Ўзбекистон Россия ва АҚШ нуфуз талашув кураши ўртасида

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Ўзбекистон Россия ва АҚШ нуфуз талашув кураши ўртасида
Хабар: Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Бахтиёр Саидов 4 январь куни АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеникни қабул қилди. Бу ҳақда озодлик радиоси ва бошқа ахборот сайтлари хабар тарқатди.
Изоҳ: Маълумки кейинги пайтларда АҚШнинг Ўзбекистон борасидаги ҳаракатлари фаоллашяпти. Бу борада АҚШ шу региондаги фаол геосиёсий ўйинчилардан бири Россиянинг Украина уруши билан бандлигидан фойдаланмоқда. Россия эса ўзи учун муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистонни ўз чангалидан чиқаришни албатта истамайди. Шунинг учун ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов АҚШ элчисини қабул куннинг ўзида, яъни 4 январда Россия предиденти Путин Ўзбекистон президенти Мирзиёев билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда президент Мирзиёевнинг матбуот хизмати хабар қилди. Унда айтилишича, Мирзиёев ва Путин ҳар томонлама стратегик муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишган.
АҚШ ҳаракатлари фаоллашганига баъзи мисоллар:
2022 йил 23 куни АҚШ давлат секретари ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Луга АҚШнинг дипломатик, мудофаа ва финанс секторлари расмийлари ҳамроҳлик қилди.
2022 йил 12-14 декабр кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик диалогининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун АҚШ га ташриф буюрди. Владимир Норов Вашингтонда АҚШ давлат секретари Энтони Блинкен билан учрашди.
2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ва АҚШ янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун бизнес-форум ўтказишни режалаштирмоқда. Бу масала Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегация билан учрашувида муҳокама қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати 17 ноябрда хабар қилди. Учрашувда томонлар икки мамлакат компаниялари ўртасида ҳамкорлик лойиҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Асосий йўналишлар қаторига энергетика, кимё саноати, машинасозлик, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш киради… Давлат статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистонда америка капитали иштирокидаги 348 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 11 фоизга кўпдир.
Нуфузли GIS нашрининг ёзишича, АҚШ Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Россиядан узоқлашиш истагини кўрмоқда, шу муносабат билан Вашингтон Марказий Осиёнинг бу икки йирик давлати билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
2022 йил сентябр ойида америка давлат департаменти АҚШ сиёсатининг мақсади Россия ва Марказий Осиё иқтисодиётини бир-биридан ажратиб ташлаш эканини очиқ тан олди.
АҚШнинг бу ҳаракатлари унинг Марказий Осиёга оид 2019-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида кечмоқда.
АҚШнинг бу ҳаракатлари Кремлнинг ғазабини қўзғаши табиий. Масалан Россия давлат думаси раиси Вячеслав Володин 2022 йил 28 ноябрда: “Ўзбекистон Қўшма штатлар билан ҳамкорликнинг эҳтимолий оқибатларини баҳолай оладиган даражада доно” деди.
Шундай қилиб демак, Ўзбекистон икки мустамлакачи: Россия билан АҚШ ўртасидаги нуфуз талашув кураши ўртасида қолди. Бугун фақат Ўзбекистон эмас, балки бошқа юртларимиз ҳам мустамлакачи кофирлар ўртасилаги кураш майдонига айланиб қолди. Бу оғир аҳволдан чиқиб кетишнинг эса фақат битта йўли бор. У ҳам бўлса Пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифалик Давлатини тиклаб, Шариат аҳкомларини татбиқ қилишдир. Ўшанда нафақат Ўзбекистон мусулмонлари, балки бошқа юртларимиздаги мусулмонлар ҳам, балки бутун башарият капитализмнинг бу зулматларидан Ислом Нурига чиқади. Ҳизб ут-Таҳрир шу Рошид Халифалик Давлатини тиклаш учун кунни тунга улаб ҳаракат қиляпти. Шунинг учун мусулмонлар Ҳизб ут-Таҳрирни қўллаб-қувватлаб, унинг чақириғига лаббай деб жавоб беришлари лозим.
يَا قَوْمَنَا أَجِيبُوا دَاعِيَ اللَّهِ
“Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи даъватини қабул қилинглар…” (Аҳқоф: 31)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз