| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
01.04.2024
944
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (daryo.uz 25.03.2024й): Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-февраль ойларидаги газ экспорт ва импорти бўйича маълумот берди.

Изоҳ: Қайд этилишича, январ-феврал ойлари давомида 26,7 миллион долларлик газ экспорт қилинган бўлса, шу икки ой ичида 166,7 миллион долларлик газ импорт қилинган. Gazeta.uzнинг 2024 йил 26 январ кунги “Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф импортчисига айланиб қолди?” номли мақоласида, Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги экспорти импортидан 629 млн долларга, 2021 йилда 562,8 млн долларга, 2020 йилда 427,7 млн долларга кўп бўлгани айтилган. 2019 йилда эса мамлакат амалда газ импорт қилмай, 2,3 млрд долларлик “мовий ёнилғи” экспорт қилган. 2023 йил якуни бўйича эса, Ўзбекистон газнинг соф импортчисига айланди. Ҳолбуки, айни шу мақолада 2020 йил якунига кўра, Ўзбекистонда табиий газнинг тасдиқланган захиралари 1,86 трлн куб метрни ташкил қилиши ва бу захиралар камида 34 йилга етиши таъкидланганди. Нима учун Ўзбекистон бундай аҳволга тушиб қолди? Гап шундаки, бу захира тўлиғича Ўзбекистонга тегишли эмас. Gazeta.uzнинг 2023 йил 14 феврал кунги хабарида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Ўзбекистондаги 294 та нефть ва газ конининг 118 таси “Ўзбекнефтгаз”га тегишли, 176 таси хорижий компаниялар томонидан бошқарилади. Лекин вазир рўйхатга олинган компаниялар фаолият юритаётган конларнинг захираларини ошкор қилмаган. Аслида, ўзбек ҳукумати бошқа табиий бойликлар бўйича келишувлар, шунингдек, уларнинг савдоси борасида ҳам халққа шу кунгача ҳисоб бермаган. Уммат бойликларининг талон-тарож бўлишига сабаб бугунги кунда татбиқ қилинаётган капиталистик демократия тузумидир, чунки бу тузумда умумий мулк, деган тушунчанинг ўзи йўқ. Зеро, умумий мулк умматнинг туб манфаатлари учун сарфланиши ва бу борада ҳукумат халққа доимий равишда ҳисоб бериши лозим. Бу иш, албатта, Ислом ҳокимият тепасига келсагина амалга ошади. Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”.

Хабар (kun.uz 27.03.2024й): 12 феврал кунги селекторда берилган топшириқдан сўнг биржа савдоларида тоннаси 11,1 млн сўмгача арзонлашган дизел ёнилғиси нархи шундан кейин ўтган вақт ичида 13,8 млн сўмгача ёки 24,7 фоизга қимматлашди.

Изоҳ: Иқтисодчи Отабек Бакировнинг эътибор қаратишича, нархи 15 фоизга пасайтирилган дизел ёнилғиси кўп ўтмай яна қимматлашган. “Амалда, феврал ойи тугамаёқ дизел ёқилғиси нархлари ошишни бошлаган ва шу тренд давом этмоқда. Кеча, 26 март кунги савдоларда 1 тонна дизел ёнилғисининг нархи 13 835,3 минг сўмгача кўтарилган. Яъни 40 кун ичида топшириқ бажарилиши учун арзонлаштирилган дизел, энди 24,7 фоизгача, нархлар арзонлашишидан аввалгидан кўра 8 фоизгача қимматроқ даражага чиқариб олинган”, – дея ёзди иқтисодчи. Мирзиёевнинг дизел ёқилғисини арзонлатиш ҳақидаги буйруғига қарамай, яна аввалгидан ҳам қимматлаштирилгани – бундай топшириқ халқ кўзи учун қилинган бир расмиятчиликдан бошқа нарса эмаслигига далолат қилади. Халқимиз мана неча йилдирки дизел, бензин ёқилғисининг ўта қимматлигидан азият чекиб келяпти. Чунки бу соҳа ҳам монополия қилиб олинган ва монополиячилар ўзлари хоҳлаган нархни қўйиб олишларига ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди. Сабаби, бунда ҳукумат ва унга яқин бўлганларнинг манфаати бор. Бунинг устига, ҳукумат мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш заводлари тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлай олмаяпти. Балки бу заводлар ё сотиб юборилди ё талон-торож қилинди, техник ва технологик жиҳатдан такомиллаштирилмади. Натижада ҳозирга келиб ёқилғи маҳсулотлари борасида асосан Россияга қарам аҳволга келинди. Бундай қарамлик ва ёқилғи нархларини сунъий қимматлаштиришдан қутулиш учун, таъкидлаб келаётганимиздек, Ислом асосидаги иқтисодий сиёсат юргизилиши лозим. Зеро, Исломда монополия ҳам, сунъий нархни ошириш ва бундан бошқа қинғирликлар ҳам ҳаром қилинган. Расулуллоҳ ﷺ: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдир”, – дедилар.

Хабар (president.uz 27.03.2024й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди.

Изоҳ: Американинг Монтана штати сенатори Стив Дейнс Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари билан ҳам учрашди. Учрашувларда муҳокама қилинган мавзулардан бири халқаро терроризмга қарши кураш масаласи бўлди. Жумладан, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон дунёда биринчилардан бўлиб Москва вилоятидаги ваҳший террорчилик ҳаракатини кескин қоралаганини ва Россия билан бирдамлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, терроризмга қарши курашда барча давлатлар, бир-бири билан муносабатларидаги қарама-қаршиликларга қарамай, кенг кўламли халқаро коалиция доирасида кучларни бирлаштириши керак. Қозоғистон бу зарур ишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирган. Бундай учрашувлар ҳар бир иймон эгасида хавотир ўйғотмасдан иложи йўқ. Чунки, биринчидан, терроризмга қарши кураш деганда, Америка каби мустамлакачи давлатлар Ислом ва мусулмонларга қарши курашни назарда тутади ва бунга мусулмонлар устида турган малай раҳбарларнинг қаричма-қарич эргашаётгани жуда аламли. Иккинчидан, Фаластиндаги мусулмон биродарларимизни ўта ваҳшийлик билан қирғин қилаётган сионист яҳудий режимининг асосий қўллаб-қувватловчиси бўлмиш Америка давлати расмийларини қучоқ очиб кутиб олишаётганидир. Қолаверса, бу президентларнинг ҳаммасидан ўтиб тушаётган иккиюзламачилиги шундаки, улар терроризмга қарши курашни кучайтириш ҳақида гапиряпти-ю, лекин шундоққина кўз олдиларида ҳар куни лаънати яҳуд босқинчи кучлари тарафидан Фаластин мусулмон халқига ҳар қандай қонунга зид террор ва геноцид содир этилаётганига кўз юмишяпти. Бундан ташқари, Хитойнинг уйғур мусулмонлари устидаги шафқатсиз сиёсатига нисбатан ҳам шу пайтгача лом-мим дейишмади… Бироқ минтақадаги мусулмон аҳоли буларнинг мутеликка қурилган абсурд сиёсатига рози бўлиб, бугунги аламли воқеликка фақат томошабин бўлиб ўтиришни бас қилишлари ва ягона нажот йўли бўлмиш Исломни ҳокимиятга олиб келиш учун барча куч-имкониятларини сарфлашлари вожибдир!

انَّ الَّذِينَ لَا يَرْجُونَ لِقَاءَنَا وَرَضُوا بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَاطْمَأَنُّوا بِهَا وَالَّذِينَ هُمْ عَنْ آيَاتِنَا غَافِلُونَ ‎﴿٧﴾‏ أُولَٰئِكَ مَأْوَاهُمُ النَّارُ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ

– “Албатта, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган, ҳаёти дунёнинг ўзигагина рози бўлиб, фақат ўша билан хотирлари жам бўлган кимсалар ҳамда Бизнинг оятларимиздан ғофил қолган кимсалар – ана ўшаларнинг жойлари, касб қилиб ўтган гуноҳлари сабабли – дўзаҳдир”.    (Юнус:7-8)

Хабар (gazeta.uz 28.03.2024й): 27 март куни Жаҳон банки ўзининг янги – «Ўзбекистон: мамлакатдаги гендер ҳолатини баҳолаш» ҳисоботининг асосий хулосалари ва тавсияларини тақдим этди.

Изоҳ: Жаҳон банки ҳисоботига кўра, агар аёллар иқтисодий ҳаётда эркаклар билан тенг иштирок эта олса, Ўзбекистон ялпи миллий даромади (ЯМД) тахминан 29 фоизга ошиши ва 700 мингдан ортиқ одам камбағалликдан чиқиши мумкин. Бу тавсияни қаранг, камбағалликдан чиқиш учун аёллар ҳам эркаклар билан тенг меҳнат қилишлари керакмиш. Ҳеч шубҳасиз, камбағалликдан чиқиш ҳақидаги гаплар бир баҳона холос, асосий нишон эса аёллар. Аввало, аёлларнинг нозик елкасига гоҳида эркакларни ҳам қийнаб қўядиган иқтисоднинг оғир юкини юклаш ҳукумат учун уят. Бундан ташқари, капиталистик демократия тузумида маҳрам-номаҳрам деган тушунчанинг ўзи йўқ. Бу дегани, улар аёлларнинг ишлашини тавсия этаётганда эркаклар билан аралаш бўладими йўқми, бунинг эътибори йўқ. Шунинг учун Ғарб бош бўлиб ўзбек ҳукумати томонидан татбиқ қилинаётган гендер тенглиги сиёсати жамиятда аёл ва эркаклар ўртасидаги муносабатларни издан чиқаради. Бу эса ўта хатарлидир. Қайси мусулмон эркак никоҳидаги аёлини ёки ўз қизи, келини ва синглисини номаҳрам эркаклар билан аралашиб ишлашига рози бўлади?! Албатта, Ўзбекистондаги ғаюр мусулмон эркаклар Ғарб томонидан муслима аёлларни гендер тенглиги тузоғига туширилишига йўл қўймасликларига ишонамиз. Лекин демократиянинг бундай сарқитларини жамиятимиздан тозалаб ташлашнинг ягона йўли Исломни ҳоким қилишдир. Мана шунда аёл кишининг хос ва умумий ҳаётдаги ўрни шаръий аҳкомлар орқали тўғри тартибга солинади. Дарвоқе, оиланинг моддий таъминоти эркакларнинг зиммасидадир, аёлларнинг вожиби эмас. Аёл хоҳласа ишлайди, хоҳламаса йўқ. Аксинча, Шариат аёлга уй бекаси ва она бўлишдек энг муҳим масъулиятни юклади. Унга ана шу вазифасини бажариши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилади. Расулуллоҳ ﷺ: “…аёл эрининг уйига роъий(қаровчи) ва унинг сариштасидан жавобгар…”, – дедилар.

Хабар (gazeta.uz 28.03.2024й): Евроиттифоқнинг Тошкентдаги делегацияси 31 мартдан бошлаб Болгария ва Руминия Шенген ҳудуди таркибига киришини билдирди. «Шенген ЕИнинг энг қимматбаҳо гавҳари бўлиб қолмоқда, у Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин», – деди ЕИ элчиси Шарлотта Адриан.

Изоҳ: Шенген Европада эркин ҳаракатланиш зонаси 1985 йилда ЕИнинг бешта давлати – Франция, Германия, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург томонидан яратилган ва аста-секин дунёдаги энг йирик эркин ҳаракатланиш ҳудудига айланган. Ҳа, ЕИ элчиси Шарлотта Адрианнинг сўзларида жон бор, чунки МО халқлари учун ушбу минтақани эркин ҳаракатланиш ҳудудига айланиши жуда катта неъмат. Лекин нима учун айнан ҳозирги келиб? Чунки айнан ЕИ МО давлатлари ўртасидаги чегараларнинг мавжуд бўлиши ва унинг самарали бошқарилиши учун маблағ сарф қилган иттифоқ бўлса. Xabar.uzнинг 2019 йил 6 август кунги хабарида айтилишича, 2003-2019 йилларда “BOMCA” дастури доирасида Европа Иттифоқи Марказий Осиёда чегара бошқаруви самарадорлигини ошириш учун 40,1 миллион евро ажратди. Афтидан, Россия-Украина уруши фонида ЕИнинг МОга нисбатан стратегияси ўзгараётган кўринади. Бундан ташқари, манфаатдорликка асосланган капиталистик демократия тузумини татбиқ қилаётган ЕИ МОга шенген каби эркин ҳудудни гўёки тавсия қилишидан, биринчи навбатда, ўз манфаатларини кўзлаётгани аниқ. Бироқ улар томонидан тавсия қилинаётган эркин ҳудуд концепцияси, Исломни тузум сифатида тасаввур қила олмаган ҳозирги уммат учун жозибали кўриниши мумкин. Аслида Халифалик мавжуд бўлган даврдан то қулатилгунига қадар мусулмонлар бир давлат соясида яшаганлар. Яъни мусулмонларнинг бирлашишлари учун ҳеч қандай шенген деган нарсаларга ҳожат йўқ. Балки биз мусулмонлар Исломни тузум сифатида англашимиз ва ушбу тузумни татбиқ қилувчи, бир вақтлар бой берган давлатимиз бўлмиш Халифаликни тиклашимиз зарур. Мана шу муборак давлат бугунги сунъий чегараларни парчалаб, дунёдаги барча мусулмон юртларини бир давлатга жам қилади инша Аллоҳ. Ва бу Аллоҳнинг ёрдами ила яқин кунларда амалга ошади. “Кейин пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик бўлади”.

Хабар (gazeta.uz 30.03.2024й): 2023 йилда Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети дефицити рекорд даража – 59 трлн сўмни ташкил этиб, аввалги йиллардаги кўрсаткичлардан анча юқори бўлди.

Изоҳ: Ҳукумат тўрт йилдан бери ЯИМга нисбатан бюджет дефицити бўйича 3%лик чегарани ушлай олмай келяпти. 2023 йилдаги дефицит мисли кўрилмаган даражада ўсиб, 59 трлн сўм – Марказий банкнинг амалдаги курси бўйича 4,68 млрд долларга етди. Албатта, бу тақчиллик асосан ташқи қарз ҳисобига қопланади, чунки 2022 йилда ҳам шундай бўлганди. Умуман олганда, Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг қарз олиш суръати жадаллик билан ўсиб борди ва бугунга келиб телба-тескари олинган риболи қарзлар бюджетга оғир юк бўлиб тушяпти. Шунингдек, тақчилликни қоплаш учун давлат кўп миқдорда пул босиб чиқаришга мажбур бўляпти ва бунинг натижасида миллий валюта ҳам жадаллик билан қадрсизланиб боряпти. Булар, албатта, бюджет дефицитини юзага келтираётган баъзи сабаблардир. Қўшимча сифатида бюджетни ҳар хил кераксиз лойиҳалар эвазига шишириб юбориш, унга тушиши керак бўлган улкан маблағлардан мосуво бўлаётгани каби сабабларни ҳам келтириш мумкин. Жумладан, юрт бойликларининг жуда катта қисми қаёққа кетаётгани ҳақида ҳозиргача аниқ ҳисобот йўқ. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўзбек ҳукуматининг давлат бюджети бошқарувини халқаро молия ташкилотлари тавсиялари асосида амалга ошираётганлиги ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатяпти. Ҳолбуки, ушбу ташкилотлар берадиган тавсиялар бюджетни беҳуда нарсаларга сарфланиши, халқ гарданига солиқ ва тўловларни кўпайтириб, хусусий компанияларга қатор енгилликлар тақдим қилиниши каби “маслаҳат”лардан иборат. Бир сўз билан айтганда, улар юртимизни заиф ва қолоқ аҳволда ушлаб туришни мақсад қилишган. Бунга фақат Исломдаги иқтисод низомини татбиқ қилиш билан чек қўйиш мумкин холос. 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

01.04.2024й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Капитализм онани хорлайди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш демократиянинг таназзули белгисидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жазоирдаги Араб давлатлари Лигаси саммити ҳамда унинг Жазоир озодлик инқилоби хотирасида ўтказилишининг рамзи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/