| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      24.01.2026
      0
    • Ҳабибуллоҳ Турсунов биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      23.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      03.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.12.2025
      0
    • Золим Каримов зулм салтанатини титратган рижол

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.11.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон ва Туркия: Анқара келишувлари ва геосиёсий воқелик

  • Ғарбнинг “эркин ахборот” риторикаси ва назорат амалиёти

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Шом замини: Зулмнинг қулаши ва Американинг янги сиёсий тузоқлари

  • Ҳабибуллоҳ Турсунов биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Рақамли тараққиёт ва оламий назорат тизими

  • Ўзбекистонда хавфсизлик ваколатларининг кенгайиши

  • Рақамлар давлатга керак, лекин фуқаронинг шахсий дахлсизлиги қаерда?

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
03.01.2026
448
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 23.12.2025й): Ўзбекистонда Давлат меҳнат инспекцияси бир йил ичида 159 млрд сўм иш ҳақи бўйича қарздорликни ундирди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Давлат меҳнат инспекцияси йил давомида 13 минг нафар ходим фойдасига 159 миллиард сўмлик иш ҳақи ундирилгани ва 212 нафар ишчи ишлаб чиқаришда ҳалок бўлгани ҳақида ҳисобот берди. Бир қарашда, давлат органлари меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилаётгандек, мансабдорларга чоралар кўраётгандек кўринади. Бироқ мамлакатнинг энг йирик монопол ширкатларида минглаб ишчилар ойлаб маош ололмай сарсон бўлаётгани бу ҳисоботларда мутлақо акс этмаган. Гўёки бундай муаммо умуман йўқдек, гўёки ойликка яшайдиган минглаб оилаларни қийнаб келаётган бу оғриқли масала “майда детал”дек. Масалан, “Enter Engineering” каби йирик лойиҳаларни амалга оширувчи гигант ширкатларда минглаб ишчилар 3-4 ойлаб маош ололмай, норозилик билдираётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларни портлатмоқда. Лекин Меҳнат инспекциясининг 159 миллиард сўмлик “ғалабаси” ичида бу монополистларнинг номи йўқ. Бу шуни англатадики, давлат назорати фақат тиши ўтадиган майда тадбиркор ёки боғча-мактаб директорларини текшириш билан чекланади. Йирик олигархик тузилмалар эса, қонундан устун ва дахлсиз бўлиб қолмоқда. Инспекция ҳисоботларида фақат “ундира олган” пулларини кўрсатиб, монополистлар тўлашдан бўйин товлаётган триллионлаб қарздорликни яшириш – халқни алдаш ва зулмга шерик бўлишдан бошқа нарса эмас. Қолаверса, ишлаб чиқаришда ҳалок бўлган 212 нафар инсон учун иш берувчиларга қўлланган жарималар миқдори (ўртача ҳар бир ўлим учун бир неча миллион сўм) инсон ҳаётининг нақадар арзон баҳоланаётганини кўрсатади. Чунки капиталистик тузумда инсон шунчаки “ресурс” холос, унинг ҳаёти ва ҳақи йирик ширкатларнинг фойдасидан кейинги ўринда турадиган арзон матоҳдир. Ҳақиқий адолат ҳисоботлардаги чиройли рақамларда эмас, балки мазлумнинг ҳақини золимдан ундириб берадиган кучли низомдадир. Бундай адолатли низомни, яъни Ислом тузумини фақат Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Халифалик давлати татбиқ қилади.

Хабар (kun.uz 25.12.2025й): Депутатлар қонундан ташқари ишлатилган 41 трлн сўм харажатни “яширинча” тасдиқлаб берган.

Изоҳ: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунга давлат харажатларини қарийб 41 триллион сўмга (ёки 14,5 фоизга) оширишни назарда тутувчи ўзгартиришларни “яширинча” ва жонли эфирсиз тасдиқлаб беришди. Ушбу улкан маблағнинг 26 триллион сўмга яқин қисми пенсия, иш ҳақи ва ижтимоий соҳаларга йўналтирилгани айтилди, бироқ қолган 15 триллион сўмнинг аниқ нималарга ишлатилгани халқдан сир тутилди. Бу билан гўё 26 триллион сўм маблағ оқлангандек кўринса-да, барибир буни халқ олдида ҳисоб бериш деб бўлмайди. Чунки бу яширин муҳокамадан ўтказилди, яна йил охиригача чўзиб келинди. Демак, йил охирида харажатларни ноиложликдан тасдиқлатиб олиш олдиндан ўйланган. Бугунги курс бўйича олинса, 41 триллион сўм қарийб 3,5 млрд доллар дегани, бу Ўзбекистон учун жуда катта маблағ. Мана шундай улкан маблағ бир кунда, балки бир соат ичида халқимиз бўйнига илинди-қўйди. Бошқа томондан эса, ҳукумат халқнинг ҳар бир тийинини текшириб, назорат қилишга қаттиқ уриниб ётибди. Одамлар ҳисобидан қаттиқ тежамкорлик сиёсатини юргизяпти, жумладан, нафақаларни қисқартириш, пенсия ёшини кўтариш… Шунингдек, солиқларни кўтариш, янги солиқлар солиш, табиий газ, электр энергияси, коммунал тўловларни ошириш каби қимматчиликни кучайтирадиган ишларни “ислоҳот” дея одамларга едиришга ҳаракат қиляпти. Аммо қарийб 3,5 миллиард доллар маблағни ҳисоб талаб қилмай, осонгина тасдиқлаб беряпти! Ахир, буни қандай тушуниш керак?! Бу халқимизга нисбатан ўта ҳурматсизлик, назар-писанд қилмаслик, уни бошига яна янгидан-янги қарзлар, солиқлар солиш, ўзи шундоқ ҳам оғир ҳаётини баттар машаққатга ботириш эмасми?! Наҳот, бу ҳукумат ёш болага ҳам аён бўлган оқибатларни кўра олмади ёки кўриб кўрмасликка олдими?! Бу режимнинг аҳволи шундай экан, халқимиз асло бунга рози бўлмаслиги керак! Зеро, эртага бу одамлар гарданига қарз, солиқ, тежамкорлик кўринишида, ялтироқ “ислоҳот”лар шиори остида юклаб қўйилиши аниқ. Халқимиз бундай ишларга индамай кўниб кетавергани сабабли режим ҳам ҳаддидан ошяпти. Шунинг учун мусулмонлар бугун ҳушёрликни ҳар қачонгидан ҳам ошириб, ҳукуматдан ҳисоб талаб қилиши ҳаётий заруратга айланиб улгурди. Энг асосийси, бу улар учун Аллоҳ таоло буюрган шаръий вожибдир!

Хабар (xabar.uz 26.12.2025й): Ўзбекистон Президенти “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Изоҳ: Ҳукумат ушбу ҳужжатни ижтимоий адолат ва қашшоқликка қарши курашдаги муҳим қадам сифатида тақдим этди. Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан “Ижтимоий реестр” жорий этилиб, оилалар давлат таъминотидаги, камбағал ва камбағаллик чегарасидаги тоифаларга ажратилади. Расмийларга кўра, бу тизим давлат ёрдамини манзилли ва адолатли тақдим этишга хизмат қилади. Бугунги кунда камбағалликнинг кенгайиб бораётгани аслида давлат юритаётган капиталистик иқтисодий сиёсатнинг табиий аянчли натижасидир. Солиқ юки ортиб бораётган, иш ҳақи инфляция ортидан қувиб етолмаётган, ишсизлик эса расмий ҳисоботларда “паст” кўрсаткичлар ортига яширилаётган бир шароитда камбағалликнинг ўсиши муқаррар. Шунга кўра, ҳукуматнинг “қашшоқликка қарши кураш” шиори остида қабул қилаётган фармонлари муаммони ҳал қилишга эмас, балки унинг оқибатларини юмшатиш ва жамиятдаги ижтимоий кескинликни назоратда ушлашга қаратилгани кўринади. Демак, янги фармоннинг моҳияти жуда содда: давлат ўзининг йиллар давомида олиб борган нотўғри сиёсати туфайли камбағал қилган инсонларни рўйхатга олиб тоифаларга бўлади ва кейин шу ҳолатни “ижтимоий ҳимоя” деб атаб, ўзини қутқарувчи сифатида кўрсатишга уринади. Агар ҳукумат ростдан ҳам қашшоқликка барҳам беришни истаса, уни реестрлар билан эмас, иқтисодий сиёсатни ўзгартириш билан иш бошлаган бўларди. Бошқача айтганда, аввало камбағалликни келтириб чиқараётган бугунги иқтисодий сиёсатидан воз кечиб, унинг ўрнига Исломдаги иқтисод тузумини татбиқ қилар эди. Бироқ ҳукумат саҳнада камбағалликни ўзи пайдо қилиб, сўнг “қутқарувчи” ролини ўйнамоқда. Бу эса, кутилган ҳолат. Чунки Исломдаги иқтисод тузумини татбиқ қилиш йўли фақатгина Рошид Халифалик давлатидир. Ушбу давлатдан бошқа бирон бир давлат Исломни ҳаётий тузум сифатида жорий қила олмайди. Исломий иқтисодий сиёсатнинг қандай самара беришини тушуниш учун эса, тарихнинг ўзи энг ишончли гувоҳдир. Халифалар даврига, айниқса Умар ибн Абдулазиз ва Ҳорун ар-Рошид бошқарган йилларга назар ташлашнинг ўзи кифоя. Умар ибн Абдулазиз даврида адолат иқтисоднинг ўзагига айланди: бойлик қўлдан-қўлга ўтиб, жамиятнинг тор қатламига чекланиб қолмади. Одамлар иқтисодий жиҳатдан шундай таъминландики, ҳатто закот олувчи топилмай қолди. Ҳорун ар-Рошид даври эса иқтисодий қудрат, савдо-сотиқ ва илм-фан ривожининг юксак чўққиси бўлди. Давлат хазинаси тўлиб-тошган, шаҳарлар обод, йўллар хавфсиз, бозорлар эса жонли эди. Хулоса шуки, Ислом асосида юритилган иқтисодий сиёсат ва унинг самараси иқтисодни гуллаб-яшнатиши утопия эмас, балки тарихда аён бўлган воқеий ҳақиқатдир.

Хабар (xabar.uz 26.12.2025й): Ҳукуматнинг 824-сон қарори билан «Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш» концепцияси тасдиқланди.

Изоҳ: Бу ҳужжат оддий маданий ташаббус эмас, балки ўзбек режимининг жамият онги ва шуурини тизимли равишда қайта шакллантиришга қаратилган мафкуравий дастуридир. Унинг асл мақсади – исломий ақидани ҳаётдан сиқиб чиқариб, уни давлат томонидан ишлаб чиқилган сунъий “маънавият” билан алмаштиришдир. Концепцияда 50 дан ортиқ умумхалқ байрамлари ва турли саналарнинг нишонланиши назарда тутилгани ҳам бежиз эмас. Бугунги мавжуд тузум жамиятни узлуксиз тадбирлар, шоу-томошалар ва рамзий маросимлар билан банд қилиб, унинг диққатини энг муҳим саволлардан, халқ тақдирини ҳал қилувчи масалалардан узоқлаштиради. Байрамлар кўпайган сари, зулм, адолатсизлик ва исломий қадриятларнинг ҳаётдан сиқиб чиқарилиши камроқ муҳокама қилинади. Ҳар бир байрам учун махсус мусиқий атрибутлар, қўшиқлар, саҳнавий безаклар ишлаб чиқиш режалари ҳам ҳис-туйғуларни қўзғатиш орқали фикрни бўғиш, ақидани сўндириш усулидир. Ҳолбуки, Исломда инсонни ҳаракатга келтирувчи асосий куч – ақидадир. Давлат эса ақидани эмас, ҳиссий таъсирни, миллийлик ва сунъий ифтихорни олға суряпти. Натижада исломий фикр заифлаштирилиб, миллатчилик, ватанпарварлик муқаддас даражага кўтарилади. Концепция доирасида тайёрланадиган “ғоявий-маънавий мазмун” қўлланмалари эса, тарих ва воқеликни давлат сиёсатига мос талқин қилиш воситасига айланади. Бу қўлланмаларда Ислом тарихи, Халифалик давридаги адолатли бошқарув, Шариат ҳукмларининг ҳаётбахшлиги ёки мусулмон халқи муаммоларининг ҳақиқий ечимларига ўрин йўқ. Аксинча, давлатга итоат, мавжуд тузумни “табиий” ва “ягона тўғри йўл” сифатида қабул қилиш ғояси сингдирилади. Ёшлар учун уюштирилаётган “Энг иқтидорли ёш” каби акция-шоу дастурлари ҳам айни мақсадга хизмат қилади. Бу тадбирлар исломий шахсиятни эмас, балки тузумга мос, танқидий фикрдан маҳрум, муваффақиятни фақат шахсий манфаат ва карьера билан ўлчайдиган авлодни шакллантиришга қаратилган. Ислом эса ёшларни Уммат ғамини кўтарувчи, золим ҳоким олдида ҳақ сўзни айта оладиган, Аллоҳ ҳукмларини ҳаётда татбиқ этиш учун масъулиятни ҳис қилувчи шахс сифатида тарбиялайди. Халқнинг ҳақиқий дардларига малҳам бўлиш байрамлар, шоу-томошалар ва мафкуравий қўлланмалар билан эмас, балки куфр тузумини бекор қилиб, Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар асосида Халифалик давлатини тиклаш орқали амалга ошади.

Хабар (gazeta.uz 26.12.2025й): 2025 йил 26 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида мамлакат иқтисодиётидаги муҳим кўрсаткичларни эълон қилиб, ўтказилган сўровлар ва халқаро таҳлиллар аҳолининг 75 фоизи молиявий ҳолати кескин яхшилангани тасдиқлаганини таъкидлади.

Изоҳ: Мирзиёев инфляция даражаси 7,4 фоизга тушганини “жуда катта натижа” деб атаб, аҳолининг харид қобилияти ошганига исбот сифатида йил давомида 1 миллионта автомобил ва 270 мингта уй сотиб олинганини, бу эса кўчмас мулк бозорини 20 миллиард долларга етказганини алоҳида қайд этди. Бироқ капиталистик иқтисодий низом табиатидан келиб чиқилса, бундай умумий кўрсаткичлар жамиятдаги реал ҳолатни ҳеч ҳам акс эттирмайди. Капитализмда асосий эътибор бойликнинг қандай тақсимланишига эмас, балки унинг умумий миқдорига қаратилади. Шу сабабли, “75 фоиз аҳолининг аҳволи яхшиланди” деган хулоса иқтисодий жиҳатдан “ўртача кўрсаткич” иллюзиясини яратиши мумкин, яъни бой қатламнинг даромадлари кескин ошиши натижасида статистик ҳисоботларда ҳамманинг аҳволи яхшилангандек кўринади. Аммо бой ва камбағал ўртасидаги улкан тафовут сақланиб қолаверади. Бундан ташқари, мамлакат ичидаги истеъмол ортишини ҳукуматнинг “ислоҳотлари” ёки юқори даромадли иш ўринлари билан эмас, балки кўпроқ ташқаридан келаётган пул ўтказмаларининг таъсири билан изоҳлаш мумкин. Ҳолбуки, одамлар иш ўринлари яратиш ёки ислоҳот деган ниқоб остида ҳукумат қандай сохталикларга қўл урганини гувоҳи бўлиб турибди. Шунинг учун меҳнат муҳожирлари томонидан юборилаётган миллиардлаб доллар маблағлар тўғридан-тўғри кўчмас мулк ва автомобил бозорини ҳаракатга келтирувчи асосий двигатель бўлиб хизмат қилмоқда, дейиш ўринли бўлади. Бу эса иқтисодий ўсишнинг мамлакат ичидаги мустаҳкам пойдеворга эмас, балки ташқи омилларга ва ишчи кучи экспортига қарам эканини кўрсатади. Аслида, мана шу энг хавотирли сигналлардан бўлиши лозим. Яъни ҳукумат бугун ўзи қилмаган ишларни қилдим, деб мақтанишни биляпти-ю, бироқ ҳалигача соғлом иқтисод ва саноатлашган давлат қуриш учун қадам ташламаяпти. Агар у ҳозирги ҳолатни “ютуқ” деб кўрсатиб, одамларни ишонтираман деб ўйлаётган бўлса, хато қилади. Бу фақат режимнинг халқимизни ёлғон статистикалар орқали чалғитиш билан бошқаришда яна давом этишини англатади холос. Аммо бугун мусулмон халқимиз бу каби арзонгаров ёлғонлару пуч ваъдаларга ишониб кетаверадиган содда-гўл эмас.

Хабар (dunyo.info 28.12.2025й): АҚШнинг Филадельфия шаҳрида ўзбек диаспораси вакиллари бўлган ишбилармон аёллар учрашуви бўлиб ўтди.

Изоҳ: Бир қарашда, мазкур тадбир хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва диаспора вакилларини бирлаштиришга қаратилган навбатдаги ташаббусдек кўринади. Аслида эса, бу тадбирлар орқали Ғарбга хос қадриятлар – секулярлик, индивидуализм, либерал эркинлик тушунчалари аёллар орқали Ўзбекистон жамиятига узатилаётганини кўриш мумкин. Америка Ўзбекистонда ўз таъсир кўламини кенгайтириш жараёнида фақат дипломатик ёки иқтисодий воситалар билан чекланиб қолмаяпти. Бу таъсирни чуқур ва барқарор қилиш учун у жамиятнинг энг таъсирчан қатлами – аёллар қатламига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ҳолатда, Америкадаги ўзбек диаспораси, хусусан, “фаол”, “замонавий” ва “ишбилармон” аёллар Ўзбекистондаги мусулмон хотин-қизларга ғоявий таъсир ўтказишда муҳим восита сифатида ишлатилмоқда. Демак, бу жараёнда Ўзбекистондаги муслималарга бевосита эмас, балки билвосита таъсир ўтказиляпти. Диаспорадаги аёллар “ўрнак” сифатида илгари сурилиб, улар орқали секуляр ҳаёт тарзи нормал ва мақбул деб кўрсатилмоқда. Натижада, исломий қадриятлар – ҳаё, иффат, оилавий масъулият, Шариатга бўйсуниш – четга сурилиб, Ғарб маданияти “тараққиёт” сифатида талқин қилинмоқда. Бу эса оддий маданий алмашув эмас, балки мафкуравий сингдиришдир. Америка учун Ўзбекистон халқининг исломий ўзлиги эмас, балки мослашувчан, секуляр қадриятларни қабул қилган, ташқи таъсирга очиқ жамият зарур. Диаспора эса бу йўлда кўприк вазифасини бажармоқда. Исломда аёл – она, уй бекаси ва ҳимояси вожиб бўлган номус сифатида Уммат авлоди тарбиячиси, оила мураббийси ва жамият поклигининг сақловчисидир. Америка айнан шу нуқтани яхши англаб, диаспора орқали “муваффақиятли аёл”, “фаол фуқаро”, “ижтимоий етакчи” каби Ғарбча моделларни намуна сифатида кўрсатиб, муслима аёл онгини ўзгартиришни мақсад қилмоқда. Шу боис, Ўзбекистон мусулмон эркаклари ҳамда муслималар бундай “юмшоқ куч” сиёсатига нисбатан ҳушёр бўлиши, ўз ўрни ва қадрини Ислом белгилаб берган мезонлар асосида англаши лозим. Шунингдек, Исломни фақат ибодат дини эмас, балки ҳаётни тўлиқ тартибга солувчи тузум сифатида татбиқ қилиниши учун ҳаракат қилиш ҳам вожибдир. Бу эса, ҳар биримиздан Ислом асосида бошқариладиган Рошид Халифалик Давлатини тиклаш масъулиятини ўз зиммамизга олишни талаб қилади.

Хабар (dunyo.info 28.12.2025й): Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши ҳузуридаги Европа ва Осиё ижтимоий ривожланиш институти Илмий кенгаши раҳбари Ли Юнцюань Ўзбекистон халқини кириб келаётган 2026 йил билан табриклаб, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Изоҳ: Пекиндан янграган навбатдаги табрик – ташқи томондан қаралганда дипломатик “дўстлик” руҳидаги анъанавий баёнотдек кўринади. Ли Юнцюаннинг Ўзбекистон халқини қутлаб, мамлакатдаги ислоҳотларни “ақл бовар қилмас янгиликлар” сифатида таърифлаши, биздан фақат айтилаётган сўзларга эмас, балки бу сўзлар ортидаги мақсадларга ҳам назар ташлашни талаб қилади. Ли Юнцюан томонидан алоҳида таъкидланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида катта инфратузилма лойиҳалари, кредитлар, қўшма корхоналар – расмий изоҳларда тараққиёт белгиси сифатида кўрсатилса-да, амалда бу – қарзга боғланиш, технологик қарамлик ва иқтисодий суверенитетнинг чекланишига олиб келишига хизмат қилади. Хитойнинг Африка ва Осиёдаги тажрибаси бунга яққол мисолдир. Табрик нутқида “халқ манфаатларига йўналтирилган, инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ислоҳотлар” ҳақида сўз юритилади. Аммо геосиёсий қудратлар амалда ҳис-туйғу ёки самимият билан эмас, мустамлакачилик мақсадлари билан ҳаракат қилади. Хитой ҳам бундан мустасно эмас. Шунингдек, Пекиннинг табрик баёнотини Ўзбекистон халқига бўлган самимийлик сифатида қабул қилиш сиёсий воқеликни англамаслик, ҳатто сиёсий кўрлик ҳисобланади. Чунки Хитой режимининг миллионлаб уйғур мусулмонларига қарши олиб бораётган аёвсиз репрессив хитойлаштириш сиёсати унинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан адовати нақадар кучли эканини яққол кўрсатиб турибди. Хитой мусулмонларни ўз юртида систематик таҳқирлар экан, бошқа мусулмон халқларга нисбатан айтган “илиқ” сўзлари қандай қилиб самимий бўлиши мумкин? Шу боис, хитойча “табрик дипломатияси” ортида халққа бўлган самимийликни эмас, балки таъсир доирасини кенгайтириш, иқтисодий қарамликни чуқурлаштириш ва минтақада устун мавқени мустаҳкамлашга қаратилган совуқ ҳисоб-китобни кўриш лозим. Зеро, сўзлар ниқоб бўлса, амаллар ҳақиқий юзни очиб беради. Демак, Хитойнинг юртимизга писмиқлик билан иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан кириб келишини томошабин бўлиб кутиб ўтириш асло жоиз эмас. Балки мусулмонлар тақдири устидан бегона қудратлар ҳукмрон бўлишига йўл қўймаслик учун Ислом асосида ва Уммат манфаатларини кўзлаб ташқи сиёсатини белгилайдиган Рошид Халифалик Давлатини тиклаш масъулиятини онгли равишда ўз зиммамизга олишимиз лозим. Зеро, ёлғиз Халифалик Давлатигина мустамлакачи кучларнинг юртимиздаги томирларини қирқиб, улоқтириб ташлайдиган ягона сиёсий бошқарувдир.

 

Иззатуллоҳ

03.01.2026й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иорданиядаги соғлиқни сақлаш тизими – кризис ва ечимлар

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Журналист Шомул илмоний демократия қурбонларининг навбатдагисидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан ҳукмдорлари яҳудийларнинг Фаластин аҳлига қарши содир этаётган жиноят ва адоватларига шерикдирлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 25.01.2026

    Ўзбекистон ва Туркия: Анқара келишувлари ва геосиёсий воқелик

  • 25.01.2026

    Ғарбнинг “эркин ахборот” риторикаси ва назорат амалиёти

  • 24.01.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 24.01.2026

    Шом замини: Зулмнинг қулаши ва Американинг янги сиёсий тузоқлари

  • 23.01.2026

    Ҳабибуллоҳ Турсунов биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/