«Аҳли-Сунна вал-жамоа» истилоҳи
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
«Аҳли-Сунна вал-жамоа» истилоҳи
17- қисм.
Ислом ақидасига алоқадор бўлган фикрлар
Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбари Муҳаммад с.а.в.нинг Суннатини ўрганаётган киши, ақидага тегишли масалалар деб қаралиши мумкин бўлган қандайдир учинчи даражадаги фикрлар борлигини пайқайди. Чунки ақида билан боғлиқ бўлган фикрларга нисбатан талаб қилинадиган позиция уларни тан олиш ва қабул қилишдан иборат бўлади. Масалан, савол туғилади, Расулуллоҳ с.а.в. Исро ва Меърож кечасида еттинчи осмонга кўтарилганида Роббисини кўрдими? Бу савол ақида билан боғлиқ, яъни субути зонний бўлган ва бир маънога эга бўлмаган шаръий матнларни қабул қилишлик билан боғлиқ. Бу ерда ушбу масаланинг тахминлар гаровида қолгани кузатилади, шунинг учун бу нарса мусулмонни бу икки даъводан бирини ғалабатуззон асосида танлашликка мажбур қилади.
Аммо Муборак Қуръоннинг ақида бобида гумонларга эргашишликни қоралаши ҳисобга олинса, бу ерда мусулмоннинг бу фикрларга нисбатан тутган позицияси уларни қабул қилишлиги ва уларни қатъийлик даражасига олиб чиқишлиги жоиз эмаслигидир. Чунки қатъийлик позицияси ўзининг рақибини иймонсиз деб тан олишни ўз ичига олади, айни вақтда бу масалалар субути ва далолати зонний бўлган матнларга асосланади. Шундай экан, гумонлар асосида у ёки бу одамнинг иймонсизлигига ҳукм чиқариш мумкин эмас!
Бундай фикрлар “эътиқод билан боғлиқ масалалар” деб номланган. Булар Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бегуноҳлигини чегаралари, Қиёмат кунида мўъминларнинг Роббиларини кўришлари ва шунга ўхшаш масалалар бўлиб, баҳслашаётган икки тарафдан бирининг фикри тўғри, иккинчисининг эса хато бўлиши мумкинлигига йўл беради. Шу нуқтаи назардан, зиддиятли масалаларда иккала томоннинг униси ҳам, буниси ҳам қарама-қарши томонни куфрда айблаш ҳуқуқига эга эмас.
Ихтилофнинг ўзига хос қийинчиликлари
Келишмовчиликлар, яъни ихтилоф ҳар доим ҳам осонлик билан ҳал бўлавермайди. Биз аввал айтиб ўтганимиздек, ихтилоф бўлиши жоиз бўлган ва ихтилоф бўлиши жоиз бўлмаган масалалар борки, уларнинг ўртасидан нозик чизиқ тортиш керак бўлади. Ислом бу масалаларни эътиборсиз қолдирмади, аксинча, ақидани қатъийлик, далилларнинг ишончлилиги асосида мустаҳкамлади, ҳамда ҳар-ҳил уйдирма, гумон, хурофотларни рад этди. Ислом қайси масалаларни кўриб чиқиш мумкин, қайсиларини мумкин эмаслигини тушунтириб берди. Пайғамбар Муҳаммад с.а.в.нинг саҳобаи киромлари шу йўлдан юрдилар ва ақида масаласида бўлиниб кетишликдан ҳимоя қилинган эдилар. Мутакаллимлар усулининг ва муайян масалаларни текшириш усулининг нотўғрилиги Ислом ва унинг услубига эмас, балки хатога йўл қўйган кишига қайтарилади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. бу фоний дунёни тарк этганларидан ва Ислом Давлатининг чегаралари кенгайгандан сўнг, мусулмонлар бошқа халқлар билан баҳс-мунозарага киришиб кетдилар, бунинг натижасида исломий сақофат ичига кўплаб фикрлар кириб келишига сабаб бўлди. Шундан сўнг мусулмонлар уларга шаръий нуқтаи назардан жавоб қайтариш учун текширишга киришиб кетдилар. Бу фикрларни текшириб кўриб чиқиш жараёнида мусулмонлар ўртасида баҳслар юзага келди ва бу нарса шиалар, мўътазилалар, ҳаворижлар, жабарийлар каби ҳар-ҳил мусулмон гуруҳларининг пайдо бўлишига олиб келди.
Бу гуруҳларнинг кўпчилик тарафдорлари у ёки бу масалада ҳақ эканликларини жон-жаҳди билан исботлашга уринар эканлар, бу ихтилофнинг мавзуси бўлган ушбу фикрларнинг туб моҳиятига эътибор бермадилар. Бу фикрлар куфрга олиб борадими ёки йўқми? Ёки бу фикрлар ақидадаги асосий масалаларми, масалан, Аллоҳ Таолонинг Вожиб ул- Вужудлиги, Қуръони Каримнинг исботи, Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарлигини қатъийлиги, Дўзах ва ундаги азобларнинг ҳақ эканлиги каби. Ёки улар ўз тарафдорларини Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда атаган исмларидан маҳрум қилмай, куфрга олиб бормайдиган, ихтилоф жоиз бўлган фикрларми?
“Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақ жиҳод қилингиз. У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва бу (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга бўлишингиз учун мусулмонлар деб номлади”. (Ҳаж:78).
Дин асосларида ихтилофнинг таъқиқланиши
Оламларнинг Роббиси мусулмонларга қатъий ва шак-шубҳасиз бўлган дин асосларида ихтилоф қилишликни маън қилганлиги ҳар бир оқил одамда шубҳа туғдирмайди. Ва уларга нисбатан одам бу икки йўлдан фақат биттасини танлаши лозим: қабул қилиши ёки рад қилиши, ишониши ёки ишонмаслиги, учинчи йўл йўқ. Бундан келиб чиқадики, бир йўл иймонга олиб боради, бошқаси куфрга.
Жуда кўп ихтилофлар қатъий масалаларга ҳам ўтиб кетди, бунинг оқибатида бу фикрларнинг тарафдорларини куфрда айбланишларига олиб келганини инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Бироқ, ихтилофларнинг асосий қисми Ислом бизга маън қилган хавфли масалаларга тааллуқли эмас. Аксинча, бу ихтилофлар иймоннинг иккиламчи масалаларига тааллуқлидир, масалан, илоҳий сифатларга боғлиқ бўлган бир қанча оятларни тушунишдаги ихтилофлар эди.
Юқорида айтиб ўтилган баъзи масалаларда ихтилоф жоиз эканлигига қарамай, Ислом бу масалалар юзасидан қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида, яъни, чиқишлиги мумкин бўлган бу икки фикрдан ташқари иймонни асосидан емирадиган учинчи фикрнинг келиб чиқмаслиги учун муайян қоидаларни ўрнатди.
Аллоҳнинг итоаткор қули – Абу Молик.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми