| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • Амир идораси аъзоси устоз Аҳмад Бакр (Абу Усома) вафоти мунсабати билан

      14.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      14.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      31.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      24.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.08.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      03.08.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МАГАТЭ – Америка қўлидаги мустамлака қилиш қуроли

  • Америка ўз зўравонлигини очиқ намоён қилмоқда, ҳукмдорлар эса унинг мустамлакачилик лойиҳаларига бўйсунмоқда

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Тўртлик баёноти ва йўқотилган суверенитет» номли матбуот анжуманидаги нутқи

  • Шаҳид қаҳрамон Абдулмутталиб Қайсийнинг амалиёти араб ҳукмдорларининг ёрдамсиз ташлаб қўйишига қарамай, Умматнинг яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлагунга қадар уларга қарши жанг қилишдаги қатъиятини яна бир бор тасдиқлади

  • Ўзбекистон узра ҳукмронлик учун кураш

  • Марказий Осиё ва Афғонистон: рақобат майдонидаги зиддият

  • Яҳудийлар ўз қўллари билан ўзлари учун гўр ковламоқдалар, бироқ малай ҳукмдорлар Умматнинг уларни дафн этишига тўсқинлик қилмоқда

  • Эй мусулмонлар! Ғазо аҳолисини улар бутунлай йўқ бўлиб кетишидан олдин қутқаринг!

ХОС МАВЗУЛАР
Home›ХОС МАВЗУЛАР›Ҳизб ут-Таҳрир – вақт синовидан ўтган изчил Исломий гуруҳ

Ҳизб ут-Таҳрир – вақт синовидан ўтган изчил Исломий гуруҳ

By htadmin
23.08.2023
1105
0
Share:

Ҳизб ут—Таҳрир – вақт синовидан ўтган изчил Исломий гуруҳ

Радикаллашувга Европа назари

Исломизм, терроризм ва радикаллашув бўйича тадқиқотчи Элиза Орофино Европа ОАВларининг бири ЕЕR газета-журналига берган интервьюсида бизга Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳи, унинг келиб чиқиши, қолдираётган меъроси, олтмиш йилдан кўпроқ вақт мобайнида барқарор қолаётгани ва изчил ўсишда давом этаётгани сабаблари ҳақида тўлиқ маълумот берди.

Элиза Орофино 2009 йилдан бери ушбу мавзуларни тадқиқ қилиб келади. Мельбурн университетида исломшунослик бўйича докторлик диссертациясини тамомлагандан сўнг, Элиза Орофино 2018 йил октябр ойида Англиядаги RUSKIN университетининг PIER дастурига илмий тадқиқотчи сифатида қўшилди. Унинг сўнгги 2019 йилда чиқарилган нашри – “Ғарбда “интеллектуал” радикалларни тадқиқ қилиш” чоп этилди. Қуйида унинг билан бўлиб ўтган интервьюдан лавҳалар келтирилади:

ЕЕR: “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг Ғарб жамиятига таҳдиди ҳақида китоб ёзишга сизни нима илҳомлантирди? Ўзингиздаги фикрлаш жараёни ва бу мавзуга чуқур киришиш ҳақидаги қарорга қандай қилиб келганингизни бизга айтиб бера оласизми?

Элиза Орофино: Мен “Ҳизб ут-Таҳрир”ни ижтимоий нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, ўта жозибадор гуруҳ, деб топдим. Бу – энг узоқ умр кўрган ва бугунги кунда ҳам фаол бўлган Халқаро нодавлат АCТОR (википедия actor – дунё сиёсатининг дунёда бўлаётган жараёнларга таъсир ўтказа оладиган иштирокчиси), сифатида ўзини намоён қилган гуруҳдир. Бошқа кўплаб Исломий гуруҳлар сингари “Ҳизб ут-Таҳрир” 1953 йилда Фаластиндаги Британия ва умуман Ғарб таъсирига қаршилик ва адолат учун норозилик сифатида вужудга келган. Бироқ бошқа кўплаб Исломий гуруҳлардан фарқли ўлароқ “Ҳизб ут-Таҳрир” ҳеч қачон асосий масалалар бўйича ўз позициясини ўзгартирмаган. Масалан, аниқ мақсадларга эришиш ва жараёнларда сиёсий жиҳатдан иштирок этиш учун зўравонликдан фойдаланмаслик. Бу изчиллик вақт ўтиши билан ушбу гуруҳга юқори даражадаги ишончлиликни таъминлади ва бутун дунё бўйлаб мусулмонларнинг муайян қатламлари (асосан ёш зиёлилар) учун унинг жозибадорлигини оширди.

EER: Китобингизда сиз “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг икки томонлама тузилиши ҳақида гапиргансиз, яъни авваламбор, шахслар мафкурани ўзлаштиради ва уни ўзининг гуруҳи ичидаги ноёб ижтимоий муҳитга мослаштирган ҳолда амалга оширади. Иккинчидан, Ғарб қадриятлари ва империализмга қарши бўй чўзаётган жамоий куч ҳақида айтиб ўтгансиз. Ушбу “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг тузилмаси ҳақида батафсилроқ тўхтаб ўта оласизми ва бу сифатлашингизни қувватловчи мисол келтира оласизми?

Элиза Орофино: Менимча “Ҳизб ут-Таҳрир” халқаро ташкилот сифатида ўнлаб йиллар давомида аъзоларининг содиқлигини маълум бир етакчи (шахс) ва “LoGlo strategiyasi”га эмас, балки “АҚИДА” (доктрина)га асосланган ҳолда ўрнатишда жуда муваффақиятли ишни амалга оширди. Гуруҳга расман мансуб бўлишдан олдин барча “Ҳизб ут-Таҳрир”га қўшилаётганлар Шайх Тақиюддин Ан-Набҳоний (гуруҳ асосчиси)нинг китобларини гуруҳ қабул қилган китоблар сифатида ўрганишлари ва улар билан танишишлари шарт. Гуруҳга қабул қилинганлар одатда икки йилдан кўпроқ вақт давомида “АҚИДА”нинг асосий элементларини ўрганишади ва гуруҳнинг барча асосий позицияларини қабул қиладилар. Ақидани тушуниш ва қабул қилиш “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари учун ўз-ўзидан куч беради ва шахс билан гуруҳ ўртасида воситачиларсиз мустаҳкам алоқаларни ўрнатади. Бирор киши “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг тўлиқ аъзосига айланганида, у гуруҳни унинг ҳозирги амири ёки бошқа аъзолардан мустақил равишда ўз ҳаётининг муҳим қисми эканлигини тўлиқ тан олади. Аъзолар одатда ташкилот сафидаги ўз фаолиятини узоқ йиллар (балки бутун ҳаёти бўйлаб) давом эттирадилар, чунки “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг “АҚИДА”си (мафкураси) аъзолари учун шахсий даражада муҳим ва мусулмон шахс сифатидаги диний мажбуриятларининг бир қисмидир. Саволнинг иккинчи қисмига келсак, “АҚИДА”ни (мафкурани) дастаклаш учун гуруҳ ўз аъзоларини маҳаллий воқеаларни, уларнинг глобал позициясини ўз мақсадларига кўра талқин қилиш учун барча манбалар билан жиҳозлайди. Мен буни “LoGlo strategiyasi” деб атайман, иккита атама – “маҳаллий” ва “глобал”.

“Ҳизб ут-Таҳрир” бўлинмалари маҳаллий муаммолардан миллий ҳокимиятни танқид остига олиш учун туртки сифатида фойдаланади ва бир вақтнинг ўзида “Халифалик”ни ҳукуматнинг энг яхши модели сифатида кўтаради. Ўнлаб йиллар давомида Ҳизб ут-Таҳрир масъулият, қонунийлик ва қонун устуворлиги йўқлигини таъкидлаб, шахсларни маҳаллий ҳукуматларга қарши қайраш учун маҳаллий шикоятлардан фойдаланиб келади.

ЕЕR: Сиз ўзингизнинг китобингизда “Ҳизб ут-Таҳрир” олтмиш йилдан кўпроқ вақт давомида Ғарб низомига қарши мафкуравий курашни давом эттириб келмоқда, чунки у бу тузумни ғайриисломий ва мусулмонлар учун хавфли деб белгилади, дея таъкидлайсиз. Бу жуда қизиқ, негаки, кўп радикал гуруҳлар вақт ўтиши билан ўзларининг тактикасини замон ва геосиёсий муҳитга қараб ўзгартириб юборишди. Сизнингча, нега “Ҳизб ут-Таҳрир” ўзининг доимий йўналиши ва миссиясини барқарор сақлаб келяпти, шунингдек унинг узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган фаоллигини нима билан изоҳлайсиз?

Элиза Орофино: Мен ўз китобимда, 1953 йил бошидан буён ва 45 дан ортиқ мамлакатларда “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг глобал характерга эга бўлган ҳаракатлари учун учта ўзига хос мотивини аниқладим:

1) Халифаликни диний мажбурият сифатида кўриши;

2) Халифалик ғояси умматнинг таназзулини тўхтатишдаги ягона йўл деб билиши;

3) Ислом Давлатини қайта тиклашга оламий чақириқ олиб бориши.

“Ҳизб ут-Таҳрир”нинг ўзига хослиги, асосан гуруҳнинг изчиллиги билан белгиланади, унинг мақсадлари, услуби ва мотивларининг ўзгармаслиги билан намоён бўлади, бу нафақат юқори даражадаги барқарорликни билдиради, балки “Ҳизб ут-Таҳрир” ёқлаб чиқаётган ХАЛИФАЛИК ҳақида аниқ тасаввурни ҳам беради. Ушбу элементлар гуруҳ учун унинг энг кучли томонлари бўлиб хизмат қилди ва “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг глобал Исломий фаоллик констекстида ишончли ва барқарор АCТОR сифатида намоён бўлаётгани сабабли қўлга киритган жозибадорлик қобилияти орқали ўзининг сафига янги аъзоларни жалб қилишга ёрдам беради.

Ўйлайманки, асосий мафкуравий нуқталарда (масалан, сиёсий иштирок ва зўравонликдан фойдаланмаслик) ва ҳаракат усулларида мослашувчанликнинг йўқлиги – бошқа Исломий нодавлат АCТОRлар билан солиштирганда – “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг асосий фарқланадиган жиҳатидир. Шунинг учун буни гуруҳнинг ўзига хослиги ва глобал мавжудлигини тавсифловчи асосий элементларидан бири, дейиш ҳам мумкин.

ЕЕR: Сиз “Ҳизб ут-Таҳрир” ўз тарғиботини тарқатиш ва издошларни жалб қилишнинг асосий афзаллиги – бу каби материаллар улар фаолият юритаётган Ғарб давлатлари тилида ёзилганлиги ҳамда ушбу жиҳат уларни кекса авлод имомлари ва мусулмон жамияти аъзоларидан ажратиб туришини таъкидлайсиз, одатда улар ўзлариниинг келиб чиқиш тилида мулоқот қилишади. Бу ҳақида батафсилроқ тўхталиб, нега бу тактика анъанавий Ислом жамоалари муваффақиятсизликка учраган Ғарб мамлакатларида истиқомат қилувчи мусулмон ёшлар қалбини ва онгини забт эта олганини тушунтириб бера оласизми?

Элиза Орофино: Ғарбдаги мусулмон диаспораларни тадқиқ қилиш хулосалари шуни кўрсатдики, Ғарбдаги ёш мусулмон авлодларнинг, айниқса бошқарув лавозимларига ва бошқарувда муҳим бўлган ишларга қабул қилинмасликлари. Бундан ташқари, Ғарбдаги мусулмон ёшларининг тилни билмасликлари ҳам анъанавий Исломий жамоатларга қўшилишларига тўсиқ бўлаётган омиллардан ҳисобланади. Ёшлар ҳар доим ҳам арабчада ёки ўзининг она тилида эркин сўзлаша олмайди, бу уларнинг Исломни чуқурроқ ўрганишлари ва диний маросимларда қатнашишларига катта тўсиқ бўлиб келмоқда. Аксинча, Ғарбда фаолият юритаётган “Ҳизб ут-Таҳрир” каби радикал Исломий гуруҳлар ўзлари фаолият юритаётган Ғарб давлатлари тилидан фойдаланиб, диний маълумотлар ва баёнотларни тарқатадилар, Қуръон таълимотларини ташкил қиладилар ва бу эса аслида Ғарбдаги аксарият ёшларнинг она тилидир. Шунинг учун диний манбалар ва нутқлардан фойдаланиш имконияти каби Исломий гуруҳлар учун ўз фаолиятини асосан мамлакатлари тилида олиб борадиган кекса иммигрантлардан ташкил топган анъанавий Исломий гуруҳларга нисбатан устунликни таъминлайди. Қолаверса, “Ҳизб ут-Таҳрир” каби радикал исломчилар, айниқса, ижтимоий адолат билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишлари, ўзларини умматнинг ҳимоячилари сифатида намоён этишлари ва бутун дунё мусулмонларини ҳимоя қилиш учун Халифаликни тиклашни хоҳлашлари, айниқса жозибадор Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ўзларини Ислом дини фарзлари ва ваҳйлари бўйича “омманинг тарбиячиси” сифатида кўрсатишлари – буларнинг бари уларни мусулмонлар кўзи олдида нуфузли ва тақводор қилиб кўрсатади.

ЕЕR: Сиз Ғарб жамиятларида яшовчи одамлар баъзан радикаллашувга интилишларини китобингизда тушунтирар экансиз, Ғарбдаги иккинчи ва учинчи авлод мусулмонлари ота-оналаридан кўра кўпроқ ўзгача диний озуқа ва ўзига хосликни излашларини эслатиб ўтгансиз. Кейин бу одамлар диний ва илмий билимларни ўрганиш ва изланишга киришадилар. Ушбу жараёнда улар ўзларининг ота-оналари яшаб келган ҳамда ҳукмрон Ғарб маданиятидан фарқ қилувчи овозалар, тушунчаларни эшитишга очиқ туришади, дейсиз. Ушбу жараён ҳақида тўлиқроқ ва умумий мисоллар билан айтиб бера оласизми? Қандай қилиб бу каби инсонлар “Ҳизб ут-Таҳрир”га мойил бўлиб қолишларини тушунтириб берсангиз?

Элиза Орофино: Қайси авлод ёки миллатга тегишли бўлмасин, одамлар барибир муайян диаспорага мансуб бўлади. Улар икки ўт орасида, икки хима-хил маданиятлар, динлар ва ижтимоий моделлар орасида яшайдилар. Бу хилма-хиллик кўпинча инсон ҳаётида фойдали бўлади, лекин аксинча бўлиб, уларнинг радикаллашувига олиб борувчи механизмга айланиши ҳам мумкин. Шу соҳага тегишли тадқиқотлар, Ғарбда яшаб келаётган ёш мусулмонлар бир-бирига қарама-қарши бўлган икки қадриятлар ўртасида, Ғарбона ва Исломий яшаш тарзи орасида яшаб келаётганини кўрсатмоқда. Бундай одамлар ўзининг кимлигини билиш, қайси маданиятга тегишлилигини аниқлаш синдромига дуч келишади. Масалан, мусулмон бўла туриб Ғарб жамияти фуқароси бўлиш – мана шу номутаносиблик экстремистик гуруҳларнинг, жумладан “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг кучли томонларидан бири ҳисобланади. Бу диний, миллий, маданий ва ижтимоий қарама-қаршиликлар кураши инсоннинг ички оламида айни чўққисига чиққанда, ушбу гуруҳлар ягона ечим сифатида ўзларининг қарашларини тақдим қилишади. Ўзлигини аниқлаш кризисига дуч келган инсонлар экстремистик гуруҳларнинг бенуқсон нишонига айланишади, чунки бу гуруҳлар воқеликни талқин қилишнинг ўзига хос схемалари билан ҳаётга комплекс ёндашувни таъминлайди, одамларга ҳаётда яшашдан мақсади, хавфсизлиги ва мансублик ҳиссининг ечимини беради.

ЕЕR: Китобда сиз “мусулмон паранояси ҳикояси” ва “неоколонизация аргументи” ҳақида гапиргансиз. Сиз ушбу ҳикояларни батафсилроқ ёритиб, бу даъволар “Ҳизб ут-Таҳрир” мафкураси учун қанчалик ажралмас ва улар ўз сафдошларини кўпайтиришда қанчалик самарали эканлигини тушунтириб бера оласизми?

Элиза Орофино: Глобал миқёсдаги “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг асосий даъволаридан бири шундаки, Ғарб (яхлит бузуқ давлатлар тизими сифатида) Умматга (мусулмонлар глобал жамиятига) қарши урушида фаол қатнашмоқда, бу эса уларни бутунлай бўйсундиришга ва ғарблаштиришга қаратилган. “Ҳизб ут-Таҳрир” давлат томонидан қўллаб қувватланадиган, Муҳаммад ﷺга юборилган Ислом динидан узоқда бўлган “ислом дини” версиясини тарғиб қилиш билан шуғулланувчи Ғарб тизими, ўз ғоясини тинимсиз тарқатади ҳамда мусулмонларни маданий жиҳатдан ўзига бўйсундиради ва уларни асосий Ғарб жамиятидан узоқда бўлган, “гумонланувчилар жамоасига” киритади, деб мусулмонларга ўзининг қарашларини тарқатади. Шунингдек, Ғарб давлатлари ҳали ҳануз Яқин Шарқда турли воситалар – ҳарбий, молиявий, иқтисодий, маданий ва хавфсизлик келишувлари ва турли лойиҳалар орқали ўз нуфузини сақлаб келаётганини урғулайди. Бундай даъволар таъсирига тушган Ғарбдаги мусулмонлар, ўзларининг биродарлик ҳиссидан маҳрум бўлаётганларини ҳис қиладилар. Оқибатда уларнинг баъзилари ўзларининг келиб чиқиш жамоаси(Уммат)га бўлаётган ҳужумларга қарши туриш мақсадида шундай радикал гуруҳларга қўшилиб бормоқдалар.

ЕЕR: Сиз китобингизда “Ихвонул-муслимийн”, “Жамоат ул-Исломийя” ва “Ҳизб ут-Таҳрир” ғоялари ўртасидаги ўхшашликларни мисол қилиб келтиргансиз. Масалан, учала гуруҳ ҳам миллий ва оламий бошқарув учун энг яхши низом бу – Шариат, деб ҳисоблаши. Бу учала гуруҳларнинг ўртасидаги асосий ўхшашлик ва фарқларни бизга ажратиб бера оласизми?

Элиза Орофино: “Ихвонул муслимийн” ҳам, “Жамоат ул-Исломийя” ҳам – бу иккаласи аввалги Исломий уйғониш гуруҳлари. “Ҳизб ут-Таҳрир” билан кўп ўхшашликлари бор. Масалан, уларнинг асосчиларини тарихи, уларнинг Умматни бузғунчи кофирлардан озод қилишни хоҳлашлари ва Ғарб душман, деган бир хил тушунча. Лекин  “Ихвонул муслимийн” ва “Жамоат ул-Исломийя”дан ўзининг тариқати ва Халифаликни икир-чикиригача кўра билиши ҳамда вақт давомидаги изчиллиги ва ўзига хос бўлган хусусиятлари билан қаттиқ ажралиб туради. У ўзининг улуғворлигини бутун дунё бўйлаб ёйиб келмоқда. “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг бу иккала гуруҳдан асосий фарқи – у ҳар доимгидек ўзгармас бўлиб келган “инкор қилувчи” позициясида собит туриши. Яъни ҳар доим, ҳар қандай кўринишда бўлган “ясама” демократик сиёсий низомларни инкор қилиб келган ва сайловларда овоз бериш ва иштирок этишни ўз аъзоларига қатъиян ман қилган. Аксинча “Ихвонул муслимийн” ҳам, “Жамоат ул-Исломийя” ҳам Ғарб сиёсатига “иштирокчи” ёндашувчилик йўлини қўллаб келмоқдалар. Сайловларда номзодларни илгари суриш учун лоббичилик, ташкилотчилик ва сиёсий партиялар яратиш орқали демократик тузум билан фаол иштирок этиш. Кўпчилик учун “Ихвонул муслимийн” ва “Жамоатул Исломийя” ҳанузгача глобал Умматни фаол ҳимоя қилиш учун идеал платформа бўлиб кўринса-да, “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг раддиячи муносабати, террор фаолияти билан шуғулланмасдан кофир тузумга кескин қаршилик кўрсатишни истайдиган Ғарбдаги мусулмонларга ёқади.

ЕЕR: Сиз Австралияда “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзоларидан бири билан олиб борган интервьюнгизда: “Кўп гуруҳлар Халифаликни тарғиб қилади. Лекин уларда Халифалик ўрнатилгандан кейин, у қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳеч қандай режа ва тасаввур мавжуд эмас. “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг нафақат режаси бор, балки унинг олдида Давлатнинг Конституцияси ҳам тайёр. Сизнингча бошқарув бўйича шундай батафсил “йўл харитаси” борлиги, кўплаб мусулмон давлатлари бу гуруҳни тақиқлаганининг асосий сабабларидан бирими? Зўравонлик, куч ишлатишни рад этишларига қарамай, мусулмон ва Ғарб дунёси ҳукуматлари айни шу сабабдан уларни ўзлари учун жиддий миллий таҳдид деб биляптими”, — деган саволни ўртага ташлайсиз?

Элиза Орофино: Менимча, “Ҳизб ут-Таҳрир” эга бўлган Халифаликнинг батафсил тасвири икки қиррали қиличга ўхшайди. Бир томондан, бу нарса гуруҳга мисли кўрилмаган ишончни беради ва бир қанча мамлакатлардаги мусулмон диаспора жамоалари орасида уларнинг жазибадорлигини оширади, чунки уларнинг пухта режаси борлиги яққол кўринади. Бошқа томондан эса, гуруҳ ташкил топган кунданоқ, жасорат билан бошқа кўринишдаги ҳар қандай бошқарув низомларига қарши эълон қилинган шафқатсиз раддия ва норозилик кайфияти аҳолисининг кўпи мусулмон бўлган мамлакатларда ҳам, Ғарбда ҳам давлат органлари ва ҳукуматлар билан зиддиятли қарама-қарши муносабатларни юзага келтирди. Менимча, Халифалик ўрнатиш бўйича аниқ режа борлиги кўпчилик мусулмон мамлакатларида “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг тақиқланишига олиб келган асосий элемент эмас. Аксинча, уларнинг маҳаллий ҳукуматларга қарши чоп этиб тарқатган баёнотлари, нутқлари ва оммавий чақириқлари либерал бўлмаган мамлакатларда “Ҳизб ут-Таҳрир”ни террорчи гуруҳ ва миллий таҳдид деб ҳисоблаб, шунчаки тақиқлашга ундади. Бу жараён Ғарб либерал дунёсида анча мураккаб бўлиб, у ердаги сўз эркинлиги гуруҳнинг ҳам онлайн, ҳам офлайн фаолияти учун қалқон вазифасини ўтайди.

ЕЕR: Сиз  “Ҳизб ут-Таҳрир” ўз сафини кенгайтиришга қаратган тарғибот ишларида зиёлиларга таянишини эслатиб ўтасиз, чунки “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг зиёлилардан иборат бўлган кичик гуруҳи журналлар, лекциялар ва оммавий чиқишлар орқали ўз ғоясини кенг қатламга етказа олди. Сиз ушбу стратегиянинг кучли томонларини кўрсатиб бера оласизми? Бу стратегия муваффақиятли бўлдими ва ўтган ўн йилликлар ичида ушбу стратегиядан оғишлар кузатилдими?

Элиза Орофино: Бу гуруҳ дастлабки даврданоқ доим ёрқин ақлияларга, зиёлиларга таяниб келган, чунки унинг асосчиси шайх Тақийюддин Набаҳонийнинг ўзи зиёлий ва ўта билимли инсон бўлган. Гуруҳнинг “уруғ экиш жараёни” – ҳалқалар, лекциялар ва маълумот бериш йиғинларига асосланган. Бу ерда инсон аввал ўзи кўтариб юрган тушунчаларига нисбатан шубҳалар билан қарай бошлайди ва “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг ғоявий тушунчалари билан янада яхшироқ ва чуқурроқ танишиб боради. “Уруғ экиш жараёни” деганимда, ушбу ташкилот ўз аъзоларига таълим бериш жараёнида уларга муайян қадриятлар ва қийматларни уқтириб боришини, ташкилот сақофатини назарда тутяпман. “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг бу амалиёти ўзгармасдир, худди  аксарияти мусулмонлар бўлган юртларда Халифаликни тиклашга қаратилган марказлашган ҳолда фикр бериш жараёнига ўхшайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтсак, иш бошида мусулмон зиёлиларидан иборат кичик бир гуруҳга хитоб қилди. Кейин улар ичидан мойил бўлганларга таълим бериб ўзининг ғоясини уқтирди. Бу зиёлилардан иборат биринчи гуруҳ ташкилотни ядроси бўлиб қолди. Сўнг бу гуруҳ жамиятга кирди. Унинг ишончидан фойдаланиб одамларни гуруҳнинг фикрат ва тариқати тўғри эканлигига иймон келтиришлари учун иш олиб борди. (Бу уларнинг ҳаракатланиш босқичи). Ваниҳоят, аҳолининг катта қисми “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг ғоя ва тушунчаларини қабул қилиб, уни қувватлай бошлаганида, бу ташкилот мусулмонлар ичида куч эгаларидан иборат бўлган юқори лавозимли шахслар ёрдамида мавжуд коррупциялашган ҳукуматларни қонсиз йўл билан ағдариб, Ислом Давлатини тиклайди. Мана шу режа ўзгармас бўлиб қолмоқда.

ЕЕR: Сиз ижод қилиб атама берган LoGlo стратегиясини тушунтириб берсангиз. Улар қандай қилиб маҳаллий ҳукуматларни танқид остига олганда, ички маҳаллий муаммолар билан оламий муаммоларни боғлаб беради? “Ҳизб ут-Таҳрир” кенг танилган минтақаларда ушбу стратегия янада кенг ёйилганми? Нима деб ўйлайсиз, нега бу стратегия натижали бўлиб чиқди? Қолаверса, ушбу стратегия ҳар қандай чегаралардан ташқарига чиқиб кетувчи кенг жамоатчилик ҳиссини берадими?

Элиза Орофино: Юқорида келтирганларимга қўшимча қилиб айтаманки, “LoGlo стратегияси” ўта муваффақиятли бўлиб чиқди, чунки “Ҳизб ут-Таҳрир” оламий ташкилот бўлиб, 45 дан зиёд мамлакатларда фаолият олиб боради ва шу кунгача бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилади, гапиради. Ҳақиқатдан ҳам бу – ҳар қандай чегара уни тўхтатиб қолишдан ожиз қолаётган ушбу ташкилотга мансублик ва бирдамлик ҳиссини беради.

Манбалар:

Ушбу интервьюда тилга олинган Э. Орофино қаламига мансуб китоб: https://www.taylorfrancis.com/books/mono/10.4324/9780429268892/hizb-ut-tahrir-caliphate-elisa-orofino

Интервью манбаси (ҳозирда ушбу сайт номаълум сабабларга кўра ишламаяпти):

https://eeradicalization.com/hizb-ut-tahrir-a-consistent-islamist-group-that-has-stood-the-test-of-time/

24.08.2023й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsElisa OrofinoРадикаллашувга Европа назариЭлиза ОрофиноҲизб ут-Таҳрир – вақт синовидан ўтган изчил Исломий гуруҳ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Британия ва Американинг Судандаги нуфуз кураши кучайган бир пайтда Судан бўйича ўтказилган Лондон конференцияси муваффақиятсизликка учради

  • МАҚОЛАЛАР

    Диний идоранинг криптовалюталар савдосига оид фатвоси ҳақида

  • МАҚОЛАЛАР

    S&P Global Ratings – суверен рейтинглар ортидаги АҚШ калтаги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 27.09.2025

    МАГАТЭ – Америка қўлидаги мустамлака қилиш қуроли

  • 27.09.2025

    Америка ўз зўравонлигини очиқ намоён қилмоқда, ҳукмдорлар эса унинг мустамлакачилик лойиҳаларига бўйсунмоқда

  • 27.09.2025

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Тўртлик баёноти ва йўқотилган суверенитет» номли матбуот анжуманидаги нутқи

  • 27.09.2025

    Шаҳид қаҳрамон Абдулмутталиб Қайсийнинг амалиёти араб ҳукмдорларининг ёрдамсиз ташлаб қўйишига қарамай, Умматнинг яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлагунга қадар уларга қарши жанг қилишдаги қатъиятини яна бир бор тасдиқлади

  • 26.09.2025

    Ўзбекистон узра ҳукмронлик учун кураш

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/