Ўзбекистон президентининг авф фармони аслида нима эканлиги ҳақида

Ўзбекистон президентининг авф фармони аслида нима эканлиги ҳақида
بسم الله الرحمن الرحيم
31 августда Ўзбекистон президенти мустақилликнинг ўттиз икки йиллиги муносабати билан авф фармонини эълон қилди. Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан, содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 286 нафар шахслар авф этилган.
Авф этилган шахсларнинг 109 нафари асосий жазодан озод этилган, 116 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 25 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган. Шунингдек, 36 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилган.
Айтилишича, авф этилганларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 320 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.
Бу хабар расмий каналларда эълон қилинди.
Шу ўринда савол туғилади. Нега бу авф фармони 25 йилдан бери қамоқларда қолиб кетаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан қўлланмади?!
Аввало, 2010 йилда Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жойлашган 64/48-зонада аёвсиз калтакланиб, қатл қилинган тошкентлик Тешабоев Расулжоннинг ўз оиласига ёзган, лекин жўнатиш имконини тополмаган мактубидан иқтибос келтирамиз (мактуб ҳозиргача тақдирдошлари қўлида сақланиб келади):
“…Сизлар золим раҳбарнинг ҳар йили чиқараётган амнистиясига асло умидланманг! Чунки жиноятчиларгина авфга муҳтож! Биз эса жиноятчи эмасмиз! Қолаверса, золим шоҳнинг авфига тушиб, озод бўлишнинг жирканч шартлари борки, уларни бажариш иймонга путур етказади. Ахир қайси мўмин тутган йўлидан қайтганини исботлаш учун Улуғ аллома Шайх Тақиюддинни ва у асос солган Ҳизбни жирканч сўзлар билан сўка олсин! Қайси мўмин ароқ ичишга ёки чўчқа гўшти ейишга ва ёки ўз биродари устидан бирор туҳмат қилиб ёзишга – ҳатто мажбурлик ҳолатида Шариат изн берган бу жирканч ишни қилишга мажбур бўлган тақдирда ҳам – рози бўлиши мумкин ахир?! Айнан шу талаблар мени сиз азиз оиламдан узоқлаб турибди. Ўйлашимча, биз бағрингизга фақат яҳудий, кофир шоҳ ўлимидан кейин ёки Аллоҳ Таолонинг фазли ила, У Зот томонидан келадиган нусратдан кейингина қайтишимиз мумкин, холос. Назаримда, бу шоҳ кетса, ўрнига шогирди келади. Шунинг учун умид қилишга арзирли ягона нарса Аллоҳнинг ёрдами, холос…)
Аллоҳ Таоло бу мактуб эгасини Қиёмат Куни шаҳидларнинг саййиди Ҳамза розияллоҳу анҳу ила бирга қилсин!
Аслида, ана шу мактубда ёзилган фикрлар фақат битта биродаримизнинг фикрларигина эмас, балки иймонлари ва тутган йўлларида собит турган барча биродарларнинг фикрлари ҳамдир. Мазкур биродаримиз тахмини бугун кўзимиз ўнгида амалга ошганини кўриб турибмиз. Гарчи шогирд президент зоналардаги қатлларни тўхтатиб, бир оз енгилликларни амалга оширган ва йигитларимизни анави шартларсиз озодликка чиқаргандек бўлса ҳам, лекин у бу яхши ишни охирига етказмади. Зеро, олдинги президент табиатан динга душман бўлиб, ўзининг бу борадаги сиёсатини Америка, сўнгра Россия қўллаб-қувватлаётганидан бахтиёр эди ва бу сиёсатни ўта жиддийлик билан амалга оширар эди. Ҳозирги президентнинг сиёсати эса беқарордир. Чунки бу ерда Россиянинг бевосита кўрсатмалари ва Америка босими бор.
Америка мабдаий давлат. Унинг Исломга қарши сиёсати ўз мафкураси асосида бўлиб, у Россиянинг айиқларча сиёсатидан тамомила фарқ қилади. Эътиқод эркинлигини даъво қиладиган Америка ўзининг қабиҳ демократиясини олам бўйлаб, хусусан Исломий ўлкаларда ёйишда давом этмоқда. Лекин у ўз мустамлакаларидаги динимизга қарши ғайриинсоний чоралардан кўз юммоқда. Айни вақтда у мусулмонларга қарши инсон хуқуқлари қўпол бузилаётгани ҳақидаги статистика маълумотларни батафсил ўрганиб, кези келганда улардан ўз манфаати учун фойдаланади.
Масалан, АҚШ халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) берган маълумотларда жумладан шундай дейилади:
“Айни пайтда Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча диний маҳбус сақланмоқда? 2016 йил август ойида собиқ мустабид президент Ислом Каримов вафотидан кейин қанча киши озод қилинди? Ўзбекистондаги виждон, эътиқод эркинлиги ва қамоқлар тизимига боғлиқ бундай фундаментал масалалар узоқ вақтдан бери ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари, Америка Қўшма Штатлари ҳукумати, Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ташвишга солаётган инсон ҳуқуқларига оид муаммолар рўйхатининг бошида турибди… Шунга қарамай, Каримовнинг 27 йил давом этган қаттиққўл бошқаруви даврида уларни батафсил ўрганиб чиқишнинг деярли иложи йўқ эди. Бугун эса, АҚШ Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) ҳомийлигида ўтказилиб, бир йил давом этган тадқиқот натижаларига кўра ҳамда Ўзбекистонда ўтказилган 113 дан ортиқ батафсил учрашув ва қизғин баҳс-мунозараларга асосланиб бу ҳисобот шуни кўрсатиб турибдики, 2016 йил ниҳояланишидан олдин 1000 дан ортиқ исломчи маҳбус –жазо муддатлари табиий равишда тугагани учун – авф этилган. Лекин Ўзбекистон ҳукумати 2000 га яқин маҳбусни ҳамон қамоқда сақлаб келмоқда. Бу эса оламдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир ва собиқ Совет Иттифоқининг барча давлатларидаги диний эътиқодлари сабабли қамалган кишиларнинг энг катта сонини ташкил қилади…”.
“…Бундан ташқари Ўзбекистоннинг мустабид президенти Каримов тўқсонинчи йилларнинг бошларидан бошлаб собиқ Совет Иттифоқи ҳудудларида диний фаолиятга қарши янада тажовузкор ва репрессив қонунларни чиқариш ва ижро қилишга ҳам кўмаклашди, бундай қонунлар ўша ўн йилликнинг охирида янада кенг тус олди. Каримовнинг бундай ўзига хос хизматлари тактикаси давлатнинг қаттиқ назоратидан ташқарида ўз диний ибодатларини қилган минглаб оддий, мустақил мусулмонларнинг қамалишига олиб келди. Бу диний таъқиб Каримов сиёсати авжига чиққан даврда 7000 дан 10 000 гача бўлган кишиларнинг диний ва сиёсий маҳбусга айланишига олиб келди…”.
“2016 йилдан бошлаб президент Шавкат Мирзиёев қатор ислоҳотларни ўтказишни бошлади. Жумладан, диний ва сиёсий маҳбусларнинг муайян қатлами озод қилинди, 20 000 дан ортиқ мустақил мусулмонлар ва уларнинг яқинлари шубҳа-гумон остидаги диний “экстремистлар”нинг ёмон отлиқ “қора рўйхатлари”дан чиқарилди. Бугунга келиб Мирзиёев ҳукумати 65 дан зиёд юқори мартабали сиёсий маҳбусни ва диний маҳбусларнинг қанчалиги номаълум катта гуруҳини озод қилди. Шу билан бирга, диний маҳбуслар борасида ҳукумат, БМТ механизмларининг бир неча бор чақириқларига қарамай, уларнинг бутунлай ҳаммасини озод қилгани йўқ ва ҳамон қамоқда қолиб кетаётган ўша маҳбусларнинг сонини ёки шахсиятини очиқлагани йўқ…”.
“Бунга қўшимча ўлароқ, ана шу ҳолатлар орасида диний маҳбусларнинг қамоқ жазоси муддатларини “ихтиёрий” равишда узайтириш ва улар қамоқда бўла туриб, улар устидан яна қамоқ жазоси ҳукмини чиқаришдан иборат ташвишли тенденция ҳам кузатилмоқда”.
“Ўзбекистондаги диний маҳбуслар устидан шокка солувчи узоқ муддатли қамоқ жазоси ҳукмлари ташвишга солувчи муаммолигича қолмоқда… Минглаб диний маҳбуслар ҳамон қамоқларда қолиб кетмоқда, улар ҳозирда 20 йилдан кўпроқ қамоқ жазосини ўтамоқдалар”.
“Бу эса Ўзбекистондаги диний маҳбусларни оламдаги диний сабабларга кўра энг узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум қилинганлар орасидан жой оладиган қилиб қўяди. Бу билан бир қаторда қийноққа солиш, қайта суд қилиб, узоқ муддатли жазога маҳкум қилишлар ҳам бор. Кўпинча бу репрессив чора оилаларнинг бутун ҳаммасига, бир неча авлод бўйи таъсир қилади…”.
“Тадқиқот, шунингдек, диндорларга қарши бу репрессия трансмиллий характерга эга эканини ҳам аниқлади. Чунки ҳозирда қўлга олинганларнинг кўпчилиги хориждан мажбуран экстрадиция қилинди. Айрим ҳолатларда зарур қонуний процедураларни ва инсон ҳуқуқларига оид бошқа меъёрларни бузиб шундай қилинди. Хулоса қилиб айтганда, ўзбек ҳукумати Ўзбекистон конституцияси, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги Халқаро пакт ва бошқа бир қанча мажбурий халқаро ҳужжатлар кафолатлаган виждон ва эътиқод эркинлигини, сўз эркинлигини чеклашни давом эттирмоқда”.
“Бу ҳисобот яқинда озод қилинган диний ва сиёсий маҳбуслар билан ўтказилган 113 учрашув асосида тайёрланди. Ҳозирда қамоқда қолаётган маҳбусларнинг оила аъзолари, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари, журналистлар, адвокатлар, ҳукумат расмийлари, диний етакчилар, халқаро ташкилотлар вакиллари ва бошқа экспертлар билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Бу учрашувлар 2020 йил июлдан бошлаб 2021 йил августигача ўтказилди. Бу учрашувлар Ўзбекистондан ташқарида, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркия ва Қўшма Штатларда яшаётган кишилар билан ўтказилди…”.
Биз Ўзбекистон қамоқларидаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига ва бошқа диний маҳбусларга қарши 25 йилдан буён қилинган ғайриинсоний жиноятларни фош қилдик ва ўз манбаларимизда уларни фош қилишда давом этмоқдамиз. Юқорида келган маълумотларни “Америка халқаро диний эркинлик комиссияси” келтирган. Улар биз айтган нарсаларни тасдиқлаб турибди.
Мана шу Ўзбекистондаги аҳвол ва мана шу президент Мирзиёев имзолаган авфнинг аслида нима эканлиги. Бу Росул ﷺнинг:
يأتي على النَّاسِ زمانٌ الصَّابرُ منهُم على دينِهِ كالقابِضِ على الجَمرِ
“Одамлар устига шундай бир замон келадики, улардан ўз динига сабр қилувчи худди чўғни чангаллаган киши каби бўлади”. (Термизий)
деган ҳадисининг тасдиғидир.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил
Роя газетасининг 462-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми