Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг норасмий учрашувига асосий сабаб хавфсизликми?

Хабар ва изоҳ
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг норасмий учрашувига асосий сабаб хавфсизликми?
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизга келди. Қайд қилинишича, Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 2034 йилгача бўлган стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастури қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. Минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашилди. (president.uz 05.04.2024й)
Изоҳ: Хивада режадан ташқари ўтказилган ушбу норасмий учрашув ҳақида атрофлича мулоҳаза юритсак, баъзи хулосаларни чиқаришимиз мумкин. Аввало, мазкур ташрифдан олдин ўзбек ва қозоқ президентларининг хитойликлар билан учрашувлар ўтказганини таъкидлаш зарур. Тоқаев 28-29 март кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлган бўлса, 1 апрел куни Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, икки мамлакат президентларининг ушбу ташриф ва қабуллари 22 март куни Россиядаги “Крокус Сити Холл”да содир этилган қуролли ҳужумдан сўнг юз берди. Маълумки, рус хавфсизлик хизматлари ушбу ҳужумда тожик миллатига мансуб шахсларни айблади ва уларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлди. Шундан кейин, рус жамиятини нафақат тожикистонликларга, балки Марказий Осиёликларга нисбатан нафрат ва тоқатсизлик, шунингдек исломофобиянинг кучли тўлқини қоплади. Қатор расмийлар тилидан Марказий Осиёликлар учун Россияга киришни чеклаш ва ҳатто виза режимини жорий қилиш таклифлари янгради. Гарчи Путин ва бошқа расмийлар қуролли ҳужум ортида Украина ва Ғарб турганини иддао қилишган бўлса ҳам.
Спутник сайтининг Россия прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон бош прокурорининг Россияга ташрифи давомида ўтказилган учрашувда, Россия бош прокурори Игорь Краснов 10 кун олдин Москва вилоятида бўлиб ўтган ва юздан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган террорчилик ҳаракатини эсга олиб, ушбу хавф Ўзбекистон учун ҳам мавжудлигини айтиб ўтди. Шунингдек, баъзи рус расмийлари Татаристонда дронлар ишлаб чиқарувчи заводга ва нефтни қайта ишлаш заводига уюштирилган дронлар ҳужуми Қозоғистондан туриб амалга оширилган бўлиши мумкинлигини иддао қилиб чиқишди. Афтидан, Путин режими истеблишментларининг мана шундай таҳдид оҳангидаги баёнотлари, айниқса қозоқ тарафини анча хавотирга солган кўринади. Қолаверса, бир неча ой илгари рус пропагандачилари томонидан Ўзбекистонга қаратилган турли камситувчи чиқишлар ҳам кузатилган эди. Зеро, рус шовинистлари тарафидан қилинаётган бу каби таҳдид ва фитналар энди бўлаётгани йўқ. Шу вақтгача ҳам Путин режими ва рус пропагандачилари Қозоғистон ва Ўзбекистонга нисбатан худди иттифоқ давридагидек юзсизларча димоғдорлик билан муомалада бўлиб келишяпти…
Шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, вазиятнинг тобора қалтис тус олаётгани қозоқ ва ўзбек раҳбариятларини кўпроқ Хитойга таянишга, бошқача айтганда, у билан алоқаларни қуюқлаштириб, Россиядан келиши мумкин бўлган хатарлар олдида ундан ҳимоя сифатида фойдаланишга ундаётганлиги эҳтимоли юқорироқ. Бошқа тарафдан, Хитой ўзининг улкан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси учун ҳам, киритаётган инвестициялари ҳимояси учун ҳам Марказий Осиёда тинчлик ҳукмрон бўлишидан манфаатдор. Тоқаев ва Мирзиёевнинг Хитойга суянаётганини, унинг ҳозирда Россияга таъсири анчагина катталиги билан изоҳлаш мумкин. Бугун Хитой Россияни тирик ушлаб турган нефт ва газининг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Бинобарин, минтақа раҳбарларининг хитойликлар билан ўтказган охирги учрашувларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Хивадаги учрашувнинг асосий муҳокама мавзуси – Россия томонидан кучайиб бораётган таҳдидлар қаршисида ўзаро ишларни мувофиқлаштириш ва иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда рус ҳуружи хатаридан потенциал ҳимоячи сифатида кўрилаётган Хитой манфаатларини рўёбга чиқариш бўлди. Буни Тоқаевнинг қозоқ-ўзбек тандеми ҳаётий зарурат эканини, фақат биргаликда ва ошкора тарзда мамлакатларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мумкинлигини таъкидлагани ҳам тасдиқлаб турибди.
Албатта, Тоқаевнинг гапларида жон бор, бироқ бирлашишни мустаҳкам ва барқарор, ҳақ ва адолатга асосланган кучли мафкурасиз амалга ошириб бўлмайди. Шунингдек, Россиядан кутилаётган эҳтимолий хатарлардан ҳимояланиш важи билан унга ўхшаш бошқа мустамлакачилар – Хитой ёки Америкага таянишнинг оқибати асло яхшиликка олиб келмайди. Чунки хўжайинни кўпайтириш ёки алмаштириш билан қуллик ва хорликка чек қўйиб бўлмайди. Биз мусулмонлар учун энг тўғри ва энг ишончли йўл – ўз динимиз Ислом асосида бирлашиб, енгилмас кучни пайдо қилишдир! Албатта, мусулмонлар ҳамиша фақат Аллоҳ нозил қилган Ислом билангина азиз ва қудратли бўлишган!
وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ
– “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар”. (Мунофиқун:8)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми