| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • Амир идораси аъзоси устоз Аҳмад Бакр (Абу Усома) вафоти мунсабати билан

      14.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      14.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      31.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      24.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      03.08.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МАГАТЭ – Америка қўлидаги мустамлака қилиш қуроли

  • Америка ўз зўравонлигини очиқ намоён қилмоқда, ҳукмдорлар эса унинг мустамлакачилик лойиҳаларига бўйсунмоқда

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Тўртлик баёноти ва йўқотилган суверенитет» номли матбуот анжуманидаги нутқи

  • Шаҳид қаҳрамон Абдулмутталиб Қайсийнинг амалиёти араб ҳукмдорларининг ёрдамсиз ташлаб қўйишига қарамай, Умматнинг яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлагунга қадар уларга қарши жанг қилишдаги қатъиятини яна бир бор тасдиқлади

  • Ўзбекистон узра ҳукмронлик учун кураш

  • Марказий Осиё ва Афғонистон: рақобат майдонидаги зиддият

  • Яҳудийлар ўз қўллари билан ўзлари учун гўр ковламоқдалар, бироқ малай ҳукмдорлар Умматнинг уларни дафн этишига тўсқинлик қилмоқда

  • Эй мусулмонлар! Ғазо аҳолисини улар бутунлай йўқ бўлиб кетишидан олдин қутқаринг!

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Тўртлик баёноти ва йўқотилган суверенитет» номли матбуот анжуманидаги нутқи

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Тўртлик баёноти ва йўқотилган суверенитет» номли матбуот анжуманидаги нутқи

By htadmin
27.09.2025
19
0
Share:

Матбуот баёноти


Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Тўртлик баёноти ва йўқотилган суверенитет» номли матбуот анжуманидаги нутқи

АҚШ, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мисрдан иборат «Тўртлик» деб аталган давлатлар ташқи ишлар вазирлари томонидан (ҳижрий 1447 йил 20 робиулаввал, милодий 2025 йил 12 сентябр, жума куни) Суданга оид баёнот эълон қилинди. Унда асосий нуқталар қуйидагича баён этилди:

1 –Инсонпарварлик ёрдамларининг кириб келишини таъминлаш мақсадида уч ойлик гуманитар сулҳ эълон қилиш.

2 –Тўлиқ ва ошкора ўтиш жараёнини бошлаб, уни тўққиз ой ичида якунлаш ҳамда қонунийликка эга бўлган фуқаролик ҳукуматини тузиш йўлида қадам ташлаш.

3 –Судан бошқарувининг келажагини суданлик халқнинг ўзи белгилайди. Бу жараён тўлиқ ва шаффоф ўтиш йўли орқали амалга оширилиб, курашда иштирок этаётган ҳеч бир томоннинг назоратига топширилмайди.

Судан ташқи ишлар вазирлиги тўртлик баёнотига муносабат билдириб, (ҳижрий 1447 йил 21 робиулаввал, милодий 2025 йил 13 сентябр, шанба куни) баёнот эълон қилди. Унда қуйидагилар қайд этилди: «Судан ҳукумати урушни тугатишга хизмат қиладиган ҳар қандай минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Бироқ давлат суверенитети ва унинг қонуний муассасаларига ҳурматсизликни ўз ичига олган ҳар қандай аралашувни қабул қилмайди. Халқ ва юртни ҳимоя қилиш ана шу муассасаларнинг бевосита вазифасидир. Шунингдек, ҳукумат ўзини Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари билан тенг қўйишни рад этади».

Судан масаласи ва унинг ҳудуди устидаги кескинлашган халқаро курашни кузатиб бораётган ҳар бир киши бу урушни Америка бошқараётганини яхши англайди. Америка бу орқали инглизлар нуфузини йўқ қилишни, Суданни парчалашни ва айниқса Дарфурни алоҳида ажратиб ташлашни мақсад қилган. Аслида, Америка ва унинг Судандаги воситалари амалга ошираётган барча сиёсий ҳаракатлар инглизларга алоқадор шахсларнинг сиёсий саҳнага қайтишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатни бутунлай йўққа чиқаришга қаратилган. Шу боис «тўртлик»нинг бу вақтдаги фаолияти Британия тарафдорларининг Африка Иттифоқи комиссияси орқали ҳаракатга тушиши манзарасида юзага келди. Бу эса «Сумуд»ни яна сиёсий саҳнага қайтаришга қаратилган ҳаракатдир. Ишончли манбаларга кўра, Африка Иттифоқи Судан армиясини қўллаб-қувватловчи миллий кучлар ва «Сумуд» гуруҳини келаси йил 6 октябр куни Аддис-Абебада бўлиб ўтадиган «Суданликларнинг ўзаро мулоқоти» йиғилишига таклиф этган. Шу жараёнда, айниқса Африка Иттифоқи комиссиясида инглизлар тарафдорлари фаол ҳаракат қилиб, «Сумуд»ни қайта жонлантиришга уринишмоқда. Шу доирада Африка Иттифоқи вакили Маҳмуд Али Юсуф 2025 йил 12 сентябр, жума куни Абу-Дабида «Сумуд» раҳбари Абдуллоҳ Ҳамдук билан учрашди. «Судан Трибьюн»га маълумот берган «Сумуд» иттифоқи етакчи раҳбарларидан бирининг таъкидлашича, мазкур учрашувда можарони ҳал этишда Африка Иттифоқининг роли муҳокама қилинган. Шунингдек, суданликлар раҳбарлигида ва Африка Иттифоқи сояси остида ишончли сиёсий жараён юзасидан келишувга эришилган. Шу боис Америка «тўртлик» орқали ҳаракат қилиб, 2025 йил 10 март санаси билан белгиланган йўл харитасини қабул қилди. Мазкур йўл харитаси Суданнинг БМТдаги доимий вакили Ҳорис Идрис томонидан БМТ Бош котибига тақдим этилган эди. Америка эса Судан ҳукуматининг ўзи таклиф этган ушбу йўл харитасини «тўртлик» баёнотига айлантириб, ҳукумат билан Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасидаги келишувнинг асосий пойдеворига айлантиришга уриняпти. Бу мақсад уларнинг режаси тўлиқ пишиб етганидан сўнг амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Судандаги сиёсий воқелик мана шундай аҳволда турибди. Бас, бундай бемаъни ва абсурд саҳнада «суверенитет» деган сўзга ўрин қолдими?! Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари қуйидаги фактларни очиқ баён этамиз:

Биринчидан: кофир мустамлакачи Ғарб Усмоний Халифаликнинг вайронаси устида Сайкс-Пико келишуви орқали майда давлатларни пайдо қилди. Судан ҳам ўша давлатлардан биридир. Бу кичик давлатлар мустамлакачилар манфаатига хизмат қиладиган тобе вужудлар бўлиб, улар устида мустамлакачи кучлар ўртасида доимий кураш кетмоқда. Бу курашда мустамлакачининг асосий қуроллари юртимиз Қуролли кучлари раҳбарлари, қўзғолончи ҳаракатлар ва очиқ ёки яширин ҳолдаги секуляр сиёсий доирадир. Мустамлакачининг қўл остида бўлган бу қуроллар ўзлари устидан ҳам ҳақиқий суверенитетга эга эмас экан, улар бошқараётган юрт қандай қилиб ҳақиқий суверенитетга эга бўлсин?!

Иккинчидан: адаштириш кофир мустамлакачининг энг хавфли қуролидир. Шу сабабли улар душманни дўст қилиб кўрсатмоқда ва бу душман ҳар бир давлатнинг ички ишларига ҳамда халқнинг ҳаётига бурнини суқмоқда; бир вақтнинг ўзида эса қардошни душманга айлантириб, унга қарши қотиллик машинасини ишга солмоқда. Шу боис душман элчилари ва вакиллари «юрт ва халқ манфаатини кўзлайдиган дўстлар» деган баҳона остида юртимиз майдонида эркин ҳаракат қилиб, ўз манфаатларини амалга оширишга интилишмоқда.

Учинчидан: бундай шароитда ақлли одам бу юртда суверенитет ҳақида қандай қилиб сўз юритиши мумкин?! Ахир Судан муаммолари БМТнинг барча агентликларида, айниқса Хавфсизлик Кенгашида, шунингдек, Африка Иттифоқи, Араб давлатлари Лигаси, IGAD, ана шу «Тўртлик», қўшни давлатлар ва ҳатто ALPS коалицияси доирасида муҳокама қилинаётган бўлса. Қачон икки давлат раҳбари ёки икки давлат ташқи ишлар вазири учрашмасин — уларнинг суҳбати албатта Судан масалалари ва муаммоларига бориб тақалади. Шундай экан, биз суверенитет ҳақида гапира оламизми?! Орамизда бирорта ақли расо киши қолмадими?!

Тўртинчидан: Халифалик йўқлиги туфайли суверенитет тушунчаси юртимиздан йўқолди. Энди у фақат кофир мустамлакачининг қуроллари – малай ҳукмдорлар ва сиёсатчилар томонидан тилга олинмоқда. Бу малайлар эса ўз хўжайинларининг манфаатларига зид бўлган лойиҳаларга тўсиқ қўйиш учун «суверенитет»ни баҳона қилиб тилга олишяпти. Бироқ қачонки хўжайинларидан жинояткорлик режаси келса, уни «мамлакат ва аҳолининг манфаатига ғамхўр дўстлар» деган ниқоб остида осонликча амалга оширмоқдалар!

Бешинчидан: ожиз давлатларда уруш оловини ёқаётганлар – мустамлакачи кофирлар, хусусан капиталистик дунё етакчиси Америкадир. Мустамлакачилар урушларни бошқаришни ўз манфаатларига хизмат қилдириш воситасига айлантиради, ожиз халқларнинг манфаатлари эса улар учун мутлақо аҳамиятсиз ҳисобланади. Бунинг натижасида мустамлакачилик янада мустаҳкамланиб, давлатларимиз парчаланиб кетмоқда. Шу боис ўз халқини сотган хоин малайдан бошқа ҳеч ким ўз юрти ишларига аралашиш учун кофир мустамлакачини ёки унинг минтақадаги малай давлатларини чақирмайди. Демак, ҳар қандай ёт кучдан ёрдам сўраш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш билан тенгдир.

Олтинчидан: халқаро муносабатлар ўзаро тенглик ва баробарлик асосида қурилиши керак эмасми?! У ҳолда нега Судандаги ҳукуматларимиз билан ана шу давлатлар ўртасидаги муносабатларда тенглик ва баробарликни кўрмаяпмиз?! Ахир улар ўз элчиларини юртимизга юбориб, озиқ-овқат, кийим-кечак, ичимлик суви, дори-дармон, таълим каби ҳаётимизнинг майда-чуйда масалаларини ҳам, ҳатто Фашир шаҳри қамалини ҳам ҳукмдорларимиз билан муҳокама қилмоқда-ку! Масалан, «Sudafaks» сайтининг хабарига кўра, 2025 йил 10 сентябр куни Комил Идрис билан Британиянинг махсус вакили Ричард Кроудер ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда Кроудер «ҳозирда Британиянинг устувор йўналишлари Фашир шаҳрида отишмаларни тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдамларининг фуқароларга тўсиқсиз етказилишини таъминлашдан иборат», деб таъкидлади. Шу билан бирга, у Лондоннинг Суданда тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини қатъий тасдиқлади. Бундай хабарларни қулоқларимиз эшитишга одатланиб улгурди. Сиёсий доирада эса бу ҳолатни қоралаётганлар йўқ, аксинча айримлар уни аралашиш эмас, балки ютуқ сифатида баҳоламоқда. Аммо Бурҳон ўз вакилини юбориб, Британия бош вазири билан ўша юртнинг ички муаммоларини муҳокама қила оладими? Қўлидан келадими? Албатта, йўқ! Шунинг ўзиёқ бизга иккиюзламачи эмас, балки ҳақиқий суверен давлат зарурлигини яққол кўрсатиб турибди.

Еттинчидан: Америка Судан масаласида ўзига рақобат қилаётган бирор кучни сезиши биланоқ ҳаракатга ўтади. Шу боис у «Тўртлик» баёнотини чиқартирди ва ортидан ўз махсус вакилини Африка Иттифоқига юборди. 2025 йил 18 сентябрда «Ал-Жазира нет» сайти хабар қилганидек, Америка президентининг Африка ишлари бўйича катта маслаҳатчиси Масъад Булус Суданга оид «Тўртлик» механизми бошқа ташаббусларни қўллаб-қувватловчи минбар сифатида хизмат қилишини, бироқ уларнинг ўрнини босмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, у Африка Иттифоқи Судан инқирозини ҳал этишда ҳамон асосий томон бўлиб қолишига қатъий урғу берди. Масъад Булус Аддис-Абебада Африка Иттифоқи комиссияси раиси Маҳмуд Али Юсуф билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида шундай маълумот берди: «Тўртлик» бошқа майдонлар билан биргаликда параллел тарзда фаолият юритмоқда ва муайян ижобий натижаларга эришган. Айниқса, аниқ вақт жадвалларини ўз ичига олган ислоҳот йўл харитаси эълон қилинганидан кейин бу натижалар янада яққол кўрина бошлади. Афтидан, Америка «Суданликларнинг ўзаро мулоқоти» чақириқларини тўсиш ниятида. Чунки Британиянинг одамлари бу мулоқотни ўзларининг «Троя оти»га айлантириб, «Сумуд» орқали ўз малайларини Судан сиёсий саҳнасига қайта киритишни кўзламоқда. «Муҳаққиқ» сайти хабар қилишича, Миллий ҳаракат кучлари раҳбари доктор Тижоний Сисий келаси 6 октябрда Аддис-Абебада Африка Иттифоқи раҳнамолигида ўтказилиши режалаштирилган «Суданликларнинг ўзаро мулоқоти»га тайёргарлик йиғилишларида миллий кучларнинг иштирок этиши қийин эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, суданлик миллий кучлар Африка Иттифоқи томонидан тақдим этилган бу чақириқнинг ўзи ва унинг шакли юзасидан жиддий эътирозларга эга. Шубҳасиз, бу ҳолат юртимизнинг халқаро кураш майдонига айланиб қолганининг энг яққол далилидир!

Эй сиёсий ва ахборот майдонларида фаолият юритувчи азизлар!

Биз рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга муҳтожмиз. Рошид Халифалик сиёсий муҳитни мунофиқлар ва малайлардан тозалайди, кофир мустамлакачи Ғарбнинг – капиталистик системаси ва манфаатпараст менталитети билан бирга – нуфузини юртимиздан бутунлай супуриб ташлайди. Шу орқали биз фақат Аллоҳга бўлган ҳақиқий ибодатнинг таровати ва бандаликнинг ҳақиқий маъносини ҳис этамиз ҳамда суверенитет (қонун ишлаб чиқиш ҳуқуқи) фақат шариатники бўлган ҳаётда яшаймиз. Бу давлатни иззат ва шарафимизни қайта тиклайдиган мардлар бошқаради; шунда биз яна инсоният орасида энг хайрли Уммат мақомига қайтамиз. Шу боис, келинг, эй биродарлар, шу йўлда фаол бўлиб, амал қилувчи, даъват этувчи ва хушхабар етказувчи сифатида ҳаракат қилайлик. Зеро, дунё ва охиратнинг икки яхшилиги мана шу ишдадир.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»   [Анфол 24]

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

0
0

Related posts:

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг 2025 йил 19 июл, шанба куни Порт-Судан шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қилган «Ислом ва унинг Халифалик давлати соясидагина умид бағишлайдиган ҳукумат бўлиши мумкин» номли нутқи Судан халқига мурожаат
TagsИброҳим Усмон Абу ХалилҲизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жазоир ҳукмдорлари масжидлардаги жума хутбалари мавзуларини белгилаб беришга киришди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўтмишга ва хозирги воқеликка назар ташласак…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳалабни вайрон қилишларига қарамай у албатта қайта оёққа туражак

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 27.09.2025

    МАГАТЭ – Америка қўлидаги мустамлака қилиш қуроли

  • 27.09.2025

    Америка ўз зўравонлигини очиқ намоён қилмоқда, ҳукмдорлар эса унинг мустамлакачилик лойиҳаларига бўйсунмоқда

  • 27.09.2025

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Тўртлик баёноти ва йўқотилган суверенитет» номли матбуот анжуманидаги нутқи

  • 27.09.2025

    Шаҳид қаҳрамон Абдулмутталиб Қайсийнинг амалиёти араб ҳукмдорларининг ёрдамсиз ташлаб қўйишига қарамай, Умматнинг яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлагунга қадар уларга қарши жанг қилишдаги қатъиятини яна бир бор тасдиқлади

  • 26.09.2025

    Ўзбекистон узра ҳукмронлик учун кураш

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/