўрганиб тадқиқ этадиган бўлсак, қайси асрда бўлмасин бу умматни фаровон ҳаётга қайтарадиган омил шак-шубҳасиз Ислом эканлиги маълум бўлаверади. Исломни ҳаётга қайтариш билан, яъни Исломий ҳаётни қайта бошлаш билан янгидан уйғониш юзага келади. Бу ердаги муддао фақат давлатга эга бўлишда эмас, балки бутун Ислом оламида ягона давлат барпо этишдадир. Шунингдек, гап қандайдир давлат барпо қилишда эмас, балки Аллох нозил қилган қонунлар билан ҳукм юритадиган, бутун инсониятни Исломий фикрий етакчилик сифатида зулматдан нурга олиб чиқадиган Буюк Давлатни эълон қилишдадир. Қолаверса, Исломий Давлат кимларнингдир хоҳиш-истагидан пайдо бўлиб, қалбларни забт этган рағбат ҳам эмас. Балки у бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ Таолонинг сизу биз мусулмонларнинг зиммасига юклаб, уни адо этишга буюрган фарзидир. Ушбу давлат ҳарбий қисмларни жиҳодга тайёрлайди, чегараларни ҳимоя қилади, Аллоҳнинг ҳадларини ижро этади ҳамда Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритади.
Ҳаётимиздаги барча ишларимизни шариат ҳукмлари билан юритиш – ҳокимми, волийми, оддий ишчи-деҳқонмизми – ким бўлишимиздан қатъий назар, ҳар бир мусулмонга фарздир. Аллоҳ Таолонинг ҳокимлар хусусидаги ҳукмлари, қолган барча мусулмонларга ҳам тегишлидир. Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса кофир ёки золим ёхуд фосиқ бўлишлигини қуйидаги оятларда баён қилади. Аллоҳ Таоло Ўз каломида шундай марҳамат қилади:
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
– “Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар кофирлардир”. (Моида:44)
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
– “Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар золимлардир”. (Моида:45)
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– “Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар фосиқлардир”. (Моида:47)
Ушбу оятларни Исломий жамият барпо қилмасдан туриб ҳаётга татбиқ қилишнинг иложи йўқ. Зеро, давлатсиз Ислом ўз таъсир кучига эга бўлмайди, шунингдек, ҳаётимиз шаръий аҳкомлар асосида бошқарилмас экан, бу юртларимиз Дорул-Ислом деб эътибор қилинмайди!
Шуларга кўра, эртами индин Қиёмат кунида Роббимизнинг ҳузурига кофир, золим ёхуд фосиқ кимсалардан бўлиб йўлиқмаслигимиз учун у Зот буюрган қонунлар билан яшамоқлигимиз фарзи айндир. Бу иш эса, Ислом қонунларини ҳаётга татбиқ этувчи Исломий Давлатсиз имконсиздир. Бу улуғ, шарафли, машаққатли ишга қадам қўйган чоғимизда раҳбаримиз, йўлбошчимиз, саййидимиз Росулуллоҳ ﷺнинг покиза суннатларини ўзимизга бир машъала қилиб олишимиз зарур.
#Халифаликни_тикланглар
#ReturnTheKhilafah / #أقيموا_الخلاف / #YenidenHilafet
#TurudisheniKhilafah / #خلافتکوقائم_کرو
#Установите_Халифат
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги ахборот бўлими. Зайниддин
19.02.2021й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб