“Янги Ўзбекистон” ҳам эски “ахлат тузум” изидан эргашмоқдами?

“Янги Ўзбекистон” ҳам эски “ахлат тузум” изидан эргашмоқдами?
بسم الله الرحمن الرحيم
Ўзбекистон, 1999 йил. Бу сана Ўзбекистон тарихида Ислом ва мусулмонларга, хусусан Исломни тузум сифатида ҳаётга олиб келиш учун ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий Исломий Ҳизб аъзоларига зулму зўравонликлар ва бўҳтону уйдирмаларнинг бошланиши сифатида қоладиган бўлди. Мамлакат биринчи президенти яҳудий Каримов бошчилигидаги ўзбек режими мазкур зулмларга тамал тошини қўйиб берди. Лаънати Каримов бошлаган бу зулмлар то у ўлгунигача, яъни 2016 йилгача кучайса кучайдики, асло енгиллашмади. Ҳидоят машъалини кўтариб чиққан минглаган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари узоқ йилларга қамоққа ҳукм қилинди. Узоқ йиллар деганимизнинг сабаби, қамоқ муддати тугаганларнинг аксар қисмига асоссиз равишда қўшимча муддатлар қўшилаверди. Бундан ташқари, қамоқлардан бу даврда юзлаб биродарларнинг ўлиги чиқиб, шаҳидлар карвонига қўшилдилар.
Юқоридаги зулмлар лаънати Каримов 2016 йилда ўлиб, ҳукумат бошқаруви Мирзиёев қўлига ўтганидан кейин анча барҳам топиб, ҳолат енгиллагандай бўлди. Узоқ йиллик маҳбуслик таъсирида озодлик нималигини унутаёзган биродарлар, муддатлари тугагач озодликка чиқарила бошлади. Енгиллик эпкинлари ўшанда, ҳатто бутун мамлакат бўйлаб сезилди. Азонлар овоз кучайтиргичларда айтиладиган бўлди, соқол ва ҳижобга қаршиликлар камайди, “норасмий” диний таълимларга ҳам бироз йўл қўйила бошланди. Бироқ бу умид учқунлари узоққа чўзилмади. Мирзиёев ўзига президентлик тахтини узоқ йилга нақд қилиб қўйганидан ва айниқса, Яқин Шарқда вазият кескинлашганидан кейин, золим Каримов “тўни”ни кийишга ўтди. Бошқача айтганда, Мирзиёев ҳам ўзининг баландпарвоз гапларидан воз кечиб, Ислом ва мусулмонлар манфаатини ўйлаб иш кўриш позициядан воз кеча бошлади. Албатта, унинг бундай позицияни эгаллашида мустамлакачи Ғарб ёки рус “оға”ларининг катта таъсирини унутмаслик лозим.
Дарҳақиқат, Мирзиёев режими сўнгги пайтда Ислом ва мусулмонлар масаласида аввалги раҳбарнинг “ахлат режими”га эргашишни танлади. Айнан диний мотив билан узоқ йиллар қамоқда бўлиб, сўнгра озодликка чиқарилган собиқ сиёсий маҳкумларни яна қайта – албатта, асоссиз равишда – ёлғон ва туҳматлар билан қамаш кампанияси бошлаб юборилди. 4 июл куни қайта қамоққа олинган 23 собиқ сиёсий маҳкумлар устидан суд ҳукми ўқилди. Улардан 15 нафарига 7 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланди. Қолганларига эса 5 йилга озодликни чеклаш жазоcи тайинланди. Бундан ташқари, турли вилоятлардан жорий йилда қамоққа олинган 19 нафар собиқ сиёсий маҳкумлар ҳам тергов учун Тошкентга олиб келинган. 23 нафар йигитга аввалги “ахлат тузум”дан мерос қолган ЎзР.Ж.К.нинг 159, 244-моддалари қўйилган. Тергови якунланмаган 19 нафар собиқ сиёсий маҳкумларга ҳам кўпроқ эҳтимол шу моддалар қўйилса керак. Қизиқ томони, ушбу 42 нафар инсоннинг қамоққа олингани ва суд қилингани бирорта ҳам янгиликни эътиборсиз қолдирмайдиган маҳаллий ва хорижий ОАВ назаридан четда қолгани бўлмоқда. Хусусан, маҳаллий ОАВ ўз касбларига объектив ёндашиб, бундай омма эътиборига молик муҳим воқеаларни ўз вақтида холис ёритиб борса, нур устига аъло нур бўларди, албатта. Бироқ биздан холисона насиҳат ва бир қисм танқид, эътиборга олиш эса уларнинг ўз виждонларига ҳавола.
Демак, воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги режим ҳам, терговчи ва прокурорлар ёндашуви манзарасида айнан аввалги “ахлат тузум” ортидан эргашмоқда. Энди судда собиқ сиёсий маҳкумларга қўйилган Ўз.Ж.К.нинг 159, 244-моддаларига келсак, юриспруденциядан озгина хабари бор ҳар қандай соғлом ақл эгаси, бу моддалар уларнинг бирортасига тўғри келмаслигини, албатта, тушунади. Ҳукумат уларни Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айблаб, ушбу моддалар билан суд қилмоқда. Ҳолбуки, Ҳизб ут-Таҳрир фикри ва фаолият дастури билан холис танишган ҳар қандай ақли расо инсон, унинг даъват йўли фақат фикрий ва сиёсиий курашдан иборатлигини, мазкур моддаларда назарда тутилган “конституцион тузумни куч билан ағдариш…” айблови эса Ҳизб аъзоларига умуман тўғри келмаслигини тушуниб етади. Чунки Ҳизбнинг қўпорувчилик, зўравонлик каби моддий куч ишлатиш амалиётларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шундай экан, бунга аъзоликда айбланаётганларга мазкур моддаларни ёпиштириш мамлакат суд-ҳуқуқ тизими учун ҳам ўта катта шармандаликдир.
Мирзиёев бошлиқ ўзбек ҳукуматига шуни эслатмоқчимизки, Исломнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлиш ёки мусулмонлар манфаатига зид иш қилиш – Аллоҳ ва Росули ﷻга қарши боришдир. Зеро, Ислом ҳар қандай – буниси бўлади, буниси бўлмайди – қабилидаги ажратишларни қабул қилмайди. У бир бутун мукаммал диндир. Демак, эҳтиёт бўлиш лозимки, унинг бир қисмига қарши бориш ҳам, аслида бутун бир Исломга қарши боришдир. Бундай қарама-қаршиликда эса ҳар замонда Аллоҳ ва Росули ﷺга эргашганлар ғолиб бўлишган. Шунингдек, улар бундан кейин ҳам, Аллоҳнинг изни ва ёрдами ила, албатта, ғолиб бўладилар. Мирзиёев бошлиқ ҳукумат Аллоҳ берган фурсатдан фойдаланиб, позицияларини тўғрилаб олса, бу ўзлари учун энг катта ютуқдир. Акс ҳолда, Аллоҳнинг нусрати ила яқинда тикланажак Халифалик давлати олдидаги жавобгарликлари жуда оғир кечади.
إلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِن قَبْلِ أَن تَقْدِرُوا عَلَيْهِمْ ۖ فَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
– “Магар сизлар уларга қодир бўлишингиздан (яъни қўлга тушишларидан) илгари тавба қилган кишилар бўлса, билингизки, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон зотдир”. (Моида:34)
Яна шуни ҳам таъкидламоқчимизки, сиз амалда қўллаб, ҳимоя қилаётган дунёвийлик рамзи бўлмиш демократик тузум аллақачон чириб битган. Қолаверса, бузуқ асосга қурилган бу демократик мафкура Ислом оламида, жумладан, бизнинг жамиятимизда ҳам умуман илдиз ота олмаган. Демак, унга ишониш ва тарғиботчи кучларига таяниш узоқни кўра олмаслик, сиёсий жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ таоло дейди:
وَمَثَلُ كَلِمَةٍ خَبِيثَةٍ كَشَجَرَةٍ خَبِيثَةٍ اجْتُثَّتْ مِن فَوْقِ الْأَرْضِ مَا لَهَا مِن قَرَارٍ ﴿٢٦﴾ يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ
– “Ва ёмон сўзнинг (яъни куфр сўзнинг) мисоли (илдизи) ердан қўпорилган, бир жойда қарор-қўним топмайдиган нопок дарахтга ўхшар. 27. Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур”. (Иброҳим:26-27)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
08.07.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми