| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Мусулмонларга оид маълумотларни ҳимоя қилиш вожибдир

  • Давлат ичидаги “давлат”

  • Аллоҳнинг ўзгармас суннати ҳар бир мўминнинг амаллари учун андозадир!

  • Эй Масъуд Пезешкиян! Мусулмонларни очликка маҳкум қилган айнан сизларсиз!

  • Мусулмонлар ҳукмдорлари мусулмонларнинг номусини ҳимоя қилишга лойиқ эмаслар!

  • «Ниқобга қарши популистик уруш»

  • Фашир устидан назорат ўрнатилиши – мазкур режанинг якуний босқичими? Ёхуд, уларнинг ўқдонида ҳали-ҳануз заҳарли ўқлар сақланмоқдами?!

  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

By htadmin
10.11.2025
54
0
Share:

ЮНЕСКО конференцияси Ғарбнинг бузуқ дунёқарашини сингдириш платформаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шу кунларда Ўзбекистоннинг тарихий шаҳри – Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси бўлиб ўтмоқда. Одатда, ҳар икки йилда ташкилотнинг бош қароргоҳи жойлашган Францияда ўтказиладиган мазкур анжуман бу сафар илк бор хорижий давлат – Ўзбекистонда ташкил этилмоқда. Конференция доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги устувор мавзуларга бағишланган 150 дан ортиқ тадбир ўтказилиши режалаштирилгани ҳақида кун.уз хабар берди.

Маҳаллий ва хорижий ОАВларда илк бор Ўзбекистонда ўтказилаётган ЮНЕСКО конференциясини тарихий ютуқ сифатида ёритилмоқда. Масалан, “Хитой” журнали саҳифаларида “ЮНЕСКОнинг Самарқанд саммити: жаҳон меросини асрашда Ўзбекистоннинг роли эътироф этилди” сарлавҳали мақола чоп этилди. Унда таъкидланишича, халқаро ташкилотлар тарихида янги давр бошланишини ифодалай оладиган воқеалар жуда кам учрайди. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини қадимий ва тамаддун бешиги саналган Самарқанд шаҳрида ўтказиш ана шундай муҳим ва рамзий аҳамиятга эга воқеалардан биридир. (dunyo.info)

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле бу воқеани “тарихий лаҳза” деб атади. Унинг таъкидлашича, адабиётларда дунёнинг энг ёрқин маданий чорраҳаларидан бири сифатида таърифланадиган Самарқанд шаҳри таълим, маданий мерос, фан ва ахборот соҳалари бўйича муҳокамалар ўтказиш учун ўзига хос ва таъсирчан майдон вазифасини ўтамоқда.

Конференциянинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган президент Мирзиёев шундай деди: “Конференциямиз сўнгги 40 йил ичида илк бор ЮНЕСКО Бош қароргоҳидан ташқарида – кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд заминида бўлиб ўтмоқда. Бу бизга албатта катта ифтихор бағишлайди”.

Хўш, ЮНЕСКО ва унга бағишланган конференция ҳақида бонг урилаётганидек, бу чиндан ҳам юртимиз ва мусулмон халқимиз учун ютуқми? Ёки бу халқаро майдондаги имиж учун яратилган саҳнами? Бу саволларга жавоб ёрқин бўлиши учун ЮНЕСКО ташкилоти ва унинг фаолияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш лозим.

БМТ қошидаги бу ташкилот (ЮНЕСКО) расмий маълумотларга кўра, “маориф, фан ва маданият орқали тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш”ни мақсад қилади. Аммо амалда эса у дунё халқлари устидан маориф, фан ва маданият соҳасида назорат ўрнатувчи сиёсий механизмга айланган.

Аслида, бу тизим орқали дунё давлатлари БМТ белгилаб берган йўлдан оғишмаслиги таъминланади. Масалан, мамлакатларнинг таълим дастурлари, фан йўналишлари ёки маданият сиёсати саноатлашган давлатларники каби мустақил бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир соҳа, ҳатто болаларга мўлжалланган ўқув қўлланмалардан тортиб, университет дастурларигача “ғалаба қозонган стандарт” деб аталган Ғарб қоидаларига мослаштирилади.

Маориф, фан ва маданият соҳасидаги барча ахборот оқими – телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар, ҳатто ижтимоий тармоқлардаги контент ҳам маълум маънода цензурадан ўтказилади. Агар бирор журналист ёки тадқиқотчи БМТнинг асл қиёфасини ва етакчи мустамлакачи давлатларнинг манфаатларини фош этса, унинг сўзи эфирга чиқмайди, матни чоп этилмайди. Бу “халқаро стандарт” ниқоби остидаги мафкуравий назоратдир.

ЮНЕСКО тарғиб этаётган маданиятдан бошқа маданият яшаши қийин. Чунки улар “ўзликни таниш”ни хавфли деб билади. Исломий маданият, ҳатто аёлнинг рўмол ёпиниши “эркинликка зид” деган баҳона билан чекланади. Бу орқали инсоннинг нафақат ташқи қиёфаси, балки фикрий олами ҳам глобал қолипга солинади.

Матбуот соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Жаҳон журналистикасидаги деярли барча йирик ташкилотлар ва танловлар БМТ тизими орқали ёки унинг таъсирида шаклланган. Натижада, журналистлар маълум қолипда ёзишга, “муносиб” деб ҳисобланган мавзу ва услубни танлашга мажбур бўлади. Шу тариқа, “эркин сўз” деб номланган тушунча ҳам аста-секин Ғарб идеологик фильтридан ўтказилади.

ЮНЕСКО фаолияти кўпинча “маданиятлараро мулоқот”, “инсонпарварлик қадриятлари” ёки “барқарор ривожланиш” каби жимжимадор иборалар билан безатилади. Бироқ бу сиёсат замирида Ғарб давлатларининг маънавий ва ахлоқий тасаввурларини дунё миқёсида умумий стандарт сифатида қабул қилдириш уринишлари ётади.

Ташкилотнинг ички тузилишига эътибор берсак, унинг асосий молия манбаси – АҚШ, Франция, Япония ва Германия каби йирик донор давлатлардир. Демак, бу давлатлар ташкилотнинг фаолият йўналишларига, лойиҳалар мазмунига ва таълим дастурларига таъсир ўтказиш имконига эга. Масалан, 2019 йилда ЮНЕСКОнинг “Gender Equality Strategy 2019-2025” дастури айнан Европа Иттифоқи ва Канаданинг молиявий ёрдами билан қабул қилинган. Унда “Gender transformative education”, яъни жинсий ролларни қайта шакллантириш таълими ғояси илгари сурилган.

Бунинг ортида “ахлоқий универсализм” деб аталадиган ғоя ётади, яъни гўё бутун дунё учун ягона ахлоқ, ягона қадрият, ягона таълим стандарти бўлиши лозим. Аммо бу универсализм Ғарбнинг ўзини бутун инсоният учун намуна сифатида кўришидан бошқа нарса эмас.

Шу орқали ЮНЕСКО фаолияти нафақат маданият ёки фан соҳасини, балки инсон онгини тарбиялайдиган мафкуравий майдонни ҳам назорат қилади. Бу “soft power” (юмшоқ куч) деб аталадиган сиёсий стратегиянинг таълим ва маданият соҳасидаги шаклидир.

Ташкилот шу йўл билан ўзининг мафкуравий таъсир доирасини кенгайтиради:

  • таълим орқали янги дунёқарашни шакллантиради;
  • маданият орқали Исломий ўзликни “қолоқлик” сифатида кўрсатади;
  • ОАВ стандартлари орқали фикр эркинлигини назорат қилади;
  • гендер ва жинсий соғлиқ дастурлари орқали оилавий қадриятларга таъсир қилади.

Бу жараённинг илмий асосланиши ҳам бор. Масалан, Heritage Foundation таҳлилчилари таъкидлаганидек: “ЮНЕСКО таълим ва маданият соҳаларидаги сиёсати глобал миқёсда Ғарб либерал ғояларига мувофиқлаштириш воситасига айланиб бормоқда”. Шу маънода, бу ташкилот дипломатик ва маданий соҳалар орқали амалга ошириладиган мафкуравий глобализациянинг илмий-ахлоқий фронти, десак муболаға бўлмайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги дунё майдонида Ғарбнинг кўзқараши, яъни динни ҳаётдан ажратиш асосида шаклланган бузуқ дунёқарашига рақобат қила оладиган ягона мафкура – бу Исломдир. Шу боис Ғарб бутун эътиборини мусулмон юртларидаги онг ва тафаккурни заҳарлашга қаратган. Уларнинг асосий мақсади мусулмонларнинг Ислом асосидаги уйғонишини тўхтатишдир. Шу маънода, ЮНЕСКО Ғарбнинг ана шу ғаразли мақсадларини амалга оширувчи восита сифатида хизмат қилаётган ташкилотдир. Ачинарлиси шундаки, юртимиз раҳбарлари бу фикрий курашда ҳақ тарафда эмас, балки ботил тарафдаги манфаатларни қўллаб-қувватламоқдалар. Икки ҳафта давом этадиган мазкур тадбир нафақат айрим кўчаларнинг ёпилиши ва ҳаракат чекланиши сабабли оддий халқ учун қийинчилик туғдирмоқда, балки уни давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш орқали халқ елкасига моддий юк ҳам орттирилмоқда. Бундан ҳам ачинарлиси, ушбу конференция Исломни дунёга ёйган, илм ва маърифат бешиги бўлган қадимий Самарқандда ўтказилаётганидир. Бу ҳолат, гўёки Ғарбнинг ўз ғолиблигини намоён этиш рамзига айлангандай туюлади. Шунинг учун, бу конференцияда қандай қарорлар қабул қилинмасин, қандай таклифлар янграмасин – улар юртимиз ва мусулмон халқимиз учун жиддий хатар манбаидир. Бу воқеа ҳақ ва ботил ўртасидаги фикрий курашнинг амалдаги кўриниши. Ва шубҳа йўқки, ҳақ охир-оқибат ботилни яксон этади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٌ وَلَكُمُ الْوَيْلُ مِمَّا تَصِفُونَ

– “Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз. Бас, уни яксон қилур. Қарабсизки, у завол топур. Сизларга эса қилган васфларингиздан ҳалокат келур”.  (Анбиё:18)

 

Салоҳиддин

10.11.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsбузуқ дунёқарашЮНЕСКО конференцияси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Биз хамиша кузатувдамиз

  • МАҚОЛАЛАР

    Остонадаги “Марказий Осиё – Хитой” саммити: Уйғур мусулмонлари масаласи яна кўтарилмади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди Уммат рад этган, режимлар ҳимоясида парвариш қилинган шайтоний ўсимтадир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.11.2025

    Мусулмонларга оид маълумотларни ҳимоя қилиш вожибдир

  • 12.11.2025

    Давлат ичидаги “давлат”

  • 11.11.2025

    Аллоҳнинг ўзгармас суннати ҳар бир мўминнинг амаллари учун андозадир!

  • 11.11.2025

    Эй Масъуд Пезешкиян! Мусулмонларни очликка маҳкум қилган айнан сизларсиз!

  • 11.11.2025

    Мусулмонлар ҳукмдорлари мусулмонларнинг номусини ҳимоя қилишга лойиқ эмаслар!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/