| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      24.01.2026
      0
    • Ҳабибуллоҳ Турсунов биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      23.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      03.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.12.2025
      0
    • Золим Каримов зулм салтанатини титратган рижол

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.11.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон ва Туркия: Анқара келишувлари ва геосиёсий воқелик

  • Ғарбнинг “эркин ахборот” риторикаси ва назорат амалиёти

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Шом замини: Зулмнинг қулаши ва Американинг янги сиёсий тузоқлари

  • Ҳабибуллоҳ Турсунов биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Рақамли тараққиёт ва оламий назорат тизими

  • Ўзбекистонда хавфсизлик ваколатларининг кенгайиши

  • Рақамлар давлатга керак, лекин фуқаронинг шахсий дахлсизлиги қаерда?

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
24.01.2026
50
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (daryo.uz 15.01.2026й): Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Баҳодир Қурбоновнинг 2025 йилги фаолият юзасидан ҳисобот берди.

Изоҳ: Қайд этиш жоизки, президент Мирзиёев раислигида ўтказилган мазкур йиғилиш биринчи марта эфирга узатилди. ДХХ берган ҳисоботга кўра, 11 та терактнинг олди олинган ва чегаралар замонавий техникалар билан жиҳозланган. Хавфсизликка асосий таҳдидлар қаторида кутилганидек яна “диний радикаллашув” ва “ноқонуний диний таълим”га алоҳида урғу берилди. ДХХ раисининг ҳисоботидан кўриниб турибдики, давлат хавфсизлик тизимидаги “ислоҳот”лар асосан жамиятдаги Исломий уйғонишга қарши қаратилган. Чунки дунё сиёсатида кенг қўлланиладиган “радикализм”, “терроризм” ва “экстремизм” каби атамалар Ислом ва мусулмонларни тизимли равишда назорат қилиш, уларнинг эътиқодини бўғиш учун ишлатиладиган мафкуравий қурол эканлиги бугун кўпчиликка сир бўлмай қолди. Хусусан, вояга етмаганларга ҳужра шароитида диний таълим берганлик учун жиноий жавобгарликнинг кучайтирилиши, ҳар қандай Исломий таълимни бу ҳукумат ўзи учун қанчалик катта таҳдид сифатида кўраётганини тушунишга кифоя қилади. Энг ёмони, ДХХ орқали имом-домлалар режим манфаатлари учун қурол қилиб ишлатилмоқда. Имомларнинг меҳнат муҳожирлари билан мулоқот қилиш учун хорижга юборилиши ёки диний соҳа вакиллари иштирокида футбол мусобақалари ўтказилиши, уларни махсус хизматларнинг мафкуравий назоратчиларига айланганини кўрсатади. Хулоса қилиб айтганда, ўзбек режимининг асосий суянган “тоғи” бўлмиш ДХХнинг хавфсизлик ниқоби остидаги фаолияти асосини Исломий даъват ва унинг соф таълимотларига қарши очиқ кураш ташкил қилади. Шунинг учун ғайриисломий чирик тузумлар татбиқи остида хавфсизлик масаласи Ислом ва мусулмонлар манфаатига қараб эмас, балки мавжуд режим манфаатлари ва хавфсизлигига қараб белгиланади. Демак, хавфсизлик масаласи мусулмонларнинг ўз қўлида бўлмас экан, яъни Исломий ҳокимият иқтидорга келмас экан, хавфсизлигимизга раҳна солаётган ҳақиқий таҳдидлар олдида ожизлигимизча қолаверамиз. Бу таҳдидлар эса, аслида мустамлакачилик таъмалари ва нуфуз талашувлари билан минтақамизнинг мусулмон халқлари бошига оғир кунларни солаётган Россия каби йирик давлатлар томонидандир. Ана шу кофир мустамлакачи давлатлар сиёсатига қарши туриш реал таҳдидларни бартараф қилишда марказий ўринни эгаллаши зарур.

Хабар (kun.uz 15.01.2026й): Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Изоҳ: Йиғилишда Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти кескин танқид остига олинди. Давлат раҳбари хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари бузилаётгани, ТИВ эса аксарият ҳолларда фақат расмий нота бериш билангина чекланиб қолаётганини алоҳида таъкидлади. Президентнинг қатъий топшириғига кўра, эндиликда элчилар “кабинет дипломатияси”дан воз кечиб, ватандошлар ишлаётган қурилиш майдонларига, ётоқхоналарга ва талабалар аудиторияларига шахсан боришлари, уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этишлари шарт. Гарчи Мирзиёев Ўзбекистон фуқаролари катта қийинчиликларга дуч келаётгани ва Ташқи ишлар вазирлиги фақат нота билан чекланиб қолаётгани айнан қайси давлатга нисбатан эканлигини очиқ айтмаган бўлса-да, бу Россия эканлиги кундек равшан. Маълумки, ҳозирда ўзбек ҳукумати, айниқса, шахсан Мирзиёевни Россиядаги ўзбекистонлик мусулмонлар бошидан ўтказаётган зулму зўравонликлар жуда ноқулай аҳволда қолдирмоқда. Бир тарафдан, кундан-кун ортиб бораётган ички норозилик, бошқа тарафдан, ўриснинг босими ва унинг қош-қовоғига қараб муносабат билдириш зарурати режимнинг бошини қотирмоқда. Зеро, Россиядаги меҳнат муҳожирларининг яқинлари Путин режими тарафидан уларга қилинаётган муносабат, хусусан, Украина урушига мажбурлаш каби зўравонликлари устидан айнан Мирзиёевга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари охирги пайтларда янада кўпайди. Шунинг учун Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарни асосий айбдорлар сифатида кўрсатиб, “сувдан қуруқ чиқмоқчи” бўляпти. Бироқ фақатгина элчининг қурилиш майдонига бориши ёки колл-марказларнинг ташкил этилиши муаммони ҳал қилмайди. Чунки булар асосий муаммо эмас. Асосий муаммо Ўзбекистоннинг давлат сифатида халқаро майдонда ўз сиёсий вазни ва таъсир кучига эга эмаслигидир. Зеро, элчилар ва дипломатлар ҳам ана шу вазнга таянадилар. Шунинг учун Мирзиёевнинг танқидини халқ учун қайғуриш деб бўлмайди, балки бу – “стрелка”ни бошқа тарафга буриш холос. Ҳолбуки, Мирзиёев бошлиқ режим бўйнида жуда катта масъулият турибдики, албатта, бу қуруқ ваъда ва гап-сўзлар билан соқит бўлиб қолмайди. Бунинг учун ўзбек режими бугунги хатарли сиёсий йўналиш, яъни кофир мустамлакачи давлатларни рози қилиш йўлидан эмас, балки мусулмон халқимиз иймон-эътиқоди ва қаноатини инобатга олиб сиёсат юргизиши ҳамда куч-қудрат ва азизлик айни шу йўлни маҳкам тутишда эканини англаб етиши зарурдир.

Хабар (kun.uz 15.01.2026й): Ўзбекистон президенти 2025 йил 30 декабр куни коррупцияга қарши курашиш соҳасида янги ва кескин чораларни назарда тутувчи фармонни имзолади.

Изоҳ: Ушбу ҳужжат билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларининг очиқлигини назорат қилиш, норматив ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва манфаатлар тўқнашувини аниқлаш бўйича кенг ваколатлар берилди. Жумладан, коррупция ҳақида хабар берган шахсларга “ҳимоя ордери” бериш ва сунъий интеллект ёрдамида “Рақамли комплаенс” тизимини жорий этиш каби янгиликлар жорий қилиниши белгиланди. Бугун устимизда татбиқ қилинаётган капиталистик тузум шароитида коррупцияга қарши кураш, деган нарса аллақачон ўз моҳиятини йўқотиб бўлди ва бу муаммо чайналавериб сийқаси чиқиб кетди, ҳатто халқимиз зерикиб кетганидан у ҳақида оғиз очилса, энсаси қотадиган даражага етди. Қандай ҳам шундай бўлмасин?! Ахир, бу охири йўқ муаммо ҳақида бир неча ўн йилликлардан бери гапирилади, ҳар турли чоралар кўрилаётгани, қандайдир янгиликлар киритилаётгани эълон қилинади. Бироқ ўша орзиқиб кутилаётган нарса – натижа йўқ! Чунки коррупцияга қарши кураш – ё рақибларни сиёсий майдондан четлаштиришдаги синовдан ўтган қурол ё халқ ишончи ва умидини озгина жонлантириш воситасига айлантирилган. Мазкур фармондан ҳам мана шу икки мақсадда фойдаланса бўлади. Жумладан, фармондан мавжуд режимга садоқати шубҳа остига олинганларга қарши фойдаланса ҳам бўлади. Шунингдек, халқимизни сўниб бўлган умиди ва ишончини “мана энди коррупцияга қарши аёвсиз курашамиз” қабилида озгина тирилтиришга уриниб кўрса бўлади. Бироқ халқимиз унутмасинки, у бундай “мана энди…”лардан қанчасини кўрди ва яна қанчасини кўради. Ва яна шуни яхши англаши керакки, бу коррупция деган бало капиталистик демократия тузумининг соясидир. Зеро, Мирзиёев бошлиқ бу раҳбарлар Халифа Умар р.а. эмаски, ҳатто эгнида пайдо бўлиб қолган янги кийими ҳақида ҳисоб берса. Чунки бу режимни чирик капиталистик тузум етиштириб чиқарди, Умар р.а.дек ўз адолати билан бугун ҳам тилларда достон бўлган Халифаларни эса Ислом тарбиялади. Демак, коррупциянинг илдизига болта уриш учун унинг “онаси” – капиталистик тузум бекор қилиниши ва ўрнига Ислом низоми ҳокимият тепасига келиши зарур!

Хабар (gazeta.uz 16.01.2026й): “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2026 йилнинг 1 февралидан бошлаб “Афросиёб” ва бошқа йўловчи поездлари чипта нархларини навбатдаги 15 фоизга оширишини эълон қилди.

Изоҳ: Компаниянинг доимгидек қайд этишича, “Афросиёб” нархлари юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар харажатлари ошгани, электр энергияси ва эксплуатация харажатларининг кўпайгани каби сабабларга кўра оширилмоқда. Маълумки, 2023 йил 10 октябрдаги президентнинг темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилишга оид қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб тезюрар ва юқори тезликдаги поездларда йўловчи ташиш хизматлари учун давлат тарифлари бошқаруви амалиёти тугатилган ва уларни бозор тамойиллари асосида бошқариш механизми жорий этилган. Шундан сўнг, нархлар бир неча бор оширилди. Иқтисодчи Отабек Бакиров келтирган рақамларга кўра, сўнгги 2 йилу 3 ой ичида “Афросиёб” чипталари нархи нақ 3,6 бараварга ошган. Масалан, Тошкент-Бухоро йўналишида 140 минг сўм бўлган чипта эндиликда 509 минг сўмгача қимматлашди. Нархлар эркин қўйиб юборилганидан кейин “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ эълон қилган ҳисоботларига кўра, 2024 йилда кичик фойда билан чиққан. 2025 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра эса, 2 трлн сўм соф фойда қайд этилган. Эътиборлиси, компания 2021 йилдан бери молиявий ҳисобот эълон қилмай келаётганди. Бунинг сабаби сифатида компаниянинг зарар билан чиққанини тахмин қилиш мумкин. Аммо қизиғи шуки, у 2018 ва 2019 йилларда мос равишда 1 трлн ва 850 млрд сўм миқдорида соф фойда билан чиққан. Кўриниб турибдики, нархларнинг кескин ошиши айнан капиталистик иқтисодий низом қоидаларидан келиб чиққан қарордан сўнг юз бермоқда. “Ислоҳот” дея аталаётган ва халқимиз манфаатларига зид бундай сиёсат давом этадиган бўлса, кейинги қадам темирйўл соҳасини ҳам хусусийлаштириш бўлишини кутиш мумкин. Чунки инвестиция жалб қилиш учун нархларни кўтариш ва фойдани максимал даражада ошириш талаб қилинади. Қолаверса, ҳукуматдаги корчалонлар ҳам субсидия, ҳам нарх ошишидан фойдаланиб маблағларни талон-тарож қилишаётгани катта эҳтимол. Шунинг учун мусулмон халқимиз ҳукуматнинг ҳар қандай нарсани фойда олинадиган товарга айлантирадиган капиталистик иқтисод низомини татбиқ қилишга уринишларини рад этмоғи ҳамда бу борада Ислом берган ечимларни ўрганмоғи ва илгари сурмоғи лозим.

Хабар (daryo.uz 18.01.2026й): “Рус дунёси” мафкурасининг асосий меъмори сифатида кўриладиган Александр Дугин ўзининг навбатдаги баёноти билан Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистоннинг суверенитетини очиқдан-очиқ инкор қилди.

Изоҳ: Унинг фикрича, “суверен Ўзбекистоннинг мавжудлигини қабул қилиб бўлмайди” ва ушбу ҳудудлар Россия назоратига ўтиши шарт. Дугиннинг таъкидлашича, янги дунё тартибида кичик давлатларнинг мустақиллигига ўрин йўқ: улар ё Россиянинг тўлиқ таъсири остида бўлиши керак, ёки бошқа куч марказларининг таянч майдонига айланади. Бу нажас кофир кимсанинг аввалроқ мусулмон меҳнат муҳожирлари ҳақида православликни қабул қилиб рус бўлиши ёки эркаклар Украина урушига кетиши, аёллар эса ўз ҳижобларига “Z” белгисини қўйиши кераклигини айтгани ҳали ёдимизда турибди. Унинг сўзлари Кремл тарғиботчиси Соловёвнинг империалистик қарашларни акс эттирган ва кескин баҳсларни келтириб чиқарган баёнотларидан сўнг янграмоқда. Албатта, бундай кетма-кет таҳдидли чақириқлар Ўзбекистондаги фаоллар ва сиёсатчиларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Путин режимининг норасмий қарашларини ифода қиладиган бундай овозлар ортида қанчалик реал мақсадлар борлигидан қатъий назар, бу ўринда муҳим нарса – ана шу овозлар, таҳдидлар, шантажларнинг очиқ-ойдин билдирилаётганидир. Чунки бу террорист Путин режими биладики, Марказий Осиёда унинг оғзини ёпиб қўядиган, башарасига тарсаки туширадиган бирорта куч йўқ. Шунинг учун у оғзига келганини вайсаяпти, меҳнат муҳожирларига нисбатан хоҳлаган ишини қиляпти… Марказий Осиёдаги сиёсий элиталар, зиёли қатламлар ҳар доимгидек тарқоқ ва заиф аҳволда фақат миллий манфаатлар ҳимояси, деган ожизона позиция эгаллашдан нарига ўтишолмаяпти. Булар қачон тўғри сиёсий фикрлашга ўтишаркин, ҳеч бўлмаса тарихдан ибрат олса бўлмайдиларми?! Ахир, руслар босқини пайтида ҳам айнан тарқоқлик, бўлиниш ва ичкаридан чиққан хоинлар бизга жуда қаттиқ панд бермаганмиди?! Кейинги авлодлар ўша улкан хатолар ва хоинликлар бадалини ўз жони, моли ва обрўси билан тўламаяптими?! Аниқроғи, биз мусулмон бўлган ҳолимизда Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларини маҳкам тутмаганимиз учун ҳозиргача кофир мустамлакачи давлатлар қўлида қўғирчоқ, хор ва қолоқ аҳволда эмасмизми?! Хўш, тарихдан қачон сабоқ олиб, ишларимизни тўғри тартибга солишни бошлаймиз?! Қачон биз тарқоқ миллий давлатчалар даражасидан юқорироқ кўтарилиб, Ислом асосида бирлашиш ҳақида фикрлашни бошлаймиз?! Қачон фақат Ислом мафкурасини маҳкам ушласак, Аллоҳ бизни азиз ва куч-қудратли қилишини тушуниб етамиз?! Қачон?!…

Хабар (kun.uz 19.01.2026й): АҚШ президенти Доналд Трамп Ўзбекистонни ҳам Ғазо сектори бўйича халқаро Тинчлик кенгашидан доимий ўрин олишга таклиф этди.

Изоҳ: Президент Шавкат Мирзиёев ушбу таклифга розилик билдириб, жавоб мактубини йўллади. Расмий Тошкент бу қадамни Яқин Шарқда тинчликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам, деб таърифламоқда. Bloomberg ва бошқа халқаро нашрлар фош қилган ташкилот низоми лойиҳаси шуни кўрсатадики, бу ташкилот адолатли тинчлик ўрнатишдан кўра кўпроқ Трампнинг шахсий назоратидаги глобал “бизнес-тузилма”га ўхшайди. Низомда ташкилотда доимий ўринга эга бўлиш учун давлатлардан 1 миллиард доллар миқдорида “нақд бадал” талаб қилиниши ва бу маблағлар устидан назорат бевосита Трампга берилиши кўзда тутилган. Бу дегани, мусулмон юртларнинг тақдири энди очиқдан-очиқ бозорга чиқарилмоқда. Аммо ташкилотга таъсисчи бўлиб киришни ўзбек ҳукумати улкан сиёсий ютуқдек кўрсатиши аниқ. Ҳолбуки, мусулмон юрт бўлган Ўзбекистоннинг муборак Фаластин замини тақдирини ҳал қилиш учун Трамп бошлиқ бир ҳовуч мустамлакачи капиталистлар қўлидаги кенгашга қўшилиши – исломий биродарликдан ва Аллоҳнинг буйруғидан бўйин товлашдир. Чунки мусулмонлар ишлари устидан кофирларнинг ҳукмрон бўлишига йўл очиб бериш ва муқаддас ерларнинг келажагини уларнинг нафсига топшириш шаръан асло жоиз бўлмаган ва Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ишдир. Трампнинг мақсади тинчлик эмас, балки Ғазони иқтисодий лойиҳага айлантириш ва лаънати яҳудий вужуди жиноятларини қонунийлаштириш холос. Фаразан, ташкилот маблағлари Ғазони қайта тиклаш учун сарфланган тақдирда ҳам, токи босқинчи яҳудий вужуди сақланиб қолар экан, уни яна вайронага айлантирмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Бундан ташқари, қандайдир кенгашлар тузиш билан Фаластинни озод қилиб бўлмайди. Аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек, муборак Фаластин заминига, Ақсо ва Ғазога ҳақиқий тинчлик ва фаровонлик олиб келишнинг ягона йўли – унга саратондек ёпишиб олган босқинчи яҳуд вужудини таг-туги билан йўқ қилишдир. Бунга эса мустамлакачи Америка ўйлаб топган режалар асосида эмас, балки Исломий армияларни сафарбар қилиш орқалигина эришилади холос! Бу Аллоҳнинг буйруғи бўлиб, унга итоат этмаслик икки дунё юзқаролиги ва шармандалигидир! Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَٱقۡتُلُوهُمۡ حَيۡثُ ثَقِفۡتُمُوهُمۡ وَأَخۡرِجُوهُم مِّنۡ حَيۡثُ أَخۡرَجُوكُمۡ﴾

– “(Эй мўъминлар) уларни топган жойингизда ўлдиринг ва сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқаринг!”  (Бақара:191)

Хабар (president.uz 19.01.2026й): 19 январь куни Президент Мирзиёев пойтахтда қисқа фурсатга тўхтаган Италия Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди.

Изоҳ: Мелонининг Сеулдан қайтаётиб Тошкентга “йўл-йўлакай” кириб ўтиши ҳозирги кескин геосиёсий шароитда ҳеч қачон шунчаки бўлмайди. Кремл тарғиботчилари томонидан Марказий Осиёда “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақида таҳдидомуз баёнотлар берилаётган бир пайтда, Европа давлатлари минтақага нисбатан бефарқ қололмайди. Мелонининг ташрифи – айнан шу хатарлар фонида Тошкентни Москвага мутлақ боғлиқ бўлмаган ташқи сиёсий йўналишда “биз сиз биланмиз” деган маънода қўллаб-қувватлашга қаратилган сигнал сифатида қаралиши мумкин. Бу расман айтилмайди, аммо “керакли пайтда керакли жойда бўлиш” Ғарб дипломатиясининг анъанавий усулидир. Шунга кўра, Италиянинг ўзбек фуқаролари учун Россияга муқобил меҳнат миграцияси квоталари ажратиши бир томондан Италия иқтисодиёти эҳтиёжларини қондирса, иккинчи томондан, Тошкентнинг Москвага қарамлигини камайтиришга қаратилган геосиёсий контекстда муҳим. Шунингдек, Украина уруши фонида Москвага нисбатан Ғарбнинг мажбурий санкциялари энергетик йўлларни қайта шакллантириш, транспорт коридорлари ва хомашё манбаларини диверсификация қилишни Европа Иттифоқи учун ҳаётий масалага айлантирди. Ўзбекистон эса, Ғарб эътиборидаги минтақавий етакчи сифатида ҳамда хомашё, меҳнат ресурси ва бозор сифатида жозибали. Шунинг учун учрашувда саноат кооперацияси, энергетика, геология ва кимё соҳаларига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Европа Иттифоқи “Ўрта йўлак” лойиҳасига катта тикиш қилмоқда. Италиянинг Danieli, Pietro Fiorentini каби саноат гигантлари ушбу йўлакнинг марказий бўғини бўлган Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлаб, Италиянинг минтақавий логистикадаги иштирокини кафолатламоқчи. Хуллас, Мелонининг Тошкентга қисқа ташрифи – “соатларни тўғрилаб олиш” амалиётидир. Демак, Россия таҳдидлари фонида Европа давлатларининг Ўзбекистонга яқинлашуви Уммат манфаати учун эмас, балки икки мустамлакачи куч ўртасидаги рақобатнинг маҳаллий майдонга кўчирилиши холос. Ўзбекистон каби мусулмон юртлари ўз сиёсий йўналишини Ислом ақидаси асосида белгиламаса, Россия ёки Европа бўлишидан қатъий назар, бошқа кучларнинг манфаатлари учун хизмат қилувчи ҳудуд бўлиб қолаверади. Умматнинг Аллоҳ белгилаб берган ўз сиёсий лойиҳаси мавжуд бўлиб, у ҳам бўлса, Исломни тузум сифатида татбиқ қилувчи Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиш билан амалга ошади.

 

Форуқ

24.01.2026й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Турк режими Шом аҳли қонини халқаро ҳамжамиятга қурбон сифатида тақдим этмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Мавжуд ҳукмдорлар Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистондаги расмий нотиғини ва бир қанча Ҳизб аъзоларини қамоқда сақлаб келмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Украина урушида ким томонсиз?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 25.01.2026

    Ўзбекистон ва Туркия: Анқара келишувлари ва геосиёсий воқелик

  • 25.01.2026

    Ғарбнинг “эркин ахборот” риторикаси ва назорат амалиёти

  • 24.01.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 24.01.2026

    Шом замини: Зулмнинг қулаши ва Американинг янги сиёсий тузоқлари

  • 23.01.2026

    Ҳабибуллоҳ Турсунов биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/