Ўзбекистон мусулмонлари қайси тилга аҳамият қаратишлари керак?

Ўзбекистон мусулмонлари қайси тилга аҳамият қаратишлари керак?
بسم الله الرحمن الرحيم
Халифалик давлати қулатилиб, Ислом уммати мустамлакачи кофир давлатлар томонидан миллий майда давлатларга бўлиб ташланди. Шунингдек, мусулмонлар яна қайта ягона давлатда битта бўлиб кетмасликлари учун, мустамлакачи кофирлар фикрий-сафоқий жиҳатдан ҳам мусулмонларга ҳужумларини ҳозиргача тўхтовсиз давом эттиряпти. Тил – сақофат-маърифат асосларидан бири ўлароқ фикрий курашда асосий воситалардан ҳисобланади. Бинобарин, мустамлакачи давлатларнинг тили ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши курашда уларнинг асосий қуролларидан биридир. Бироқ шуни ҳам такидлаш лозимки, тилнинг вазни ва кучи уни қабул қилган давлатнинг нуфузидан келиб чиқади. Яъни тилни бирон кучли давлат қабул қилган пайтдагина, шу тилдаги мавжуд хусусият ва имкониятлар порлаб юзага чиқади. Натижада бу тил ўзини қабул қилган давлатининг қувватига ҳамоҳанг равишда кучайиб боради.
Қалампир.уз 12 декабр куни “Ўзбекистонда бошқа давлатлар “юмшоқ кучи”нинг таъсири ошиб бормоқда” деган мавзуда таҳлилий мақола чоп қилди. Ушбу мақолада Россия, Америка, Британия каби мустамлакачи давлатлар зўр бериб ўз давлат тилларини МО давлатларида ривожлантиришга ҳаракат қилаётганлари айтилади. Таҳлилда тилга нисбатан “юмшоқ куч” термини ишлатилган. Ушбу мақоладан юқоридаги давлатларга оид муҳим ерларидан иқтибос келтирамиз:
Рус тили
Бу тилни бошқа мамлакатларга тарғиб қилишни мамлакатнинг президентидан тортиб кичик амалдоригача елкасига олган. Улар рус тили борасида Марказий Осиёга деярли барча айтганини қилдира олади. Масалан, жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистонда Россия Президенти Владимир Путин кутаётган ҳужжатга имзо чекди. Бу – рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжат эди.
Асосийси, Россиянинг тил сиёсатини бунчалик маҳкам ушлашишининг сабаби нимада? Гап шундаки, Путин ўтган аср охирги ўн йиллигида Россиядан мустақил бўлиб чиққан собиқ Иттифоқ давлатларини айнан рус тили орқали ўз таъсир доирасида ушлаб қолишга уринади ва буни яширмайди ҳам.
Россиянинг тил, деб аталмиш “юмшоқ куч” воситасига бунчалик қаттиқ таянаётгани ва бу мавзуга маҳкам тирмашиб олганига асосий сабаб қилиб халқаро майдонда рус тилининг энг кўп гаплашиладиган тиллар рўйхатида 4-ўриндан 9-ўринга тушиб қолганини келтириш мумкин. Бугун Марказий Осиёдан бошқа давлат фуқаролари рус тилидан халқаро тил сифатида фойдаланишдан чекиняпти.
Инглиз тили
Энг кўп гаплашиладиган тилларнинг биринчи ўринида эса инглиз тилидир. Инглиз тилида гаплашувчи АҚШ ва Британия каби йирик дунё давлатлари ҳам йилдан йилга бу тилнинг ривожланиши ва кенг тарқалиши учун ҳаракат қилиб келади. Улар Россиядан фарқли ўлароқ инглиз тилини ўрганиш эвазига дунёқараш кенгайиши, ривожланган мамлакатларда қийинчиликсиз ишлаш ва яхшироқ даромадга эга бўлиш мумкинлигини таклиф қилади.
Шу билан биргаликда улар қайси мамлакатда инглиз тили кўпроқ ўрганилаётганининг ҳам ҳисобини доимий равишда юритиб боради. Ана шундай ҳисоблардан бири жорий йилнинг 13 ноябрь куни эълон қилинган. 2024 йилги EF English Proficiency индексига кўра, Ўзбекистон аҳолиси инглиз тилини билиш даражаси паст мамлакатлар қаторидан жой олган. Бу йил Ўзбекистон 114 та мамлакат орасида 98-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилги натижадан пастроқ: 2023 йилда Ўзбекистон 113 та мамлакат орасида 93-ўринда бўлган. Ўз навбатида, ўзбекистонликларнинг инглиз тилини билиш борасидаги ўртача рейтинг бали ҳам 442 дан 439 гача пасайган (максимал балл – 700). Қўшни мамлакатлардан Қирғизистон 88, Афғонистон 95, Қозоғистон 103 ва Тожикистон 109-ўринда жой эгаллаган.
Аммо бу рейтингга қарамай, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари инглиз тилини ўрганишга куч бермоқда. Одатда бу тил давлатларни рус тили босимидан қутқаришда вариант сифатида кўрилади. Масалан, Мўғулистон мактабларида асосий хорижий тил сифатида рус тили ўрнини инглиз тили эгаллаган.
Ўзбекистон мактабларида рус тили соатлари ҳафтасига 2 соат ўқитилса, инглиз тили 3 соатдан ўтилади. Хуллас, бошқа давлатлар имкон қадар рус тили босимидан қочишга уринмоқда. Марказий Осиё давлатлари эса бунга қанча ҳаракат қилмасин, уддасидан чиқолмаяпти. Шу сабабли ҳам улар айнан инглиз тилидан бу йўлда фойдаланишга ҳаракат қиляпти.
Минтақада кечаётган тил курашини оға-ини давлатларнинг ўзлари эҳтимол сезмаётгандир. Аммо дунё синчковлик билан кузатяпти, талашяпти. (Иқтибос тугади.)
Мақолада Туркия умумий турк тилини ривожлантириш орқали МО давлатларини бирлаштиришга ҳаракат қилаётгани ҳам айтиб ўтилган. Туркия ташқи сиёсатда кўпроқ Америка манфаатларига хизмат қиладиган давлат. Шунинг учун ҳам Туркиянинг ТДТ, умумий туркий алифбоси каби воситалар орқали МО давлатларини бирлаштиришга бўлган ҳаракати ортида Америка турибди, дейиш мумкин.
Шунингдек, мақолада Ўзбекистон ўзбек тилини ҳам кучайтиришга эътибор қаратиши лозимлиги айтилиб ўтилган. Жумладан, мақоланинг хотимасида шундай дейилади: “Минтақада юмшоқ куч, тил кураши тобора авж олмоқда. Туркий давлатлар эса худди коптокдек, ўртада сарсондек. Агар Ўзбекистон ҳам вақтида ўз “юмшоқ куч”и, тили ва маданиятини бошқа ўлкаларда ёйиш ҳақида бош қотирмас экан, охири оғир бўлиши аниқ”.
Энди мақоламизнинг сарлавҳасидаги саволга, яъни энг муҳим нуқтасига келсак, Қалампир.уз да таъкидланганидек, ўзбек тилига қаттиқ эътибор берилса, мустамлкачиларнинг тил орқали ўз сақофат ва дунёқарашларини ёйишларига чек қўйиладими? Албатта йўқ. Чунки мустамлакачилар мусулмонларни нима билан куч-қудратли бўлишганларини тарихдан яхши биладилар. Тарихдан маълумки, мусулмонлар ягона Халифалик давлатида Ислом ақидаси бўйича бирлашган ва давлатнинг асосий тили – Қуръон ва Суннат тили бўлмиш араб тили бўлган пайтларда оламдаги тенгсиз етакчи кучга айланган эдилар. Демак, бугун Ғарб давлатлари ва Россия каби мустамлакачиларни МО давлатларининг ўз миллий тилларига ҳар қанча аҳамият қилишлари, ҳар қанча кўп маблағ сарфлашлари асло хавотирга солмайди. Бу нарса уларнинг ушбу минтақаларга ўз таъсирини ёйишда ҳеч қандай тусиқ бўлолмаслигини яхши билади. Чунки МО минтақасидаги бир бутун умматни ўзбек, қирғиз, қозоқ, туркман, тожик миллатлари асосидаги миллий давлатчаларга бўлиб ташлаган ҳам айнан улардир. Мустамлакачи давлатларни қўрқитадиган ягона нарса бу – ушбу минтақадаги мусулмонлар ана шу сунъий чегараларни бузиб, яна қайта Ислом мабда-мафкураси асосида ягона уммат бўлиб бирлашиб кетишларидир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ва МО минтақасида барча мусулмонлар асосий эътиборларини араб тилига қаратишлари лозим. Чунки араб тили, юқорида айтганимиздек, Қуръон тилидир. Фақат араб тили билангина мусулмонлар Исломни тўғри ва тўлиқ тушунишлари мумкин. Шунингдек, улар араб тилининг таъсир қувватини юзага чиқарувчи, мустамлака занжирларини узиб, унинг ҳар қандай босимларига чек қўювчи Халифалик давлатини тиклашга бор эътиборларини қаратишлари вожибдир.
إِنَّآ أَنزَلۡنَٰهُ قُرۡءَٰنًا عَرَبِيّٗا لَّعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ
– “Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки, ақл ишлатсангиз”. (Юсуф:2)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
06.01.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми