Ўзбек режими қамоғидан навбатдаги шаҳид чиқди

Ўзбек режими қамоғидан навбатдаги шаҳид чиқди
Нусратуллоҳ Мирзақандов биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия
بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳ таоло биз мусулмонларга раҳмат, баракот, покланиш ва нусрат ойи қилиб берган муборак Рамазон ойида шаҳидлар карвонига яна бир мўмин бандаси қўшилганини ҳам хурсандчилик, ҳам чуқур қайғу билан эълон қиламиз. Ҳадятуллоҳ ўғли Нусратуллоҳ 1976 йилда Андижонда таваллуд топди. У Ҳизб ут-Таҳрир даъватига “лаббай” деб жавоб бериб, мусулмонларни Исломий ҳаётни қайта бошлашга чақиришдек эзгу ва буюк ғояни кўтариб чиққани учун мусулмонлар қонига ташна золим Каримов режими томонидан 2000 йилда қамоққа ташланди. Ёлғон ва туҳматлар билан қамоққа ташланганида у атиги 24 ёшли қирчиллама йигит эди. Шундай қилиб, 49 йиллик умрининг ярми золим режим қамоқларида ўтди. У қамоқлардаги оғир шароит, руҳий ва жисмоний қийноқлар оқибатида бош оғриғи ва эпилепсия (тутқаноқ) касаллигига чалинди. Гарчи соғлиги жуда ёмон аҳволда бўлса-да, аввалги қонхўр режим ўрнига келган Мирзиёев бошлиқ ҳукумат ҳам уни озодликка чиқармади. Ҳа, Ўзбекистонда бошқа ҳар қандай жирканч жиноятлар – одам ўлдириш, наркотик сотиш, номусга тажовуз, талончилик, ўғрилик кабилар билан қамалганларга енгиллик берилиши ва ҳатто жазодан озод қилиниши мумкин. Бироқ Ислом даъватини кўтариб чиққанларга нисбатан ҳукуматнинг “инсонпарварлик” тамойили асло ишламайди. Ислом даъватчилари ва “диний модда” билан жазога тортилганларга жуда шафқатсиз муомала қилинади, уларга судда ва суддан кейин ҳам ҳеч қандай енгиллик берилмайди. Улар қамоқларда ҳатто ўлим ёқасида бўлсалар ҳам озодликка чиқарилмайди. Биродаримиз Нусратуллоҳ ва у кабилар сўзларимизга яққол далилдир. Мана, қанчадан-қанча “Роббим Аллоҳ” дегани учунгина умри зах босган қамоқларда чиритилаётган йигитлар ҳамон озодликка чиқарилмай, ушлаб турилибди. Уларнинг аксари, балки ҳаммаси яримжон аҳволга келиб бўлишган. Бироқ ҳақиқий жиноятчиларни “соғлигидаги муаммо” сабабли озодликка чиқараётган ўзбек режими бу беайб мазлум йигитларни – гарчи чорак асрдан бери ноҳақ жазо ўтаётган бўлсалар-да – ноинсофларча қамоқда чиритмоқда… Бугун ўзбек режими янада қутуриб, энди жазо муддати тугаб озодликка чиқарилган собиқ сиёсий маҳкумларни ҳам яна қайта узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоларини бермоқда. У аввалги Каримов режими даврида тўқиб чиқарилган ёлғон айбловларга ўхшаш бўҳтон ва туҳматлар билан 15 нафар йигитни қамади ва 31 тасини маҳкамага тортди. Ўзбек режимининг Аллоҳнинг дўстларига нисбатан бундай зулму зўравонлиги ва жиноятлари учун бутун дунё кўз олдида шармандаси чиқди. Энди Аллоҳнинг олдидаги юзи қоралик ва шиддатли азобга тайёр тураверсин!
Хабар беришларича, Нусратуллоҳнинг озодликка чиқишига 1,5 йил қолган эди. Унинг касаллиги қўзиб, тутқаноғи тутиб, боши билан қаттиқ тушиши натижасида орқа миясига қон қуйилган. У қамоқдан ташқарига олиб чиқилиб операция қилинган. Бироқ биродаримизнинг ажали етиб, Роббисига омонатини топширди. Жанозада эса у ҳақида шундай сўзлар айтилди: “Нусратуллоҳ Аллоҳнинг ғалабаси дегани. ИншаАллоҳ Нусратуллоҳ ғалаба билан кетди. Росулуллоҳ ﷺдан ибн Умар келтирган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ: “Ким Ла илаҳа илаллоҳда қоим турса, унга ўлим даҳшати, қабр даҳшати, қиёмат даҳшати бўлмайди”, – деганлар. ИншаАллоҳ Нусратуллоҳга бу даҳшатлар йўқ. Бизга ҳам мана шундай сиротул- мустақимни насиб қилгин”. Мана шундай этни титратувчи, кўзни ёшлантирувчи дуолар қилинди. Дарвоқе, Нусратуллоҳга уйланиш, оила қуриш ва бола-чақа орттириш ҳам насиб қилмади.
Биз исми жисмига монанд Нусратуллоҳ биродаримиздан айрилганимиз учун чуқур қайғуга ботдик. Бироқ муборак Рамазон ойида Аллоҳга рўзадор ҳолида рўбарў бўлишдек бахтга етишгани учун унга жуда ҳавасдамиз. Дарҳақиқат, у ғолиб бўлди, унинг иймони ва қатъиятини синдиришга уринганлар эса, албатта, мағлубдирлар! Нусратуллоҳга Аллоҳ таоло Ўз нусратини берди!
﴿مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً﴾
“Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”. (Аҳзоб:23)
Эй Аллоҳнинг суюкли бандаси Нусратуллоҳ! Сизга шаҳидлик муборак бўлсин! Аллоҳга ҳеч кимни бегуноҳ, дея даъво қилмасак-да, бироқ сизни яхши гумон билан шаҳидлар қаторига қўшилдингиз, деб биламиз!
Биз Аллоҳдан биродаримизни Ўз раҳматига олишини, офиятига буркашини, шаҳидлар қаторидан ва Фирдавс жаннати аҳлидан қилишини сўраб дуо қиламиз. Биродаримизнинг яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қилган ҳолда Аллоҳдан сабру жамил ва офият сўраб қоламиз. Бундай ҳолларда айтишимиз вожиб бўлган сўз будир:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
10.03.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми