АҚШ геноцидни ва том маънодаги террорни молиялаштирмоқчи
АҚШ геноцидни ва том маънодаги террорни молиялаштирмоқчи
بسم الله الرحمن الرحيم
Дарҳақиқат, ҳар қандай босқинчиликни, вайронкорликни ва оммавий қирғинларни қўллаш ва молиялаштириш улкан жиноятдир! Бу сўзлар бутун дунё мамлакатлари қонунчилигида акс этиб турган бўлса-да, лекин уларнинг бирортаси бу мудҳиш жиноят ҳақида ўз халқига тўғри тушунчани беролмади. АҚШ 11.09.2001 йилда эгизак биноларига уюштирилган ҳужум баҳонасида кўтарган бу шиор барча давлатлар қонунчилигига киритилди. Терроризм ва уни молиялаштиришга қарши кайфиятнинг ижодкори бўлмиш Америка терроризм ҳақидаги ўзи истаган тушунчани ҳам барча билан “баҳам” кўрди. Аммо бугунги “ойни этак билан ёпиб бўлмайди”ган даврга келиб, Америка терроризм, деганда Исломни, террорчи деганда, мусулмонни назарда тутиши очиқ-ойдин юзага чиқди. Чунки Америка ва унга тизгинланган давлатлар Хитой режими томонидан геноцид қилинаётган уйғурларга, Шом ўлкаларидаги қирғинларга, ҳинд режими қўли билан қурбон бўлаётган мусулмонлар тақдирига бепарво қараганидек, ҳозирда Ғазодаги мусулмонлар гўдаклари, аёллари ва қариялари – барчаси бирдек босқинчи яҳудлар геноцидига учраётганига ҳам нафақат кўз юммоқда, балки ўша бузғунчи, вайронкор, босқинчи – том маънодаги терроризмни қурол-аслаҳа билан қўллаб-қувватламоқда ва молиялаштирмоқда. Шунингдек, барча иттифоқдошлари ва тобе-малайларини бу ақидавий курашда ёрдам беришга, ёнида туришга чорлаб жар солмоқда. Исломий юртлар бўлмиш Покистон, Туркия, Эрон, Миср, Урдун, Саудия кабиларнинг мусулмонлардан иборат салобатли армияси ҳам малай хокимлари туфайли занжирбанд шерлар каби қафасларида ўкирмоқда холос.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарда айтилишича, АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсоннинг Исроилга 40 миллиард долларлик ёрдамни маъқуллаб овоз бериб: “Муқаддас Таврот Исроил учун ғалабани ваъда қилади ва биз уларни қўллаб-қувватлашимиз керак!” – деган чақириғи “@Armiyauzbekistantop1” каналида берилган. Унинг бу сўзлари гўёки, ўз пайтида кичик Жорж Бушнинг Америка Ироққа бостириб киришидан аввал “Бу иккинчи салб юриши” деб гапириб қўйиб, кейинчалик эҳтиросга берилиб гапириб юборибман, дея ўзини оқлашга уринганидаги хаспўшлашнинг бошқача талқинидир. Кичик Буш ўша пайтда олам аллақачон икки дунёқараш тўқнашувига, эътиқодий рақобатга кирганига ишорани берган эди. Спикер Майк Жонсон ўзининг Республикачилар партиясининг Трампчи қанотига қарши чиқиб, чет эл ёрдами тўғрисидаги қонун лойиҳаларини овозга қўйди. 2024 йил 20 апрелда Республикачилар томонидан назорат қилинадиган Вакиллар палатаси хорижий иттифоқчиларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ турли мақсадлар учун умумий қиймати 95 миллиард долларлик ёрдам пакетини ёқлаб овоз берди. Республикачи Майк Жонсон: “Аммо бу ҳақиқатан ҳам муҳим мажбуриятларни бажариш учун таклиф қилинган шароитларда олишимиз мумкин бўлган энг яхши вариант”, – деди “Fox News”га берган интервьюсида. Бу ҳужжат Сенат томонидан маъқулланиши керак ва келгуси ҳафта ичида амалга ошиши кутилмоқда. Кейин президент Жо Байден томонидан имзоланиши лозим. Kun.uz ахборот канали ҳам бу хабарни, “Байден Украинага ҳарбий ёрдам тўғрисидаги қонунни имзолади” деб номланган хабарида юқоридаги ҳужжатни имзоланганини тасдиқлаб, “2024 йил 20 апрелда қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан маъқулланди, тўрт кундан кейин Сенат уни маъқуллади. Байденнинг имзоси қонунни қабул қилиш учун охирги қадам эди” дея билдирди. “26,4 миллиард АҚШ доллари Исроилнинг “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими учун. Ғазо секторидан отилган ракеталарни, Эрон ва унинг ишончли вакилларидан ўзини ҳимоя қилишда ёрдам бериш ва АҚШ томонидан сўнгги воқеаларга жавобан ҳарбий амалиётлар учун сарфланган маблағларни қоплаш учун. Бу маблағнинг 14 миллиарди Исроилнинг ўзига, 9 миллиарди эса ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ва ўқ-дориларни тўлдириш учун, шунингдек яқин ва узоқ муддатда керак бўлиши мумкин бўлган янги қуроллар учун фойдаланиши керак. Исроил келажакдаги ҳужумларга, жумладан, Эрон тарафдори Ҳизбуллоҳ томонидан отилган ракеталарни тутиб олишга тайёр бўлиши керак, дейди (Politico). Қонун БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигини молиялаштиришни эса алоҳида тақиқлади. Байден маъмурияти ҳам ушбу агентликни молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилди. Вакиллар палатасининг 366 аъзоси ушбу қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берди, 58 нафари қарши чиқди. (Fox News)
Шулардан хулоса қилсак, Америка дунё мамлакатларини ва малай ҳукмдорларини икки тарафдан бирини танлашга чақирди. “Биз билан ёки қаршимизда бўласиз!” Бу чақириққа “лаббай” эса мусулмон ўлкалари раҳбарларининг тилларида турли талқинда янгради. Улар Америка бошчилигида сионистларнинг Ғазодаги геноцидига нафақат сукутда бўлдилар, балки яҳудий вужудининг тирик қолиши учун борки ёрдамни беришга ўтишди ва уларнинг бу жиноий шериклиги олам халқлари кўз ўнгида содир бўлди.
Олам сиёсатидан ўзига хос рангни танлаган МО давлатларида ҳам терроризм тушунчаси мусулмонларга чамбарчас боғлаб берилди. Ҳануз Ўзбекистонда бу хақда матбуот ва телевидение мусулмонларга нафрат уйғотувчи жирканч фильмлар беришдан тўхтамади. Содда халқ қатламининг зеҳниятига, соқол қўйган-ки мусулмон террорчи ёки унга мойил деб танитилди. Ҳижобдаги муслималар ҳам кучли таъқибларга дуч келди ва ҳамон паст-баланд кўринишда бу таъқиб давом этмоқда. Йигирма йиллар умри қамоқда ўтганларнинг устидан яна мантиқсиз айбловлар қўйилиб терговлар олиб борилди ва янгидан қамоққа қайтарилмоқдалар.
Аммо Ўзбекистон ҳукумати бир нарсани ҳисобга олмаяпти. Яъни йигирма йиллардан кейин уларни қучоқ очиб кутиб олган қариндошлар, ёру дўстлар, қўшнилар ва омма халқнинг “терроризм ва экстремизм”га нисбатан фикри ўзгариб янгиланиб бўлди. Ҳукумат эса юқорида хожаси тилида айтилган “биз билан ёки қаршимизда бўласиз” деган “таклифи” таъсирида қоляпти. Ва ўз халқининг фикри, туйғуси ва ҳатто қадриятларини тан олгиси келмаяпти. Ҳокимлар Ислом тарихидаги Валид ибни Муғийранинг танлови қаршисида бугуннинг валидига айландилар. Ақллари ўз тузумларининг жирканч мевасини танисалар-да, дунёсига бўлган муҳаббат, жонларига бўлган “оромлари”дан айрилишни исташмади. Дунёни танладилар. Қандаям ёмон танлов бу!
Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари ўз халқини сионистлар бомбаларидан қирилаётган Ғазога бегона билдиларми? Бу раҳбарлар ўз халқини яҳудий сионистлари олам тилида аллақачон террорчи деб номланиб, уни қўлловчи, молиялаштирувчи эса айнан Америка ва унинг ҳамтовоқлари эканини таниб олишига шубҳа қиляптими? Аслида, озгина ақли бор одам ҳам шу даврнинг уйғонган тирик кишилари қамоқларда эканини ва Ҳизб ут-Таҳрир партияси аъзоларининг ҳеч қандай террорчи эмаслигини, шундай бўлса-да юрт режими ўз хожаларининг розилиги йўлида чорак аср қамоқда бўлиб, тирик чиққанларини қайта таъқиб этиб яна қамоққа тиқаётганини кўриб турибди. Ёки улар халқ буни кўрмаяпти деб ўйлашяптими? Ва аксинча, фаҳшга очилаётган кенг йўлларни, тунги клубларни, қиморхоналарни ва мактаблардаги жинсий таълимлар ортидаги бузуқликларни танимоқдан бу халқни ғафлатда санадиларми? Йўқ, ундай хомхаёлларга бормасинлар! Бу юрт оналари Бухорийлар бешикларини қайта тебратиш орзусидалар. Оқни қорадан ажратишга қодир заҳматкаш халқнинг сукути эса аҳмоққа зимдан айтаётган жавобларидир!
اتَّقُوا فِراسةَ المؤمنِ فإنه ينظرُ بنورِ اللهِ
“Мўмин кишининг фаросатидан қўрқинг, зеро у Аллоҳнинг нури билан қарайди”. (Саҳиҳ ҳадис)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
28.04.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми