8 март ва у билан боғлиқ катта сиёсат ҳақида
8 март ва у билан боғлиқ катта сиёсат ҳақида
بسم الله الرحمن الرحيم
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни Ўзбекистонда коммунизм даврида нишонланганидек бугунги капиталистик тузум даврида ҳам муҳим кун сифатида нишонлаб келинмоқда. Айниқса, Шавкат Мирзиёев даврида 8 март санаси йил давомида оила ва хотин-қизлар масаласида амалга оширилган ишларнинг сарҳисоби кўриладиган ҳамда мавжуд сиёсатни юритишда жонбозлик кўрсатган аёл-қизларни орден, медал ва мукофотлар билан тақдирлаш ва уларни кенг жамоатчиликка ибрат сифатида намойиш қилиш кунига айланди. Ҳукумат оила ва хотин-қизлар муаммоларини гендер тенгликни таъминлаш орқали, яъни аёлларнинг нозик елкасига эркаклар зиммасидаги меҳнат мажбуриятини юклаш орқали ечишга уринмоқда. Эркаклар ўртасида ишсизлик кўрсаткичи тобора қўрқинчли даражага кўтарилаётган бир вазиятда, ҳукумат йилдан-йилга аёлларни меҳнат билан таъминлаш кўламини оширишга аҳамият қаратяпти. Ҳукумат бундай сиёсатдан ор қилиш ўрнига, ўтган йили 252 мингдан ортиқ опа-сингилларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитилгани билан фаҳрланмоқда! Табиийки, бундай сиёсат ва ташвиқотлар замирида муайян асос борлиги шубҳасиз. Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати мустамлакачи Американинг кучли таъсири остида бўлган БМТ ташкилотининг аёллар масалалари бўйича конвенциясини имзолаган. Мустамлакачи Ғарб тарафидан тузилган бундай дастурларни ҳукумат кўр-кўрона ҳаётга жорий қилмоқда. Бу битимда, давлат дастурларини қабул қилиш жараёнида гендер тенглик тамойилларини жорий қилиш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда қарорлар қабул қилишнинг барча даражаларида аёлларнинг тўлиқ иштирокини ва етакчилик қилиш учун тенг имкониятларни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ошириш бирламчи вазифа сифатида белгиланган. Фоизли қарзлар эвазига сиёсий эркини икки қўллаб Ғарбга топширган Мирзиёев ҳукумати эндиликда қил устида турган ҳокимиятини сақлаб қолиш учун мустамлакачиларнинг бирор талабини қолдирмай бажариб келяпти. Мана шу келишув аёл ва қизларни пойтахт ва шаҳарларда ётиб ўқиши ва ишлашига доимий равишда тарғиб қилишга ундаяпти. Энг даҳшатлиси, мусулмонлар юртида лезбиянка, трансгендер ва гейларни эмин-эркин фасод тарқатишига шароит яратяпти.
Мирзиёев ҳукумати Гендер тенглигини таъминлаш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ва сенат ҳамда маҳаллий кенгашлардаги депутат хотин-қизлар сонини тобора оширишга ҳаракат қиляпти. Бу билан чекланмай, 2020 йили илк маротаба Феруза Махмудовани босқинчи (Исроил) давлатига элчи қилиб тайинлади. Ўша йили Сенатнинг биринчи ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев туман ҳокими лавозимига аёлларни қидираётгани, муносиб номзодларни амалда синаб кўриши ҳақида айтганди. Шундан сўнг туман ҳокимлигига бирин-кетин аёллар тайинлана бошлади. Гендер тенглик назариясини тиқиштираётган Мустамлакачи Ғарб эса, ўзбек аёл-қизларини эркинликка олиб чиқишдан каттароқ мақсадни кўзлаяпти. Чунки аёл ёш авлод тарбиячиси, унинг эътиқоди, дунёқараши, ибодати, амали ва ахлоқи эртанги кунни, Уммат тақдирини белгиловчи асосий омиллардан ҳисобланади. Шунинг учун Ғарб аёл-қизларимизни давлатнинг мажбурий сиёсати билан муайян ўзанга, яъни демократик андазага солиш билан қисқа вақт ичида жамият муҳитини ва инсонлар ўртасидаги муносабатларни кескин ўзгартиришни мақсад қиляпти. Ғарбни ўзбек аёлларининг фикрий эркинлиги ҳам, ҳаётининг даражаси ҳам қизиқтирмайди. Америка етакчилигидаги Ғарб давлатларининг мусулмон ўлкаларида босқин ва террор уюштириб, қонхўр диктаторларни қўллаб келаётгани бунга яққол мисол бўлади. Ғарбни фақат Исломий фикрлар ва Шаръий қонун-қоидаларнинг йўқ қилиниши қизиқтиради. Агар мусулмонлар юртида Исломий муҳит тугатилса, мусулмонларни осонликча бошқариш ва бойликларини талон-тарож қилиш мумкин бўлади. Шунинг учун, Ғарб бугун Ўзбекистон ҳукуматидан Исломга мутлоқ зид бўлган нарсани, яъни бошқарув тизимига аёлларни тайинлашни талаб қиляпти. У бу билан чекланиб қолмай, яқин келажакда гейларни (аёлу эркагини) вазир, депутат ва ҳоким лавозимларига тайинлашни талаб қилса ҳайрон бўлмаймиз.
Барча тузумлар, жумладан Ислом ҳам илк оятлар нозил бўлишидан тортиб унинг даъвати дунё бўйлаб кенг қулоч ёйишида аёл зотидан дастак ва қувват олди. Унинг ҳукмлари ҳаёт майдонидан узоқлаштирилишида ҳам дин душманлари аёллардан фойдаланишди. Диний меъёрларимиз ва Исломий дунёқарашимиздан келиб чиққан қадриятларимизни парчалаш эвазига муслималарни бахтли қилишни иддао қилаётган демократия бузуқликнинг асосидир. Бу фасод тузумга асосан аёл-қизларнинг эътиқодини ўзгартириши, шармсиз кийиниши, хоҳлаган сўзини айтиши, тадбиркор аёл сифатида маҳрамсиз дунё кезиши ёки иш билан таъминланиши уларни бахтли қилмайди. Аллоҳ эса, Ислом орқали аёлларни шарафлади, жаннатни унинг оёқлари остида қилиб, унга гўзал муомила қилиб яшашни, унинг ҳақларини тўла адо этишни, Аллоҳнинг розилигини топишнинг шарти қилиб белгилади. Аллоҳ Таоло Ўзи яратган аёлнинг ҳилқатини яхши билгани учун унга халқни бошқариш вазифасини юкламади, балки унинг табиатига хос ишларни амр этди. Ўз ишида кечикмайдиган Роббимиз, Исломгина аёлга меҳр ва эътибор кўрсатишини ҳамда уни бахтли-саодатли қилиши хабарини берган. Шунинг учун Ўзбекистон ҳукумати ҳам Ғарбдан кўчирилган куфр тузумини ва бузғунчи дастурларини ижро қилишда оят ва ҳадислардан қурол сифатида фойдаланиб келяпти.
Аёлни фойдаланиладиган товар ва меҳнатга мажбурланадиган ишчи сифатида кўриб унга йилда бир кунни байрам қилиб бериш Ғарб одатидир. Мусулмонлар Исломини тиниқ англаб, унга тўғри амал қилишдан узоқлашгач, Ғарб дунёқараши, қонунлари ва маданиятидан таъсирлана бошлади. Уларнинг бошқарув низомини қабул қилиш, кофирларнинг одатлари ва яшаш тарзига тақлид қилишга олиб келди. Шунинг учун 8 март мусулмонлар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаса ҳам давлат бу кунни расмий таътил сифатида байрам куни қилиб белгилаган. Бугина эмас, 8 март Ўзбекистонда татбиқ қилинаётган гендер тенглик стратегияси учун, келажакда эса, Истанбул шартномаси ҳамда Исломий оила ва муслималарни бузишга қаратилган бир қатор дастурларга байроқ бўлиши шубҳасиз. Шунинг учун муслим ва муслималар Исломдан келиб чиқмаган ҳар қандай байрам ва удумларга қарши туришлари зарур. Ўзбекистон халқи мусулмон халқдир, агар улар бирор ишга ирода қилса нафақат ҳукумат, балки мустамлакачи давлатлар ҳам ҳеч нарса қила олмайди. Ҳавои нафсидан гапирмайдиган Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонлар учун фақат икки кунни Рамазон ва Қурбон ҳайити байрам эканлигини айтганлар. Бу ҳадис замирида чуқур ҳикмат ва маъно яширилган. Зеро, ҳаётнинг мувозанати ҳам, инсонларнинг бахт-саодати ҳам Илоҳий тузум татбиқи билангина амалга ошади.
﴿فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلاَ يَضِلُّ وَلاَ يَشْقَى + وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾
– “Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”. (Тоҳа:123-124)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
08.03.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми