| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.12.2023
      0
    • Таъзия

      03.12.2023
      0
    • Таъзия

      01.12.2023
      0
    • Таъзия

      28.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.11.2023
      0
    • Таъзия

      19.11.2023
      0
    • Таъзия

      18.11.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.11.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон зиндонидан навбатдаги шаҳид чиқиши муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Таъзия

  • Таъзия

  • Оламни титратаётган Ғазо ноласи Ўзбекистон “диний уламолар”и қулоғига етиб бормаяптими?!

  • Таъзия

  • Ўзбекистон нима сабабдан Франциядан қирувчи учоқлар харид қилмоқда?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Жамият билан ҳисоблашмоқда…ми?!

Жамият билан ҳисоблашмоқда…ми?!

By htadmin
23.09.2023
341
0
Share:

Жамият билан ҳисоблашмоқда…ми?!

بسم الله الرحمن الرحيم

Маркзий Банк раиси журналистлар билан учрашувда яқинда қабул қилинган қарорни бекор қилинганини ва унга сабаб жамоатчиликда кескин норозилик бўлганини айтиш баробарида “Жамият қабул қилмаган қарор – нотўғри қарор” — дея ўз сўзини изоҳлади. Гап шундаки, Банклар ва бизнесга валюта операциялари бўйича чеклов киритилгани жамоатчилик танқидларига сабаб бўлгач, МБ раиси журналистлар билан учрашди ва бу қарор бекор қилинганини айтди. Унинг таъкидлашича, бу қарор кескин мунозараларга сабаб бўлгани учун тез орада бекор қилинган. Бу ҳақида Kun.uz 17.09.2023да хабар тарқатди. 

Марказий банк Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектлари учун валюта операцияларига чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. 16 сентябр куни Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида регулятор раиси Мамаризо Нурмуродов жамоатчиликнинг кескин норозилигидан кейин бу қарор бекор қилинганини айтди ва: “Бу қарор кескин музокараларга сабаб бўлди. Энг асосийси, бу қарор бўйича биз маълум бир ижобий қарашларни кўрмадик. Шу нарсани айтиш керакки, жамият қабул қилмаган қарор — нотўғри қарор. У қайси мақсадга йўналтирилган бўлишидан қатъий назар… Худди шу тамойилдан келиб чиқиб кечаси билан ўйлаб бу қарорни бекор қилдик”, — деди Мамаризо Нурмуродов.   

МБ раисининг бу сўзидан тушуниладики, ҳукумат тарафидан чиқариладиган барча қарорлар, модомики жамият қабул қилмаса, албатта бекор қилиниши лозим. Эшитар қулоққа қандаям ёқимли гап. Шундай эмасми? Демак, қонун ва қарорларни қабул қилишда жамият билан ҳисоблашилади.

Расмий кишининг бу гапига ишонишни хоҳлардик, лекин воқе бунинг аксини кўрсатмоқда. Бу ҳақда батафсил тўхталишдан аввал жамият аслида нима эканлиги ҳақида фикрларимизни жамлаб олсак. Биз бу хусусда аср олими, замонамизнинг бирор маҳаллий ҳокимлар таъсирида бўлмаган холис муфаккир, мужтаҳид, фазилатли шайҳ Тақийюддин Набаҳонийнинг (Аллоҳ Таоло у кишини раҳматига олсин) ЖАМИЯТга берган таърифини келтириб ўтамиз.

“Жамият – инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан ташкил топган”. Улуғ олимнинг бу таърифи аслида инсоният тарихидаги энг оламшумул, сенсацион янгиликдир. Янада содда қилиб айтсак, сочилиб ётган умматни аввалдаги ягона вужудга ва азизликка олиб келишга асос бўладиган пойдевордир. Бу таърифга кўра, одамларни бир майдонда жамланиши уларнинг жамият эканини билдирмайди, балки шунчаки оломон эканини билдиради, холос. Қачонки ўша жамоани бир хил фикр, бир ҳил туйғу, бир хил қонунлар жамласагина  уларни оломон эмас, бир бутун жамият, деб аташ мумкин бўлади.

Буни шундай тушуниш лозим. Турли шаҳарларга кетувчи кишилар асло бир кемада жамланмайдилар. Мабодо кемалари битта бўлса, борар манзиллари ҳақида баҳсга кириб кетадилар. Шунингдек, бу пароканда уммат ҳам аввало борар “манзиллар”ини якдиллик билан бир хил танлаши, ўша “манзил”га бориш ҳақида барчалари қалбдан рози бўлиши ва ўша “манзил”га элтувчи қонунларни қабул қилиб, уларга қатъий риоя этиши лозим.

Ўзбекистонга келсак, у улкан вужуднинг кофир мустамлакачилар тарафидан кесиб олинган кичик бир бўлаги, холос. Устимизда эса Буюк манзилдан чалғитувчи, адаштирувчи ҳокимлар, Ғарб демократик қонунлари ва баъзан маҳаллий диктаторлик қонунларини жорий қилиб, юрт кишиларига “манзил” тайинлаб, “қайиғимиз”ни иймонимиз ҳазм қилолмайдиган тарафларга буришмоқда. Аслида, бу юрт кишилари мусулмонлардан иборат. Ҳукумат тепасидаги бир ҳовуч раҳбарлар эса, қонунларни жорий қилишда халқимизнинг фикр ва туйғуларига заррача эътибор қаратишмайди. Чунки улар ўз халқининг Исломига қарши қонунлар жорий қилишар экан, халқ билан эмас, балки ўз ҳожаларининг чизган чизиқларидан юришади.

Ана энди мавзуга қайтсак, тушунарли бўлади. Ҳукумат расмийсининг юқоридаги “жамият қабул қилмаган қарор – нотўғри қарор” деган баландпарвоз гапида қанчалар ҳақиқат бор? Ахир, қайси қонунлар борасида юрт кишиларининг фикри ўрганилди? Улар қонун қабул қилиш жараёнида нафақат мусулмон халқимизнинг фикрига, балки Аллоҳ Таолонинг очиқ оятларидаги шаръий аҳкомларга қарши чиқишга журъат қилишмадими ахир? Хўш, масжидлардан янграган азон овозидан шайтон ва унга эргашганларгина безор бўлишини била туриб, унинг овозини пастлатиш ҳақидаги қарорларида жамият билан ҳисоблашдиларми? Беваларни фарзандларига қўшиб ўз қарамоғига олаётган эр кишиларнинг шаръий никоҳларини жиноят санаб, қонун чиқарган ҳукумат қайси жамият билан ҳисоблашди? Ҳижоб, соқол, ҳужраларга қарши қонунлар қабул қилишда кимнинг фикрини ўрганишди? Эсимизни таниганимиздан бери бепул ичилган сувларни турли хил сунъий қурғоқчилик баҳонасида анави капиталистлар талаби билан мўмай даромад манбаига айлантиришда ташна халқнинг қайси фикри сўралди?! Олимларимизни қирғин қилишда, қамоқда ҳануз ушлаб туришда, қатллар уюштиришда қайси бир иймонлининг кўнгли сўралди? Юртимиз тиллоларни қазиб олишда дунёда етакчи ўнликка кирган бир ҳолатда, бу бойликдан улушсиз қолаётган қайси мардикор қашшоқдан маслаҳат олдилар? Ташиб кетилаётган газларимиздан кофирларни кети қизитилиб, ўз халқимизга тезак ёқтиришларида, совуқдан музлаган қайси бир гўдаклар оталарининг фикри сўралди? Кети кўринмаган бу каби саволларнинг бирортасига устимиздаги бир ҳовуч раҳбарлар орасида жавоб бергувчи марди йўқ!

Энг тўғри гап шуки, устимиздаги қонун чиқарувчилар турли нафс балоларига гирифтор, худбин кимсалардир. Улар ўз ҳавойи хоҳишларини халқнинг иродаси қилиб кўрсатмоқчи бўлишади ва ўзларига қарши турганларни халқ душмани, деб танитишади. Шундай экан, анави раиснинг гапи ҳам олқишимизга асло сазовор эмас. Аксинча, бу қонун ебтўймас раҳбарларнинг бизнес фаолиятига халал берган қарор бўлгани учун бекор қилинди, холос. Халқимизга келсак, раҳбарлар манфаатигина кўзланган қонунлар бу халқнинг оҳу доди оламни бузганда ҳам асло бекор қилинмас!

يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ

– “Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар, холос”.   (Бақара:9)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

23.09.2023й

+2
0

Related posts:

No related posts.

TagsЖамият билан ҳисоблашмоқда...ми?!Маркзий Банк
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифаликни барпо этишнинг шаръий йўли

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Маҳбуслар масаласи режимни ағдариш билан боғлиқ масаладир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Америка Суриядан Афғонистонга қадар мусулмонларга қарши урушини кучайтирмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.12.2023

    Ўзбекистон зиндонидан навбатдаги шаҳид чиқиши муносабати билан таъзия

  • 04.12.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 03.12.2023

    Таъзия

  • 01.12.2023

    Таъзия

  • 30.11.2023

    Оламни титратаётган Ғазо ноласи Ўзбекистон “диний уламолар”и қулоғига етиб бормаяптими?!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/