| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
22.04.2024
723
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 15.04.2024й): ОТБ Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши бироз пасайишини прогноз қилди.

Изоҳ: ОТБ (Осиё Тараққиёт Банки) прогнозига кўра, Ўзбекистонда нархлар ошишининг уй хўжаликлари даромадига таъсири туфайли 2024 йилда иқтисодий ўсиш 5,5 фоизгача пасайиши мумкин, бироқ 2025 йилда бироз тикланади. Ислоҳотлар ва ижтимоий харажатларни ошириш бюджет тақчиллигини камайтиришга қаратилган ҳаракатларни чеклаши мумкин. Агар ОТБ прогнози ва ҳисоботига диққат билан назар солинса, бугун дунёда татбиқ этилаётган капиталистик иқтисод низомининг инсонлар ҳақида қайғурмаслигини тушуниб олиш қийин эмас. Чунки бу тузумда асосий эътибор мамлакат бойлигининг кўпайишига қаратилади. Ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжлари тўлиқ қондирилиши ва камолий (иккинчи даражали) эҳтиёжларини қондиришлари учун шарт-шароит яратиш билан эса иши йўқ. Буни қарангки, бюджет тақчиллигини камайтиришга асосий тўсиқ сифатида халққа аталган ижтимоий харажатлар кўрсатилмоқда. Бу билан ушбу ғаламис ташкилот ўзбек ҳукуматига гўё ана шу харажатларингни камайтир, демоқчи бўляпти. Ҳукумат ҳам худди “лаббай” дегандек электр ва газ учун тўловларни оширмоқда. Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилганидан ҳамманинг хабари бор, албатта. Булардан ОТБ каби ташкилотлар Ўзбекистон сингари заиф давлатларнинг ички ишларига аралашиб, қайси соҳада қандай ишларни қилиш кераклигини уқтираётганини англаш қийин эмас. Бу эса халқимиз бошига янги кулфатларни келтиради холос. Шундай экан, капиталистик демократик тузум ва унинг иқтисодий низоми на халқимиз манфаатига хизмат қилади, на унинг эътиқодига тўғри келади. Шунинг учун ҳам ушбу тузумни ҳаётимиздан улоқтириб ташлаб, унинг ўрнига Аллоҳ ва Росули ﷺ рози бўлган ва барча муаммоларга мукаммал ечим бера оладиган Ислом тузумини ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилишимиз шарт!

إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ

– “Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир”. (Оли Имрон:19)

Хабар (daryo.uz 15.04.2024й): Президент администрацияси Ахборот сиёсати депертаменти раҳбари Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда миллий контентни яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш масаласи муҳокама қилинган.

Изоҳ: Мирзиёев жорий йил 13 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий контент масаласига алоҳида тўхталиб, шундай деган эди: “Агар биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтайи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берган бўламиз…”. Ҳукуматнинг миллий контентни яратишдан асосий мақсади – аҳолининг аксар қисмини ўз таъсир доирасида сақлаб  қолаётган рус пропагандасига қарши туриш, қолаверса сиёсий Исломий даъватга қарши курашиш, деб айтиш мумкин. Чунки мусулмон халқимизни ўз Исломига интилиши кучайиши баробарида, ўз динини ўрганишга эҳтиёжи ортиб бормоқда ва бу эҳтиёжини асосан интернет тармоғи орқали қондирмоқда. Рус пропагандасининг халққа таъсири эса ўзбек ҳукуматининг ўз сиёсатида Россия билан масофа сақлаш учун қилаётган ҳаракатларига тўсиқ бўлиши мумкинлигини англаётганга ўхшайди. Бироқ миллий контент деган нарса Ғарбнинг бузуқ демократияси тарғиботига қарши бирор чора кўришни англатмайди, балки аксинча, медиа маконни ана шу тарғибот учун “тозалаш”га қаратилган, деган хулоса келиб чиқяпти. Чунки шу пайтгача халқимизга демократиянинг заҳарли тушунчаларини тиқиштираётган бирор ОАВга чора кўрилмади, аксинча уларга кенг йўл очиб қўйилди. Албатта, ҳукуматнинг миллий контент деган нарсаси бирор реал муваффақият келтирмаслиги аниқ. Чунки у миллий мафкура ёки ватанпарварлик каби таги пуч, уйғониш ва юксалишга олиб бормайдиган ноаниқ-чигал нарса устига қуриляпти. Ҳолбуки, ҳар қандай ташқи ахборот хуружига қарши туришда ўта самарали ва қудратли мафкура бўлмиш Исломга суянишгина энг тўғри йўлдир!

Хабар (qalampir.uz 16.04.2024й): Ўзбекистондаги хорижий тил ўқитувчиларига мактаб директорлари номидан огоҳлантириш хатлари юборилган. “…Сизга шуни маълум қиламизки, 2024-2025 ўқув йилига қадар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмасангиз, сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирамиз”, дейилади унда.

Изоҳ: Ушбу хатга ВМнинг “Хорижий тилларни ўрганишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2021 йил 19 май) қарори асос қилиб олинган. 4 йил бакалавриатни ва агар 2 йил магистратурани ҳам қўшсак, яъни жами 6 йил ўқиган ўқитувчидан яна қандайдир бир сертификат талаб қилинишини қандай тушуниш мумкин?! Ана шу ўқув даври мобайнида малакали мутахассисларни тарбиялаб чиқаришнинг наҳотки имкони йўқ бўлса?! Хабарда айтилганидек, ўзбек ОТМ дипломларининг бир сертификатчалик қадри қолмаганми? 4 ёки 6 йил бу – катта муддат. Бу муддатда, агар таълимга жиддий эътибор берилса, тил бўйича бемалол яхши ўқитувчилар етиштириб чиқарса бўлади. Бироқ ушбу қарор Ўзбекистондаги таълимнинг абгор ва коррупцияга ботганлигини яна бир карра исботламоқда. Бундан ташқари, мазкур сертификатнинг ҳам сарф-харажати бор ва ўзи шундоқ ҳам ойлиги оз ўқитувчилар учун бу ўлганни устига тепгандек гап. Ва ушбу қарор ортида ҳукумат ёки унга яқин шахсларнинг манфаати ётган кўринади. Шунинг учун Ғарб томонидан жорий қилинган ушбу В2 даражадаги сертификатни кўр-кўроналик билан мажбурий равишда тиқиштираётган бўлиши мумкин. Агар ўзбек ҳукуматига чиндан ҳам юқори малакали ўқитувчилар керак бўлса, биринчи навбатда, ОТМлардаги ўқув жараёнига қаттиқ эътибор бериши лозим. Лекин буни бугунги манфаатдорликка асосланган демократик тузумда амалга ошириш амримаҳол. Чунки бу тузум таълимга ҳам манфаат нуқтаи назаридан қарайди. Шунинг учун таълим ва ҳаётдаги бошқа соҳаларни тубдан ўзгартирувчи Аллоҳ рози бўлган Ислом тузумини қайта ҳаётга олиб келиш учун ҳаракат қилиш лозим.

Хабар (dunyo.info 16.04.2024й): 15 апрель куни Ҳиндистон Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари штаб бошлиғи генерал Манож Панденинг Ўзбекистонга тўрт кунлик ташрифи бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Изоҳ: Таъкидланишича, ушбу ташриф Ҳиндистон армияси штаб бошлиғининг илк ташрифи ҳисобланади. У ташриф давомида, жумладан, “Термиз” полигонида ўтказилган “Дўстлик-2024” бешинчи Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳарбий машғулотларини кузатди ва Самарқандга ташриф буюрди. Бундан аввалроқ, яъни 3-7 апрел кунлари Россия ва Тожикистон Афғонистон билан чегарада жойлашган Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон полигонида қўшма машғулотлар ўтказган эди. Шунингдек, Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилаётган бир пайтда, унга параллел равишда НАТО делегацияси ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган. Айтилишича, НАТО ходимлари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди, ҳарбий альянс тўғрисида маълумот бериб, НАТОга аъзо давлатларда сержантлар қандай тайёрланиши бўйича машғулотлар ташкил этди. Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари 20 апрелгача давом этади. Афтидан, Америка бошлиқ коллектив Ғарб Россиянинг минтақада ҳарбий ўқув машғулот ўтказиб, мускулларини кўрсатишига жавобан НАТОни ва энг яқин иттифоқчиларидан бири бўлмиш Ҳиндистонни ишга солган кўринади. Бундан ташқари, ушбу ташрифлар “Крокус” ҳодисасидан кейин Марказий Осиёга нисбатан ўриснинг ҳар турли босимларига қарши Американинг қўллаб-қувватлови бўлиши ҳам мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳиндлар билан ҳам, америкаликлар билан ҳам ҳарбий ҳамкорлик қилиш асло жоиз эмас. Чунки бу иккиси ҳам Ислом ва мусулмонларнинг энг ашаддий душманларидандир. Молпараст ҳинд ҳукумати ўз юртида мусулмонлар бошига не кунларни солаётган бўлса, Американинг неча йиллардан бери мусулмонларни қирғинбарот қилаётганини ва айниқса охирги ойларда Фаластин аҳли устида мисли кўрилмаган геноцид олиб бораётган лаънати яҳуд вужудини қўллаб келаётганини бутун дунё кўриб турибди. Улар билан ҳар қандай соҳада алоқа ўрнатиш Ислом ва мусулмонларга нисбатан улкан хиёнатдир! Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар:

لا تَسْتضيئُوا بنارِ المُشرِكين
“Мушриклар олови билан (йўлингизни) ёритманг”.

Хабар (kun.uz 17.04.2024й): НАТО ходимлари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий альянс тўғрисида маълумот бериб, НАТОга аъзо давлатларда сержантлар қандай тайёрланиши бўйича машғулотлар ташкил этди.

Изоҳ: Россия-Украина уруши фонида, АҚШ ва Ғарб давлатларининг Марказий Осиё минтақаси, хусусан Ўзбекистонга бўлган қизиқишлари ортиб бормоқда. Албатта, минтақани ўз таъсири остида ушлаб қолишга уринаётган Россияни бу ҳолат хавотирга солмай қўймайди. ТАССнинг 18 апрел кунги хабарида, Россия ТИВ расмий вакиласи Мария Захарова сўзларига кўра, АҚШ ва унинг альянсдаги иттифоқдошларининг мақсадлари МОнинг ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга кўмаклашиш эмас, балки ўзларининг геосиёсий таъсирларини оширишдир. Аниқки, Захарованинг бу сўзларидан рус ҳукуматининг хавотири сезилиб турибди. Бироқ бу сўзлардан бизнинг диёримиз учун ҳеч қандай наф йўқ. Чунки Россия ҳам, Америка бошчилигидаги коллектив Ғарб ҳам биз мусулмонлар учун ашаддий душмандир. Дунёнинг қайси ерида мусулмонларни муборак қони тўкилаётган ва уларга қарши фитналар уюштирилаётган бўлса, қаердаки мусулмонга зулм бўлаётган бўлса, у ерда сўзсиз Россия ёки Америка бошчилигидаги НАТО давлатларининг иштироки бор. Бу кофир мустамлакачилар ўз манфаатларидан келиб чиқиб мусулмонларга муомала қилишади. Агар манфаатлари тақозо қилса, мусулмонларнинг қонларини ўйланмай тўкишади. Муборак Фаластин заминидаги мусулмонларни қирғин қилаётган лаънати яҳуд вужудини қўллаб келаётган ҳам айнан шу Америка ва НАТОга аъзо давлатлардир. Шундай экан, бу каби кофирларнинг иттифоқи билан ҳар қандай тарзда алоқа қилиш – шаҳид қилинган ва қилинаётган биродарларимиз ҳамда Аллоҳ ва Росули ﷺга улкан хиёнатдир! Бугунги давр ҳақида Росулуллоҳ ﷺ нақадар рост айтгандилар: “Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар барча тарафдан сизларнинг устингизга ташланади…”.

Хабар (president.uz 18.04.2024й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18 апрель куни давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди.

Изоҳ: Озодлик радиосининг хабар беришича, Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокараларда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон, жумладан, хавфсизлик муаммоларини муҳокама қилган. Иккала президент ҳам “бош кўтараётган сепаратизм масаласига” алоҳида эътибор қаратган. Маълумки, Россия Тожикистонда улкан таъсирга эга, у ерда Россиянинг ўз ҳудудларидан ташқаридаги энг йирик 201-ҳарбий базаси жойлашган. Шунингдек, Тожикистон иқтисодининг ҳам Россияга бўлган кучли қарамлиги сақланиб қолмоқда. Бироқ шуларга қарамай, Тожикистон ҳалигача Россия ҳукмронлиги остидаги ташкилот – ЕОИИга аъзо бўлмай келяпти. Албатта, бу Россияни ҳеч ҳам қониқтирмайди ва шунинг учун у тожик ҳукуматини ташкилотга аъзо бўлишга турли босимлар билан мажбурлаб келяпти. Олдинги йиллардаги қирғиз-тожик чегарасидаги можаролар ва яқиндаги “Крокус” воқеасида айнан тожик миллатига мансуб шахсларнинг қўлга олинганлиги шулар жумласидан. Қўшимчасига 2022 йилда Остонада ўтказилган саммитда Раҳмоннинг Путинга қарата “бизни ҳам ҳурмат қилишингизни хоҳлаймиз” деган сўзлари “оғир ботган” кўринади. Энди Мирзиёевнинг ташрифи давомида сепаратизм мавзуси очилганига ҳам асосан Россия сабаб бўлганини тахмин қилиш мумкин. Чунки иккала давлатда ҳам, яъни Ўзбекистонда Қорақалпоғистон, Тожикистонда эса Тоғли Бадахшон каби сепаратизм фитнаси ўчоғи бўлиб хизмат қилиш эҳтимоли юқори саналган минтақалар мавжуд. Демак, рус ҳукумати томонидан босимлар ва интригаларнинг кучаяётгани фонида Мирзиёев Раҳмонни Россия билан масофа сақлашга ундаган бўлишининг эҳтимоли кучлироқ. Бундан аввал қозоқ ва ўзбек президентларининг Хивада бўлиб ўтган норасмий учрашувидаги бош мавзу – катта эҳтимолга кўра – Россия таҳдиди бўлганлиги ҳам шундай хулосага олиб келмоқда. Ўзбек ҳукуматини бундай қадам ташлашга эса Америка бошлиқ Ғарб давлатлари туртки берди, дейиш тўғрироқ бўлади. Минг афсуски, минтақа ҳукуматлари қарамликдан батамом қутулиш учун эмас, балки фақат ўз жони ва баъзи тор манфаатларини сақлаш учунгина елиб-югурмоқдалар. Агар улар Ислом асосида бирлашиш учун бор имкониятларини ишга солиб, кучларини бирлаштирганда эди, шубҳасиз Аллоҳ уларни ғалаба-нусрат билан тақдирлаган бўларди!

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

22.04.2024й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россия-АСЕАН саммити: сув ичиш учун игна билан қудуқ қазиш ёки дарёдан ҳовучлаб сув ичиш

  • МАҚОЛАЛАР

    Янги ўқув йили – яна рўмол муаммосими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек режими кофир мустамлакачи давлатлар ва халқимизнинг Исломга бўлган муҳаббати ўртасида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/