| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

  • «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги

  • Икки ўт орасидаги энергетика

  • Ўзбекистон бойликлари Ғарб картелларига инъом этилмоқда

  • Давлатдан қарз олиш ҳукми

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Рубионинг Самарқанд ташрифи: АҚШ қураётган Марказий Осиёдаги критик минераллардан транскаспийгача бўлган мустамлакачилик занжири

  • Алиев режимининг ҳижобга қарши ҳужуми Америка ва яҳудий вужудига тобелигининг навбатдаги исбoтидир!

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
25.10.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Ҳокимга ҳужум – чорасиз қолган тадбиркорнинг сўнгги чораси

Хабар: Кўкдала ҳокимига ҳужум. Янги тафсилотлар. (ozodlikkanali 20.10.2026й)

Изоҳ: “Озодлик” радиосига кўра, Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраевга 14 октябр куни маҳаллий тадбиркор томонидан ўткир тиғли қурол билан оғир жароҳат етказилган. Манбаларга кўра, оғир жароҳат олган ва кўп қон йўқотган ҳокимнинг аҳволи оғирлиги сабабли, Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Германияга даволаниш учун олиб кетилган. Ушбу ҳодиса юзасидан 62 ёшли тадбиркор Б.Я.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса-да, маҳаллий ва республика расмийлари воқеани жамоатчиликдан сир тутишга ва ахборотни яширишга уринмоқда. Ушбу манзара ўзбек режими сиёсатининг оддий халқ манфаатларига хизмат қилмаслигини яққол намоён қилади. Бир томонда, режим мустамлакачи давлатлардан келаётган инвесторларга ерлар, тайёр инфратузилма, имтиёз ва қулайликлар яратиб бераётган бўлса, бошқа томонда, маҳаллий тадбиркорларга нисбатан хонавайрон қилувчи “снос”лар, таҳдид ва зулм билан муомала қилмоқда. Чет эллик капиталистга қуллуқ қилиб, ўз фуқаросини хорлаш ва мулкини тортиб олиш режимнинг туб моҳиятига айланиб бўлди. Аслида, Ўзбекистонда фуқаролар ва тадбиркорларнинг шахсий мулкига давлат ва ҳокимлар томонидан тажовуз қилиниши, ноқонуний “снос”лар ва мулкни тортиб олиш ҳолатлари илк бор кузатилаётгани йўқ. Илгари Яккабоғда ҳоким ўринбосарининг тадбиркор дўконини бульдозер билан бузишга уриниши ва тадбиркор уни ёқиб юборгани каби кўплаб воқеалар режимнинг мулк дахлсизлигини оёқости қилиш сиёсати одатга айланганини кўрсатади. Кўкдалада юз берган ушбу қуролли ҳужум эса йиллар давомида тўпланиб келган адолатсизлик, тазйиқ ва зулм остида эзилган халқнинг сабр косаси тўлиб бораётганидан ва одамларнинг зулмга қаршилик кўрсатиш даражасига келиб қолганига бир ишора бўлиши ҳам мумкин. Зеро, ҳокимга қарши журъат қилиш фақат бир шахсга эмас, балки мавжуд ҳокимиятга қарши чиқиш сифатида баҳоланади. Айнан шу сабабли режим ушбу ҳодисанинг мазмун-моҳияти ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишига бор имконияти билан тўсқинлик қилмоқда. Чекланмаган ваколатлар бериб қўйилган ҳокимга қарши оддий тадбиркорнинг бундай кескин қаршилиги жамиятда хавфли прецедент яратишидан ва аҳоли орасида оммавий норозилик кайфиятини уйғотишидан хавфсираётган режим ахборотни қаттиқ назоратда тутишга уринмоқда. Аммо ўзбек режими бир нарсани унутмоқда: ноҳақ ва адолатсиз бошқарувнинг умри қисқадир!

Рубионинг ташрифи ва 12 миллиардлик келишувлар

Хабар: 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. (daryo.uz 20.10.2026й)

Изоҳ: Унда президент Шавкат Мирзиёев, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳамда икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари иштирок этди. Тадбир якунида умумий қиймати қарийб 12 миллиард долларни ташкил этиши айтилган 54 та келишув ва истиқболли ташаббуслар тўплами шакллантирилди. Муҳим минералларни қайта ишлаш, энергетика, маълумотлар марказлари ва сунъий интеллект соҳаларини қамраб олган ушбу йиғилишда давлат раҳбари АҚШ инвесторлари учун “Plug and Play” тамойилидаги янги имтиёзли ёндашувларни эълон қилди ва 2035 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли ҳамкорлик дастурини таклиф этди. Самарқандда бўлиб ўтган бу йиғилиш АҚШ ва ўзбек режими ўртасидаги стратегик ва геосиёсий манфаатларнинг туташ нуқтасидир. Энг аввало, келишувлар марказида “муҳим минералларни ўзлаштириш ва чуқур қайта ишлаш” банди тургани алоҳида эътиборга молик. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон бой минерал ресурслари билан Вашингтон учун муқобил манбага айланмоқда. Тошкентнинг бу таклифи АҚШга ўзининг хавфсиз таъминот занжирини яратиш учун имконият яратади. Шунингдек, Хитойнинг минтақадаги таъсири тобора ортиб бораётган бир шароитда, АҚШнинг юқори даражадаги расмийлари ва йирик капиталининг Самарқандга келиши Вашингтоннинг Марказий Осиёни ташлаб қўймаслик ҳаракатини кўрсатади. Ўзбекистон эса ўз навбатида анъанавий равишда Москва ва Пекин таъсирида бўлган иқтисодиётини диверсификация қилиш, яъни Ғарб сармояси ва технологияларини олиб кириш орқали геосиёсий мувозанатни сақлашга уринмоқда. Тўғридан-тўғри 12 миллиард долларлик лойиҳалар ва “Plug and Play” каби мисли кўрилмаган имтиёзлар Тошкентнинг Ғарб инвестицияларини жалб қилиш учун ҳар қандай ён беришга тайёрлигини англатади. Қолаверса, АҚШ маъмурияти ва мулозимлари билан ўрнатилаётган бу каби яқин иқтисодий алоқалар ўзбек режимининг халқаро майдонда ўз ҳокимиятини Ғарб дастаги билан мустаҳкамлаш истагини кўрсатади. Аммо бу келишувлар асосан Америка манфаатига хизмат қилиши ойдек равшан бўлиб, халқимиз яна қўлида тешик тоғора билан қолаверади. Бунга фақат Исломни ҳокимият тепасига олиб келиш билан чек қўйиш мумкин холос.

Русларнинг Америкага асабий жавоби

Хабар: 2026 йилнинг 20 октябрь куни Россиянинг Тожикистонда жойлашган 201-гвардия ҳарбий базаси бўлинмалари 300 километрдан ортиқ тоғли йўлларни марш билан босиб ўтиб, Ўзбекистондаги «Термиз» полигонига етиб келди. (sputniknews.uz 20.10.2026й)

Изоҳ: Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, БТР-82А зирҳли транспортёрлари, “Урал” ва “КамАЗ” махсус техникаларидан иборат ушбу колонна 20-27 октябр кунлари ўтказиладиган “Ҳамкорлик-2026” қўшма тактик ўқув машғулотларида иштирок этади. Машғулотлар доирасида зарба берувчи дронлар, ер усти роботлари ва Ми-24 вертолётлари иштирокида ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш бўйича ўқув вазифалари бажарилиши режалаштирилган. Ушбу ҳарбий маневрларнинг эътиборли ва сиёсий аҳамиятга эга жиҳати шундаки, улар Самарқандда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокида ўтган “C5+1” вазирлар учрашуви ҳамда 12 миллиард долларлик АҚШ-Ўзбекистон бизнес форуми якунланганининг эртаси куниданоқ бошланди. Бироқ Россиянинг бугунги реал имкониятлари АҚШдек глобал империяга муносиб жавоб беришдан анча йироқдир. Аввало, Россия Украина уруши ботқоғига ботган заиф куч бўлиб, ҳатто ўз пойтахтини дронлардан ҳимоя қилишда ожизлик қилмоқда. Иккинчидан, Москва Вашингтон билан очиқ тўқнашувга киришишдан қаттиқ ҳайиқади. Учинчидан, АҚШга глобал майдонда жавоб бера олмаган Кремл ўз кучини Марказий Осиё каби заиф ҳудудларда намойиш этмоқчи бўлади. Самарқандда Тошкентнинг Вашингтон билан “стратегик шериклик”ни кенгайтиргани Кремлга “геосиёсий тарсаки” бўлди. Шу боис, Термизга оғир техника киритиш орқали Москва Тошкентни “қизил чизиқлар” билан қўрқитиб, мушакларини кўрсатмоқчига ўхшайди. Бу жараёндаги энг хатарли манзара – минтақа режимларининг “кўп векторлилик” номли ночор сиёсатидир. Мустамлакачи кучларга тобе раҳбарият бир кун Вашингтонга қучоқ очиб, стратегик минералларни гаровга топширса, эртаси куни Москванинг танкларини қарши олишга мажбур бўлади. Бу – заиф, мафкурасиз режимнинг бир нечта оч йиртқич кучлар орасидаги хатарли сарсонлигидир. Агар биз мусулмонлар Исломнинг тенгсиз мафкураси асосида бирлашмас эканмиз, жаҳон саҳнасидаги Америка ва Россия каби кофир мустамлакачи давлатларнинг сиёсий ўйинлари тахтасидаги оддий пиёда бўлишдан нарига ўта олмаймиз. Балки тақдиримиз фақат таъсирланувчи ва буйруқларни бажарувчи бўлган ўзбек режимининг “марҳамати”га қараб қолаверади.

“Раскрутка” яна бошландими?

Хабар: Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ризаева Наргиза Мирзақуловнанинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага йўллаган видеомурожаати кенг тарқалди. (karvonsaroyuz 20.10.2026й)

Изоҳ: Мурожаатда аёл 2008 йилда 18 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган турмуш ўртоғи Алиқулов Олимжон Хожиевичнинг жазо муддати тугашига оз вақт қолганда, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қайта сўроққа тортилаётгани ва унга нисбатан янги айбловлар қўйилаётганидан шикоят қилган. Наргиза Ризаеванинг таъкидлашича, турмуш ўртоғи 2008 йилнинг 9 июл куни яшаш хонадонидан олиб кетилган ва Бухоро шаҳрида ўтказилган суд ҳукми билан Жиноят кодексининг 159-, 244- ва 97-моддалари билан айбдор деб топилиб, 18,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Энди эса маҳкумнинг жазо муддати тугашига бор-йўғи 2 ой қолган бир вақтда, унга нисбатан яна Жиноят кодексининг 244-моддаси билан сохта айблов қўйилиб, қамоқ муддати яна бир йилга узайтирилмоқда. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келган илк йилларида золим Каримов давридаги репрессив сиёсат ва қамоқхоналардаги зулмларни танқид қилиб, ўша давр бошқаруви ва хавфсизлик тизими қилмишларини “ахлат тузум” деб атаган эди. Бироқ Олимжон Алиқулов ва у каби ўнлаб диний-сиёсий маҳкумларнинг тақдири шуни кўрсатадики, Мирзиёев ўзи “ахлат тузум” деб атаган ўша шафқатсиз ва репрессив давр сиёсатини давом эттирмоқда. Ҳокимият тепасидаги раҳбарият ўзгаргани билан, ўзбек режимининг Исломий даъватга нисбатан тоқатсизлиги ўзгармасдан қолмоқда. Жазо муддатини тўлиқ ўтаб бўлган, соғлиғидан ажралган мусулмонларни ҳам озодликка чиқармасдан, уларга яна қайта қамоқ муддати қўшиб берилиши режимнинг Ислом даъватчиларидан нақадар қўрқишини кўрсатади. Шу билан бирга, унинг диний муҳитни қаттиқ назоратда ушлаши ва эътиқодли мусулмонларни қамоқда сақлашда давом этиши ташқи кучлар – Америка ва Россия каби “хўжайин”ларини рози қилиш, уларнинг олдида “радикализм ва экстремизмга қарши курашмоқдамиз” дея ҳисоб бериш ва ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш мақсадига хизмат қилади. Ушбу аянчли ҳолат, токи, мусулмонларнинг ҳақиқий ҳимоячиси ва қалқони бўлмиш Рошид Халифалик давлати тикланмас экан, бу каби зулм ва адолатсизликлар давом этаверишини яна бир бор яққол кўрсатиб бермоқда.

Ўзбек режими очкўз Америка компанияларига кафолатли фойда ваъда қилмоқда

Хабар: Самарқандда ўтган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Америка бизнесига мурожаат қилиб: «Аниқ лойиҳа ёки муаммонгизни олиб келинг — иккисини ҳам қабул қилишга тайёрмиз», деди. (kun.uz 21.10.2026й)

Изоҳ: Ушбу йиғилишда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам иштирок этди. Саида Мирзиёева сўнгги ойларда юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга келганини қайд этиб, ҳар бир хорижий инвесторга бевосита мулоқот учун масъул шахс бириктирилишини, бизнес учун тушунарли қоидалар ва тезкор жавоб қайтариш механизми яратилганини таъкидлади. Ҳатто Жексон-Веник тузатиши тезроқ бекор қилиниши кутилаётгани айтилиб, Америка бизнеси учун энг қулай шароитлар кафолатланди. Вашингтон вакиллари ва очкўз компанияларига эшиклар кенг очилаётган, мислсиз хушомадгўйлик ва улкан имтиёзлар кўрсатилаётган, уларнинг ҳар бир муаммоси дарҳол ҳал қилиниб, пойига қизил гиламлар тўшалаётган бўлса, иккинчи томондан, ўз юртидаги маҳаллий тадбиркорлар хорланмоқда, мулки тортиб олинмоқда, ноқонуний “снос”лар остида хонавайрон қилинмоқда. Ҳатто бу адолатсизликка чидолмай ўз мулкини ҳимоя қилган маҳаллий тадбиркорлар оғир жазоларга дучор қилинмоқда ёки Кўкдаладаги каби фожиали ҳолатлар юз бермоқда. Бу очиқдан-очиқ зиддият ўзбек режими ўз фуқаролари манфаати, мулки ва ҳимояси учун эмас, балки фақат ўз тахтининг мустаҳкамлиги, ташқи хўжайинларнинг розилиги ва шахсий бойлиги учун қайғуришини яққол кўрсатади. Режим учун оддий ўзбек фуқароси ва маҳаллий тадбиркор ҳеч қандай қадрга эга эмас, улар фақат солиқ тўлайдиган ёки босим остида эзиладиган “овозсиз масса” холос. АҚШ капиталига эса бойликларимиз, критик минералларимиз ва стратегик тармоқларимизни арзонгаровга бериш орқали ўз мустабид бошқарувига ташқи ҳимоя сотиб олишга уринмоқда. Демак, халқимиз Ўзбекистон раҳбариятининг бу каби баёнотлари тагида ётган маъно-мазмунга эътибор бериб, улар ҳақида фикрлаши ва тўғри хулосаларни чиқармоғи зарур!

Инсон шаъни ва обрўсининг солиқ “план”ини тўлдириш олдида сариқ чақалик қиймати йўқ

Хабар: «Туфли артадиган латтагаям арзимайсан»: Иштихонда солиқ бошлиғи ходимларини ҳақоратлади. (r_kusherbayev 22.10.2026й)

Изоҳ: Аудиода мансабдорнинг “план” тўлмагани учун ходимларнинг шаъни ва инсоний қадр-қимматини топтаб, куракда турмайдиган ҳақоратлар билан дўқ-пўписа қилаётгани очиқ эшитилади. Бироқ бу ҳодиса Ўзбекистондаги ягона ёки тасодифий ҳолат эмас. Ҳокимлар, идора ва ташкилот раҳбарларининг аксарияти айнан мана шундай ахлоқсизлик, зўравонлик ва таҳқирлаш маданиятига эга эканини халқимиз жуда яхши билади. Вилоят ҳокимларидан тортиб оддий идора раҳбарларигача ўз қўл остидагиларни ва оддий фуқароларни ҳақоратлаш ва оёқости қилишни “бошқарув усули” деб биладиган бу бетарбия мулозимлар тўдаси – Ўзбекистондаги амалдаги бошқарув тизими чириб бўлганининг яққол далилидир. Чунки солиқ бўйича режани бажариш ҳатто инсон шаънидан ҳам юқори қўйилаётган экан, буни яна қандай таърифлаш мумкин?! Ҳолбуки, Ўзбекистоннинг ҳокимият тизимида Ислом шариати қаттиқ қайтарган ва ҳаром қилган икки иш одатий ҳолга айланиб бўлган, булар – ношаръий солиқлар ва инсон қадрини оёқости қилиш. Бу икки иллат жамиятни пароканда қилиб, зулм ботқоғига ботирувчи касалликлардир. Мулозимларнинг ходимларни бу қадар беписанд сўкиб, босим ўтказиши ортида эса, юқоридан туширилган шафқатсиз “план”ни бажариш ва ўз амалини сақлаб қолиш талвасаси ётибди. Бу ерда халққа ғамхўрлик қилиш, унинг турмушини енгиллаштириш ёки адолатдан асар ҳам йўқ. Кўриб турганимиздек, бугунги капиталистик мустабид тузум инсонларни ахлоқсизлик ва зулм билан бошқариш, уларни моддий манфаат йўлида хорлашга асосланган. Аммо Ислом шариатида ҳолат умуман бошқача. Ислом низомида инсоннинг жони, моли ва обрўси кафолатли ҳимоя қилинади. Унинг молидан шаръий сабабсиз бир чақа ҳам юлиб олинмайди, шаъни топталишига эса, асло йўл қўйилмайди. Набий ﷺ марҳамат қилганлар: “Мўмин киши сўкувчи, лаънатловчи, уятсиз ва ахлоқсиз бўлмайди”. (Термизий ривояти). Бошқа ҳадисда эса, шундай деганлар: “Соҳиби макс (яъни солиқ йиғувчи) жаннатга кирмайди”. (Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Хузайма ривояти)

Никоҳлар сони камайишининг бош сабаби нима?

Хабар: Ўзбекистонда никоҳлар сони тўрт йилдан бери камаймоқда: 2022 йилда 296,7 минг, 2023 йилда 283,8 минг, 2024 йилда 271,8 минг, 2025 йилда 267,1 минг никоҳ қайд этилган. (kun.uz 24.10.2026й)

Изоҳ: Хабарда тўй харажатлари, уй-жой муаммоси ва иқтисодий беқарорлик каби сабаблар оила қуришни қийинлаштираётган бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Гарчи ҳозирда иқтисодий қийинчиликлар туфайли никоҳнинг кечикаётгани асосий сабаблардан бири бўлса-да, бу ўринда бошқа муҳим омил ҳам бор. Албатта, мусулмон халқимиз никоҳ масаласига жиддий қарайди, аммо ушбу омилнинг таъсири аста-секинлик билан бўлса-да тобора сезилиб бормоқда. Биз айтаётган мазкур омил – Ўзбекистон ҳукумати томонидан жамиятимизга кўр-кўрона ва мажбуран сингдирилаётган Ғарб дунёқараши ва ҳаёт тарзидир. Капиталистик тузумда эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар “шахсий эркинлик” принципи асосида шаклланади. Бу бузуқ принципга кўра, ҳар бир инсон ўз танаси ва ҳаёти устидан мутлақ эгалик қилиш, хоҳлаган инсони билан ҳеч қандай мажбуриятсиз бирга яшаш ва жинсий алоқада бўлиш ҳуқуқига эга. Ғарб ҳаёт тарзи эркак ва аёл ўртасидаги муносабатни илоҳий аҳкомлар ва оила масъулиятидан тўлиқ узиб, уни фақатгина вақтинчалик лаззат, шахсий манфаат ва масъулиятсизлик манбаига айлантиради. Ғарбдан кириб келаётган бу ахлоқсиз ҳаёт тарзи, никоҳсиз бирга яшаш (гражданлик никоҳи), вақтинчалик алоқалар ва шахсий эркинлик ниқоби остидаги бузуқликлар “замонавийлик” сифатида тарғиб қилинмоқда. Натижада, ёшлар ўртасида шаръий никоҳ, оила қуриш ва унинг масъулиятини бўйнига олишнинг эътибори ва қадри йўқолиб бормоқда. Чунки шахсий эркинлик ақидаси билан тарбияланган инсон учун никоҳ – ўз эркинлигини чеклайдиган ва ортиқча мажбурият юклайдиган кераксиз юк бўлиб кўринади. Бу ўринда ўзбек режими Ғарбнинг бузуқ мафкураси ва ҳаёт тарзидан ўз мусулмон халқини ҳимоя қилиш ўрнига, унга юртимиз эшикларини ланг очиб бермоқда. Чунки бир томондан, аҳолини қашшоқлаштириб, ёшларни ишсизлик ва иқтисодий чорасизликка маҳкум этган режим, иккинчи томондан, исломий қадриятлар ва шаръий аҳкомларни чеклаб, Ғарбнинг бузуқ маданияти, беҳаёлиги ва шахсий эркинлик ғояларига кенг йўл очиб бермоқда. Айнан мана шу иккиюзламачи сиёсат ёшларни шаръий никоҳдан узоқлаштираётган омиллардан бири, дейилса тўғри бўлади.

Форуқ    

25.10.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Толибоннинг Америка билан олиб бораётган музокаралари қаерга олиб боради?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия қамоқлари… қийноқлар остидаги ўлим

  • МАҚОЛАЛАР

    Нега рибо ҳаётимизнинг табиий қисми бўлиб қолди?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғазо, Қуддус ва Ливанда яҳудий вужуди томонидан мисли кўрилмаган қирғинлар, шаҳарларни вайрон қилиш, мусулмонларнинг тарихий ёдгорликлари, масжидлари ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон ...

    «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 22 октябрь куни Нью-Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон терроризмга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Икки ўт орасидаги энергетика

    Икки ўт орасидаги энергетика: Вашингтон ваъдалари фонида Жиззах АЭСига қуйилаётган «Росатом» бетони بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда 19 октябрь куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга «Американинг кичик модулли ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон бойликлари Ғарб картелларига инъом этилмоқда

    Ўзбекистон бойликлари Ғарб картелларига инъом этилмоқда: «Иқтисодий очиқлик» ниқоби остидаги  мустамлакачилик بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда бўлиб ўтган «Америка–Ўзбекистон Ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши, унда янграган расмий баёнотлар ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​2026 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг Лондонга қилган ташрифи ва IFN UK Forum доирасидаги ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: