| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • Амир идораси аъзоси устоз Аҳмад Бакр (Абу Усома) вафоти мунсабати билан

      14.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      14.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      31.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      24.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      03.08.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МАГАТЭ – Америка қўлидаги мустамлака қилиш қуроли

  • Америка ўз зўравонлигини очиқ намоён қилмоқда, ҳукмдорлар эса унинг мустамлакачилик лойиҳаларига бўйсунмоқда

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Тўртлик баёноти ва йўқотилган суверенитет» номли матбуот анжуманидаги нутқи

  • Шаҳид қаҳрамон Абдулмутталиб Қайсийнинг амалиёти араб ҳукмдорларининг ёрдамсиз ташлаб қўйишига қарамай, Умматнинг яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлагунга қадар уларга қарши жанг қилишдаги қатъиятини яна бир бор тасдиқлади

  • Ўзбекистон узра ҳукмронлик учун кураш

  • Марказий Осиё ва Афғонистон: рақобат майдонидаги зиддият

  • Яҳудийлар ўз қўллари билан ўзлари учун гўр ковламоқдалар, бироқ малай ҳукмдорлар Умматнинг уларни дафн этишига тўсқинлик қилмоқда

  • Эй мусулмонлар! Ғазо аҳолисини улар бутунлай йўқ бўлиб кетишидан олдин қутқаринг!

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
21.09.2025
187
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kursiv.media 12.09.2025й): Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони Америка қўшиқчиси Лопес концертидан кейин таъмир учун ёпилди. “Стадион майдони газонини тиклаш учун тахминан $1 млн сарфланиши айтилди”, – деди Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раиси Имамходжаев.

Изоҳ: Жорий йилнинг август ойида ўтказилган Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти атрофидаги кенг муҳокамалар халқнинг қалбидаги ҳақиқатни юзага чиқарди. Бу – мусулмон халқнинг ўз аслиятидан, исломий қадриятларидан асло воз кечмаслигини англатади. Ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар бунга яққол далил: “Бир томондан ҳижоб таққани учун қизларимизни таъқиб қилишади, иккинчи томондан ярим-яланғоч “санъаткор”ни олиб келишади?!” “Миллиардлаб маблағ кетказиб, ахлоқни бузадиган концерт ўтказгандан кўра, шу маблағни ёшларнинг исломий таълимига йўналтиришса, мамлакатнинг келажаги учун фойда бўларди”. “Мусулмон халқни ҳижобдан тўсиб, фахшни саҳнага чиқариш – бу иккиюзламачилик эмасми?! Аллоҳ таоло иймонли бандаларига омонлик беради, фахшга очилган дарвозалар эса фақат ҳалокат олиб келади”. Либерал феминизм, шахсий эркинлик, жинсий озодлик ва гедонизм ғояларига асосланган Лопес ижоди ортида Ғарбнинг ёш авлод онгини ўз таъсирига олиш, исломий қадриятларга қарши қаратилган мафкуравий ҳужуми ётади. Мирзиёев бошлиқ режимнинг бундай “маданий дипломатияси” эса, халқнинг исломий маънавий меросини йўқ қилиш, уни Ғарб дунёқарашининг таъсирига очиқ қолдиришдан бошқа нарса эмас. Бироқ халқнинг ўз исломий қадриятларига содиқ қолиши Ғарбнинг мафкуравий уринишларини самарасиз қилмоқда. Нафақат бу, балки

Лопес етказган зарардан кейин “Бунёдкор” стадиони газонини тиклаш учун 1 миллион доллар сарфланиши бу тадбирнинг иқтисодий самарасизлигини ҳам кўрсатди. Ўзбекистон мусулмонларининг Ғарб таъсирига қарши эгаллаган мавқеи – ушбу илоҳий ваъданинг ҳаётий ифодасидир.

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ

– “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам Ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган динини ғолиб қилишни ҳамда уларнинг хавфу-хатарларидан сўнг хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди”.  (Нур:55)

Хабар (ozodlikkanali 14.05.2025й): Тармоқлар, президент кичик қизи Шаҳнозанинг пиари – кўчадаги ошхонага кирганини муҳокама қилмоқда.

Изоҳ: Ушбу ва бошқа видеолавҳаларда президентнинг тўнғич қизи Саида гўё давлат ишлари билан туну-кун бандлиги акс эттирилган бўлса, кичик қизи Шаҳноза доимий халқ ҳолидан хабар олаётгани кўрсатилган. Бундай услубни президент Мирзиёевда ҳам кузатиш мумкин. Масалан, унинг Наманганга ташрифида гўё кутилмаганда бир маҳаллага боргани ва халқ билан суҳбат қургани ҳақида видеолар тарқалди. Бироқ халқимиз тушуниб турибдики, бундай пиар ҳаракатлар амалда бирорта ҳам муаммога ечим беришга хизмат қилмаяпти. Балки бу ишлар Мирзиёев ва оиласини гўёки халққа яқин қилиб кўрсатиш ва халқимизда ўсиб бораётган норозилик кайфиятини қайсидир даражада юмшатишга уриниш, холос. Яъни мақсад – халқ онгида халқчил раҳбар имижини яратиш, ҳақиқий маънодаги халқ одами бўлиш эмас. Афсуски, улар юртимизда қалашиб ётган муаммоларга тўғри ечим бериш ўрнига, арзонгаров пиарлар билан машғул бўлишяпти. Бу эса уларнинг халқдан нақадар  узилиб, бегоналашиб кетаётганини кўрсатади. Шунингдек, бу ҳолат Мирзиёев, унга яқин доиралар ва сиёсий элита онгли равишда ўзларининг нотўғри сиёсат юритаётганини зимдан тан олишига далолат қилади. Чунки улар халқ ишончидан чиқиб қолмаганларида, бундай пиарларга умуман ҳожат қолмасди, аксинча халқнинг ўзи уларни ардоқлаб, ҳимоясига оларди, яхши кўриб дуо қиларди. Бироқ тармоқларда видеоларга қолдирилган салбий изоҳларнинг кўплигидан ҳам, халқнинг Мирзиёев ва ўзбек ҳукуматига ишончи йўқолиб бораётгани ҳамда бу сохта услублар иш бермаётганини англаш қийин эмас. Шундай маҳалда Умар р.а.нинг уммат очарчиликни бошидан кечираётганда, ғулдираётган қорнига қараб: “Қорним, истаганингча ғулдира! Мусулмонлар тўймас экан, сен ҳам тўймассан!” деган машҳур сўзлари ёдимизга келади. Ўшанда Умар р.а. Халифалик давлати раҳбари сифатида халқи оч бўла туриб, ўзи тўқ бўлишни истамади. У ҳам эл қатори оч юрганидан ҳатто ранглари оқариб, бир аҳволга келиб қолди. Ўзбекистон мусулмонлари ҳам мана шундай раҳбарларга: ўз халқининг дарди ва муаммоларини ўзиники деб биладиган ғамхўр ва адолатли етакчиларга жуда муҳтож. Бундай раҳбарлар эса, фақат Ислом тузуми татбиқи натижасида етишиб чиқади!

Хабар (qalampir.uz 15.09.2025й): Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 14 сентябрь куни Доҳада Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигаси қўшма фавқулодда саммитига тайёргарлик бўйича ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этди. 

Изоҳ: Вазир ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай ёзди: “Бугун ҳамкасбларим билан биргаликда (Исроил)нинг яқинда Қатар давлатига уюштирган ҳужумини муҳокама қилишга бағишланган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигаси қўшма фавқулодда саммитига тайёргарлик бўйича ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этдик”. Ушбу фавқулодда чақирилган араб-ислом саммитида 50 дан ортиқ Исломий юртларнинг раҳбару-вазирлари қатнашди. Ҳар доимгидек саммитнинг якуний баёнотида яна босқинчи яҳуд вужудини қуруқ қоралаш, можарони халқаро қонунлар ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш каби сийқаси чиққан гаплар айтилди. Мана нечанчи маротаба мусулмон давлатлар ҳукмдорлари муборак Фаластин масаласида тўпланишди, саноғидан ҳам адашиб кетдик. Бироқ салкам икки йилдан бери давом этаётган Ғазо ва Ғарбий соҳилдаги мусулмонларни очиқ қирғинини бу каби саммитлару мажлислар тўхтата олмади. Анави лаънати яҳуд режимига бундай йиғилишлар чивин чаққанчалик таъсир қилгани йўқ, ҳатто уларни устидан кулгандек хоҳлаган тарафига уруш оловини ёқяпти. Исломий юртлар устида ўтириб олган малай режимлар эса тўтиқушдек “дипломатия”, “музокаралар”, “халқаро ҳуқуқ” дея сафсата сотишдан нарига ўтишмаяпти. Улардан бирортаси яҳудларга қарши қўлга қурол олиб жанг қилиш ва муборак Фаластин заминини тўла озод қилиш ҳақида лом-мим дейишаётгани йўқ. Зеро, бу аллақачон, яъни Муборак Фаластин ерлари яҳудлар томонидан босиб олиниб, сохта давлат қуришган пайтдаёқ мусулмонларга босқинчи яҳудларга қарши жанг қилиш вожиб бўлганди. Бироқ Муборак Фаластинга аввал Англия тарафидан экилган, кейин Американинг ҳар тарафлама қўллаб-қувватловидан фойдаланаётган бу саратон мисол сохта, жиноятчи вужудни йўқ қилиб ташлаш учун мусулмон ҳукмдорлар ичидан бирорта мард чиқмади ва бундан кейин ҳам чиқмаса керак. Токи, Халифалик давлати тикланиб, Исломий армиялар сафарбар қилинмас экан, Фаластин ва бошқа юртларимиз мустамлакачи, босқинчи кучлар зулмидан озод бўлмайди. Чунки фақат мана шу муборак давлатимиз Аллоҳнинг ҳукмлари асосида сиёсат юргизади ва бугунги яроқсиз, бузуқ халқаро тартибга бўйсунмайди, балки уни яхшилик ва адолат томон тубдан ўзгартиради.

Хабар (kun.uz 15.09.2025й): Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири тегишли моддалар бўйича айбдор деб топилди, аммо етказилган зарарни қоплагани туфайли унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди. 

Изоҳ: Суд ҳукмига кўра, собиқ вазир Воитовга 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Қолган 61 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда тегишли жазолар, хусусан, 9 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 51 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди, дейилади олий суд тарқатган хабарда. Ушбу суд ҳукми ҳақидаги хабар остида “Хозир судни шунақа жазо тайинлагани учун сўксангам булардан кўпроқ қамаласанда”, “Бекор бўпти, сўкиб сўкиб қўйворурмапсилар”… каби кинояли изоҳларни кўриш мумкин. Ҳа, суд ҳукмини кулги остига олинганлигидан Ўзбекистондаги суд тизими нақадар абгор аҳволда эканини халқимиз аллақачон тушуниб етганини англаш мумкин. Яъни бирор амалдор, обрўли кимса жиноят қилса енгил жазо, заиф одам жиноят қилса оғир жазо берилади. Бундай иккиюзламачилик одамларни жонига тегди, улар бундай адолатсизликдан чарчадилар. Шунинг учун ҳам ўзбек суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишонч бутунлай сўнди. Аслида, халқимизнинг суд ҳукми устидан кулаётгани Ўзбекистон ҳукумати учун ўта шармандали ҳолат – агар у буни ҳис қилса, албатта. Чунки ҳуқуқларни таъминлаши керак бўлган энг муҳим давлат органларидан бирининг халқ орасида обрўсизланиши бутун ҳукумат ва у татбиқ қилаётган тузумга бўлган шубҳа-гумонларни янада ошириб, ишончни сўндириб юборади. Оқибатда эса одамлар бундай чириб битган тузумдан қутулиш ҳамда бошқа тузум ва бошқарувни олиб келиш ҳақида фикрлай бошлайдилар. Бугунги яроқсиз секуляр бошқарувга ягона муқобил йўл бу – Исломдир. Юртимиз мусулмон аҳолиси ўзлари учун Исломдан бошқаси асло ечим эмаслигини англаб етишлари зарур. Чунки қонун устувор бўлиши учун у Яратувчимиз Аллоҳ таоло томонидан бўлиши шарт. Мана шундагина барча одамлар, у ким бўлишидан қатъий назар, қонун олдида баробар бўлади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Албатта, сизлардан аввалгиларнинг ҳалок бўлиши сабаби шу бўлган: уларнинг орасида обрўли киши ўғирлик қилса, уни қўйиб юборишарди; заиф (оддий) одам ўғирлик қилса, унга ҳад (жазо) қўллашарди. Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса ҳам қўлини кесаман”.

Хабар (gazeta.uz 15.09.2025й): Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жуда катта газ захираси топилди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев 15 сентябрдаги мулоқотда.

Изоҳ: Бўлиб ўтган мулоқотда Мирзиёев шундай деди: “Мамлакатимизда ерости бойликларининг улкан захираси мавжуд. Илгари нефть-газ соҳасидаги қидирув ишлари фақат 2,5-3 минг метр чуқурликда олиб бориларди. Бу йил саноатимиз тарихида биринчи марта Устюртда 6,5 минг метр ер қаърини бурғулаб, жуда катта газ захираси топилди”. Бундан ташқари, президент олтин қазиб олиш ҳам 118 тоннага етказилганини айтиб ўтди. Юртимизнинг табииий бойликлари бир неча Ўзбекистонни таъминлашга етиши ҳақида золим Каримов ҳам бир вақтлар мақтаниб гапирган эди. Мана энди Мирзиёев ҳам худди ўша гапни такрорлаяпти. Бироқ шу пайтгача бу бойликлар халқ манфаати ва саноатлашган қудратли давлат барпо қилиш йўлида ишлатилмади. Балки мусулмон халқимизга тегишли бу бойликлар ўзбек режими воситачилигида хорижий компаниялар томонидан талон-тарож қилиб келиняпти. Шундай экан, юртимиз бойликлари билан қуруқ мақтанишдан халқимизга не наф?! Ҳолва деган билан оғиз чучимас, деганларидек бу жабрдийда халқимиз фақат фалонча бойликларимиз бор, деган баландпарвоз гапларни эшитади холос. Уларнинг ҳузурини эса бир сиқим сиёсий элита ва хориждан келган очкўз компаниялар кўради. Чунки капиталистик тузумда халқнинг умумий мулкини шахс ва давлат эгаллаб, хусусий қилиб олишига рухсат берилади. Аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек, юртимиз улкан бойликларга эга бўла туриб халқимиз қолоқ ва қашшоқ аҳволда яшашига ана шу капиталистик тузум ва унинг иқтисодий низоми бош сабабчидир. Ва яна таъкидлаб айтамизки, табиий бойликларимиз фақат халқимиз манфаати йўлида ишлаши учун устимизда Ислом тузуми татбиқ бўлиши зарур. Сабаби, Исломда омманинг эҳтиёжи тушадиган табиий бойликлар умумий мулк ҳисобланиб, унга давлат ёки шахслар эгалик қилиб, хусусийлаштириб олишига мутлақо йўл қўйилмайди. Росулуллоҳ ﷺ: “Одамлар уч нарсада шерикдир: сув, олов ва яйловда”, – деганлар.

Хабар (gazeta.uz 17.09.2025й): Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Изоҳ: Таъкидланишича, ушбу қонун Ўзбекистонда исломий банклар ва исломий “дарча”лар фаолиятини йўлга қўйиш, “яширин” иқтисодиёт улушини камайтириш, қолаверса мамлакатимизга исломий банк фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади. БМТ Тараққиёт дастури сўровномасига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 68 фоизи, бизнес вакилларининг эса 60 фоизи диний эътиқоди сабаб анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди. Албатта, мусулмон халқимизнинг кўпчилиги банкларнинг риболи кредитларидан ҳазар қилиши жуда қувонарли ва Аллоҳ рози бўладиган ҳолатдир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ўзбек режимининг халқимиздаги соф Ислом ўлчови – ҳалол-ҳаромни ўзгартиришга бўлган шунча уринишлари зое кетмоқда. Шунинг учун ҳам энди ўзбек ҳукумати исломий банк лойиҳаси орқали халқимизнинг “ёстиқ тагидаги” пулларини чиқариш билан бирга, унга Ислом тўни кийдирилган молиявий хизматларни тиқиштириб, давлатга қаттиқроқ боғламоқчи бўляпти. Аслида эса ҳозирги Исломий банк ва ёки шунга ўхшаш исломий номлар билан безатилган ташкилотлар фаолияти ҳалол-ҳаром мезонига асосланмаган. Ҳатто “исломий молия”нинг асосий назариячиларидан бири Тақий Усмоний буни тан олиб шундай деган: “Биз фақат мавжуд банк тизимини имкон қадар шариатга яқинлаштиришга ҳаракат қилдик, лекин тўлиқ исломий иқтисодий тизим тиклангани йўқ”. Демак, Исломий банклар – ҳақиқий Ислом молияси ва иқтисоди эмас, балки капитализмнинг мусулмон бозорига мослаштирилган версияси ва мусулмонларни тинчлантириш учун ишлаб чиқилган маркетинг воситаси холос. Шунинг учун мусулмон халқимиз исломийдек кўринган, бироқ аслида капитализмга мослаштирилган бундай молиявий ташкилотлар билан муомала қилишдан қаттиқ сақланишлари лозим. Агар Халифалик давлати бўлганда эди, улар ҳозиргидек ҳалол ва ҳаромни фарқлаш қийин бўлган мана бундай яроқсиз тузумдан азият чекмаган бўлардилар. Зеро, Халифалик давлатида ташкил қилинадиган банклар билан мусулмонлар ҳеч қўрқмай, хотиржам ҳолда бемалол муомала қилиб, юртимизни иқтисодий жиҳатдан равнақ топтириш учун ўз сармояларини эркин ҳаракатлантириш имконига эга бўладилар.

 

Салоҳиддин

21.09.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломни татбиқ қилишдан бошқа нарса Покистондаги иқтисодий тангликни бартараф қилолмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан ажнабий қўллаб-қувватловга муҳтож эмас, балки унга Исломга асосланган ечим керак

  • МАҚОЛАЛАР

    Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик…

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 27.09.2025

    МАГАТЭ – Америка қўлидаги мустамлака қилиш қуроли

  • 27.09.2025

    Америка ўз зўравонлигини очиқ намоён қилмоқда, ҳукмдорлар эса унинг мустамлакачилик лойиҳаларига бўйсунмоқда

  • 27.09.2025

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Тўртлик баёноти ва йўқотилган суверенитет» номли матбуот анжуманидаги нутқи

  • 27.09.2025

    Шаҳид қаҳрамон Абдулмутталиб Қайсийнинг амалиёти араб ҳукмдорларининг ёрдамсиз ташлаб қўйишига қарамай, Умматнинг яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлагунга қадар уларга қарши жанг қилишдаги қатъиятини яна бир бор тасдиқлади

  • 26.09.2025

    Ўзбекистон узра ҳукмронлик учун кураш

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/