Ислом тузуми билан бошқарилмас экан, одамларни эзиб ташлаган камбағаллик ва қашшоқликдан қутулиб бўлмайди
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ислом тузуми билан бошқарилмас экан, одамларни эзиб ташлаган камбағаллик ва қашшоқликдан қутулиб бўлмайди
Жорий йил 18 сентябрда эълон қилинган кичик бюджетдан маълум бўлишича, Покистондаги солиқ имтиёзлари ва тўловлар бўйича кенг қамровли тартиб-қоидалар бекор қилиниши натижасида солиқлар катта миқдорда оширилган. Бу эса, бугун Покистондаги ҳозирги иқтисодий чора-тадбирлар Исломга эмас, капитализмга асосан қабул қилинаётганини англатади. Чунки капитализм шахсий мулкчиликни жиловсиз қўйиб, йирик миқдорда кирим манбаларини таъминлаб беради, давлат хазинасини эса, бундан маҳрум қилади. Ҳукмдорлар солиқлар билан ҳам камомадни ёпа олмагач, мустамлакачи молиявий ташкилотлардан кредит олиш йўлига ўтишмоқда. Бу қарзларни ҳеч қачон тўлаб бўлмайди. Чунки улардан процент туғилиб туради. Аслида, Покистон кредитлар активларини бир неча бор узиб бўлган. Бироқ, шунга қарамай, илгарги кредитларини ёпиш учун яна кредит олишдан чарчамаяпти. Чунки мустамлакачилар кредитлари ўзи билан судхўрлик, хусусийлаштириш ва солиқларни ҳам қўшиб олиб келади ҳамда юрт ва унинг иқтисодиётини хонавайрон қилмай қўймайди.
Бу сўзлар Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлимининг баёнотида келган. Матбуот баёнотида яна қуйидагилар ҳам таъкидланади: Мудом биз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатида татбиқ этилувчи Ислом тузуми билан яшамаётган эканмиз, қашшоқлик даражасини пасайиши, бошқа давлатларга ялинишга мажбур бўлмаслик ҳамда иқтисодий фаровонликка эришиш… ҳаргиз амалга ошмайди. Динимизда ҳеч қаерда йўқ бўлган иқтисодий дунёқараш бор бўлиб, унда фуқарони солиқлар билан тинкасини қуритиш ўрнига, давлат максимал даражадаги даромадлар билан таъминланган. Динимиз нефт, газ, электр, мис, метал сингари энергетика ва минерал ресурсларни омма мулки, деб ҳисоблайди. Миллиардлаган доллар қийматидаги бу бойликларимизни хусусийлаштиришга ҳам, миллийлаштиришга ҳам рухсат бермайди. Шунинг учун бу бойликлардан келадиган улкан киримлар давлат назорати остида фақат одамлар ишларини бошқаришга сарфланади.
Баёнот сўнггида бундай дейилади: Ислом даромадлар борасида ўзига хос ноёб тизимга эга бўлиб, кофирларнинг ишларимизга ҳукмрон бўлишларига йўл қўйилмайди ва бу ҳаромдир. Ислом мустамлакачи давлатлар ташкилотларининг кредит беришдек ҳалокатли ўйини олдидан дарвозаларни маҳкам ёпиб ташлаган. Бас, шундай экан, мусулмонлар иқтисодий қашшоқликка якун ясаш учун бугунги тузумдан ўзгариш қидиришдан воз кечмоқлари ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни ўрнатишга ҳаракат қилмоқлари шарт. Чунки бусиз қашшоқлик ва камбағалликдан ҳаргиз қутулиб бўлмайди.
Роя газетасининг 2018 йил 3 октябр чоршанба кунги 202-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми