Ўзбекистон нима учун Россия газини сотиб оляпти?

Ўзбекистон нима учун Россия газини сотиб оляпти?
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 16 июн куни Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ҳамда республикамиз газ-транспорт тизимини ушбу газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”га изоҳ берди.
Вазирлик хабарига кўра, газ олди-сотдиси бўйича шартнома “UzGasTrade” АЖ ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасида 2 йил муддатга тузилган бўлиб, уни ишончнома асосида Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва “Газпром” ОАЖ бошқаруви раиси А.Миллер имзолаган.
Вазирлик шартнома тўлиқ тижорий шартларда ишлаб чиқилганини таъкидламоқда. (Манба: кун.уз)
Изоҳ: Ўтган йилнинг ноябр ойида Владимир Путин “Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама газ иттифоқи”ни тузиш таклифи билан чиқди. Бу таклифга Қозоғистон тарафи қизиқиш билдирмади, лекин масалани кўриб чиқиш кераклигини айтди. Шундан сўнг В. Путин газ иттифоқи борасида Ш. Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, бироқ Ўзбекистоннинг “газ иттифоқи” бўйича позицияси маълум қилинмади. Гарчи энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзбекистон Россия билан газ шартномаларини имзолашга тайёр, бироқ “газ иттифоқига” кириш ниятида эмас” деган бўлса-да, жорий йилнинг 16 июн куни имзоланган шартнома моҳият жиҳатидан “уч томонлама газ иттифоқи”нинг амалдаги ижросига ўхшайди. Россия мазкур “иттифоқ” ортидан асосан ўз газини Хитой ва Европага сотишда фойдаланмоқчи ҳамда иттифоқ доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг газ узатиш тармоқлари эгалигини қўлга киритмоқчи эди.
Бу режа амалга ошмагач, қисқа муддатли келишувлар услубини қўллай бошлади. 16 июн куни Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида 2 йил муддатга тузилган мазкур шартномада, жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистонга кунига 9 миллион кубометр табиий газ импорт қилиниши белгиланган. Бироқ Ўзбекистонга юбориладиган табиий газнинг ҳажми ортиши, унинг қанча қисми Ўзбекистон аҳолисига ва қанчаси хорижга сотилиши мутлақо сир тутилаётган масаладир. Зотан, Ўзбекистон энергетика вазири Россиядан сотиб олинадиган табиий газ республика истеъмолчиларининг газга бўлган йилдан-йилга ошиб бораётган эҳтиёжини “қисман қондириш” ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган чора-тадбирлардан бири, деди. Шундан маълум бўладики, ҳукумат Россия газини сотиб олиш орқали ичкаридаги энергетик инқирозни тўла ҳал қилишни назарда тутмаяпти. Тўғрироғи, Россия ўзида йиғилиб қолган табиий газни хорижга сотишда Ўзбекистондан воситачи сифатида фойдаланмоқчи бўляпти. Яъни Россия Европага қўллаган газ шантажи иш бермагач, эндиликда Ўзбекистон ортига яширинган ҳолда газ экспортини кенгайтирмоқчи. Шунга кўра, “йўл харитаси” доирасида Ўзбекистонда газ-транспорт тизимидаги ускуналар икки мақсадда қайта таъмирланмоқда ва янгиларига алмаштирилмоқда. Биринчиси: сиқилган газни транзит йўли орқали Эронга етказиш учун сиқиш компрессор станцияларини ишга тушириш. Зеро, президент Ш. Мирзиёевнинг Эрон президенти Иброҳим Раисий билан тор ва кенгайтирилган доирадаги музокараларида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик асосий масалалар сифатида кўриб чиқилди. Бу келишув ҳам Россияга Эрон орқали газ ва нефт экспортини амалга оширишда янги имкониятлар эшигини очади.
Иккинчиси: “Ўрта Осиё – Марказ” магистрал газ қувури орқали тескари оқимда Ўзбекистонга етказиладиган Россия газини Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Газли шаҳрида йиғиш ва уни Туркманистон орқали хорижга экспорт қилиш. Мана шу режани амалга ошириш учун Ўзбекистонда 3 та газ ҳайдаш ускунаси модернизация қилинади ва 11 та турли русумдаги газ ҳайдаш ускунасида мукаммал таъмирлаш ҳамда тиклаш ишлари бажарилади. 22 километрлик янги магистрал газ қувурлари қурилади ва 56 километрлик газ қувурлари таъмирланади.
Ш. Мирзиёев етакчилигидаги ҳукумат, агар – иддао қилганидек – халқ томонида турганида, ўзини Россия газини қандайдир иттифоқлар доирасида минтақадаги бозор нархида сотиб олаётгани билан оқлашга уринмасдан, мамлакат газ конларини, биринчи навбатда, Лукойл, Газпром каби Россия компанияларга қўшқўллаб топширмаган бўларди. Кимдир айтиши мумкин, айни пайтда қазиб олинаётган газ ҳажми ички эҳтиёжни тўла қоплашга етарли эмас деб, лекин бу ерда Ўзбекистондаги мавжуд газ захиралари устидан хўжайинлик – хоҳ геология-қидирув ишлари бўлсин, бурғулаш, қазиб олиш ва транспортировка қилиш бўлсин – буларнинг бари 2004 ва 2007 йилларда узоқ муддатли шартномалар асосида Россия компанияларига бериб юборилган. Масалан, Шахпахта кони, Кандим конлари гуруҳи, Жанубий-Ғарбий Ҳисор конлари, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони (Сурхондарё) ва Жел кони (Қорақолпоғистон) – буларнинг барчаси Россиянинг Лукойл, Газпром компанияларига узоқ муддатли шартномалар бўйича топширишган. Буларнинг ичида фақат “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони устидаги шартномада Ўзбекистоннниг улуши 55%дан 80%гача эканлиги айтилган. Аслида, Ўзбекистон ушбу конларни маҳаллий компаниялар орқали эксплуатация қилиб, халққа деярли текин етказиб бериш билан аҳоли эҳтиёжини қондиришни таъминлаши керак эди. Чунки Ўзбекистон ўз аҳолисини ҳеч қайси давлатга қарам бўлмасдан таъминлай оладиган газ захираларига эга мамлакат. Бундан ташқари, газ омма мулки ҳисобланади ва уни ҳеч бир томон хусусийлаштириб олиши мутлақо мумкин эмас. Росулуллоҳ ﷺ: “Одамлар уч нарса – сув, олов ва яйловда шерикдир”, — дедилар.
Дунёнинг бирор жойида кузатилмаган, мисли кўрилмаган чақалоқларнинг совуқдан жон сақлаёлмагани, жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган оғир бетобларнинг касалхоналарда ночорликдан ҳаёт билан видолашишга мажбур бўлгани, қарияларнинг уйларда газ ва свет йўқлигидан изтироб чекаётгани… каби фожиалар етарли газ захираларига эга бўлган бугунги Ўзбекистон раҳбариятини заррача ташвишлантирмаётган кўринади. Мустамлакачилар кўрсатмаси билан тузилган юқоридаги шартномалар халқимизни нафақат газ билан, балки электр қувватлари билан мунтазам таъминлашга ҳам тўсиқ бўляпти. 2020-2021 йил қиш мавсумида минтақада рўй берган “блекаут” ҳодисаси бунинг ёрқин исботидир. Афсуски, Россияга ўхшаш мустамлакачи давлатлар билан тузилаётган бундай шартномаларни хорлик эмас, тижорат деб билувчи мустамлака зеҳният ҳокимият одамларида сақланиб қолар экан, халқимиз ҳали бери косаси оқармасдан, алдов сиёсатлар остида хорланишда давом этаверади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Россия узоқ ва қисқа муддатли шартномалар асосида Ўзбекистон энергетика тизимининг асосини ташкил қилувчи газ соҳасини янада кучлироқ назорат остига олмоқда. Чунки бу нарса Россия учун Ўзбекистон ва минтақа устидаги ўз сиёсий таъсирини сақлаб қолишида ўта муҳим рол ўйнайди. Зеро, энергетика соҳаси иқтисоднинг қон томири бўлгани учун мамлакат иқтисодига ва ўз навбатида, унинг сиёсатига ҳам бевосита таъсир ўтказади. Шунинг учун юртимизнинг ички ва ташқи ишларига таъсир ўтказувчи бундай узоқ муддатли шартномалар ҳамда халқ манфаати ва қарашлари ҳисобга олинмай тузилаётган “тижорий” келишувлар буткул бекор қилиниши зарур. Бироқ Ўзбекистон давлатчилиги асосланган демократик тузум ва бугунги халқаро қонунлар бундай кескин чораларга йўл бермайди, аксинча ўзининг халқаро арбитраж маҳкамалари воситасида можароларни мустамлакачи давлатлар фойдасига ҳал қилади. Бинобарин, табиий ресурсларимизни эгаллаб олиб, ундан ўзимиз эркин фойдаланишимизга имкон бермаётган йирик давлатлар чангалидан озод бўлишнинг ягона йўли –капиталистик демократиядан воз кечишимиз ва уни ҳаётимиздан супуриб ташлаб, ўрнига Ислом тузумини барпо қилиш устида ҳаракат қилишимиз зарур. Чунки бундан ўзга барча йўллар юртларимизни Россия, Хитой ва Ғарб ҳукмронлиги остида аҳолиси қашшоқ ўлкалар бўлиб қолиб кетишимизга хизмат қилади холос. Аллоҳ таоло нозил қилган Ислом эса, ер ости ва усти бойликларимизни аҳоли мулки сифатида белгилаб, бу ресурслар омма мулки эканлигини Росулуллоҳ ﷺнинг юқорида келтирилган ҳадиси орқали баён қилган. Қолаверса, бугунги иқтисодий танглик ва турли хил ҳаётий муаммоларимизнинг асл илдизи ҳам Яратган Роббимиз қонунлари билан яшамаётганимиздадир. Зеро, Аллоҳ таоло дейди:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَىٰ
– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг—бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”. (Тоҳа:124)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
03.08.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми