Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар: (daryo.uz) “Газ етишмаслиги аҳоли сони ошаётгани билан боғлиқ” — “Ўзбекнефтгаз” раиси ўринбосари Беҳзод Усмонов
Изоҳ: Шахсан Усмоновни таъкидлашича, Ўзбекистонда 287 та газ конлари бўлиб, шундан 123 таси бизнинг жамият тасарруфида, дейди. Демак, қолган 164 таси бошқаларнинг тасарруфида. Хўш ким экан ўшалар? Албатта бу саволнинг жавобини Россия Газпром билан тузилган бир неча ўн йиллик газ шартномаларидан билишимиз мумкин. Аммо эътиборимизни Усмоновнинг газ тақчиллигига келтирган иддаосига қаратмоқчимиз. Яъни, Ўзбекистонда аҳоли сони кўпайиб кетаётганлиги сабабли газ етишмаяпти деган даъвоси ҳақида тўхталмоқчимиз.
Тўғри, аҳоли сони нафақат юртимизда, балки барча Ислом ўлкаларида ўсмоқда. Ҳатто бугун аксар куфр диёрларининг аҳолисини мусулмон фарзандлари тўлдириб бормоқда. Аммо ҳозирги сўзимиз бу ҳақида ҳам эмас. Фақат мана бу ўринбосар сўзини, муаммолар гирдобида мияси қотган анави қонун ишлаб чиқувчилар жиддий қабул қилиб, иккитадан ортиқ туғиш мумкин эмас дейдиган чекловлар яна кучга кирмасин, деймиз. Чунки асосий муаммо аҳоли сонининг кўпаяётгани эмас, бу – халқимиз устидан галдаги майнавозчилик. Газ етишмовчили муаммосининг бошқа сабаблари мавжуд ва қуйида уларни келтириб ўтамиз; Биринчидан – аҳолига газ тақсимлаш қувурлари аллақачон чириб бўлган. Саксон йилча муддатдан бери ер остиларида қолган қувурлар тешилиб, баъзи ерларда бир қишлоқни таъминлашга етарли газ хавога совурилиб кетмоқда. Иккинчидан – газдан фойдаланиш услублари эски, яъни хонадонлардаги хар бир нуқтага алоҳида газ трубаси тортилган бўлиб, аслида биргина жойда ёқилган алангадан бутун бир шаҳарни иситиш мумкин эди. Ривожланган давлатларда айни шу услуб аллақачон қўлланиб келинмоқда. Аммо бу муаммони оддийгина ечиш йўлини амалга ошириш коррупцияга муккасидан кетган юртда имконсиздир. Чунки, инсонлар тарафидан тузилган қонунлар ҳукмронлиги бошни ёпсанг кети очиладиган калта тўшак кабидир. Учинчидан – ва бу энг асосийси десак тўғри бўлади, ўзимизнинг бойлигимизга ўзимиз эга бўлолмаётганимиз. Мамлакат бойликлари узоқ муддатларга мўлжалланган хиётаткорона битимлар асносида кофир ўриснинг қўлига қўш-қўллаб топширилган.
Аммо бу муаммонинг туб ечими борми, агар бор бўлса, у қандай бўлади? Бу савол ўтган қишда соқуқдан силласи қуриган халқимизнинг ҳар бирида, албатта туғилди! Буниннг ечими бор, у ҳам бўлса Мерибон Аллоҳ бизга раҳмат қилиб туширган илоҳий манҳажга қайтмоғимиз ва барча муаммоларимизни Ислом аҳкомлари асосида ҳал қилмоғимиздир. Зеро мусулмонлар Халифаси уммат ишларини Аллоҳнинг шариати асосида бошқаради ва бу каби уммат мулкининг бир қатрасини ҳам зое қилмайди. Шунингдек юртнинг бор-будини душманга ҳам топшириб қўйиб, халқ олдига чиқиб безбетларча ёлғон сафсаталарни сотмайди. Сабаби, у барча тасарруфидан Аллоҳга ҳисоб-китоб бериш ташвишида яшайди. Бугунги ҳукумат умматга ўз мулки бўлган нарсаларни сотиб ва ўзга юртларга талатаётган бўлса, илоҳий қонунлар бўйича, сув, олов ва яйловни баробар тақсимланиб, текин қилиб қўйилади. Чунки Росулуллоҳ ﷺ "Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдир" – дея марҳамат қилганлар.
Хабар: (Qalampir.uz) "Америка Президенти Мирзиёевга Саидани мақтаб мактуб ёзди" сарлавҳа остида хабар эълон қилди. Унда айтилишича: АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади. АҚШ раҳбари ўз хатида АҚШ ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорлиги йўлида Мирзиёев билан ишлаганидан, унинг қизи Саида Мирзиёевани Вашингтонда кутиб олиш шарафига муяссар бўлганидан мамнунлигини билдирган. Ушбу мактуб “Forbes” да эълон қилинди.
Изоҳ: Маълумки, жорий йилнинг март ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева АҚШга бориб, сув масалалари бўйича бўлиб ўтган БМТ анжуманида Ўзбекистон номидан чиқиш қилиб, Вашингтонда бир қатор расмийлар билан учрашувлар ўтказган эди. Ўшанда Мирзиёева Нью-Йорк мэри билан учрашгани, БМТда нутқ сўзлагани ва Давлат департаментида меҳмон бўлгани хабар қилинганди-ю унинг Оқ уйда меҳмон бўлгани ҳақида маълумот берилмаганди. Байден мактубида Саида Мирзиёеванинг Оқ уйга борганини ҳам хотирлаган. У хатида жумладан шундай дейди:
“Қизингиз Саидани шу йил бошида Оқ уйда кутиб олиш шарафига муяссар бўлдик. Унинг ҳимояси ва сизнинг гендер ҳамда оилавий зўравонликни жиноий жавобгарликка тортишдаги дадил қатъиятингиз таҳсинга сазовор».
Чиндан ҳам Президент қизининг Америка сафаридан қайтибоқ кўтарган масаласи – “сув", "гендер тенглик" ва "болалар химояси" бўлганди ўшанда. Бугун Америка президенти ҳам айнан ўша нарсаларни тилга олиб, урғулаяпти. Аслида бу масалалар бугун оддий мусулмон наздида унчалик ҳам аҳамиятли нарса эмасдек туюлсада, лекин дунёда биринчи етакчи давлат раҳбари нега унга эътибор қаратиб, қонун билан мустаҳкамланганини алоҳида олқишлаяпти? Албатта унинг эътиборга молик сабаблари мавжуд. Улар қуйидагича:
1. Сув – етакчи давлатларнинг ўз мустамлакаларида улкан даромат оладиган манбаълари сирасига киради. Ахир боболаримиз очган ариқдаги текин сувдан даромад қилиш кимга ёқмайди дейсиз. Шу боисдан Саидахоним ташаббуси билан «яқин йилларда Ўзбекистонда кутилаётган "қурғоқчилик" хатари ва сувни тежаш масалалари» матбуотларда янграй бошлади.
2. Аёлларимизга эрлари тарафидан содир этилаётган "зўравонлик"ка қарши қонунлар қабул қилиниши орқали "гендер тенглиги" номидаги халқимизга етти ёт бегона, динимизга мутлақо зид, Ғарбона заҳри қотил бузғунчи бир тушунча аҳоли, айниқса ёш авлод ва аёллар ўртасида жадал оммалаштирилмоқда.
3. Ота-оналар томонидан болалар ҳуқуқи поймол этилмаслигини таъминлаш фонида фарзандларимизга диний сабоқлар беришликка тўсиқлар қўйилмоқда. Болалар, хусусан қизларнинг эркинлигини таъминлаш мақсадида, уларнинг ота-оналар назорати, ғамхўрлиги остида иболи-ҳаёли, шарафли инсонлар бўлиб улғайишлари барбод қилинмоқда. Расмий матбуотда айрим оталар тарафидан дўппосланган қизларнинг қўшиб-чатиб намойиш этилиши авжига чиққани бежизга эмас, албатта.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Саидахоним Оқ уйдан юрт аҳлини Исломий қадриятлар ва одоб-ахлоқларидан четлатиш, аниқроғи маҳрум қилишнинг қора сабоқларини Байден оғасидан устувор кўрсатмалар сифатида олиб, уларнинг ижроси борасида қоп-қоп ваъдалар билан қайтган кўринади. Расулуллоҳ ﷺ: «Агар иш ноаҳл кимса қўлига топширилса, қиёматни кутаверинг» дегандилар. Тўғри хулоса эса, доно халқимизнинг одил ҳукмига ҳавола!
Хабар: (ozodlik.org) 15 август куни Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонаси (Тоштурма)да ўғлини бориб кўрган Сабоҳат Абдуллаева ўғлидан биринчи навбатда соғлиги ҳақида сўрагани, у “кўриб турганингиздек, ўлмадим”, деб жавоб берганини айтади. Сабоҳат Абдуллаеванинг сўзларига кўра, Абдуқодир Мўминов қийноқлар остида ўзи ёзмаган кўрсатмаларга имзо қўйишга мажбурланганини иддао қилган.
Изоҳ: Маълумки Абдуқодир Мўминов Ўзбекистонда ҳеч ким ботина олмаган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммоларни дадил ёритиб келган блогер эди. Унга кўпчилик бу иши ҳукуматга ёқмаслигини айтиб блогерлик фаолиятини тўхтатишини сўрашган. Бироқ Абдуқодир Мўминов президентнинг сўзларига ишонишини айтиб, ўзига ўхшаганларнинг эркин фаолият юритаётгани Ўзбекистонда сўз эркинлиги таъминланаётганини кўрсатади, деб келган. Ўзбекистонда референдум ва президентлик сайловлари «муваффақиятли» ўтказиб олингач, блогерларга таянч бўлишга ваъда берган Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан Абдуқодир Мўминов ҳибсга олинди. Абдуқодирни қийноққа солган терговчи, аввалги ҳукумат даврида 20 нафар бегуноҳ муслимани биргина бошига рўмол ўрагани учун не азобларга солиб бўлсада, жиноятчига чиқаргани билан мақтанган. Демак ўшанда ҳукумат Исломга қарши курашиб ўз динига амал қилган мўмин ва мўминаларни ойлар давомида қийноққа солиш билан уларга экстремизм ва терроризм айбловларини илишга буйруқ берган. Бундан аён бўладики, Каримов даврида қамалган диний-сиёсий маҳбусларнинг чорак аср ўтса ҳам, ҳануз озод қилинмаётгани, ёшларнинг нашид тарқатгани, блогерларнинг муаммоларни рўй-рост ёритгани учунгина қамалаётгани – буларнинг барчаси бугунги ҳукумат учун ҳам Ислом даъватчилари ва абсурд сиёсатни танқид қилувчиларга нисбатан энг катта душманлар деб қаралаётганига далолат қилади. Аслида бу ишлар нафақат Мирзиёев томонидан берилган ваъдаларга вафо қилмаслик, шунинг билан бирга яқинда не-не «умид»лар билан – ваҳоланки биз ўша вақтдаёқ бунга ишониш – саробни сув деб ҳисоблаш билан баробар дегандик – рефендумда овоздан ўтган конституцияга ҳам мутлақо зид. Демак ҳукуматга маъқул кўринмаётган кишиларга нисбатан – гарчи қонун буни ман қилсада – бундай аёвсиз босимларнинг бўлаётганига Америка бошлиқ Ғарб давлатлари сукут сақлаётгани, қолаверса иқтидордаги кимсалар қонунларни хоҳлаган пайтда хоҳлаганича айланиб ўтишга имкон топаётгани – демократиянинг яроқсиз, ботил тузум эканлигининг ёрқин далилидир. Чунки куни кеча Америка президенти Жо Байден Мирзиёевни Оқ уйга таклиф қилди ва Саида Мирзиёеванинг жорий йил баҳоридаги Вашинтон ташрифидан мамнун эканлигини билдириб мактуб йўллади. Бу – демократия юзи ҳисобланмиш Американинг асл башараси ва бундан ортиқ ҳам икки юзламачилик бўлиши мумкинми дунёда.?! Зеро демократия ҳукмрон табақа тарафидан ўз манфаатларини таъминлаш учун ишлаб чиқилган қонунлар мажмуаси бўлгани сабабли бу тузумдан оддий халқ оммаси фойдаланиши ва бахтли ҳаётга эришишига мутақо имкон йўқ. Ваҳоланки биз мусулмонларнинг Меҳрибон Аллоҳ чизиб берган йўлимиз-динимиз бор. Қачонки биз Ислом тузумини тўла татбиқ қилувчи Рошид Халифалик давлатини барпо қилар эканмиз, жамиятдаги муаммоларни ёритувчи, ҳақиқатни рўй-рост гапирувчи инсонларга нисбатан энг фидоий кишилар сифатида қаралади ва уларни давлат жиҳози (аппарати) бўлган Шўъро мажлисига аъзоликка таклиф қилинади. Зотан Аллоҳ тарафидан ҳар бир мусулмон зиммасига юклатилган Ислом аҳкомлари давлат даражасида татбиқ қилинсагина адолат қарор топади. Акс ҳолда – худди бугундаги каби ҳалол кишилар фирибгарга, ростгўйлар ёлғончига ва ислоҳотчилар бузғунчига чиқарилишда давом этаверади.
Хабар: (www.gazeta.uz) Президент Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берди. Тайёргарлик доирасида инфратузилмани таъмирлаш, энергоресурслар ишлаб чиқариш бўйича режаларни бажариш, энерготежамкорликка ўтиш, қуёш панеллари ўрнатиш, ўғирликларга қарши курашиш устувор йўналишлар бўлади.
Изоҳ: Дунё бўйлаб ёвуз капиталистик қонунларнинг ҳукмронлиги ва мустамлакачи давлатлар ўртасида тобора кескин тус олаётган сиёсий, иқтисодий ва ҳатто ҳарбий рақобат инсоният бошига мисли кўрилмаган ташвиш ва тангликларни солмоқда. Мустамлакачиларнинг очкўзлиги ва босқинчи-зўравонлик сиёсати туфайли Ўзбекистонга ўхшаган заиф, мустамлака давлатлар ўзининг миллий бойлигининг ярмини ҳам ҳимоя қилолмайдиган даражада хорликка маҳкум бўлмоқда. Зотан аҳолининг хор ва сарсон бўлиши аслида ўша давлатнинг хор ва ночорлигидан далолатдир. Қаҳратон қиш шароитида йирик газ конларини Россия ва Ғарб ширкатларига кимларнингдир хиёнати ва масъулиятсизлиги эвазига сотиб юборган Ўзбекистон ҳукумати ўтган қиш совуғидан қақшаган аҳолини газ ва электр энергияси билан таъминлаш муаммосини ёз ойларидаёқ кўриб чиқишга мажбур бўляпти. Бироқ ҳукумат табиий ресурсларни ажнабий ширкатлардан қайтариб олиб халққа йўналтириш ўрнига аҳоли орасида тинтув ўтказиш ва жаримага тортиш сиёсатини қўлламоқчи. Гўё муаммо ичкаридаги истеъмолчиларда эмиш. Бундай йўл билан ички эҳтиёжни қондириб бўлмаслигидан ташқари аҳолидаги норозилик кайфиятини кучайтиради. Бундай пайтда халқимиз ҳукуматдан аҳолини газ ва электр энергияси билан таъминлашини сўрашдан ташқари хорижий компаниялар билан тузилган шартномаларни бекор қилишни ҳам талаб қилишлари зарур. Хориж компаниялари билан узоқ муддатларга тузилган нефт ва газ битимлари бекор қилинмас экан, халқимиз жон сақлаш учун серсоя, серҳосил кўркам дарахтларнида кесишда ва тезак ёқишда давом этаверади. Ваҳоланки биз мусулмонлар ерости ва ерусти бойликларига тўлиб тошган минтақада яшашимиз билан бирга, шу бойликларни ҳимоя қилиш ва аҳолига тўғри тақсимлаш сиёсатига эга бир динга мансуб инсонлармиз. У эса Ислом бўлиб, олдимиздаги бугунги муаммо шу динимизни тўғри англашимиз ва уни ҳаётда татбиқ этишимизда қолмоқда холос. Даъватчилардан бири Умматнинг бугунги аянчли, ночор аҳволини саҳрода устига сув ортилган ва лекин чанқоқдан силлоси қуриган туяга ўхшатганда нақадар ҳақ эди у.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
21.08.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми