Жинояткор Россия синглимиз Жаннат Беспаловани Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилди

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Жинояткор Россия синглимиз Жаннат Беспаловани Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри суди жорий йил 18 июлда синглимиз Жаннат Беспаловани Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият қилганлик айблови билан беш йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Суд синглимизни ўзига қўйилган айбловни тан олганини иддао қилди ва уни ҳукмга норозилик билдириш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, синглимиз томонидан келтирилган норозилик далилларини инобатга олмади.
Синглимиз Жаннат эса, суд ҳукмини ғоят хотиржамлик билан тинглади ва оммавий ахборот воситалари қаршисида уни айни ишда қўллаб-қувватлаган ва ёрдам берганларга ташаккур изҳор этиб, жазакумуллоҳу хойрон, деди.
Эслатиб ўтиш лозимки, бир йил муқаддам синглимизнинг умр йўлдоши Исо Раҳимов ҳам қамоққа олиниб, Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови билан ўн икки йиллик қамоқ жазосига, жазо муддатини қаттиқ тартибли колонияда ўташга ҳукм қилинган эди.
﴿وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَنْ يُؤْمِنُوا بِاللهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ﴾
«Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» [Буруж 8]
Роя газетасининг 2018 йил 25 июл чоршанба кунги 192-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми