Ўзбекистон ҳукумати халқни баҳона қилиб яна қарз олмоқда

Ўзбекистон ҳукумати халқни баҳона қилиб яна қарз олмоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берган. “Марказий Осиё пандемиядан чиққач, минтақа урушнинг иқтисодий талафотига дуч келди. Бу эса айниқса заиф одамларнинг ҳаётини қийинлаштирди”, – дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Евгений Жуков.
Бу ўз навбатида кам таъминланган уй хўжаликларининг харид қобилиятини пасайтиради, шахсий истеъмолни заифлаштиради ва қашшоқликнинг кучайишига олиб келади, дейилади хабарда.
Бу маблағлар буғдойни импорт қилиш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловларидан озод қилиш каби барқарор нархларда етарли даражада озиқ-овқат таъминотини таъминлашга ёрдам беради.
Изоҳ: Сўнгги йилларда бир кунини кўриб келаётган халқимизга янада оғир бўляпти. Чунки нархлар, айниқса озиқ-овқат нархлари тўхтамай ўсишда давом этяпти. Ҳукумат бундай тангликни юмшатиш учун яна қарз олишдан бошқа чора топа олмаяпти. Бироқ бундай чора қўллашнинг нотўғри эканлиги етарли даражада ўз исботини топиб бўлган. Ўзи шундай ҳам олинган қарзлар бир неча ўн йилликка етадиган даражада бўлгани ҳолида яна қарз олиняпти. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2021 йилда 16%га ошиб, 40 млрд долларга яқинлашган. Бу ЯИМнинг 57 фоизи демакдир. Ваҳоланки, ҳукумат томонидан давлат қарзига ЯИМга нисбатан 60% даражасида чегара қўйилган.
Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан бери ОТБ Ўзбекистонга 10 млрд доллардан зиёд кредитлар, грантлар ва техник қўллаб-қувватлов тақдим қилган. 1966 йилда ташкил қилинган ОТБнинг йирик акционерларидан бири Америкадир (2015й – 15,51%). Шунга кўра айтиш мумкинки, бу халқаро молиявий ташкилотга ҳам Американинг таъсири катта ва унинг мустамлакачилик воситаларидан биридир. Табиийки, ўзбек ҳукумати иқтисодий тангликни юмшатиш учун олган навбатдаги қарз Америкага бўлган тобеликни янада кучайтиради. Шунингдек, ОТБ ҳам бошқа халқаро молиявий ташкилотлар сингари судхўрликка асосланган ва риболи қарзлар Шариатимизда ҳаром қилинган. Бундан ташқари, Мирзиёев эълон қилган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловларидан вақтинча озод қилишни қисман қоплаш учун риболи қарз олиняпти, яъни бу билан халққа енгиллик берилаётгандек кўринаётган иш аслида унинг бўйнига янада оғир юк бўлиб тушади. Бу маблағлар айтилган ўринларга сарфланган тақдирда ҳам одамларнинг иқтисодий танг аҳволини ўнгланишига олиб бормайди. Қарз олишдан бошқа ишни билмайдиган ҳукумат эса, ўз расмийлари орқали риболи қарз олишнинг хавф-хатари йўқлигини, бу ҳозирги даврда оддий ҳолга айланганини айтиб халқни тинчлантиришга уринаётган бўлса-да, халқимиз бундай сафсаталарга алданадиган ёш бола эмас. У қарзнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши эмаслигини жуда яхши тушунади. Бироқ буни тушуниб туриб бепарволик қилиш ҳам аҳволни ўзгартирмайди. Бу борада юртимиздаги одамлар жуда ҳушёр бўлишлари, нафақат халқаро молиявий ташкилотлардан, балки Америка, Хитой, Россия, Европа Иттифоқи каби судхўр давлатлардан ҳар қандай қарз олишларни тўхтатишни талаб қилиб ҳукуматга босим ўтказишлари лозим.
Муаммоларимизнинг туб ечими сифатида эса, Шариат аҳкомларини татбиқ қилишдан бошқа йўл йўқлигини англаб етиш вақти келган. Шариат иқтисодий низомни белгилаб берган ва иқтисодий сиёсатнинг қандай бўлиши кераклигини майда тафсилотларигача баён қилиб берган. Хусусан бугунги иқтисодий тангликдан чиқишнинг йўли сифатида қуйидагиларни айтишимиз мумкин: рибога асосланган тизимни тугатиш, барча солиқларни бекор қилиш, табиий ресурсларни уммат мулки деган эътиборда умматга тақсимлаб бериш, монополияга барҳам бериш, инфляцияга барҳам бериш учун олтин низомини татбиқ қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳоказо. Бу ишларни фақат Ислом низомини тўлиқ татбиқ қилиш билан амалга ошириш мумкин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ
15.10.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми