Жаннатга шавқ ва яхши амаллар қилишга шошилиш
بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Жаннатга шавқ ва яхши амаллар қилишга шошилиш
(давоми)
Шошилишимиз, ошиқишимиз керак бўлган Аллоҳ буюрган яхшиликлар турличадир.
Фарзи айнлар: Улар намоз, рўза, закот, ҳаж, инсоннинг ўз ҳаётида лозим бўладиган даражада фиқҳдан хабардор бўлиши, мудофаа жиҳоди, Халифа чорлаган пайтдаги жиҳод, тоат байъатига кириш, вожиб бўлган миқдорда сарф-харажат қилиш ва унинг меҳнат қилиши, жамоани маҳкам ушлаши ва бошқалардир.
Фарзи кифоялар: Улар амри маъруф ва наҳий мункар қиладиган бир умматни вужудга келтириш, талаб жиҳоди, боғланиш байъати, илм талаб қилиш ва бошқалардир.
Бу фарзларнинг ҳар икки тури бандани Аллоҳга энг кўп яқинлаштирадиган амаллардир. Банда уларни бажармай туриб, Парвардигорининг розилигига етиша олмайди. Абу Умома Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар, дейди:
«إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ أَهَانَ لِي وَلِيًّا فَقَدْ بَارَزَنِي فِي الْعَدَاوَةِ, ابْنَ آدَمَ لَنْ تُدْرِكَ مَا عِنْدِي إِلاَ بِأَدَاءِ مَا افْتَرَضْتُهُ عَلَيْكَ …»
«Аллоҳ Таъоло айтади: «Ким Менинг бир дўстимни хор қилса, душманликда Мен билан яккама-якка жангга кирибди. Эй Одам боласи, сенга фарз қилган амалларимни бажармагунингча, мендаги нарсага эриша олмайсан…».
Мандублар: Банда фарзлар билан бир қаторда мандуб амалларни ҳам адо этиб, Аллоҳга яқинлашиб борса, Аллоҳ ҳам унга яқин бўлади ва уни яхши кўриб қолади. Юқоридаги Абу Умома ривоят қилган ҳадиснинг давоми қуйидагича:
«… وَلاَ يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ, فَأَكُونَ قَلْبَهُ الَّذِي يَعْقِلُ بِهِ, وَلِسَانَهُ الَّذِي يَنْطِقُ بِهِ, وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ, فَإِذَا دَعَانِي أَجَبْتُهُ, وَإِذَا سَأَلَنِي أَعْطَيْتُهُ, وَإِذَا اسْتَنْصَرَنِي نَصَرْتُهُ, وَأَحَبُّ عِبَادَةِ عَبْدِي إِلَيَّ النَّصِيحَةُ»
«… Бандам нафл амалларни қилиб, Менга яқинлашиб келаверса, охири мен уни яхши кўриб қоламан. Ана шунда Мен унинг фикрлайдиган қалбига, гапирадиган тилига, кўрадиган кўзига айланаман. Менга дуо қилса, ижобат қиламан, сўраса бераман, ғолиблик тиласа, ғолиб этаман. Бандамнинг Мен учун энг севимли ибодати насиҳатдир».
Бухорийда Анас (р.а.) Пайғамбар (с.а.в.) дан, у киши Парвардигори оламдан ривоят қиладилар:
«إِذَا تَقَرَّبَ الْعَبْدُ إِلَيَّ شِبْرًا تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعًا, وَإِذَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعًا تَقَرَّبْتُ مِنْهُ بَاعًا, وَإِذَا أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً»
«Бандам Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир қўл миқдорича яқинлашаман, Менга бир қўлча яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман, Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман».
Қуйида баён қиладиганларимиз мандуб амаллар жумласидандир:
Аҳмад ҳасан иснод билан Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«لَوْلاَ أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي لأَمَرْتُهُمْ عِنْدَ كُلِّ صَلاَةٍ بِوُضُوءٍ, وَ مَعَ كُلِّ وُضُوءٍ بِسِوَاكٍ»
«Умматимга оғир қилиб қўяман, деб ўйламаганимда уларни ҳар бир намозда таҳорат қилишга ва ҳар бир таҳоратда мисвок ишлатишга буюрган бўлар эдим».
Абу Ҳурайранинг муттафақун алайҳ ҳадисида Расулуллоҳ (с.а.в.) Билолга шундай деганлар:
«يَا بِلاَلُ حَدِّثْنِي بِأَرْجَى عَمَلٍ عَمِلْتَهُ فِي الإِسْلاَمِ, فَإِنِّي سَمِعْتُ دَفَّ نَعْلَيْكَ بَيْنَ يَدَيَّ فِي الْجَنَّةِ؟ قَالَ: مَا عَمِلْتُ عَمَلاً أَرْجَى عِنْدِي مِنْ أَنِّي لَمْ أَتَطَهَّرْ طَهُورًا, فِي سَاعَةٍ مِنْ لَيْلٍ أَوْ نَهَارٍ, إِلاَّ صَلَّيْتُ بِذَلِكَ الطُّهُورِ مَا كُتِبَ لِي أَنْ أُصَلِّيَ»
«Эй Билол, мусулмон бўлиб қилган, умидланишга энг лойиқ бўлган амалингни менга айтиб бер, чунки мен жаннатдаги ўрнимда оёғинг товушини эшитдим». «Кеча ё кундузнинг қайси бир соатида таҳорат олсам, ўша таҳорат билан насиб қилганча намоз ўқиганимдан бошқа умидланишга арзигулироқ амал қилмаганман», деб жавоб берди Билол».
Абу Ҳурайра ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الأَوَّلِ, ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلاَّ أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لاسْتَهَمُوا, وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ لاسْتَبَقُوا إِلَيْهِ, وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي الْعَ تَمَةِ —وَالصُّبْحِ لأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا»
«Агар одамлар намозга чақириш ва биринчи сафда туришда нималар борлигини билганларида, ундан бир улуш олишдан бошқа нарсани топа олмасалар ҳам, ўша улушни бўлса ҳам олган бўлар эдилар. Агар ҳижратда нималар борлигини билганларида эди, унинг учун ким ўзар ўйнар эдилар. Агар кечанинг аввалги учдан бирида ва тонгда нималар борлигини билганларида эди, эмаклаб бўлса ҳам уларга келардилар».
Масжидлар қуриш: Усмон (р.а.) нинг муттафақун алайҳ ҳадисида келишича, у Пайғамбар (с.а.в.) нинг масжидларини қурган пайтида одамлар гап-сўз қилишган. Шунда у: «Сизлар кўп гапириб юборяпсизлар, чунки мен Пайғамбар (с.а.в.) нинг:
«مَنْ بَنَى مَسْجِدًا يَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللَّهِ بَنَى اللَّهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِِ»
«Кимки Аллоҳнинг юзини умид қилиб бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуриб беради», деганларини эшитганман», дейди.
Уйларда нафл намоз ўқиш:
Зайд ибн Собитнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.):
«… فَصَلُّوا أَيُّهَا النَّاسُ فِي بُيُوتِكُمْ فَإِنَّ أَفْضَلَ الصَّلاَةِ صَلاَةُ الْمَرْءِ فِي بَيْتِهِ إِلاَّ الْمَكْتُوبَةَ»
«Эй одамлар, уйларингизда намоз ўқинглар, чунки намознинг афзали кишининг фарз намозларидан бошқасини уйида ўқиганидир», деганлар.
Кечаси туриш: Аллоҳ Таъоло айтади:
تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنْ الْمَضَاجِعِ
– „Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар)“, (Сажда:16)
كَانُوا قَلِيلاً مِنْ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ
– „Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар“. (Зориёт:17)
Абу Ҳурайранинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«يَعْقِدُ الشَّيْطَانُ عَلَى قَافِيَةِ رَأْسِ أَحَدِكُمْ إِذَا هُوَ نَامَ ثَلاَثَ عُقَدٍ, يَضْرِبُ عَلَى كُلِّ عُقْدَةٍ: عَلَيْكَ لَيْلٌ طَوِيلٌ فَارْقُدْ, فَإِذَا اسْتَيْقَظَ فَذَكَرَ اللَّهَ تَعَالَى انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ, فَإِذَا تَوَضَّأَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ, فَإِنْ صَلَّى انْحَلَّتْ عُقَدُهُ كُلُّهَا, فَأَصْبَحَ نَشِيطًا طَيِّبَ النَّفْسِ, وَإِلاَّ أَصْبَحَ خَبِيثَ النَّفْسِ كَسْلاَنَ»
«Сизлардан кимдир ухлаган пайтида шайтон унинг энсасига учта тугун тугиб, улардан ҳар бирига: «Ҳали тун узун, ухлайвер», деб зарб қилади. Уйғониб, Аллоҳ Таъолони эсласа, бир тугун ечилади, таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади, намоз ўқиса, ҳамма тугунлар ечилиб, ғайратли, хуш кайфиятли бўлиб тонг оттиради. Бу амалларни қилмаса кайфияти бузилиб, эриниб тонг оттиради».
Ибн Умар ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«اجْعَلُوا آخِرَ صَلاَتِكُمْ بِاللَّيْلِ وِتْرًا»
«Кечаси охирги намозингларни витр қилинглар», деганлар.
Жума куни ғусл қилиш:
Салмон Форсий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَنْ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَتَطَهَّرَ بِمَا اسْتَطَاعَ مِنْ طُهْرٍ ثُمَّ ادَّهَنَ أَوْ مَسَّ مِنْ طِيبٍ, ثُمَّ رَاحَ فَلَمْ يُفَرِّقْ بَيْنَ اثْنَيْنِ فَصَلَّى مَا كُتِبَ لَهُ ثُمَّ إِذَا خَرَجَ الإِمَامُ أَنْصَتَ غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ الأُخْرَى»
«Кимки жума куни ғусл қилиб, қўлидан келганича тоза бўлса, кейин ёғланса ёки ҳушбўйликлардан сепса, сўнг кетса ва икки одамнинг ўртасини бузмаса, ўзига насиб қилганича намоз ўқиса, имом минбарга чиққанида қулоқ солса, унинг ўша жума билан аввалги жума ўртасида қилган гуноҳлари мағфират қилинур». Бухорий ривояти.
Нафл садақа:
Адий ибн Ҳотим (р.а.) ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ سَيُكَلِّمُهُ اللَّهُ لَيْسَ بَيْنَهُ وَبَيْنَهُ تُرْجُمَانٌ, فَيَنْظُرُ أَيْمَنَ مِنْهُ فَلاَ يَرَى إِلاَّ مَا قَدَّمَ, وَيَنْظُرُ أَشْأَمَ مِنْهُ فَلاَ يَرَى إِلاَّ مَا قَدَّمَ, وَيَنْظُرُ بَيْنَ يَدَيْهِ فَلاَ يَرَى إِلاَّ النَّارَ تِلْقَاءَ وَجْهِهِ, فَاتَّقُوا النَّارَ وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرَةٍ»
«Сизлардан ҳар бирингиз билан Аллоҳнинг Ўзи гаплашади, ўртада таржимон бўлмайди. Шунда гаплашилувчи ўнг қўлига қараб, ўзи олиб келган нарсадан бошқа нарсани кўрмайди, чап қўлига қараб ҳам ўзи олиб келган нарсадан бошқа нарсани кўрмайди, олдига қараб, юзининг рўпарасидаги дўзахдан бошқа нарсани кўрмайди. Шундай экан, яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар».
Қарз бериш:
Ибн Можа, ибн Ҳиббон ва Байҳақийларнинг Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисларида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُقْرِضُ مُسْلِمًا قَرْضًا مَرَّتَيْنِ إِلاَّ كَانَ كَصَدَقَتِهَا مَرَّةً»
«Қайси бир мусулмон яна бир мусулмонга икки марта қарз берса, унга бир марта садақа қилгандек бўлади».
Бойга муддатини чўзиб бериш, камбағалдан воз кечиш:
Ҳузайфанинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«إِنَّ رَجُلاً مِمَّنْ كَانَ قَبْلَكُمْ أَتَاهُ الْمَلَكُ لِيَقْبِضَ رُوحَهُ, فَقَالَ هَلْ عَمِلْتَ مِنْ خَيْرٍ؟ قَالَ مَا أَعْلَمُ, قِيلَ لَهُ انْظُرْ, قَالَ مَا أَعْلَمُ شَيْئًا غَيْرَ أَنِّي كُنْتُ أُبَايِعُ النَّاسَ فِي الدُّنْيَا, فَأُنْظِرُ الْمُوسِرَ, وَأَتَجَاوَزُ عَنْ الْمُعْسِرِ فَأَدْخَلَهُ اللَّهُ الْجَنَّةَ»
«Ўтмишда бир кишининг олдига жонини олиш учун фаришта келиб, бирон яхшилик қилганмисан, деб сўрабди. У билмайман, деган экан, ўйлаб кўр, дебди. Шунда ҳалиги киши дунёда одамлар билан савдо-сотиқ қилганимда бойга муддатини чўзиб берардим, камбағалдан воз кечардим, шундан бошқа нарсани билмайман, дебди. Шу билан Аллоҳ уни жаннатга киритибди».
Ҳар бир тирик жонни суғориш:
Абу Ҳурайранинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ اشْتَدَّ عَلَيْهِ الْحَرُّ, فَوَجَدَ بِئْرًا فَنَزَلَ فِيهَا فَشَرِبَ ثُمَّ خَرَجَ, فَإِذَا كَلْبٌ يَلْهَثُ يَأْكُلُ الثَّرَى مِنْ الْعَطَشِ, فَقَالَ الرَّجُلُ: لَقَدْ بَلَغَ هَذَا الْكَلْبَ مِنْ الْعَطَشِ مِثْلُ الَّذِي كَانَ مِنِّي, فَنَزَلَ الْبِئْرَ فَمَلأَ خُفَّهُ مَاءً, ثُمَّ أَمْسَكَهُ بِفِيهِ حَتَّى رَقِيَ, فَسَقَى الْكَلْبَ, فَشَكَرَ اللَّهُ لَهُ, فَغَفَرَ لَهُ. قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ: إِنَّ لَنَا فِي الْبَهَائِمِ أَجْرًا؟ فَقَالَ: فِي كُلِّ كَبِدٍ رَطْبَةٍ أَجْرٌ»
«Бир киши жуда қаттиқ иссиқда йўлда кетаётган эди. Бир қудуқни учратиб, унинг ичига тушиб, сувидан ичиб, қайтиб чиқди. Қараса, бир ит ташналикдан тупроқни ялагудек бўлиб ҳансираб турибди. Шу ит ҳам менга ўхшаб қаттиқ чанқабди-да, деб, қудуққа тушиб, махсисини сувга тўлатиб, уни оғзи билан тишлаган ҳолда юқорига кўтарилиб, итни суғорибди. Аллоҳ бу ишдан мамнун бўлиб, уни мағфират қилибди. «Эй Расулуллоҳ, ҳайвонлар борасида ҳам бизга савоб бўладими?» деб сўралган эдилар: «Ҳар бир тирик жон борасида савоб бордир», деб жавоб бердилар».
Хизб утТаҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
02.03.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми