Ўзбек режими Ғазони босиб олиш кенгашига қўшилди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбек режими Ғазони босиб олиш кенгашига қўшилди
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Трампнинг «Тинчлик кенгаши»га асосчи давлат сифатида қўшилиш ҳақидаги таклифи президент томонидан қабул қилинганини билдирди. Мирзиёев Трампга йўллаган мактубида ушбу ташаббусни «Яқин Шарқдаги сурункали можароларни ҳал қилиш, шунингдек, бутун минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам» дея баҳолади.
Роя: Ўзбек режими расмий сиёсатида «нейтрал ва мувозанатли ташқи сиёсат» шиорини илгари сураётган бўлса-да, унинг Америка томонидан тузилган ва яҳудий вужуди манфаатлари билан чамбарчас боғланган мазкур тузилмага қўшилиши амалда нейтралликдан воз кечишни англатади. «Тинчлик кенгаши»даги аъзолиги уни Американинг Яқин Шарқдаги сиёсатига, хусусан, Ғазода содир этилаётган жиноятларга бевосита шерик қилиб қўяди. Мазкур қарор давлат зиммасига ўта оғир сиёсий, молиявий, ҳатто ҳарбий мажбуриятларни юклайди, жумладан:
1 –Дипломатик қўллаб-қувватлаш: Кенгаш фаолиятини мустаҳкамлаш ва бошқа давлатларни унга жалб этиш. Шунга мувофиқ, Ўзбекистон халқаро майдонда мазкур кенгаш фаолиятини қўллаб-қувватлаши, унга қонунийлик тусини беришга ҳисса қўшиши ҳамда бошқа давлатларни ушбу тузилмага жалб қилиш учун таъсирчан дипломатик чора-тадбирларни кўриши керак бўлади. Бу эса амалда Ўзбекистонни Америка ташаббусларини қўллаб-қувватловчи томонга айлантириб қўяди.
2 –Молиявий мажбурият: Режага кўра, Кенгаш Ғазони қайта тиклаш учун халқаро жамғармалар ташкил этади. Мазкур кенгашда доимий ўринга эга бўлиш учун 1 миллиард АҚШ доллари тўланиши шарт қилиб қўйилган. Бу эса ички муаммолар гирдобида қолган давлат учун ўта оғир молиявий юк демакдир.
3 –Ҳарбий ва хавфсизлик мажбуриятлари: Кенгаш аъзолари Ғазони қуролсизлантириш ва хавфсизликни таъминлаш деган баҳона остида ўз қўшинларини юборишга мажбур қилиниши мумкин. Бу эса Ўзбекистоннинг бевосита ҳарбий ва сиёсий можаролар гирдобига тортилиш хавфини оширади.
Ғазо масаласининг амалий ечими муборак заминдан яҳудий вужудини супуриб ташлашга ва унинг ортида турган кучларни Ислом юртларидан қувиб чиқаришга қодир сиёсий қудратни талаб этади. Бундай қудрат – Халифаликдир. Шу боис мусулмонлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилишлари вожиб.
Роя газетасининг 2026 йил 4 феврал, чоршанба кунги 585-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми