Яҳудий вужуди мусулмонларга зўравонлик қилишда, ҳукмдорлар эса хиёнат ва тил бириктиришда давом этмоқдалар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яҳудий вужуди мусулмонларга зўравонлик қилишда, ҳукмдорлар эса хиёнат ва тил бириктиришда давом этмоқдалар
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Носиршайх Абдулҳай қуйидагиларни таъкидлади:
«Мудом Шом қўзғолони мусибатларининг сабаблари мавжуд бўлиб тураверар экан, мусибатлар янгиланиб-кўпайиб бораверади. Гуруҳлар ўртасидаги ички уруш ва ноҳақ қон тўкишлар шу мусибатларнинг сабабчилари бўлиб, бу нарсалар Аллоҳ Таолони ғазаблантиради, Ислом душманлари ва режимни эса, хурсанд қилади… Сиёсий мақсадда берилаётган ифлос пуллар ҳам ўз ишини қилиб берди. Натижада, ташқи кучларга боғланган етакчилар қўзғолон ҳамда озод этилган ҳудудлардаги одамлар устидан ўз ҳукмини ўтказиш бошлади. Бу хоин етакчилар Ислом шиорини кўтариб чиқиб, кейин ундан воз кечган етакчилар бўладими ёки ватанпарварлик шиорини кўтариб чиқаётганларми ҳеч фарқсиз, Аллоҳдан мутлақо қўрқмайдиган, шаҳидлар қонини ва Шом аҳли қурбонликларини қадрламайдиган, шунингдек, шаръий аҳкомлар ва қўзғолон этикаси асосида ҳаракат қилмайдиган етакчилардир. Тўкилган қонлар ва чор атрофга сочилмиш таналар орқали озод этилган ҳудудларни қонхўр режим ўзининг жиноятчи шериклари билан биргаликда еб-ютаётган бир пайтда, анави тиш-тирноғигача қуролланган ҳарбий колонналарни тополмайсиз. Улар фақатгина Аллоҳ ҳаром қилган қонларни тўкиш керак бўлгандагина кўриниш беришади. Бу ҳолат шуни ифодаламоқдаки, тиш-тирноғигача қуролланган бу ҳарбий колонналар Туркия режими қарашларига ва унинг Америка кўрсатмаси асосида чизиб берган йўлига хилоф фикрловчи ҳар бир инсонга қарши қаратилган…».
Устоз Абдулҳай қуйидаги саволларни ўртага ташлади:
«Қачонгача одамлар бу жангчи гуруҳлар етакчиларига сукут қиладилар, ахир, бу етакчилар ерларни назорат қилиш, нуфуз талашиш учун ҳамда донор давлатларга дўстлик кўрсатиб, ўзларини хўжайинларга нақадар зўр хизмат кўрсата олишларини исботлаш учун бир-бирлари билан қирпичоқ бўлишяпти-ку?! Жангчи гуруҳ аҳли нима учун ўз фарзандларини мана шундай ўзаро жанг оловига ўтин қилиб беришяпти, бунинг ўрнига уларни бундай жанглардан чиқариб олиб, Аллоҳ ва Росули рози бўладиган бошқа жойларга жойлаштирсалар бўлмайдими?!».
Устоз хулоса сифатида қуйидагиларни таъкидлади:
«Шом аҳли учун Бундай аламли аҳволдан қутулишнинг ягона йўли Туркия ва бошқа тил бириктирувчи давлатлар режимлари билан алоқа ипини узиб, Аллоҳ Субҳанаҳунинг арқонига боғланиш ҳамда Уммат ўз ҳокимиятини ва тортиб олинган қарорини қайта олиши ва ишни ўз эгаларига топширишидан иборат. Ушбу иш эгалари ечимни тиниқ тасаввур қила оладиган, қўзғолон ва қўзғолон аҳли қурбонликларига жони ачийдиган, қонхўр режимни ағдариб, одамларни унинг ёвузлигидан қутқариш ва Ислом билан ҳукм юритиш учун фаолият қилаётган тақволи солиҳ инсонлардир.
Роя газетасининг 2022 йил 6 июл чоршанба кунги 397-сонидан
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз