Ўзбекистонда автомобиль ҳаракатланиш воситасими ёки ҳашаматми?
Ўзбекистонда автомобиль ҳаракатланиш воситасими ёки ҳашаматми?
بسم الله الرحمن الرحيم
2024 йилнинг 29 январь кунги президент Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишдаги нутқида, шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар “Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шартлигини айтди. Бунда, жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Хўш, Мирзиёевнинг ушбу гапларини қандай тушуниш керак ва бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Аввало, у автомобиллар ҳашаматга айланиши керак, деганда нимани назарда тутганига эътибор қаратсак. Шунга ўхшаш гапни 2023 йил 13 декабрь куни парламентдаги ҳукумат соатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Алишер Қодиров ҳам айтиб ўтганди. У, жумладан, “хусусий транспорт ҳамма учун ва хоҳлаган пайтида эриша оладиган масала бўлмаслиги керак” деб, бу сўзларига изоҳ сифатида яна шуларни қўшимча қилганди: “Автомобиль арзон, лекин унга хизмат кўрсатиш қиммат бўлиши зарур. Йўллардаги тирбандликни бартараф этиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш, экологияни асраш учун жамоат транспортидан фойдаланишни қулай, тартибли ва арзон қилиб, хусусий транспортларга айрим хизматларни қимматроқ қилиш керак”. Афтидан президентнинг ҳам, спикер ўринбосарининг ҳам оёғи ердан узилиб, халқнинг бугунги яшаш шароитларини яхши англамасдан гапираётган кўринади. Уларнинг гапини эшитган одам, булар қандайдир бошқа мамлакат ҳақида гапиряпти шекилли, деган хаёлга боради. Чунки воқеликда халқимиз учун автомобилга эга бўлиш аллақачон ҳашаматга айланиб улгурган-ку! Булар яна қандай ҳашамат ҳақида гапиришяпти?! Бу ёқда енгил автомобиль бозори аввалдан давлат монополиясида бўлса, автомобилни сақлаш ва таъмирлаш харажатларини ҳам арзон деб бўлмаса. Хавфсиз ёқилғи ҳисобланмиш бензин-ку жуда қиммат ва яна тақчил ҳам. Метан эса нисбатан арзонроқ бўлса-да, лекин шу даражада хавфлики, ҳатто уни автомобилга бомба ўрнатиш, деса бўлади. Лекин шунга қарамай газ билан заправка қилиш ҳам халқимиз учун охирги йилларда, айниқса қаҳратон қиш кунларида энг оғриқли масалалардан бирига айланиб улгурди. Бунинг ўзи энди алоҳида катта мавзу…
Яна ўша спикер ўринбосарининг 13 декабрдаги нутқидан иқтибос келтирамиз: “Биз ҳали Жаҳон савдо ташкилотининг протоколига уйғунлашишни бошлаганимиз йўқ. Эртага ЖСТ платформасига киргандан кейин машиналарни сотиб олиш яна ҳам имкониятли бўлади. Ва бугунги тирбандлик масаласи жамоатчилик ҳаракатининг катта муаммосига айланади. Ҳозироқ ўзи муаммога айланди”. Буни қаранги, шу кунгача халқнинг автомобилларни сотиб олишда имкониятлари кенг бўлгандек, ЖСТга қўшилгандан кейин бу имкониятлар янада яхшиланармиш. Давлат раҳбари ва спикернинг сўзларидан, гўё муаммо автомобилларнинг кўплигида бўлмоқда. Лекин статистик маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак, бунинг тамомила аксини кўришимиз мумкин. Абдуллаева Нигора Санжарованинг 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи ва 07.00.02 – Фан ва технологиялар тарихи ихтисослари бўйича “Ўзбекистонда автомобиль саноати тарихи (1992-2020 йй.)” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишида келтирилган маълумотга қараганда, Совет даврида шахсий автомобиль ҳаракатланиш воситаси эмас, балки қимматбаҳо буюмга айланиб бораётган эди. Ўзбекистон аҳолисининг ҳар 1000 нафаридан фақат 40-50 нафари ўз шахсий автомобилига эга бўлиб, АҚШда бу кўрсаткич ҳар 1000 кишига 700 та, Японияда 325 та, Болгарияда 130 тани ташкил этарди. Бу Совет давридаги ҳолат бўлса, бугунгиси қандай? Top-rf.ru сайтидан олинган маълумотга кўра, Ўзбекистонда 2018 йил ҳолатига ҳар 1000 нафардан фақат 70 нафарига автомобиль тўғри келган. Шу кўрсаткич қўшни Қирғизистонда 2015 йил ҳолатига 223, Қозоғистонда 209 автомобил бўлган. Kun.uz нинг 2022 йил 4 март кунги хабарида айтилишича, бу кўрсаткич 87 автомобилга тўғри келган. Энди Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқарилишини инобатга оладиган бўлсак, бу паст кўрсаткич ҳисобланади. Биз автомобиль нархлари, сотиб олишдаги машаққатлар, унга кўрсатилаётган сервис хизматларининг сифат ва қийматларига чуқур киришмадик. Сабаби, юқоридаги маълумотлардан кўринадики, автомобиль Ўзбекистонда аҳоли учун шундоқ ҳам ҳашамат воситаси бўлиб қолмоқда. Энди президент Мирзиёевнинг шахсий автотранспорт ҳашамат бўлиши керак, деган сўзлари қанчалик инсоф билан гапирилган эканини бир фикрлаб кўринг. Тўғри, муаммолар йўқ эмас, лекин муаммони ҳал қилишда халқнинг оғирини енгил қилиш ўрнига, уни янада оғирлаштириш сиёсати қанчалик тўғри?! Жумладан, тирбандликни бартараф қилиш ва экологияни асрашни одамларга хусусий автомобилга эга бўлишни бундан-да қийинлаштириш эвазига амалга ошириш тўғри ечим бўладими?! Бу асло ғамхўрлик билан бошқариш эмас, бор-йўғи ҳукумат ўзининг уқувсиз сиёсатини хаспўшламоқчи бўлаётганини кўрсатади холос. Чунки, масалан, пойтахт Тошкентда кузатилаётган тирбандликка автомобилларнинг кўплиги эмас, балки йўл инфратузилмасининг абгор аҳволда эканлиги, шаҳарнинг бош режаси йўқлиги асосий сабаб, десак ўринлироқ бўлади. Экология масаласига келсак, автомобиллардан чиқаётган заҳарли газлардан кўра, кўмир ва мазут ёқишдан чиқаётган тутунлар кўпроқ зарар келтиряпти. Шунингдек, шахсий манфаатлар сабабли жуда кўп дарахтлар кесиб ташланиб, ўрни тўлдирилмаётгани ҳам ўз таъсирини кўрсатяпти… Бу ўринда, албатта, автомобиллардан фойдаланишда экологияга мумкин қадар камроқ зарар етишини таъминлайдиган чораларни кўриш зарур. Бироқ яна такрор таъкидлаймиз, бу чоралар автомобилга эга бўлишни янада қийинлаштириш эвазига бўлмаслиги керак.
Хулоса ўрнида шуни айтамизки, қандай муаммо бўлмасин, унинг асосий сабаби – доимо ёритиб келганимиздек – капиталистик демократия тузумидир. Ўзбек ҳукумати важ қилиб келтираётган тирбандлик ва экология муаммоларини ечишда ҳам – катта эҳтимол билан – бюджетга тушумларни кўпайтириш мақсад қилинаётганга ўхшайди. Чунки автомобиль харажатларини қиммат қилишга қаратилган чора-тадбирлар оқибатида, солиқлар ва бошқа турли тўловлар жорий қилиниши ёки оширилиши кутилади. Шунинг учун манфаатдорликка асосланган тузумни татбиқ қилаётган ҳукумат халқ фаровонлигини таъминлаши амримаҳолдир.
Ҳар қандай муаммога ечим берилаётганда, аввало унга тўғри ёндашиш ҳамда уни буткул бартараф қиладиган ва одамларга зулм бўлмайдиган тарзда ҳал қилиш лозим бўлади. Яқинда тикланажак Халифалик давлатида муаммоларга инсон муаммоси деган эътиборда қаралади ва мана шу йўсинда одилона ечилади. Жумладан, шаҳарсозлик, жамоат транспортини оммага қулай қилиш, автомобиллар кўпайиб кетган тақдирда ҳам йўлларни тирбандликлар юзага келмайдиган қилиб тартибга солиш, экологияни асраш каби ишлар ҳам одамларга ғамхўрлик нуқтаи назаридан амалга оширилади. Ана шунда инсонлар Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилувчи Ислом давлатида яшаб, чинакам енгиллик ва фаровонлик гувоҳига айланадилар, инша Аллоҳ.
يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ
– “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”. (Бақара:185)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
07.02.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми