Яман болалари вабо касаллигидан вафот этяпти бас БМТдан нима кутиш мумкин?!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Яман болалари вабо касаллигидан вафот этяпти бас БМТдан нима кутиш мумкин?!
БМТнинг маълум қилишича, Яманда ўлат касаллиги кенг тарқалмоқда ва бу болаларга қўшимча хавф туғдирмоқда. Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Яман соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган маълумотига кўра, пойтахт Санъонинг битта маҳалласининг ўзида саккизта ўлат касаллиги ҳолати кузатилган ва улардан аксари болаларни ташкил қилган. Тоза ичимлик сувининг танқислиги вазиятни баттар мураккаблаштирмоқда. БМТ қошидаги «ЮНИСЕФ» болалар иттифоқининг Ямандаги вакили жулиан Харниз «Айни вабонинг тарқалиши Ямандаги миллионлаб қийин аҳволда қолган болалар аҳволига қўшимча машаққат туғдирмоқда», деди. Ўзининг расмий баёнотда у «Бу ўлатни тезроқ йўқ қилинмас экан, улкан хатарга биринчи навбатда болалар дуч келади», дея қўшимча қилди. (Би-Би-Си арабий).
Ўрта Шарқ давлатлари ичида энг қашшоқ давлат бўлган Яманда соғлиқни сақлаш тизими тўхтовсиз қуролли тўқнашувлар билан бутунлай емирилмоқда. Болалар реал инсоний офатда яшамоқдалар. Яъни араб коалициясига аъзо давлатлар бўмбалари айнан соғлиқни сақлаш секторларини нишонга олмоқда, систематик равишда қилинаётган бомбардимонлар касалхоналар, даволаниш марказлари, поликлиникалар, тез ёрдам бўлимлари, дорихоналар, дори-дармонлар базаларини вайрон қилмоқда. Бошқа томондан эса, Хьюман Райтс Вотч ташкилотига кўра, Ҳусийлар жангарилари турли минтақаларни қамал қилиб, тиббий ёрдам молларини мусодара қилиб олишяпти.
Яман болалари айни қуролли низода ҳалок бўлмоқдалар. Бу инсоний офат кўламини янада ёмонлаштирмоқда, ҳақиқий уруш жиноятига айлантираётган нарса эса, азоб-уқубатлар ва вафотларнинг ортаётганидир. Булар дори-дармонларнинг касалхоналарга етиб боришига тўсиқ қўйиш ёки уларни тўғридан-тўғри бомба нишонига олиш орқали содир этилмоқда.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари БМТ билан халқаро ҳамжамиятнинг Яманда тезкор чора кўришларидан умид қилишмоқда. Бироқ халқаро қонуннинг ўзи қамалга рухсат бермоқда ва араб давлатлари коалицияси ҳужумларини қоралаш ўрнига, уларга Ямандаги қонун устуворлигини қўллаб-қувватлаш йўлида курашувчилар, дея баҳо бермоқда.
Бас, Яман болаларини қутқариш учун қачонгача бу БМТ ва халқаро ҳамжамиятга умид қилинади. Ахир, бу ташкилотлар позицияси тинчликка чақириш ва ҳодисаларга нисбатан хавотир изҳор қилишдан нарига ўтмайдику?! Ёки бу ташкилотлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш дастаги остида Ғарб ҳарбий аралашувини зимдан оқлаётган бўлса?!
Уруш, очлик ва касаллик, шу учаласи Яман болаларини қирмоқда. Ўлат эса – агар тезкор муолажа билан таъминланмайдиган бўлса – энг хатарлиси бўлиши турган гап. Тезкор муолажа даволаш, озиқ-овқат ва сув билан таъминлашдир. Машаққатлар тасвирлаб бўлмас даражада бўлиб, очлик ва касалликларнинг кенг тарқалиши даҳшатли инсоний офатдан бонг урмоқда. Шундай экан, бу машаққатлар қай вақтгача ва қай даражагача давом этади?! Ахир, Яман болалари исломий Уммат болаларининг бир қисми эмасми?! Умматни қутқариш ва айни офатни йўқ қилишда кимга суянамиз?!
Эй исломий юртлардаги куч-қудрат аҳли, эй мусулмон қўшинлари, эй Саудия, Бирлашган Амирликлар, Миср, Иордания, Кувайт, Қатар, Баҳрайн, Марокаш, Покистон учоқлари, эй «Қатъийлик бўрони» етакчилари! Қуролларингиз, ракеталарингиз, танкларингиз мусулмонлар кўксини нишонга олишига, душманга қаратилмаслигига наҳотки розисиз?! Сиз Ислом ва мусулмонларга нисбатан нафрат туювчи мустамлакачилар режалари атрофида бирлашишга қодирсиз-у, аммо Умматингизга балою офатларни тоттираётганлардан ўч олишдан, уларни қувиб солишдан эса ожизмисиз?!!
Миср терроризмга қарши кураш ниқоби остида Ливия ва Синайни бомбардимон қилишга журъат қилди. Иордания, Бирлашган Амирликлар, Марокаш ва бошқалар ҳам худди шундай журъат қилиб, АҚШ учоқлари ёрдамида Сурия ва Ироқни бомбалашди. Покистон ҳам худди шундай журъат билан Қабилалар минтақасини бомабалади… ва ҳоказо ва ҳоказо. Сиз учун реал душманларга қарши ўз Умматингизга нусрат-ёрдам бериш ва мустамлакачи малай ҳукмдорларга қарши қўзғалиш вақти келмадими?!
Яман болалари зиммангизга юкланган омонатдир, уларни ҳимоя қилиш ўз фарзандларингизни мудофаа қилмоқ демак. Шундай бўлгач, ушбу буюк фарзни адо этишда сусткашлик қилманг, уларни ёрдамсиз қолдирманг. Уларни мудофаа қилмоқнинг бирдан бир йўли ҳақиқий Ислом давлатини барпо этишдир. Чунки улар мудофаасига кафил бўладиган, уларга ғамхўрлик қилиб, улар борасида Аллоҳдан қўрқувчи ушбу давлат ер юзидаги барча мусулмонларнинг мустаҳкам қалъаси ва ҳимоя қилувчи қалқонидир. Бас, уни барпо қилишга ҳаракат қилинг-да, шу орқали икки дунё саодатига ноил бўлинг.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қисми
Телефон-факс: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми