Вой ўлмасам, ҳукуматимиз мусулмонларни ёмон кўрар экан-а?!
“Зиндон хотиралари” туркумидан
Вой ўлмасам, ҳукуматимиз мусулмонларни ёмон кўрар экан-а?!
بسم الله الرحمن الرحيم
(…йигирма йил ҳукумат айтганига ишониб, жигаримни ёмон кўрибман-а! – дегувчи опам нигоҳида шу кунларга назар)
Оиламиз анча катта. Етти ўғил, саккиз қиз. Мен ўғилларнинг еттинчиси. Ҳикоям сабабчиси бўлган опам эса қизлар ичида каттаси. Менга онамиз каби эътиборли опам қама-қама бошланган 1999 йилнинг баҳорида, жума муносабати билан келинлик уйидан бизларни зиёрат қилиб келиб қолдилар. Оиламиздаги анъанага кўра, жума намозидан кейин барчамиз дадам ва аям атрофида йиғилардик. Бугунги оилавий йиғинда “бир вагон” киши жамланган бўлсак-да, барчанинг эътибори менда. Чунки дўстларимнинг барчаси қамалиб кетгач, дадам ва аямдан ташқари барчалари менга “олабўжи”га қарагандай ўқраярдилар. Сўз навбати опамга етгач, оғзини таноби қочди:
– Сен бола нима иш қилиб юрибсан? Ўзингча намоз ўқиб дадамга ҳам насиҳат қиладиган бўлиб кетувдинг, мана оқибати! Энди қамалиш навбати сеники бўлса керак?
Дадам пиёлани хонтахтага қўйган эди, опам бирдан “ўчди” қолди. Дадам аста гап бошладилар:
– Сен қизим куюкма, ўзингни босиб ол, болам! Ичинг ачибгина турибди, шунинг учун гапларинг пойма-пой кетди. Қани, айтчи қизим! Укангни қўлидан ёмонлик келадими? – деди ва опамдан жавоб кутдилар.
Опамни эса пиёла овозидан анча шашти пастлаган эди. У пастроқ овозда:
– Йўқ! Лекин дада, телевизорда буларингизни роса ёмонлаяпти-да! Мусулмончиликни чаппасига ўрганиб олганга ўхшаяпти бунингиз! – деб бироз кўз ёш қилдилар. Ва гапини сўнггида, эшитилар-эшитилмас қилиб: “Ҳукумат ҳам аҳмоқ эмасдир, ахир?!” – деб бошини эгиб олди. Аям эса дадамни чойини янгилаб гап қўшди:
– Болам, ким нима деса ишанаверма-да! Телевизорингда бир маҳаллар Омил махсимни ҳам ёмонотлиқ қилган эди. Биласан-ку, ўша махсим тоға қишлоғимиз файзи эди. Қолаверса, ўрисни даврида қишлоғимизни давангир, юраги бутун кишиларини ҳам вагонга босиб олиб кетиб ном-нишонсиз йўқотиб ташлашганди. У пайтлари-ку юртимиз ўриснинг қўлида эди. Эндигина кофир ўрисдан қутулдик, юртимиз мусулмонобод бўлади, деганимизда яна эски қирғин бошланди. Бу пошшо ҳам ўзбекча гапиргани билан қилиғи жўҳудларникидай кетди. Шаҳардаги жоменинг гулдай имомини йўқотиб юборди! Уканг нима қилибди?! Бировни арпасини хом ўрибдими?! Айби, сенлардан бурун пешонаси сажда кўрганими?!
Опам дадамни қўлидаги пиёлани яна дўққиллашидан чўчидими билмадим, индамадилар. Лекин катта акам: “Ая, замон нотинч! Бу арзандангиз намоз ўқибла жимгина юргани йўққа ўхшайди. Айтишларича, сиёсатга аралашиб кетибди. Кунора варақа тарқатишяпти экан, шуни билармидингиз? Катталаримиз менга “укангни тийиб ол, бошларингга бало бўлади” дейишяпти. Бунингиз “бузғунчи”, “халқ душмани” тамғаси босилаётганлар билан ош-қатиқ бўлиб юрибди. Ўртада барчамиз ишларимиздан ҳайдалишимиз ҳам ҳеч гап эмас. Аввалги замонларни яхши биласиз-ку ая!” – дедилар. Дадам кеча мен олиб келган варақани астагина қатларини ёзиб акамга берди ва: “Укангни шу билан маломат қиляпсанми?” – деб акамнинг қўлига тутқаздилар. Акам эса, золим Каримовнинг кирдикорларини фош этган варақага қараб худдики бомбани кўргандек сесканди. У ҳатто варақани ўқиб ҳам кўрмади. Шу пайт акам ва опаларим хавотиридаги иш содир бўлди – дарвозадан бир гала “олатўнли”, формали ва формасиз ғалати кишилар кириб келишди. Улардан бири дадамга қараб: “Ўғилларингиздан қайси бири Фарҳодбек?” – деди. Мен дастурхон четидаги варақани қўлимга олиб: “Мен Фарҳод”, – дедим. Анави киши дадамга қараб: “Ўғлингиз биз билан кетади”, – деди. Улар аям, дадам ва опа-сингилларимнинг қий-чувига ҳам парво қилмай мени олиб чиқиб кетишди. Кўчада бутун маҳалламиздагилар оиламиздаги безовталикни ҳайратланиб томоша қилишарди…
Ўша йилларда икки акамни ва туғруқхона бошлиғи лавозимида бўлган катта опамни ҳам ишдан бўшатишди. Мен опамни наздида оиламизга фалокат олиб келган бир шумқадам бўлиб танилгандим… Тергов ва аёвсиз калтаклар, мантиқсиз суд жараёнлари, туҳмату бўҳтонлар эл ичида миш-мишларни кучайтириб ташлади. Одамлар орасида юраги бутун кишилар бу сиёсий вазиятларни чуқур ўрганиб, Каримовга очиқ лаънатлар айта бошлади. Бизларни қўллаб-қувватлаган ҳар бир киши бошига Каримов ҳукумати тарафидан таъқиблар кучайиб кетди. Юртнинг мард кишилари тиконли симлар ортига кетди. Айримлари ўзга юртларга бош олиб чиқиб кетишди. Ўша йилларда Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳарларига терговларда ва зоналарда даҳшатли суратда қатл қилинган шаҳидлар кетма-кет кела бошлади. Бундан одамларнинг ҳукуматга нисбатан нафрати кучайгандан кучайди. Бунинг олдини олиш учун қўшиқчи артистлардан то масжид имомларигача Каримов сиёсатини “олтин” сиёсат қилиб танитишга уринишлар авж олди. Ғарбнинг шилта демократиясини юртга олиб кириш учун уринган партиялар ҳам қувғинга учради. Қисқача айтганда, мамлакат сиёсий майдонида золим Каримов ва унга қарши курашда бўйин эгмаган Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партиясигина қолди…
Бундай мислсиз даҳшатли тазйиқу қатллар яҳудий, кофир диктатор ўлгунича давом этди. Бу зулм тегирмони юртимиз одамларини саралаб тоифаларга бўлиб юборди. Жонлари омонда бўлишини бахт деб билган кишилар “бисмиллаҳ”ни пичирлаб айтар даражада пусиб кетдилар. Каримов ёлғонларига ишонган қатлам эса, “ҳукуматимиз ҳаддини билмаган ношукр ҳизбийлар ва ваҳҳобийлар каби юртимиз мустақиллигига “раҳна” солувчи “бузғунчилар”дан бизни ҳимоя қиляпти” деб бир неча йиллар алданиб юрдилар…
Менга келсак, терговлардан тирик чиқдим. Ўлмадим. Дастлабда белгиланган 11 йил қамоқ жазосига яна етти йил, бу муддат ҳам тугагач, яна уч йил қўшиб жами 21 йил зоналардаги энг жирканч шароитларда яшашимга тўғри келди. Бу орада дадам ва онам вафот этдилар. Дийдор қиёматга қолди. Мен уларнинг жанозалари сафида бўлолмадим. Тобутларини елкамга қўёлмадим. Аллоҳ улардан рози бўлсин, мендан рози кетдилар. Йўлимнинг тўғри эканлигига, мактаб кўрмаган саводсиз бўлсалар-да, асло шубҳа қилмасдан ҳаққимга дуо қилиб ўтдилар. Аммо акаларим ва опа-сингилларим ўз лавозимларидан маҳрум қилинганида мени айбдор санаб юрдилар. Зоналарга учрашувга келганларида ҳам “бу йўлингдан қайт” дейишни канда қилмадилар…
Юртимиз бошига келиб қолган яҳудий, кофир раҳбар шармандаларча ўлди. Зулм тамал тошини юртимизга қўйиб кетган кофирнинг ўлими, афсуски, диндорларга муҳаббатли кишини устимизга олиб келмади. Тўғри, кейинги раҳбар зоналардаги қайта муддатлар чўзилишига чек қўйди. Қора рўйхатлардан кўпчиликни чиқариб ташлади. Зоналарда тирик қолганлар сўнгги қўшиб берилган жазо муддатларини ўтаб бўлгач, бирин-кетин озод қилина бошлади. Аммо ўша йилларда ҳам кучли сиёсатчи биродарларимиз устидан қайта янги жазо муддатлари қўшилиб, ёпиқ режимли зоналарга юборилганлари ҳам талайгина бўлди. Шундан аён эдики, бу енгилликлар вақтинчалик сиёсий манёвр экан холос…
Менга ҳам озодлик насиб этиб оилам бағрига қайтдим. Жигарларим орасидаги эски гиналар дийдор баракаси туфайли бироз четга улоқтирилди. Содда опам эса Мирзиёевни кўкларга кўтариб дуо қилишдан ўзини тиёлмас эди. Гап орасида: “Энди ука оила қуриб, шукр қилиб, сиёсатга аралашмасдан юринг, ортда қолгани рост бўлсин!” – дедилар. Мен опамга бу раҳбарнинг ҳам ўз сиёсатида унчалик барқарор эмаслигидан сўзласам тушунмаслигига амин бўлиб сукут қилдим. Аммо бир куни зоналардаги устозларимнинг фикрларини опам билан баҳам кўрдим. Лекин опамнинг зеҳнини навбатдаги ёлғон сиёсат эгаллаб олган эди. Аввалги раҳбарнинг зулм машинасига ўт қалаб турган шогирдининг, амалга ошириб қолиши эҳтимоли бор бўлган айрим режаларидан сўзлаганимда лабларини аламли қимтиб “ҳалиям бурнингга сув кирмабди” дедилар-да, набираларини олиб уйига қайтиб кетди. Менинг фикрларимга холис баҳо берган ўртанча акам юртни тарк этишимга катта ёрдам берди. Четларда юриб кўплаб сиёсатчилар билан гаплашдим. Уларнинг деярли барчаси Мирзиёев ҳам бир кун келиб, динига тўлиқ амал қиламан дейдиган мусулмонларга қарши курашни қайта аланга олдиришига мен каби ишонишарди. Шундай бўлди ҳам. Йигирма йиллардан кейин оиласи бағрига қайтганларни водийда қайта таъқиб қилиш бошланди. Ўттизта кишини бир кечада маскали кишилар уйларига бостириб кириб олиб чиқиб кетишди. Яна тергов… Яна зулм… Одамлар орасида биродарларимиз ҳақида янги миш-мишлар юриб кетди. Азиз биродарларимиз шаънига “ношукрлик” тамғасини ёпиштирдилар. Ўз ғоясидан қайтмаганликда айблаб, бешта биродаримизга 8-10 йилдан қайта қамоқ жазоси белгиланиб, улар ҳақида телевизорда янги бўҳтонлар юргизилди. Бу мантиқсиз ташвиқотларга оммага бефарқ довдир кишилар ва табиати кирланган бузуқларгина ишонишди. Аммо афсуски, бундай фаросатсиз кишилар юртимиздаги бузуқликка етакловчи тарғиботлар туфайли анча кўпчиликни ташкил этарди.
2023 йилдан бошлаб – юқорида урғулаганимиз каби – ўриснинг ғайриинсоний сиёсати босими остида қолган Мирзиёев халқимиз устида беқарор сиёсат юргиза бошлади. Куч ишлатар тизимлар ичида ўриснинг пинҳона айғоқчилари бўлмиш хоин кимсалар ўз лавозимларини ошириб олиш учун яна мусулмонларни нишонга олди. Аввалда 20 йиллаб умрини зиндонларда ўтказган азиз биродарларимизни қайта қамашни кучайтирди. Бу хато сиёсатни англаган кишилар яна юртдан бош олиб чиқиб кета бошлади. Бухорий юртида сиёсий Исломга қарши кураш янада аянчли тус олди. Аммо бу кураш 20 йиллардан бери “келажагимиз буюк” деб ишонган анчагина соддаларнинг ҳам уйғонишига сабаб бўла бошлади. Жумладан, жорий йил июн ойи охирларида чиқарилган қарорлар муҳокамасида одамлар кўзи мошдек очилди. 400 дан ортиқ мусулмонларнинг ҳалол пулига қурилган “ноқонуний солинган масжидлар”ни бузиш ва уларни ишлаб чиқариш корхоналарига айлантириш қарори, айниқса фарзандларини диний таълимга жалб қилганлик учун ота-оналарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорлар халқимизнинг энсасини қотирди.
Ҳа, динимизнинг табиати шундай! Унга қарши қанчалар шиддат билан тўсиқлар қўйилса, Исломга бўлган муҳаббат Умматда шунчалик кучаяди…
Мен опам билан телефон орқали гаплашсам суҳбатимиз салом-алик билангина чекланарди. Аммо опажонимнинг бугунги сўзлари дилларимни яйратиб юборди. Келинг, 20 йиллар давомида ҳукуматнинг алдовларига ишониб умр кечирган опамнинг сўзларини ҳикоямга хотима сифатида айтиб бера қолай:
– Вой, укажоним, ўргилай сендан! Бу давлатимиз сиёсатини фақат “пахтакорлардан” эшитиб, сени ёмон кўриб, 20 йил аҳмоқ бўлиб юраверибман. Дадам айтганларидай йўлингда маҳкам бўл! Сен тўппа-тўғри йўлдасан! Бу расволар “Ҳизб ут-Таҳрир”гамас, “ваҳҳобийлар”гамас, аслида мусулмонларга душман экан. Шунақаям гўл бўламанми ука! Сен мендан хафа бўлма, мен энди тушундим. Рўмолимизга осиладиган, ўғилларимизнинг соқолига қарши курашадиган, масжидларни вайрон қиладиган ва фоҳишаликка кенг йўл очадиган юртфуруш, хоин раҳбарлар илоё қон қусиб ўлсин! Яхшиларни қамаб, қувғин қилиб уларни уйларига хитой кофирларини жойлаштираётган сотқин ҳукуматни ер ютсин! Юртга қайтма, чунки бу юрт сотқинларни, порахўрларни, пасткаш “пахтакорлар”ни сийлаб, мусулмонларни ўлгудай ёмон кўрадиган кофирқул раҳбарлар давлатига айланди. Сени айтган Давлатинг қурилмаса, бу халқ тез кунларда хитойлашиб, ўрислашиб, бетайин сўқирлар мамлакатига айланиб кетади. Ўзбекистонни ҳақиқий ўғлонларидан бири менинг укамлигидан фахрланаман. Бизларни дуоларингда эслаб тур! Омон бўл! Агар хитойлашиб кетмасак иншаАллоҳ кўришамиз!!!
(Зиндондан тирик чиқиб, ҳаёти ғарибликда ўтаётган дўстим ҳикоясидан, сизларга илинганим – шу куннинг чизгиларидан)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
30.06.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми