| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
11.03.2024
1110
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 03.03.2024й): 3 март куни АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. «Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз. Ҳаммаси ёлғон», – деди қайтганлардан бири.

Изоҳ: Бундан аввал ҳам АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг мамлакатга ноқонуний кириб келган 119 нафар фуқаросини ватанига қайтаргани ҳақида айтилганди. АҚШ Монтана штати сенатори Стив Дэйнс матбуот анжуманида чегарани ноқонуний бузиб ўтган 50 минг Марказий Осиёликларнинг 17 минг нафари ўзбекистонликлар эканини маълум қилган эди. Америкага ноқонуний йўл билан борганларнинг аксари Мексика орқали ўтадилар. Бу йўлда эса ҳамюртларимизнинг ҳар турли жиноий тўдалар қурбони бўлаётгани ҳақидаги хабарларга гувоҳ бўлиб келамиз. Шунга қарамай, ўз юртида қадр-қиммат ва рўшнолик топмаганидан, одамлар ўлимни бўйнига олиб бўлса-да, Америкага интилаётганини кўрмоқдамиз. Ҳа, яроқсиз капиталистик демократия касридан ўз фуқароларини етарли иш билан таъминлай олмаётган МО давлатлари, жумладан, ўзбек ҳукумати олиб бораётган ҳозирги бошқарув туфайли мусулмон аҳоли ўзга юртларда сарсон бўлишдек буюк хорликка мубтало қилинди. Имом Бухорий, Термизий ва Хоразмий каби дунёга илм нурини таратган олимлар замини, бугунги кунга келиб, ўзга халқларга мардикорлар етиштириб берувчи юртга айланди. Бир вақтлар дунёга ҳар соҳада намуна бўлган, Исломий одоб-ахлоқи, ғурури ва гўзал ҳаёт тарзи билан бошқа халқларга намуна бўлган ҳамда ўзининг асосий вазифаси Исломни дунёга ёйиш, деб билган бу уммат ўзлигини унутди, тўғрироғи ҳар турли фитналар билан шу аҳволга солинди. Бунга эса юқорида айтганимиздек, мусулмонлар юртларига зуғум ва зўравонлик билан тиқиштирилаётган капиталистик демократия тузуми сабабчидир. Яқинда тикланажак Халифалик давлати бу яроқсиз тузумга барҳам бериб, яна бу умматни – тарихда бўлганидек – умматлар ичидаги энг яхши ва энг буюк уммат даражасига қайтаради инша Аллоҳ.

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ

– “Сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз”. (Оли Имрон:110)

Хабар (kun.uz 04.03.2024й): Бош прокуратура 2023 йилда ички ишлар органлари ходимлари томонидан яширилган жиноятлар билан боғлиқ рақамларни очиқлади. Яширилган жиноятлар орасида безорилик, ўғирлик, фирибгарлик, ҳатто қотиллик ҳам бор. Жиноятларни ҳисобдан яшириш орқали криминоген вазият яхшидек кўрсатилган.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, Жарқўрғон туманида икки нафар профилактика инспекторлари қасддан одам ўлдириш жиноятини яширишган. Ҳатто жиноятчиларга марҳумнинг мурдасини яширишга ёрдам ҳам беришган. Бу қилмишлари учун инспекторлар суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган. Шу ўринда табиий савол туғилади, ИИБ ходимларига одам ўлдиришдек оғир жиноятни яширишнинг нима кераги бор эди? Қисқача жавоб шуки, Ўзбекистондаги ички ишлар тизими ходимлари жуда қаттиқ босим остида ишлайди. Уларга на дам олиш кунининг тайини бор ва на иш вақтининг чегараси. Хуллас, давлат уларни эзиб ишлатади, чунки уларга бошқа давлат ташкилотлари ходимларидан кўра юқорироқ маош беради. Шу билан бирга, қуйи даражадаги ходимларга юқоридан бажариш қийин бўлган топшириқлар, статистикани яхшилаш бўйича планлар белгилаб берилади. Улар доимо ҳудудларда жиноятчилик камаяётганини кўрсатишлари керак бўлади. Агар план ва топшириқлар бажарилмаса, табиийки калтак охири бориб уларнинг бошида синади. Шунинг учун ички хавфсизлик тизими ходимлари, статистика ва рақамларни деб, ҳатто оғир жиноятларни ҳам яширишга уринишлари ажабланарли эмас. Бироқ бу тизимнинг энг юқорисида турганлар барибир ҳамма айбни қуйироқдагиларга юклаб юборяпти. Ҳеч ким нимага бу ходимлар жиноятларни яшираётганлари билан жиддий қизиқиб ҳам кўрмаяпти. Чунки бу тизим ҳам ва умуман татбиқ қилинаётган тузум ҳам ичидан чириб битган, асосий ташвиш статистикани яхшилаш бўлиб қолган. Ҳақиқий воқелик қандай эканлиги билан уларнинг иши йўқ. Қолаверса, ҳукуматда жиноятчиликни тугатишга хизмат қиладиган давлат дастури ҳам йўқ. Бундай мукаммал дастур фақат Исломдагина мавжуд бўлиб, уни татбиқ қилиш орқали ҳукумат жиноятчиликка барҳам беради ва хавфсизлик тизими ҳам ўз ўрнига тушади, шунингдек, тизимдаги ходимлар ҳам ҳалол-пок ишлашга ўтади.

يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ

– “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”.  (Бақара:185)

Хабар (uza.uz 05.03.2024й): Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан фарғоналик “Ҳизб ут-таҳрир ал-исломий” диний экстремистик оқими аъзоси қўлга олиниб, суд ҳукми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳ: Ҳизб ут-Таҳрир партиясининг ғояси барчага маълум. У Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлашдир. Албатта, буни Ҳизбнинг ўзи ўйлаб топгани йўқ, бу Ҳизб раъйи ҳам эмас, балки Аллоҳнинг қатъий буйруғидир. Ҳизб бу ишни амалга ошириш учун Росулуллоҳ ﷺ сийратидан олинган тариқатни маҳкам ушлайди. Бироқ ўзбек ҳукумати бундай буюк ва шарафли ишни елкасига олиб, Аллоҳнинг буйруғини бажариш учун белни маҳкам боғлаганларга энг ашаддий жиноятчи сифатида қараб, ҳеч бир далил-исботларсиз узоқ йилларга қамоққа ҳукм қилмоқда. Шунингдек, чорак асрдан бери ноҳақ қамоқда сақлаб келинган мусулмонларнинг қолган қисмини ҳам ҳануз озодликка чиқармаяпти. Сўнгги вақтларда эса, хусусан Ҳизб ут-Таҳрирга қарши тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтириляпти. Бу ҳукумат неча йиллардан бери жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз, дегани ҳолида буни тамоман тескарисини қиляпти. Жумладан, ОАВ орқали соф Ислом даъватига қарши ёлғон ва туҳматга тўла турли видеоматериаллар тарқатиляпти, баъзи ёлланма “дин пешволари” халқимизни бу даъватларга қулоқ солмасликка чақиряпти… Бироқ халқимиз кечаги еталама халқ эмас, у фикрлашни бошлади. Демакки, у уйғонишга ҳаракат қилмоқда ва асосан Ислом йўлидан юришга интилмоқда. Ҳукуматнинг мусулмон халқимизни сиёсий Исломдан узоқлаштириш учун қилаётган ҳаракатлари асосан Россия, Америка каби “катта оға”ларини рози қилиш учундир. Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган ғоя ҳозир дунё мусулмонлари орасида кенг муҳокама қилинмоқда ва уларнинг бу ғоя атрофида бирлашишларига жуда оз қолди. Ҳозир дунё бўйлаб кечаётган куфр ва иймон кураши энг авж палласига кирди ва ҳар ким ўз томонини танлаяпти. Ким иймон тарафда турса, бунинг мукофотини дунёда ҳам, охиратда ҳам, албатта, олади ва ким динимиз душманлари тарафида бўлса, шунга яраша жазосини олади. Биз Аллоҳ таолодан мусулмон халқимизни иймон тарафида бўлишига муваффақ қилишини сўраймиз!

مَّن يَشْفَعْ شَفَاعَةً حَسَنَةً يَكُن لَّهُ نَصِيبٌ مِّنْهَا ۖ وَمَن يَشْفَعْ شَفَاعَةً سَيِّئَةً يَكُن لَّهُ كِفْلٌ مِّنْهَا ۗ

– “Ким чиройли – ҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзига ҳам унинг савобидан бир улуш тегур. Ким ноҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзи учун унинг гуноҳидан бир улуш тегур”.    (Нисо:85)

Хабар (qalampir.uz 06.03.2024й): Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғуруқхонада фоҳишахона ташкил этган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Изоҳ: Энг жирканч амалларни ҳам, энг хайрли амалларни ҳам инсон амалга оширади. Бунда инсоннинг тушунчаси ва шу тушунчасига асос бўлаётган дунёқараши муҳим рол ўйнайди. Мисол учун, демократик дунёқараш бўйича фаҳш ҳам, фоҳишахоналарни ташкил қилиш ҳам айб саналмайди. Чунки демократияда шахс эркинлиги муқаддас ҳисобланади. Бу инсоннинг амалларида ҳеч қандай чеклов йўқ, муҳими бошқа инсонлар эркинликларига даҳл қилинмаслиги керак, дегани. Ғарб давлатларида расмий бордель, исловатхоналарнинг мавжудлиги бунга ёрқин мисол. Энди Ғарбда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги деганига келсак, бу – аёлларнинг экринликларини ҳар жиҳатдан таъминлаш демакдир. Жумладан, касб танлашда аёл киши истаган касбини –  хоҳ фоҳишалик бўлсин ёки бошқасини – танлаш ҳуқуқига эга. Ўзбек ҳукумати ҳам тушуниб ё тушунмай Ғарбнинг ана шу жирканч дунёқараши билан опа-сингилларимизни заҳарламоқда. Бунинг оқибатида тарихда ҳар қандай қийинчиликка қарамай, ҳатто ўлим хавфи туғилганда ҳам, ўз иффати ва номусини асраган муслима аёл бугунга келиб, танасини сотишдек ёки қўшмачилик қилишдек жирканч ишларга қўл уряпти. Ҳозирча фоҳишалик, қўшмачилик қилиш каби нарсалар тақиқланган бўлса-да, бироқ яқин келажакда ҳукумат буларни қонунийлаштириб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки унинг демократик ислоҳотлар дея юргизаётган сиёсати шунга қараб кетяпти. Шунинг учун демократия, гендер тенглиги каби Ғарбнинг бузуқ йўлларидан бутунлай воз кечмай туриб, қандайдир жазо чораларини қўллаш билан жамиятни фаҳш ва фасодлардан тозалаб бўлмайди. Бунинг учун эса Исломни тузум сифатида қабул қилиб, уни ҳаётга татбиқ этишимиз лозим. Ана шундагина инсонларнинг дунёқараши, тушунчалари ҳамда ҳаёт тарзи тубдан ўзгаради ва ўнгланади.

إِنَّ اللّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ

– “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”.                                          (Раъд:11)

Хабар (uza.uz 07.03.2024й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.

Изоҳ: Аввало шуни таъкидлаш лозимки, Халқаро хотин-қизлар куни дейилаётган нарсани мусулмонларга асло алоқаси йўқ. Бу кун демократик нуқтаи назардан аёллар ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш сари ташланган қадам сифатида нишонланади. Бундай ғарбча ҳуқуқ ва эркинликлар Исломга тамомила зид ҳисобланади. Чунки бундай қараш натижасида аёл зоти лаззат олинадиган ва эксплуатация қилинадиган бир матоҳ даражасига тушиб қолади. Исломда эса аёлга она ва ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номус сифатида қаралади. Шундай бўлса-да, аёлларни ҳурмат-эҳтиром қилишини даъво қилаётган Мирзиёев ўз нутқида – бир мусулмон инсон сифатида – Муборак Фаластин заминида лаънати яҳудлар қўли билан қирғин қилинаётган аёлларни бир оғиз тилга олиб, хотирлаб қўймади. Ҳолбуки, сўнгги маълумотларга кўра, Ғазода ўлдирилган аёллар сони 8900 дан ортган, 23000 дан ортиғи жароҳат олган, майиб-мажруҳ бўлган ва 2100 нафари бедарак йўқолган. Тирик қолганлари ҳам очлик, дори-дармон танқислиги каби муаммолар сабабли ўлим таҳдиди остида яшаяпти. Шунингдек, Мирзиёев аёллар борасида ўзбек ҳукумати амалга оширган ишларнинг бирортасини қолдирмай санаб ўтди-ю, бироқ давлат “ўзинг учун ўл етим” деб ташлаб қўйганидан мардикор бозорларида ҳар қандай оғир ишни қилишга тайёр турган, шароити оғирлиги туфайли чет элда фоҳишалик қилишгача бориб етаётган… минглаган аёлларни тилга олгиси келмади. Айниқса, у гендер тенглик борасида қилинган ишларни алоҳида таъкидлаб, гўё бу катта ютуқдек фахрланиб гапирди. Бироқ таъкидлаш жоизки, аёлларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш, уларнинг қадр-қиммати, обрўси ва номусини ҳимоя қилишда демократияга асло суяниб бўлмайди. Шунинг учун аёллар қадр-қимматини юксакликка кўтаришда тенгсиз қадриятларни ўзида мужассам этган Исломни ҳаётга татбиқ қилишдан бошқа йўл йўқ. Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

المرأة لا يكرمها إلا كريم ولا يهينها إلا لئيم

“Аёлни фақат улуғ инсонлар иззат-икром қилади ва пасткашларгина уларни хорлайди”.

Хабар (kun.uz 08.03.2024й): Бола туғилганда «суюнчи пули»ни бериш тартиби ўзгарди. Янги тартибга кўра, «суюнчи пули»ни биринчи фарзанди учун барча аёллар, иккинчи фарзанди учун фақат ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар олади. Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди. 

Изоҳ: Биламизки, халқимиз болани яхши кўрадиган серфарзанд халқ. Масалан, 2022 йилда туғилган болалар сони 932,2 минг нафарни ташкил қилган. Шундан 922,4 минг нафарига халқ орасида “суюнчи пули” дейиладиган бир марталик нафақа пули тўлаб берилган. Янги тартибга кўра эса ҳукумат халққа берилаётган ана шу арзимас нафақадан ҳам тежаб қолишни кўзлаяпти. Сўнгги вақтларда шундай манзарани кузатяпмизки, ҳукумат харажатларни камайтириш ва даромадни кўпайтиришга қаттиқ эътибор қаратяпти. Бироқ харажатларни қисқартириш оқилона ёндашув билан ҳар турли бемаъни ва фойдасиз чиқимларга чек қўйиш орқали амалга оширилмаяпти. Балки буни асосан халқ ҳисобига, яъни баъзи солиқ турларига берилган имтиёзларни бекор қилиш ва мана энди нафақалардан уриб қолиш билан ҳал қилмоқчи бўляпти. Шу билан бирга, қатор имтиёз ва енгилликлар инвестиция жалб қилиш баҳонасида асосан хорижий ва ҳукуматга яқин бўлган маҳаллий компанияларга тақдим қилиняпти. Ҳукуматнинг бундай сиёсати у олган қарзлар билан боғлиқ кўринади. Катта эҳтимол билан, бундай чораларни кўриш ўзбек ҳукуматига қарз берган халқаро молия ташкилотлар томонидан “тавсия” қилинмоқда. Одатда, мазкур ташкилотлар ўзлари қарз берган ҳукуматларга қарзларни қандай узиш йўлларини ҳам кўрсатиб борадилар ва бу ўринда кўпинча халққа ажратилаётган маблағлар нишонга олинади. Пировард натижада, берилган имтиёзлар ва қўллаб-қувватловлар ҳам аста-секин бекор қилинади. Халқ ташвиши билан яшайдиган ва унга чин маънода ғамхўрлик қиладиган Ислом тузуми ва бошқаруви иқтидорга келмагунча аҳвол мана шундай давом этаверади.

لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَّحِيمٌ

– “(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл – ҳақ динга келишингизга) ҳарис – ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!”  (Тавба:128)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

11.03.2024й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғолибликка эришиш учун интилайлик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сулҳ тузилганига қарамай Яманда яна қирғинбарот жанг бошланди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/