Руҳий тарбиянинг асл моҳияти…
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Руҳий тарбиянинг асл моҳияти…
Хурматли ўқувчиларимиз, ”руҳий тарбия мавзусида кам мақола чиқараяпсизлар, шу мавзуда ҳам тез – тез мақолалар бериб борсангиз яхши бўлар эди”, деб таклиф киритиб қолишди. Албатта холис фикр билдирилганда, биз ҳам бундай таклифларга ижобий ёндашиб, Аллоҳ қодир қилганича ушбу мавзуларни ҳам ёритиб боришга харакат қиламиз. Ва савол туғилади, руҳий тарбия деганда, хозирги мусулмонлар аслида нимани тушунишмоқда? Руҳий тарбиянинг асл маъноси нима? Руҳ нима ўзи?
Кўпчилик, Ҳизб ут – Таҳрирга холис бўлмаган мусулмон дўстларимиз, балки олим бўлиб танилган дўстларимиз, Ҳизбни танқид қилишда гапирадиган гапларидан бири, Ҳизб ут — Таҳрир асосий эътиборни фикратга ва сиёсатга қаратиб, руҳий тарбия мавзусига қарамайди деб таъна тошларини отишади. Аслида ҳам шундайми?
Шу ўринда “руҳ” хақида сўз юритсак.
Кўпчилик мусулмонларнинг тушунчасида “руҳий тарбия” деганда, мусулмон шахсни ахлоқ – одобга оид мавзудаги холатларни исломий чегараларга солишни, яъни инсоннинг қалбида пайдо бўлувчи, Исломга зид холатларни, Исломга мувофиқлаштиришни тушунади. Масалан хасад, риё, ёлғон гапириш, тухмат қилиш, ёмон гумон ва хоказо шунга ўхшаш амаллардан Исломий насихатлар билан тарбиялашни тушунилади. Ислом динида “руҳ” хақида турли муносабатлар бор, бу тўғрида Аллоҳ Таъоло, Қуръони Каримнинг “Исро” сурасида:
وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّن الْعِلْمِ إِلاَّ قَلِيلاً
“ Сендан руҳ ҳақида сўрарлар, сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир, бу хақида сизга жуда оз илм берилган” – деб айт”. (Исро — 85).
Бундан келиб чиқиб олимлар “руҳ”га турлича таърифлар беришган, бизнинг юртимизда тарқалгани, “Руҳ билувчи ва идрок қилувчи латийф бир нарсадир” – деган маъно билан тушунилади. Шундан келиб чиқиб, инсоннинг қалбида пайдо бўлувчи иллатларни Исломий қолипга солишни қалбни даволаш ёки руҳни даволаш дейилади.
Бу тўғрида Ҳизб ут – Таҳрирнинг фикри эса қуйидагича.
Инсон модомики ўзини мусулмон, деб хисоблар экан, унинг дунёқараши ҳам Исломий бўлишлигини тақозо қилади, яъни унинг дунёқарашида ҳаётнинг тасвирланиши, Ислом ақидасидан балқиб чиққан, ҳаётнинг ва инсоннинг ҳаётдаги ишларини асоси бўладиган Ислом фалсафасида гавдаланади. Бу ерга фалсафани аралаштирилишининг маъноси, мақсади, модданинг руҳ билан қоришуви, деган тушунчани онгга сингдиришдир. Айнан шу фалсафа Исломий ҳаёт тасвирининг асосидир.
Қисқароқ қилиб мақсадга ўтсак, инсоннинг амали бу – модда.
Инсон бир ишни, бу ишни қилиш ҳалолми ёки ҳаромми, деган нуқтаи назардан келиб чиқиб амалга оширишга чоғланган пайтида, ўзининг бу халол ёки ҳаром деган тушунчасини Аллоҳга боғлиқ нарса, деб идрок қилиши эса бу – руҳ бўлади.
Бунинг натижасида модданинг руҳ билан қоришуви хосил бўлади. Шунга биноан, мусулмон одамнинг амалларини юргизувчи омил Аллоҳнинг буйруқ ва таъқиқлари бўлади. Ва амалларини ушбу бурйуқ ва тақиқлардан четга чиқмай амал қилиб бориши унинг амалини руҳли бўлганини, яъни унинг руҳий тарбия топганини англатади.
Албатта, мусулмон одам, хар бир ишини Аллоҳнинг буйруқ ва таъқиқлари асосида юргизишидан кўзда тутган мақсади, олий ғояси, Аллоҳни рози қилмоқликдир. Ва буни умумий қилиб, “руҳий тарбия” десак бўлади, яъни биз айтмоқчи бўлганимиз, “руҳий тарбия” фақатгина қалбга оид бўлган, инсоннинг феъл – атвори, хулқидан келиб чиқадиган, яхши ёки ёмон ахлоқий сифатларни Исломий қолипга солиш эмас балки, мусулмон одам ҳаётининг хар бир онини Аллоҳнинг буйруқ ва таъқиқлари асосида қадам босмоғи учун харакат қилмоғидир. Ҳаётнинг хар бир онига эса, иқтисодий муомалалар, ижтимоий муомалалар, оилавий муомалалар, сиёсий муомалалар ва инсон ҳаётининг барча жабҳаси киради.
Бунинг учун эса сиёсат ҳам, иқтисод ҳам Исломнинг ўз бошқарувида бўлмас экан, қандай қилиб амалларни Аллоҳнинг буйруқ ва таъқиқлари асосига муносиб амалга ошириш мумкин? Мана шунинг учун Ҳизб ут- Таҳрир сиёсатни ҳам, иқтисодни ҳам мусулмонлар ўзларининг Исломи асосида бошқариши керак, деган фикрни олиб чиқди.
Демак Ҳизб ут – Таҳрир, фақатгина ахлоқ – одоб оламини ёмон сифатлардан тозалаш эмас, балки инсоннинг бутун ҳаётини Аллоҳнинг буйруқ ва таъқиқлари билан яшашни ва унга интилишни “руҳий тарбия” деб ҳисоблайди.
Мана шу ҳақиқий “руҳий тарбиядир”.
Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси Муслим
21.11.2013й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми