ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ
بسم الله الرحمن الرحيم
ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ
Ишчи ҳақини белгилаш
(давоми)
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Иш ҳақини тўғри белгилаш бугунги кунимиздаги энг оғриқли ва долзарб муаммолардан биридир. Бу муаммони нотўғри ҳал қилиниши оқибатида ишчи келтираётган манфаати эвазига муносиб ҳақ олмаслик, яшаш даражасини эҳтиёжлар тўлақонли қондириладиган тарзда шакллантирилишига тўсиқ бўладиган ҳолатларга жуда кўп дуч келганмиз. Шу сабабли мақолаларимизда бу муаммони келтириб чиқарувчи омиллар ва уларни тўғри муолажаси хусусида тиниқроқ тасаввур пайдо қилиш учун чуқурроқ киришишга ҳаракат қилмоқдамиз. Аввалги мавзуимизда иш ҳақини нотўғри белгиланиши ортидан юзага келувчи муаммолар ва уларни тўғри муолажаси қандай бўлишини батафсил ёритишга ҳаракат қилдик. Бугунги мавзуимизда Савдода маҳсулот нархларини ишчининг иш ҳақига асосланиб шакллантириш хусусида суҳбатлашамиз.
Барчамизга маълумки, маҳсулот ишлаб чиқаришда, етиштиришда муайян сарф-харажатлар қилинади ва бу маҳсулотнинг таннархини шакллантиради. Ҳар қандай маҳсулот ишлаб чиқарувчи, етиштирувчи маҳсулот нархини белгилашда таннархни инобатга олади ва кўпроқ даромад олиш мақсадида ишлаб чиқариш, етиштириш харажатларини нархни ошириш ҳисобидан қоплашга уринади. Жумладан, маҳсулот нархини иш ҳақига асосланиб белгиланадиган бўлса, бу ўз навбатида маҳсулот нархини иш ҳақи миқдорида оширилишига сабаб бўлади. Мана шу ҳолатни кўриб чиқсак.
Аввало нарх ва унинг шаклланишига эътибор қаратишимиз лозим. Нарх – пул миқдори билан шу пул муқобили-эвазига бериладиган товар миқдори ўртасидаги ўзаро алмашинув нисбати (миқдори)дир. Яъни нарх маълум товар бирлиги эвазига маълум вақтда бериладиган пулдир, соддароқ айтсак, товарнинг пул билан белгиланган қийматидир. Нарх одамларнинг товарга бўлган эҳтиёжига қараб талаб-таклиф асосида шаклланади ва уни табиий равишда бозор белгилайди. Тўғри, гоҳида нарх харидорнинг товарга бўлган эҳтиёжи даражасига қараб белгиланиб, уни қанчага бўлса ҳам сотиб олиши мумкин, гоҳида эса нарх сотувчининг эҳтиёжи даражасига қараб белгиланиб, уни қанчага бўлса ҳам сотиши мумкин. Лекин бу йўл қўйиб бўлмайдиган ишдир. Чунки бу иш жамият учун хатарлидир. Шунинг учун унга йўл қўйиб бўлмайди. Буни ғабн (алдаш, фирибгарлик) дейилади. Шунинг учун бу ҳолатда ўзаро келишиб олаётган сотувчи ва олувчи эмас, балки бозордаги сотувчи ва олувчилар эътиборга олинади, бошқача айтганда бозорда товарга белгиланган миқдор нарх бўлади. Чунки олувчи ҳам, сотувчи ҳам бозор белгилаган нархни қабул қилишга мажбур бўлади.
Бундан кўринадики, нархни белгилаш иш ҳақини белгилашдан бутунлай фарқ қилиб, бу иккиси ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқдир. Шу сабабли иш ҳақини белгилашга қараб нарх шаклланмайди. Чунки нархни товарга бўлган эҳтиёж белгилайди ва камёблик (танқислик) ҳам уни белгилашда таъсир қилувчи омил ҳисобланади. Иш ҳақи эса ишчи келтирадиган манфаатга қараб белгиланади. Шунинг учун нархни товар ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатларга қиёслаб бўлмайди. Чунки гоҳида нарх билан ишлаб чиқариш сарф-харажатлари бир хил бўлмаслиги, қисқа муддатдаги шароитларга қараб камайиб ёки кўпайиб кетиши мумкин. Масалан, бозорда нон камёб бўлиб, эҳтиёж ортиб кетадиган бўлса, унинг нархи таннархидан бир неча баробар ортиб кетиши, нонга бўлган эҳтиёж камайиб кетадиган бўлса, унинг нархи таннархидан пасайиб кетиши мумкин. Узоқ муддатда эса, бозор нархи билан ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги тенглик табиий равишда вужудга келади. Бу талаб ва таклиф ўзаро мутаносиб бўлган вақтда юз беради. Лекин бу нарса иш ҳақини товар нархига боғлиқ қилиб қўймайди. Чунки қисқа муддатда ҳам, узоқ муддатда ҳам харидорлар товар сотиб олишда уни ишлаб чиқаришга кетган харажатларга эътибор бермайдилар, балки иккала ҳолатда ҳам нархни товарга бўлган эҳтиёж белгилайди, бунда камёблик омили ҳам ҳисобга олинади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин.
06.09.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми