Ўзбек режими мусулмон ёшларни масжиддан тўсиб, Аллоҳ ва Унинг Росули ﷺга хиёнат қилмоқда!
Ўзбек режими мусулмон ёшларни масжиддан тўсиб, Аллоҳ ва Унинг Росули ﷺга хиёнат қилмоқда!
بسم الله الرحمن الرحيم
Маълумки, Исломга чанқоқ халқимиз Рамазон ойини ҳар йили янада кўпроқ ибодат, хайру эҳсонлар билан ўтказишга одатланган. Ушбу ойнинг файзу баракотидан масжидларимиз тўлиб тошади. Айниқса, ёшларимиз оталари, акаларига эргашиб, тўп-тўп бўлиб таровеҳ намозига қатнашлари кўзларимизни қувонтиради. Аллоҳ ота-оналарга фарзандларини ёшлигидан намозга ўргатишларини буюрган. Пағамбаримиз ﷺ дейдилар: “Болани етти ёшида намозга буюринглар ва агар ўн ёшида ҳам ўқимаса, (уни намоз) учун уринглар”. Бошқа ҳадисда шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло етти кишини Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ Кунда соясига олур: Одил Имом, ёшлигидан Роббиси ибодатида улғайган ўспирин, қалби масжидларга муаллақ киши…”. Шу ерда, “ёшлигидан Роббиси ибодатида ўсган ўспирин” дейилгандан, инсоннинг ёшлигида қилган тоат-ибодати алоҳида таҳсинга сазавор эканлиги англанади. Қариб-ҳориб ҳеч нарсага, айниқса беҳуда ўйин-кулгу ва ҳатто айрим гуноҳларга ярамай, тўридан кўра гўри яқин қолганда, ноилож қолиб ўзини ибодатга уриш нисбатан осон. Аммо ёшлик ғурурини, турли ҳою-ҳавас, нафс ва шаҳватини енгиб, тоат-ибодатини тўла этиб ўсиш ҳақиқий қаҳрамонликдир. Шунинг учун ҳам Исломда боланинг ёшликдан тоат-ибодат билан ўсишига қаттиқ аҳамият берилади. “Қалби масжидга муаллақ (боғлиқ) киши” дейилгандан эса, масжидларга кўнгли боғлиқ бўлиб, бир намоздан кейинги намознинг азонини интиқлик билан кутиб туриш қанчалар фазилатли иш экани тушунилади. Бундай одам доимо масжидга бориш, намозларни жамоат билан адо этиш, кўпроқ ибодат қилиш билан юради ва шу ишқ билан ҳаёт кечиради. Бир намозни жамоат билан ўқиб чиқиб, кейинги намоз вақти қачон киради-ю қандай қилиб яна масжидга бораман, деган фикрни қалбига жо қилиб олади. Ана шундай васфга эга бўлган одам улкан шарафни қўлга киритган бўлади. Демак, ҳадисда келган ушбу икки шарафга етишиш учун, албатта, ҳар бир боланинг ёшлигидан Исломий тарбия олишига ва намозларни масжидда жамоат билан адо этишга одатланишига аҳамият берилиши зарур. Бироқ бугун, минг афсуски, ўзбек режими бунга қаттиқ қаршилик қилмоқда. Муборак Рамазон ойининг кириб келишидан олдин Ўзбекистондаги мактаб директорлари ва маҳалла раислари ўз номларидан ҳар бир ота-онага огоҳлик хати юборгани ҳақида айрим манбалардан хабар тарқалди. Мақоламизда ушбу хатнинг мазмунини тўлиқ келтиришни мақсад қилдик, токи ўзбек режимининг Ислом ва мусулмонларга қилаётган хиёнати ҳақида ҳеч кимда шубҳа қолмасин. Хат матни:
Ҳурматли Ота-она!
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим хужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1035-сон Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонуннинг 1-моддаси 1-бандига кўра:
Ота-оналар уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиши, БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача жарима солишга ёки ўн беш суткагача қамоқ жазоси чораси қўлланишига олиб келади.
Қонуниннинг 2-моддаси 2-бандига кўра:
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқига эга.
Бироқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган(диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган) шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмайди.
Шу билан бирга Ўзьекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг V-боб 47-моддасига асосан ота-оаналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларнинг тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, таълим-тарбия олишига рухсат берилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда МЖКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар содир этилган тақдирда ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан тегишли жазо чоралари қўлланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳ этамиз!
Мактаб директори
МФЙ раиси
Ижтимоий тармоқларда миллий гвардия ходимлари томонидан масжидларда мактаб ўқувчиларини таровеҳ намозига қўймаслик учун рейдлар уюштирилаётгани ҳақида видео хабарлар тарқалди. Аслида, жума намозидан ёшларни тўсиш ўзбек ҳукумати учун одатга айланган эди. Мана энди ушбу жирканч одатни таровеҳ намозларига ҳам қўллайдиган бўлди. Демак, ўзбек ҳукумати “ёшларга эътибор” деганда, уларни масжидлардан тўсишни ҳам назарда тутгани реал ҳаётда намоён бўлмоқда. Ҳақиқатда, ҳукумат ёшларни масжиддан тўсиш билан уларни Исломдан узоқлаштиришни мақсад қилаётганига ҳеч қандай шубҳа қолмади. Ўзбек режими бу иши билан Аллоҳ ва Росули ﷺга нисбатан улкан хиёнатга қўл урмоқда. Аллоҳ таоло дейди:
وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَٰجِدَ ٱللَّهِ أَن يُذۡكَرَ فِيهَا ٱسۡمُهُۥ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَآۚ أُوْلَٰئِكَ مَا كَانَ لَهُمۡ أَن يَدۡخُلُوهَآ إِلَّا خَآئِفِينَۚ لَهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا خِزۡيٞ وَلَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيم
– “Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ номи зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? Ахир, бу кимсалар аслида ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларда киришлари керак эди-ку. Улар учун бу дунёда расволик, Охиратда эса буюк азоб бордир”. (Бақара:114)
Албатта, ўзбек ҳукуматининг бу хиёнати ортида Россия каби мустамлакачи кофир давлатлар ва юқори идоралардаги Исломнинг душманлари тургани шубҳасиз. Маълумки, Ислом насроний, яҳудий динлари каби айрим ибодатларгагина чекланган қуруқ руҳий дин эмас. Балки Ислом ҳам руҳий, ҳам сиёсий асосга қурилган диндир, яъни у мабда-мафкурадир. Кофир давлатлар Исломда бошқарув қобилияти борлигини, яъни Ислом билан бутун бир давлатни бошқарса бўлишини жуда яхши тушунадилар. Бироқ ўзбек ҳукумати каби малай, қўрқоқ режимлар эса ўз тахтлари ва манфаатларидан ўзга нарсани кўрмайдилар. Булар тахтларида узоқ қолишларини ўйлаб, ҳатто ўз халқларини эмин-эркин ибодат қилишдан, демакки, Исломдан тўсишга ҳам қўл урадилар. Улар юқоридаги жирканч ишларини ҳам ана шу кофир хўжайинларини рози қилиш мақсадида амалга оширяптилар. Ҳозир ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментидан ташқарисида ҳам ўзбек режимини ёшларни масжиддан тўсаётгани ҳақида видеолавҳалар чиқмоқда. Афтидан, бу режимни бутун дунёга шарманда бўлиш ҳам ташвишга солмайди шекилли. Ҳолбуки, Ислом ва мусулмонларга қарши қилинган ҳар бир ишнинг оқибати бу дунёда шармандалик, Охиратда эса аламли азоб бўлишини ва бу Аллоҳ таолонинг собит суннати-қонунияти эканлигини улар унутяптилар. Аллоҳ таоло дейди:
فَمَا جَزَاءُ مَن يَفْعَلُ ذَٰلِكَ مِنكُمْ إِلَّا خِزْيٌ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ۖ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرَدُّونَ إِلَىٰ أَشَدِّ الْعَذَابِ ۗ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ
– “Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, Қиёмат кунида эса улар қаттиқ азобга дучор қилинадилар. Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир”. (Бақара:85)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
17.03.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми