Ўзбекистонда маблағ етишмаслиги муаммосига сабаб нима ва у қандай хал қилинмоқда?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистонда маблағ етишмаслиги муаммосига сабаб нима ва у қандай хал қилинмоқда?
Хеч кимга сир эмаски, бугунги кунда Ўзбекистон иқтисоди чуқур инқироз гирдобига ботиб қолгани яққол кўринмоқда. Бу холат ахолига ойлик иш ҳаққи, пенсия ва бошқа ижтимоий нафақаларни тўлашни кечиктирилаётгани, нархрларни тинимсиз ошаётгани, нақд пул тақчиллиги сифатида намоён бўлаётган бўлса, корхона ва ташкилотлар ўртасида маблағ тақчиллиги натижасида ўзаро тўловларни амалга ошириш имконияти йўқлиги, корхоналараро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини юзага келиши ва ортиши, натижада корхоналарнинг иш самарадорлиги пасайиб иқтисодий инқирозга юз тутаётганлиги сифатида намоён бўлмоқда.
Нима учун бундай ҳолат юзага келди?
Ўзбекистон иқтисоди, “мустақил”ликка эришган даврдан то шу кунгача ривожланишга қараб қадам қўймади. Тўғри, гўёки мулкчилик шакли ўзгарди, яъни тадбиркор, фермер, хусусий мулк каби сўзлар истилоҳга олиб кирилди. Лекин, cобиқ Шўролар давридаги бошқарув номи ўзгарсада моҳиятан эски ҳолича қолди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Коммунистик партиясининг биринчи секретари Президентга айланди. Ва бошқарув ҳам ўша — ўша Шўроча услубда қолди ва бугунгача шундай давом этмоқда.
Буни иқтисодга нима дахли бор? — деган савол чиқиши табиий. Бунга шундай жавоб берамиз, давлат бошқарувини тизгини бир одамнинг қўлида, яъни президентнинг қўлида бўлган холатда давлатнинг жаъмики даромадларининг тақсимоти давлат томонидан белгиланган қонунлар асосида эмас, президентнинг хоҳиш иродасига боғлиқ бўлиб қолади.
Иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодни ривожлантириш учун кўрилган чора — тадбирларга эътибор қаратсак, барча фармон ва қарорлар замирида президентнинг шахсий амбициялари ва хоҳиш истаклари ётганини кўрамиз. Албатта иқтисодга бундай бир ёқлама ва калтабинларча ёндошиш иқтисодни инқирозга олиб келади, бугунги ҳолат бунинг яққол далилидир.
Келинг давлат бюджети ва уни шакллантирувчи соҳаларни ўрганиб, иқтисодиётдаги ҳолатни таҳлил қилиш орқали, юқоридаги саволимизга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрайлик.
Давлат бюджетининг кирим қисмини шакллантириш асосан аҳоли ва корхона ташкилотларнинг солиқ ва бошқа тўловлари ҳисобидан бўлади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида:
“Ўтган йили солиқ юки 20,5 фоиздан 20 фоизга, даромад солиғи ставкаси эса 9 фоиздан 8 фоизга камайтирилган бўлса-да, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан бажарилди” – деб мақтанди.
Аслида мақтанишга арзигулик хеч нарса йўқ, сабаби бюджет параметрларини таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, бюжеджетнинг даромад қисмини ошиб бориши бюджетдан бериладиган ойлик иш хаққилари, пенсия ва ижтимоий нафақаларни ҳар йили икки марта оширилиши ва айрим солиқ турларини оширилиши натижасида ҳосил бўлган қуруқ рақмлардангина иборатлигини кўрамиз.
Яъни, 01.04.2014 йил холатига бюджет кўрсаткичларини 01.04.2015 йил холати кўрсаткичлари билан солиштирлса бу нарса яққол кўринади.
01.04.2014 йилга бюджетнинг кирим қисми 6646.0 млрд сўм
01.04.2015 йилга бюджетнинг кирим қисми 7638.7 млрд сўм.
7638.7 — 6646 = 992.7 млрд сўм ёки 14.5 % га ўсиш бўлаяпди.
Лекин эътибор бериб қарасак, таҳлил даври мобайнида энг кам иш хаққи икки маротаба, жаъми 22% фоизга ошмоқда. Яъни,
01.01.2014 йилга энг кам иш хаққи 96105 сўм
01.09.2014 йилга энг кам иш ҳаққи 12% га ошиб 107635 сўм
01.01.2015 йилга энг кам иш ҳаққи 10% га ошиб 118400 сўмни ташкил қилди. Буни шундай тушуниш керакки, энг кам иш ҳаққи тахлил даврида 22% га ошган, демак солиқ ва бошқа тўловлар ҳам ўз навбатида ошган.
Энди бюджетнинг чиқим қисмини таҳлил қиладиган бўлсак,
01.04.2014 йилга бюджетнинг чиқим қисми 6589.1 млрд сўм
01.04.2015 йилга бюджетнинг чиқим қисми 7615.6 млрд сўм.
7615.6 — 6589.1 = 1026.5 млрд сўм, ёки 15.5 % га ўсиш бўлаяпти.
Яъни бюджетнинг кирим ва чиқим қисмларидаги ўсиш фақат энг кам иш ҳаққини ўсиши натижаси холос эканлигини кўрамиз. Сўзимизни исботи ўлароқ, таҳлил даврларидаги бюджетнинг соф даромади (профицит) кўрсаткичларини солиштириб кўрадиган бўлсак ўсиш эмас, камайиш яққол кўринади, яъни 01.04.2014 йил холатига бюджетнинг кирими қисми 6646.0 млрд сўмни ва чиқим қисми 6589.1 млрд сўмни соф даромад (профицит) 56.9 млрд сўмни ташкил қилди,
6646 – 6589.1 = 56.9 млрд сўм.
01.04.2015 йил холатига бюджетнинг кирим қисми 7638.7 млрд сўмни ва чиқим қисми 7615.6 млрд сўмни соф даромад (профицит) 23.1 млрд сўмни ташкил қилди,
7638.7 – 7615.6 = 23.1 млрд сўм.
Агар солиштирсак, соф даромад (профицит) 56.9 – 23.1 = 33.8 млрд сўмга ёки 59.4 % га камайганини кўрамиз.
Бюджетнинг соф даромади (профицит) бюджетнинг барча ҳаражатлар қоплангандан ортган маблағни англатади. Яъни, бюджетнинг чиқим қисмида кўрсатилган барча харажатлар тўлиқ қопланиб бўлгандан ортган маблағдир. Агар 2015 йил учун бюджет ижроси ҳақидаги ҳисоботга эътибор қаратсак, яъни бюджетнинг кирим қисми 17054.8 млрд сўмни, ҳаражат қисми 16934.9 млрд сўмни ташкил қилганини ва бюджетнинг соф даромади (профицит) 119.9 млрд сўмни ташкил қилганини кўрамиз.
17054.8 – 16934.9 = 119.9 млрд сўм.
Эътибор берсак, бюджетнинг чиқим қисмида кўрсатилган барча ҳражатлар тўлиқ маблағ билан қопланганлигини ва бу ҳаражатлардан яна 119.9 млрд сўм маблағ ортиб қолганини кўрамиз.
У ҳолда бюджетдан ойлик иш ҳаққи, пенсия ва ижтимоий нафақаларни ойлаб бермаслик, ҳатто ИИБ ходимларини икки ойлаб ойлик олмаганлигини, банклар ва Алоқа бўлимлари олдидаги турнақатор навбатларни, хаттоки пластик карточкаларга нақдпулсиз йули билан ойликларни ўтказиб бериш учун маблағ йўқлигини қандай изоҳлаш мумкин?! Ахир 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳаражатлари тўлиқ қопланиб 119.9 млрд маблағ ҳаражатлардан ортиб қолган бўлса.
Бу яна бир бор хукумат ҳалқни сохта рақамлар билан алдаётганининг далили. Бундан ташқари, 2015 йилнинг биринчи чорагидаги харажатлар тўлиқ қопланиб бюджетнинг соф даромади (профицит) 23.1 млрд сўмни ташкил қилганлиги ҳақидаги ҳисобот ҳақиқатда рост бўлса, нима учун Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мустафоевнинг Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг номига 10 апрель 2015 йил кунги 10-11/41 сонли мактубида нақд пул етишмаётганини, ҳатто МХХ, ИИБ ва Мудофаа вазирлиги ходимларини ойлик иш ҳаққини бериш имконияти йўқлигини маълум қилган. Ваҳоланки, давлат бюджетида келтирилган рақамларда харажатлар тўлиқ қопланиб яна 23.1 млрд сўм ортиб қолганлиги яққол кўриниб турибди. Бу бюджет кўрсаткичлари ҳалқни ва афкори оммани алдаш учунгина эканлигини, ҳақиқатда эса бюджетнинг чиқим қисмидаги харажатлар кўрсатилган параметрларга эмас, ҳукумат устида жиноий гуруҳ бўлиб тўпланиб олган шахсларнинг шахсий манфаатлари учун сарфланиши натижасида шундай муаммолар юзага келаётганини ва иқтисодий аҳвол ўта оғирлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бундан ташқари бюджет кўрсаткичларини доимий равишда сохталаштириш оқибатида мамлакат иқтисоди йилдан йилга пасайиб чуқур кризис ботқоғига ботиб бормоқда.
Буни қандоқ тушуниш керак?
Буни шундай тушуниш керакки, биз юқорида хисобот ойидаги бюджет кўрсаткичларини ошиши, энг кам иш ҳақининг ошиши натижасидаги рақамларнинг ошиши эканини таъкидладик. Яна бир савол туғилади, ҳар хисобот даври натижасига кўра эришилаётган бюджетнинг соф даромади (профицит) ҳисобидаги маблағлар қаерга сарфланаяпти? Бу саволга президент ўз маърузасида жавоб бермади. Сабаби, президент мақтанаётган рақамларнинг барчаси сохта, чунки ҳар хисобот ойида давлат бюджети соф даромад (профицит) билан чиқаётгани ҳақида мақтанаётган президент бу рақамларни йилма — йил солиштиришнинг ўзи уни ёлғончи ва рақамларни сохталигини исботлаб қўйишини яхши билади.
Сўзимизни исботи ўлароқ, қуйида бюджетнинг соф фойдаси (профицит) кўрсаткичларини 2012 йилдан 2014 йилгача, йилма – йил солиштиришга эътиборингизни қаратамиз
2012 йилда 413.6 млрд сўм
2013 йилда 397.1 млрд сўм
2014 йилда 305.1 млрд сўм.
Бундан кўринмоқдаки давлат бюджетининг соф даромади (профицит) кўрсаткичлари йилдан – йилга камайиб бормоқда, агар 2015 йилнинг биринчи чорагини эътиборга олсак ахвол бунданда ёмонлигига амин бўламиз.
Бу нимани англатади?
Ҳалқимиз ўз ҳаражатларини ўзи қоплаётгани етмаганидек, ёлғончи ва очкўз хукумат бу ҳалқнинг бойликларини талон – тарож қилиш билан кифояланмай солиқ ва бошқа тўловларни ошириш баробарида, бюджетнинг чиқим қисмидаги сарфларни ҳам сунъий ошириш йўли билан маблағларни ўмараётгани яққол кўринмоқда.
Жумладан, ахолининг даромад солиғи 2014 йилда 8% дан 7.5%га туширилганлиги маълум қилиниб, бу ғамхўрлик ҳақида баланд минбардан туриб оғиз кўпиртирилган эди. Лекин, солиқ юкининг камайтирилган миқдори аҳолига қолдирилмай Пенсия жамғармасига йўналтирилганлиги ҳақида бирон гап айтилмади. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг даромадидан 8% фоиз солиқ тўлаётган фуқаро ўша – ўша 8% ни тўлайверади, фақат 0.5% фоизини энди Пенсия жамғармасига ўтказилади. Буни нимаси ғамхўрлик, бундан ташқари 2015 йилга келиб даромад солиғи 1% га оширилиб, 8.5% қилиб белгиланди. Бу солиқ юкини камайтиришми ёки оширишми?
Бундан ташқари ахоли учун мулк солиғи 2014 йилда уйнинг баҳолаш қийматига нисбатан 1.2% дан 1.3% га оширилган бўлса, 04.12.2014 йил кунги №ПФ – 2270 сонли президент фармойиши билан, 2015 йилга майдони 200 кв.м дан 500 кв.м гача бўлган уйлар учун мулк солиғи уйнинг баҳолаш қийматига нисбатан 1.4% дан 1.6% га, оширилди. 500 кв.м дан ортиқ майдонга эга бўлган уйлар учун 2.2% қилиб белгиланди.
Шунингдек баҳолаш қийматига эга бўлмаган янги уйлар учун мулк солиғи ҳисобланадиган нарх шаҳарларда 20328.0 минг (2014 йилда 18480.0 минг сўм эди) сўм, қишлоқ жойларда 8833.0 минг сўм (2014 йилда 8030.0 минг сўм эди) қилиб белгиланди. Яъни 10% га оширилди. Бу эса ўз навбатида тўланадиган солиқ юкини ошганлигини англатади. Бундан ташқари энг кам иш ҳаққининг ошиши билан барча турдаги жарималар миқдори ошади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, энг кам иш ҳаққини ошишининг ахоли учун хеч қандай фойдаси йуқ, аксинча ахолининг иқтисодий ахволини оғирлаштиради халос. Хукумат учун эса сохта рақамларни ўсиши натижалари билан ҳалқни алдаш ва мақтаниш учунгина керак холос, чунки энг кам иш ҳаққини ошириш даврларига эътибор берсак, асосан 3 – чоракда ва йил охирига тўғри келмоқда, бу эса ҳисобот даври охирида рақамларнинг сунъий ўсишига сабаб бўлади ва бу рақамлар ҳисобот даврининг бошига солиштирилса ўз – ўзидан ижобий кўрсатикични бераверади, лекин бу хеч қандай иқтисодий ўсишни англатмайди.
Энди бюджетнинг ҳаражат қисмига тўхталсак.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат бюджетининг 2015 йил 1 ярим йиллик ижроси ҳисоботида қуйидагилар келтирилган:
“Аҳолининг сифатли ичимлик сувидан фойдаланиш даражасини ошириш ва аҳоли пункитларини санитария ҳолатини яхшилаш чора тадбирларини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг ўтган даврида молия институтларининг 48.6 млн АҚШ долларига тенг маблағи ва Давлат бюджетидан 191.2 млрд сўм ўзлаштирилди. Мамлакатимизда 1033.4 км, жумладан қишлоқ жойларда 864 км сув қуврлари тармоғи фойдаланишга топширилди”.
Юқоридаги ҳисоботда хукумат учун ахамиятли жиҳати фақат “ўзлаштириш” холос, яъни хисоботдаги йўналишга сарфланаётган маблағлар хукуматдаги корчалонларнинг чўнтакларига “ўзлаштирил”моқда. Чунки қатор йиллар давомида ахолини тоза ичимлик чуви билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботлар, сарфланган маблағлар ҳақида шахсан президентни ўзи ҳар йиллик ҳисоботида мақтаниб гапиргани билан, бу соҳада айтарли бирон иш қилинмади. Биронта Оқава сувларни тозалаш (Аэрация) станциялари қурилганлиги ҳақида маълумотлар йўқ, табиий сув ҳавзаларини тозалаш ишлари олиб борилмайди, хаттоки пойтахт Тошкент шаҳри атрофларидаги табиий сув ҳавзалари ва сунъий сув йўллари (каналлар) қаровсизлиги оқибатида ижтимоий чиқиндилар ташланадиган жойларга айланиб бўлган. Пойтаҳтдаки шундай ахвол бўлганидан кейин қолган вилоятлар хусусида гапиришнинг ҳожати йўқ.
Бу соҳада бирон иш амалга оширилса ҳам сарф ҳаражатларни ўта юқори нархларда баҳоланиб маблағларни ўзлаштириш оддий ҳол бўлиб қолди. Шунингдек аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув қуврлари ётқизилганлик тўғрисидаги ҳисобот ҳам шубҳа уйғотмай қўймайди, чунки бундай ишлар мамлакат “мустақиллик”ка эришган йилларданоқ аҳолининг ўзининг зиммасига юклатиб қўйилган. Яъни, ўз уйини ичимлик суви билан таъминлашни хоҳловчи фуқаро барча сарф ҳаражатларни ва тармоққа уланиш (монтаж) ишларини ўз ҳисобидан ва ўз кучи билан қилади. Барча ишлар битганидан сўнг Сувоқава корхонаси ходимлари бажарилган ишлар сарф ҳаражати (сметаси) ва ётқизилган қуврларнинг узунлиги, диаметри ўлчовларини ўз ичига олган чизмали режасини (проектини) тасдиқлаб берадилар, шу билан барча ишларни бажарганлик Сувоқава корхонасининг ҳисобига ўтиб қолади ва ташкилот ҳисоботига киритилади. Юқоридаги Молия вазирлиги ҳисоботларда келтирилаётган рақамлар айнан Сувоқава корхонаси ҳисоботларидан олинганлик эҳтимоли бор.
Бундай дейишимизнинг яна бир сабаби, бу соҳага сарфланган маблағни аниқлаш имкони бўлган миқдорда сарҳисоб қилсак, 1997 йилдан 2015 йилгача деярли 2127.9 млн АҚШ доллари, 880 млн Евро, 756.9 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари сув таъминоти ва оқава сувлар (канализация) таъмири учун 2020 йилгача 2.76 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ётқизилиши режалаштирилган.
Сарфланган маблағларнинг кўламини инобатга олсак Ўзбекистон “фавворалар” мамлакатига айланиши керак эди, лекин бугунги кундаги вилоятлар, хаттоки пойтахт Тошкентнинг ўзидаги тоза ичимлик суви муаммосининг мавжудлиги бунинг аксини кўрсатмоқда. Содда қилиб айтадиган бўлсак бу маблағлар “ўзлаштириб” бўлинган ва яна сарфланадиган маблағлар ўзлаштирилаверади. Бу бюджетнинг чиқим қисмидаги маблағларнинг “ўзлаштириш”га доир биргина мисол холос.
Бюджетнинг чиқим қисмидаги барча параметрларида юқоридаги каби “ўзлаштириш”лар кенг қулоч ёйган. Бундай “ўзлаштириш”лар бугунги кунга келиб ўз натижасини кўрсатмоқда, жабрини эса, ҳамон мана шу золим ва очкўз хукуматдан яхшилик умидида “Буюк келажак”ка интилиб яшаётган соддадил ҳалқимиз кўрмоқда. Халқимиз, хаттоки ойлаб иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақаларни берилмаса ҳам, бойликларини очиқдан очиқ талон тарож қилинса ҳам “тинчлигимизга шукур” деб сабр қилмоқда.
Энди нима учун нақд пул етишмовчилиги юзага келганини тахлил қилсак.
Аввало шуни айтиб ўтишимиз лозимки, Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоят Марказий банкларининг омборларида нақд пуллар такланиб чанг босиб ётибди.
У ҳолда нақд пул тақчиллиги қандай юзага келди?
Бунинг жавоби оддий, яъни давлат бюджетининг чиқим қисмидаги доимий ўғриликлар натижасида маблағлар кўрсатилган йўналишларга эмас, ўзлаштириш мақсадида бошқа йўналишлага йўналтирилиши оқибатида ва давлат ўз олдидаги мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида корхона ва ташкилотларнинг ўзаро тўловларни амалга ошира олмаслиги оқибатида келиб чиқди. Сўзимизни исботи сифатида қуйидаги мисолларни келтирамиз.
1.Бугунги куннинг энг долзарб масаласи пахта терими бўлиб, бюджетдан ойлик иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақа олувчилрнинг деярли барчаси, шунингдек корхона ва ташкилотлар ходимлари пахта теримига жалб қилинган.
Етиштирилган ҳосилнинг терилган қисми пахта заводларига топширилмоқда. Ўзбекистонда пахта монополияси бўлгани учун терлиган ҳосилнинг ягона ҳаридори давлат ҳисобланади. Давлат пахта заводлари орқали фермерлардан етиштирилган ҳосилни белгиланган нархда сотиб олади. Ҳосилнинг терилган қисмини сотиб олганлиги учун давлат пахта заводининг банкдаги ҳисоб рақамига шу терилган ҳосилнинг қийматидаги маблағни босқичма – босқич ўтказиб бериши керак, пахта заводи ўз навбатида ҳосилни топширган фермерларнинг банкдаги ҳисоб рақамига топширган пахтаси қийматидаги маблағни ўтказиб беради. Банкларнинг ҳисоб рақамида (корсчёт) маблағлар хизмат кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига тушган пуллардан шаклланади. Банклар хисоб рақамларидаги (корсчёт) маблағлар эвазига нақд пулни Марказий банкдан сотиб олади ва аҳоли, корхона ва ташкилотларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжини қондиради. Лекин, давлат бюджетидаги тақчиллик (дефицит) туфайли давлат пахта заводи ҳисоб рақамига маблағ ўтказиб бера олмайди, ўз навбатида пахта заводи фермерларнинг ҳисоб рақамига маблағ ўтказиб бермайди, натижада фермер ва пахта заводи ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик юзага келади, ҳисоб рақамида маблағ йўқлиги учун банк мижозларни ва аҳолини у хоҳ нақд пул бўлсин, нақд пулсиз бўлсин таъминлай олмайди. Бугунги маблағ тақчиллигининг юзага келишининг асосий сабаби давлат бюджетининг сохталиги ва давлат ўз мажбуриятини бажармаслигидир.
2. Молия бўлимлари томонидан бюджетдан ойлик иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг маблағлари масъул банклар ҳисоб рақамига ўтказилиб берилади. Бу маблағлар мақсадли бўлиб, фақат кўрсатилган йуналишларга сарфланиши шарт. Банклар ушбу маблағлар эвазига Марказий банкдан нақд пулни сотиб олиб ушбу маблағлар миқдорида нақд пул берилишини таъминлаши шарт. Лекин, давдат бюджетининг чиқим қисмида бу параметрлар тўлиқ маблағ билан қопланганлиги кўсатилган бўлсада, Молия бўлимлари томонидан маблағлаштириш тўлиқ амалга оширилмаганлиги, натижада хатто аҳоли билан пластик карталар орқали ҳисоб – китобларни амалга ошириш имкони йўқлиги яна бир бор давлат бюджети кўрсаткичларини сохталигини кўрсатмоқда.
3.Хукуматнинг итисодиётни сунъий равишда барқарор ушлаб туриш ва нархларни тушириш учун муомаладаги нақд пулни камайтириш мақсадида аҳоли билан ҳисоб китобларни нақд пулсиз пластик карталар орқали амалга оширишни йўлга қўйди. Бу калтабин сиёсат туфайли бугунги кунда бюджетдан ойлик иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақа олувчи ахолининг деярли барчаси билан ҳисоб – китоблар пластик карталар орқали қилинмоқда ва аҳолининг тўлов қобилиятига жуда ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари пластик карталарга ўтказилган маблағлар аҳоли томонидан сарфланиши учун маълум вақт кетади, бу эса банкларнинг ҳисоб рақамида (корсчёт) маблағларнинг маълум вақт сарфланмай туришига сабаб бўлади. Бу эса бюджетдаги тақчилликни маълум вақт беркитиб туриш имконини беради, шунингдек банк ҳисоб рақамидаги маблағларни банк раҳбарияти ўзлари учун манфаатли бўлган мижозларга маълум ҳақ (пора) эвазига нақд пул шаклида бериш имкониятини беради. Ахоли эса пластик карталаридаги ўз меҳнатлари эвазига олган маблағларини минг машаққатлар билан 10 – 15 % эвазига нақдлаштиришга ёки савдо дўконларидан бозордагидан бир неча баробар қиммат нархда махсулотларни сотиб олишга мажбур бўлмоқда.
4. Юқоридаги муаммоларга қўшимча равишда савдо муассасалари ва савдо дўконлари пластик карточкалар орқали савдони фақат ўз банклари томонидан берилган пластик карточкалар орқали амалга оширишни талаб қилиб ахолининг муаммосига муаммо қўшмоқдалар.
Хўш бунга сабаб нима?
Бунинг сабаби шуки, ҳисоб рақамларида (корсчёт) маблағ тақчиллиги сабабли банклараро тўловлар амалга ошириш қийинлашган.
Яъни, мижоз Саноатқурилиш банкининг пластик карточкаси орқали махсулот сотиб олса, махсулот сотган савдо дўконининг ҳисоб рақами Миллий банкда бўлса, Саноатқурилиш банки харидорнинг савдо қилган миқдордаги маблағни савдо дўконининг Миллий банкдаги хисоб рақамига ўтказиб бериши керак. Лекин, банкларнинг ҳисоб рақамларидаги (корсчёт) шаклланадиган маблағлар банкнинг мижози бўлган корхона ва ташкилотларнинг ҳисоб рақамига келиб тушган маблағдан шаклланади. Биз юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, давлат ўз мажбуриятларини бажармаслиги, давлат бюджетини шакллантирган рақамларнинг сохталиги, давлат бюджетидаги тақчиллик натижасида корхона ва ташкилотлар ҳисоб рақамига маблағлар тушмаяпти. Бу эса банкларнинг ҳисоб рақамларида (корсчёт) маблағ тақчиллигини юзага келтириб мажбуриятларини бажара олмаслигига олиб келмоқда. Бунинг жабрини эса аҳоли тортмоқда.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак хукумат тепасидаги бир ҳовуч амалдорлар халқни алдаш, бюджет маблағларини талон – тарож қилиш, шахсий бойлик орттириш йўлида турли хийлалар билан халқимиз учун ёт бўлган куфр тузумини татбиқ қилиб келмоқда. Хукумат бошқарувидаги амалдорларнинг порахўрлиги, бошқарувни ниҳоят даражада коррупциялашгани бугунги кундаги аянчли оқибатларга олиб келди. Бу муаммолар йилдан – йилга кўпайиб халқимизнинг турмуш даражасини жуда ҳам абгор аҳволга келтириб қўйди. Бу муаммоларни бартараф қилишнинг ягона йўли бу золим бошқарувни тузуми билан таг томиридан қўпориб ташлаб, ўрнига ҳалқимизнинг фитратига мос, адолатли Исломий тузум, яъни Пайғамбарлик минхожига асосланган Рошид Халифаликни тиклашлик билан бўлади. Чунки фақат Исломдагина адолат бор, фақат Исломгина инсоннинг муаммоларини адолат билан хал қилади холос. Фақат Исломгина уммат мулки бўлган бойликларни шу умматга тўғри ва адолатли тақсимлаб беради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
27.10.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми