Ёлғиз рошид Халифаликкина қуролли кучларимизни Кашмирни озод этишга сафарбар қилади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ёлғиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликкина малай ҳукмдорлар ёмонлигидан бизни халос этиб, қуролли кучларимизни Кашмирни озод этишга сафарбар қилади
Чоршанба куни Покистон ташқи ишлар вазирлиги Трамп-Модининг қўшма баёнотига нисбатан заифона ожизона баёнот чиқарди. Қўшма баёнотда Трамп билан Моди Покистонни қаттиқ танқид қилишган. Покистон баёнотида ўнлаб йиллардан бери ўзининг ташқи алоқаларида мустамлакачи Ғарб давлатларига қарамлик сиёсатини олиб бораётган покистонлик ҳукмрон элитанинг тақлидий фикрлаши кўриниб турибди. Покистондаги ҳарбий элита иқтисодий, ҳарбий ва ташқи алоқалар бўйича янги давлат бино этишнинг ягона йўли халқаро майдондаги йирик давлатлар билан иттифоқчилик қилиш асосидаги ташқи алоқалар ўрнатишда ҳамда ёрдам ва ажнабий қўллаб-қувватловга эришишда, деб ҳисоблайди. Юртдаги сиёсий элита ҳам, ҳарбий элита ҳам мана шундай тақлидий фикрламоқда. Бундай фикрдаги элита юртимиз потенциалларига ишонмай, мусулмонлар куч-қудратидан кўз юммоқда, фақат ўзининг шахсий манфаатлари ортидан чопиб, ғарбча сақофатни қабул қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, халқаро майдонда Покистондаги мусулмонлар манфаатини рўёбга чиқаришда хорликка, муваффақиятсизликка олиб келди.
Бундай омадсиз сиёсий манзара босиб олинган Кашмир масаласида яққолроқ кўзга ташланади. Ахир, Покистон ташқи ишлар вазирлиги АҚШ билан иттифоқчилик қилишни ҳамда Кашмирдаги мусулмонларга ва юртга қарши Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашни тўхтатса бўладику. Йўқ, у бундай қилиш ўрнига, Америка Ҳиндистонни қўллаб-қувватламоқда, бироқ бу Американинг минтақадаги манфаатига хизмат қилмайди, демоқда! Масалан, Покистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида «Бу қўшма баёнот Жанубий Осиё минтақасида стратегик барқарорлик ва доимий тинчликни рўёбга чиқишини мутлақо ифодаламайди», Америка Ҳиндистонни жиловини тортиб қўйиш ва уни Покистон билан алоқаларни нормаллаштиришга ундашга ҳаракат қилмоқда, дейилган. Ҳолбуки, Покистон Ҳиндистоннинг регионал кучли давлатга айланишига хизмат қилмоқда. Яна баёнотда айтилишича, Ҳиндистонни «минтақадаги тинчликка зарар бераётган сиёсатини ўзгартириш»га ундаш учун, шунингдек «Кашмирдаги инсон ҳуқуқларининг оёқ ости қилинишига ҳамда Ҳиндистондаги диний озчиликнинг репрессия қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганига» барҳам бериш учун «фурсат бой берилган». Режимнинг Кашмирдаги заиф позицияси сабабли мусулмонларнинг ғазабга тўлишидан ҳадиксираб, Ички ишлар вазирлиги Американи ахлоқсизликда танқид қилиб, баёнот чиқарди. Баёнотда бундай дейилган: «Афтидан, Модининг яқиндаги Оқ уй сафаридан сўнг, Кашмир аҳли тўкаётган қонлар АҚШ учун муҳим эмас кўринади, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро қонунлар ҳам Кашмирга ўтмаяпти».
Бизда савол туғилди: Покистон режимининг Кашмирни озод этиш ва у ердаги мусулмонлар азоб-уқубатларига барҳам бериш учун стратегияси шуми?! Бу ҳукмрон элита орасида бирор соғлом ақл эгаси борми?! Бизнингча – ҳукмрон элита малай сиёсатчилардан ҳамда Ғарб белгилаб берган чегарадан ташқарида фикр юритиш қўлидан келмайдиган муфаккирлардан ташкил топган, десак тўғрироқ бўлса керак-а?!
Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги холис зобитлар, эй биродарлар!
Бу бизнинг жон томиримиз бўлган Кашмир, буниси бизнинг ашаддий душманимиз бўлган ҳиндус давлати, ана у куфрнинг боши ва Исломни, мусулмонларни душмани бўлган Америка, мана булар бўлса, бизнинг ҳукмдорлар ва улар эгаллаган итоатгўй позициядир. Бу ҳукмдорлар бизнинг жон томиримизни мушрик ҳиндуслар қўлига ушлатиб қўйди… Бу ишни америкалик салибчилар билан уларнинг Покистон ҳарбий ва сиёсий раҳбариятдаги малайлари биргалашиб бажаришяпти. Хўш, орангизда шундай вазиятдан мамнун кимса борми?! Биз бу ҳолга рози бўладиган кимса орангизда топилмайди, деб биламиз. Лекин уларнинг бугунги вазиятга рози бўлмасликларининг ўзи ёки ундан ғазабланишларининг ўзи кифоя қилмайди. Сиз куч-қудратли, ҳарбий кишиларсиз, шон-шарафингиз ва ҳайбатингиз бор… Сиз Холид ибн Валид, Салоҳиддин Айюбий, Муҳаммад ибн Қосим, султон Муҳаммад Фотиҳ… каби кўплаб куч-қудратли ҳарбий саркардалар авлодисиз. Сиз уларнинг қандай ишлар қилганларини, тарихларини биласиз. Зотан, улар қудрат, азм-қарор ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг уларга берган тавфиқи орқали тарихни ўзгартира олдилар. Сизда шундай зотларнинг ажойиб сийратларини қайта тиклаш имконияти бор. Бас, хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда қўзғалинг:
(انْفِرُواْ خِفَافاً وَثِقَالاً)
«Хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз» [Тавба 42]
ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг. Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир сизга буюк Исломдан истинбот қилинган ҳамда бошқарув ва ташқи сиёсатда мазҳабпарастлик қарашларидан мутлақо холи бўлган шундай бир альтернатив қарашни тақдим этмоқда. У билан сиз ўз ишларингизга ўзингиз хўжайин бўласиз, минтақа шаклини – сиз худди дунёнинг хўжайинлари сифатида эслаётган аждодларингиз даврида бўлганидек – қайта тузасиз. Эй биродарлар, Кашмирни озод этиб, Ҳиндистонни ўзига қўшиб олиш учун қўмондонлик қиладиган амирга қўлинизни бериб байъат қилинг. Эй биродарлар, дунёда ва гувоҳлар ҳозир бўлувчи охиратда сизни кутиб турган шарафга шошилинг!
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми